ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2022 й. 111-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 мартдаги

111-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш

тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси) ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи солиқ тўловчилар (кейинги ўринларда - солиқ тўловчилар) ўртасида чет давлат ваколатли органи иштирокида ушбу давлат билан икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш мақсадида шартнома (битим) тузилган бўлса, ташқи савдо битимига нисбатан нархларни белгилаш тўғрисида тарафлардан ҳеч бўлмаганда бири хорижий давлатнинг солиқ резиденти ҳисобланса, бир ёки бир нечта ташқи савдо битимларига (бир турдаги битимлар гуруҳи) нисбатан солиқ солиш мақсадида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартибини белгилайди.

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби мазкур битимга ўзгартириш киритишда ҳам қўлланилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим - солиқ тўловчи ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида тузилган, ўзининг амал қилиши муддати давомида солиқ солиш мақсадида назорат қилинадиган битимларда нархларни аниқлаш ва (ёки) нархларни белгилаш усулларини қўллаш тартиби тўғрисидаги битим;


хорижий давлат ваколатли органи - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан имзоланган икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (келишув) доирасида аҳдлашувчи давлатларнинг ваколатли ҳисобланган органлари.


3. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимлар қуйидаги мақсадларда тузилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш;

б) нархларни белгилашнинг энг мақбул ва самарали тартибини аниқлаш;

в) Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ўртасида солиқ базасининг иқтисодий жиҳатдан асосли ва адолатли таққосланишини таъминлаш;

г) икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш;

д) солиқларнинг тўланмаганлиги ёки тўлиқ тўланмаганлиги тўғрисида огоҳлантириш.


4. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимларни тузиш икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (келишув) мақсадларида ваколатли органлар ҳисобланган Давлат солиқ қўмитаси ва хорижий давлат ваколатли органи ўртасидаги ўзаро келишувга (кейинги ўринларда - ваколатли органларнинг ўзаро келишуви) асосланади.


5. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимларни тузиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва хорижий давлат ваколатли органи ўртасидаги маълумот алмашинуви, мазкур давлат билан тузилган икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (келишув), шунингдек, ваколатли органлар ўртасида халқаро ахборот алмашинувини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ТАШҚИ САВДО ШАРТНОМАЛАРИ БИЛАН

БОҒЛИҚ НАРХНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

БИТИМЛАРНИ ДАСТЛАБКИ МУҲОКАМАДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


6. Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битимни дастлабки муҳокама (кейинги ўринларда - дастлабки муҳокама) қилиш учун солиқ тўловчи ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тартибда Давлат солиқ қўмитасига ариза тақдим этиш ҳуқуқига эга.


7. Дастлабки муҳокамани ўтказиш ҳақидаги ариза солиқ тўловчи томонидан шахсий кабинет орқали электрон шаклда тақдим этилади. Ушбу аризада қуйидагилар баён этилади:

ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш учун муҳим бўлган маълумотлар (шу жумладан, солиқ тўловчи аъзо ҳисобланадиган юридик шахслар гуруҳи тавсифи ва ташқи савдо шартномалари тарафлари, ташқи савдо шартномаларининг қиймат ва натура ифодасидаги ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар, солиқ тўловчи томонидан ушбу шартномаларда нархни аниқлаш ва (ёки) нархни белгилаш усулларини қўллаш юзасидан таклиф этилаётган тартиб);

солиқ тўловчи дастлабки муҳокамада кўриб чиқишни таклиф қиладиган масалалар (хусусан, ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш учун асослар мавжудлиги, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан таклиф қилинган нархларни аниқлаш ва (ёки) нархни белгилаш усулларини қўллаш тартибини ҳисобга олган ҳолда, ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ва муддатлари, ваколатли органларнинг ўзаро келишувига эришиш истиқболлари ва уни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш);


8. Давлат солиқ қўмитаси дастлабки муҳокама ўтказиш ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан дастлабки муҳокама ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида солиқ тўловчини хабардор қилади. Дастлабки муҳокама ариза олинган кундан бошлаб уч ойдан кеч бўлмаган муддат ичида ўтказилади.


9. Давлат солиқ қўмитаси дастлабки муҳокама ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан дастлабки муҳокама давомида кўриб чиқилган масалалар бўйича Давлат солиқ қўмитасининг ёндашувини ўз ичига олган дастлабки муҳокама натижалари тўғрисида солиқ тўловчига хат юборади.

Дастлабки муҳокама натижаларидан қатъи назар, солиқ тўловчи ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш бўйича Давлат солиқ қўмитасига ариза билан мурожаат этиши мумкин.



3-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ ТОМОНИДАН ТАШҚИ САВДО

ШАРТНОМАЛАРИГА НИСБАТАН НАРХНИ БЕЛГИЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ ТУЗИШ (ЎЗГАРТИРИШ)

ҲАҚИДАГИ АРИЗАНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


10. Солиқ тўловчи томонидан ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақида Давлат солиқ қўмитасига ариза бериш халқаро шартномаларда кўзда тутилган ўзаро келишув тартибларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Шу билан бирга, хорижий контрагент бир вақтнинг ўзида чет давлат ваколатли органга ариза беради.

Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги ариза ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.


11. Ушбу аризага Солиқ кодекси 199-моддасининг биринчи қисмига асосан нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳаси ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

Солиқ тўловчи аризада кўрсатилган маълумотлар ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли эканлиги корхона раҳбарининг (масъул шахснинг) имзоси ҳамда корхона муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.


12. Чет тилларда тайёрланган ҳужжатлар Давлат солиқ қўмитасига ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда тақдим этилади. Давлат солиқ қўмитаси тақдим этилган ҳужжатларни солиқ тўловчидан хорижий давлат ваколатли органи билан музокаралар олиб бориш учун мақбул бўлган чет тилига таржима қилишни сўрашга ҳақли.


13. Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчидан Солиқ кодексининг 199-моддаси биринчи қисмида назарда тутилмаган нархни белгилаш ҳақидаги битим мақсади учун зарур бўлган ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.


14. Агар солиқ тўловчи томонидан Давлат солиқ қўмитасига ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги ариза тақдим этилмаса ҳамда бундай битимнинг иккинчи томони (солиқ тўловчининг контрагенти) хорижий давлат ваколатли органига Давлат солиқ қўмитаси иштирокида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш мақсадида шундай аризани тақдим этган бўлса, Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчи томонидан ариза берилгунга қадар ўзаро маслаҳатлашувни амалга ошириш имконияти йўқлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилади.


15. Солиқ тўловчи томонидан Давлат солиқ қўмитасига ариза берилган санада солиқ тўловчининг контрагенти хорижий давлатда Давлат солиқ қўмитаси иштирокида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш мақсадида шундай ариза берган бўлса, солиқ тўловчи бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасини ёзма равишда хабардор қилади.


16. Солиқ тўловчи хорижий давлатда нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш жараёни доирасида солиқ тўловчининг контрагенти томонидан хорижий давлат ваколатли органига берилган барча ҳужжатларни (маълумотларни) Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади.


17. Солиқ тўловчи Солиқ кодекси 199-моддасининг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битим тузилгунга қадар бўлган жараённинг ҳар қандай босқичида аризани чақириб олиши мумкин. Агар солиқ тўловчи ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани қайтариб олса, Давлат солиқ қўмитаси бу ҳақда хорижий давлат ваколатли органига хабар беради.



4-БОБ. ТАШҚИ САВДО ШАРТНОМАЛАРИГА

НИСБАТАН НАРХНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

БИТИМНИ ТУЗИШ (ЎЗГАРТИРИШ) ҲАҚИДАГИ

АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


18. Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани кўриб чиқишда, Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчи томонидан таклиф қилинган нархларни аниқлаш ва (ёки) нархлаш усулларини қўллаш тартиби Солиқ кодексининг 23-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқлигини баҳолайди.


19. Солиқ тўловчининг ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризасини кўриб чиқишда Давлат солиқ қўмитаси:

а) Солиқ кодекси 26-моддасининг биринчи қисми ўн еттинчи хатбошига асосан солиқ тўловчини ташқи савдо битимларига оид нархни белгилаш тўғрисидаги битимларнинг тузилиши билан боғлиқ масалаларга тушунтиришлар беришга чақиради. Кўрсатиб ўтилган масалалар муҳокамаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган муддатда солиқ тўловчининг ташаббуси бўйича ҳам ўтказилиши мумкин;

б) мазкур Низомнинг 31-бандида кўрсатиб ўтилган ваколатли органлар ўртасидаги ўзаро алоқа усулларини ҳисобга олган ҳолда хорижий давлат ваколатли органи билан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказади.


20. Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги ариза олинган кундан эътиборан уни олти ойдан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

Мазкур муддат алоҳида тартибга асосан тўққиз ойга қадар узайтирилиши мумкин.


21. Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризага асосан Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақида қарор;

б) ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклда нархни белгилаш тўғрисида битим тузишни рад этиш ҳақида асослантирилган қарор;

в) мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шаклда нархни белгилаш тўғрисида битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида қарор.

Тегишли қарорлар солиқ тўловчига (унинг вакилига) қабул қилинган санадан эътиборан беш кун ичида юборилади.

Солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитаси қарорлари бўйича белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат солиқ қўмитаси ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битим тузишни рад этиш бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хорижий давлат ваколатли органига хабар беради, агар бундай қарор қабул қилинишидан олдин ушбу ваколатли орган билан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказилган бўлса.


22. Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш лозимлиги тўғрисида қабул қилинган қарор битим лойиҳасини такроран тақдим этиш учун асос ҳисобланади.

Битим лойиҳаси Солиқ кодекси 199-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан биргалиқца ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклда Давлат солиқ қўмитасига ариза бериш йўли билан такроран тақдим этилади.


23. Давлат солиқ қўмитасининг битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш лозимлиги тўғрисидаги қарори қабул қилиниши муносабати билан солиқ тўловчи томонидан битим лойиҳасини такроран тақдим этиш ҳақидаги ариза уч ой муддатда кўриб чиқилади.


24. Нархни белгилаш тўғрисидаги битим Солиқ кодексининг 201-моддасида назарда тутилган ҳолларда, ушбу Низомга 6-илова билан тасдиқланган шаклда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига кўра муддатидан олдин тугатилади.



5-БОБ. ТАШҚИ САВДО ШАРТНОМАЛАРИ БИЛАН

БОҒЛИҚ НАРХНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА БИТИМ

ТУЗИШ ҲАҚИДАГИ АРИЗА ВА УНГА ИЛОВА ҚИЛИНГАН

ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ МУДДАТЛАРИНИ

УЗАЙТИРИШ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


25. Давлат солиқ қўмитаси томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари Солиқ кодексининг 199-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳужжатлар олинган кундан бошланади ва битимни тузиш (битим тузишни рад этиш, битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш) ҳақидаги қарор қабул қилинган кунда якунланади.

Мазкур ариза Давлат солиқ қўмитасига ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ шахсий кабинет орқали электрон шаклда тақдим этилади.


26. Солиқ кодексининг 199-моддаси тўртинчи қисмига асосан Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни улар олинган кундан эътиборан олти ойдан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.


27. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати улар олинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тўсқинлик қилувчи шарт-шароитлар юзага келганда ҳамда аризани кўриб чиқиш муддатини тўққиз ойгача узайтиришга етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда узайтирилиши мумкин.

Бундай асосларга қуйидагилар киради:

хорижий давлат ваколатли органи билан музокаралар ўтказиш зарурати юзага келганда;

ўзаро боғлиқ юридик шахслар (юридик шахслар гуруҳи) билан нархни белгилаш тўғрисида кўп томонлама битим тузиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш зарурати юзага келганда;

солиқ тўловчи томонидан битим лойиҳасида кўрсатилган нархларни белгилаш тартибига мувофиқликни тасдиқловчи маълумотларни ўз ичига олган қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурати юзага келганда;

битимни тузишда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш зарурати юзага келганда;

ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқишга тўсқинлик қилувчи енгиб бўлмайдиган ҳолатларнинг (сув тошқини, ёнғин ва бошқалар) мавжудлиги.


28. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу Низомга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қабул қилинади.


29. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарор солиқ тўловчига (унинг вакилига) ундан тилхат олинган ҳолда топширилади ёки унга қарор олинган сана тўғрисида далолат берувчи бошқа усул билан берилади ёхуд солиқ тўловчига тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида почта орқали буюртма хат билан юборилади.



6-БОБ. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТ ВАКОЛАТЛИ ОРГАНИ

БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


30. Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органи билан ўзаро келишувга ва шу асосда ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузишга эришиш мақсадида мазкур Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ваколатли органлар ўртасида ўзаро алоқа усулларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий давлат ваколатли органи билан музокаралар олиб боради (мазкур Низомнинг 14-бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органи билан олиб бориладиган музокараларда назарда тутадиган ёндашувни солиқ тўловчи билан олдиндан муҳокама қилиб олиши мумкин.


31. Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органига сўровларни юбориши (шу жумладан, электрон почта орқали), у билан телефон, факс орқали ёки бошқача тарзда мулоқот қилиши мумкин. Хорижий давлат ваколатли органи билан ўзаро муносабатларнинг ўзига хос усули, бундай давлат билан икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (келишув), шунингдек, ваколатли органлар ўртасида халқаро ахборот алмашинувини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда танланади.


32. Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органи билан олиб борилаётган музокаралар тўғрисида солиқ тўловчига хабар беради (солиқ тўловчининг сўровномасига асосан).


33. Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органи билан музокаралар олиб бориш жараёнида вужудга келадиган саволлар бўйича солиқ тўловчидан тушунтиришлар олиши мумкин.


34. Ваколатли органлар ўртасидаги ўзаро келишув ўзбек тилида, шунингдек, хорижий давлат ваколатли органи учун мақбул бўлган тилда ёзма шаклда тузилади. Ўзаро келишувни тайёрлашда, Давлат солиқ қўмитаси мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган мақсадларга амал қилади.


35. Ваколатли органларнинг ўзаро келишуви ва ёзишмалари солиқ тўловчига тақдим этилмайди.


36. Агар хорижий давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишувга эришиш имкони бўлмаса, Давлат солиқ қўмитаси ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади ва ушбу қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хорижий давлат ваколатли органини хабардор қилади.



7-БОБ. БИР НЕЧТА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТ ВАКОЛАТЛИ

ОРГАНЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАШҚИ САВДО

ШАРТНОМАЛАРИГА НИСБАТАН НАРХНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ

ТУЗИШ ТАРТИБИ


37. Давлат солиқ қўмитаси билан бир нечта хорижий давлат ваколатли органи иштирокида ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битим бир ёки бир нечта ўзаро келишувларга асосланади.


38. Хорижий давлатнинг ҳар бир ваколатли органи билан ўзаро маслаҳатлашув ва музокаралар мазкур Низомга мувофиқ олиб борилади.


39. Ҳар бир иштирокчи давлатнинг манфаатларига таъсир кўрсатувчи ташқи савдо битимларини амалга ошириш ҳолатлари ва шароитларини ҳисобга олган ҳолда, солиқ тўловчи томонидан таклиф қилинган нархларни аниқлаш ва (ёки) нархни белгилаш усулларини қўллаш тартиби ўзгартирилиши мумкин.



8-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРНИНГ ЎЗАРО

КЕЛИШУВИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


40. Агар ваколатли органлар ўртасида ўзаро келишувга эришилган тақдирда, Давлат солиқ қўмитаси куйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақидаги қарор (ваколатли органларнинг ўзаро келишувидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда);

б) нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақида қарор.


41. Агар солиқ тўловчи Давлат солиқ қўмитасининг ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақидаги қарорига розилик билдирса, қарор олинган кундан эътиборан ноаниқликлар бартараф этилган ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳаси 30 кун ичида Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади.

Агар ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли органларнинг ўзаро келишуви қоидаларига мувофиқ келса, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Агар солиқ тўловчи ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг маромига етказилган лойиҳасини тақдим этмаса ёки Давлат солиқ қўмитасига ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақидаги қароридан норози эканлигини хат орқали маълум қилса, Давлат солиқ қўмитаси нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади ва ушбу қарор тўғрисида хорижий давлат ваколатли органини хабардор қилади.


42. Ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган қарорлар солиқ тўловчига (унинг вакилига) қабул қилинган санадан эътиборан беш кун ичида юборилади.


43. Солиқ тўловчи ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги қарорга розилиги (норозилиги) юзасидан Давлат солиқ қўмитасини ёзма равишда хабардор қилади.


44. Солиқ тўловчи ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги қарорга розилиги ёки норозилиги юзасидан 30 кун давомида Давлат солиқ қўмитасини ёзма равишда хабардор қилмаса, солиқ тўловчининг қабул қилинган қарорга нисбатан норозилигини билдиради.


45. Солиқ тўловчи ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги қарорга розилик билдирмаса, ушбу битим тузилмайди.


46. Давлат солиқ қўмитаси ушбу Низомнинг 45-бандига мувофиқ ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузилганлиги ёки тузилмаганлиги ҳақида хорижий давлатнинг ваколатли органига хабар беради.



9-БОБ. ТАШҚИ САВДО ШАРТНОМАЛАРИ БИЛАН

БОҒЛИҚ НАРХНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

БИТИМНИ ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ


47. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимга ушбу Низомда назарда тутилган шартномани тузиш тартибига мувофиқ тарзда ўзгартириш киритилиши мумкин.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш

тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақида

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 197-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ йирик солиқ тўловчи тоифасига киритилган корхона - солиқ тўловчи ____________, СТИР _______________, Давлат солиқ қўмитасининг хорижий ҳукумат иштирокида 20___ й. "___"___________ даги ____-сон қарори асосида ушбу 20___ й. "___"___________ даги ____-сон ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани кўриб чиқишингизни сўрайман.

Ушбу аризага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмоқда.

Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман.

Давлат солиқ қўмитаси кўрсатилган хорижий давлат ваколатли органларига мазкур ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазмунини аризани кўриб чиқиш доирасида ошкор қилиш ҳуқуқига эга.

Солиқ тўловчи ушбу аризани (шу жумладан, тижорат сирларини ўз ичига олган) кўриб чиқиш доирасида Давлат солиқ қўмитасига хорижий давлатларнинг ваколатли органларига ундан олинган ҳужжатларни ошкор қилишга розилик беради (розилик бермайди).

Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг тузилиши (ўзгартирилиши)га жавобгар шахс _______________, мурожаат учун ахборот: _______________________.

Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинади.

Илова: 2 нусхада _______________ варақ.

       

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими)


(имзо)

20___ й. "___"___________






Низомга

2-ИЛОВА



Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни

белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақида

ҚАРОР

(қарор тузилган жой)


(сана)

    

Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари), __________________ нинг (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИРи) ______________ даги (сана) _____-сон аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиққан ҳолда,

       

(битимни тузиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлган ҳолат кўрсатилади)

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.



(юридик шахснинг) тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР)

билан нархни белгилаш тўғрисида битим тузилсин.


2. Нархни белгилаш тўғрисидаги битим имзоланадиган манзил: Тошкент ш., А.Қодирий кўчаси, 13 А уй.

(имзолаш вақти ва куни)


Давлат солиқ қўмитаси раиси

(раис ўринбосари)





(имзо)


(Ф.И.О.)

Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тўғрисидаги қарорни олдим:

        

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими)







(сана)


(имзо)


     





Низомга

3-ИЛОВА



Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш

тўғрисидаги битим тузишни рад этиш ҳақида

ҚАРОР

(қарор тузилган жой)


(сана)

Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари), ____________________ нинг (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИРи) __________ даги (сана) _____-сон аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиққан ҳолда,

     

(битимни тузишни рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш учун асос кўрсатилади)

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.



(юридик шахснинг) тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР)

билан нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш рад этилсин.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

(раис ўринбосари)





(имзо)


(Ф.И.О.)

Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарорни олдим:

        

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими)







(сана)


(имзо)


     





Низомга

4-ИЛОВА



Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ

нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасидаги

ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида

ҚАРОР

(қарор тузилган жой)


(сана)

Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари) ________________ нинг (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИРи) __________ даги (сана) ______- сон аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиққан ҳолда,

       

(битим лойиҳасини маромига етказиш зарурлиги тўғрисидаги қарорни қабул қилиш сабаби кўрсатилади)

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

__________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР)га Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ва солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳаси Солиқ кодекси қоидаларига мувофиқ қайта ишлаб чиқилиши ва қайта тақдим этилиши бўйича таклиф берилсин.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

(раис ўринбосари)





(имзо)


(Ф.И.О.)

Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни лойиҳасини маромига етказиш зарурлиги тўғрисида қарорни олдим:

        

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими)







(сана)


(имзо)


   





Низомга

5-ИЛОВА



Ташқи савдо шартномаларига нисбатан

нархни белгилаш тўғрисидаги битим (келишув)

лойиҳасини такроран тақдим этиш ҳақида

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 197-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ йирик солиқ тўловчи тоифасига киритилган корхона-солиқ тўловчи _________________, СТИР _______________ ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасини такроран тақдим этиш ҳақидаги аризани кўриб чиқишингизни сўрайман.

Ушбу аризага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддаси биринчи қисми 2-кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва рўйхатга мувофиқ бошқа ҳужжатлар (маълумотлар) илова қилинмоқда.

Давлат солиқ қўмитасининг 20___ йил "___"___________ даги ____-сон қарорида кўрсатилган изоҳлар (эътирозлар) ҳисобга олинди.

Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман.

Давлат солиқ қўмитаси кўрсатилган хорижий давлат ваколатли органларига 20___ йил "___"___________ да тақдим этилган "Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш" ҳақидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазмунини ошкор қилиш ҳуқуқига эга.


Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинади.

Илова: 2 нусхада _______ варақ.

    

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими)


(имзо)

20___ йил "___"___________






Низомга

6-ИЛОВА



Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни

белгилаш тўғрисидаги битимни муддатидан

олдин тугатиш ҳақида

ҚАРОР

(қарор тузилган жой)


(сана)

Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари), ______________________ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 201-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Солиқ кодексида кўзда тутилган тартибда ўтказилган солиқ текширувлари жараёнида (________________________________________________________*), солиққа тортиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битим қоидаларини бузиш ва бунинг оқибатида солиқ тўловлари тўлиқ тўланмаслик ҳолатлари юзага келганлиги муносабати билан


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. _______________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР) билан _______________ даги _____-сон солиққа тортиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисида тузилган битим муддатидан олдин бекор қилинсин.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

(раис ўринбосари)





(имзо)


(Ф.И.О.)

Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олдим:

        

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими)







(сана)


(имзо)


*) Ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида битимлар тузилганлиги муносабати билан ҳисоб-китобларнинг тўлиқлигини текшириш ва солиқ тўлаш натижалари бўйича қабул қилинган қарорнинг тури ва реквизитлари кўрсатилади.






Низомга

7-ИЛОВА



Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш

тўғрисидаги битимни тузиш ҳақидаги аризани ва унга

илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш

муддатларини узайтириш ҳақида

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ

(юзага келган шарт-шароитлар кўрсатилади)

сабабли ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақидаги аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини узайтириш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман.

Ушбу аризага Низомнинг 3-бандида назарда тутилган шарт-шароитлар юзага келганлигини асословчи ҳужжатлар илова қилинмоқда.

Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман.


Илова: 2 нусхада ________ варақ.


(юридик шахс раҳбарининг, вакилининг тўлиқ исми)


(имзо)

20___ йил "___"___________






Низомга

8-ИЛОВА



Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни

белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақидаги

аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни

кўриб чиқиш муддатларини узайтириш ҳақида

ҚАРОР

(қарор тузилган жой)


(сана)

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ______________________________________________(*) муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари)



(Ф.И.О.)


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

________________________ (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР) томонидан ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақида тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати _________ дан __________ га қадар узайтирилсин.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

(раис ўринбосари)





(имзо)


(Ф.И.О.)

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини узайтириш тўғрисидаги қарорни олдим:

        

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими)







(сана)


(имзо)


*) Низомнинг 3-бандига мувофиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини узайтирилишининг ҳолатлари кўрсатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 март













































Время: 0.0482
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск