ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.03.2022 й. 3354-сон билан рўйхатга олинган ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 19.02.2022 й. 221-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 18 мартда 3354-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирининг

2022 йил 19 февралдаги

221-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Универсал телекоммуникация хизматлари

ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари

учун тарифларни (нархларни) шакллантириш

ва тартибга солиш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга солиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


телекоммуникациялар тармоғи - узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;


телекоммуникация хизматлари - оператор ва провайдернинг сигналлар ҳамда бошқа ахборот турларини телекоммуникация тармоқлари орқали қабул қилиш, узатиш, қайта ишлашга доир фаолияти маҳсули;


телекоммуникация хизматларининг айрим турлари - телекоммуникация хизматларининг фойдаланувчиларига пуллик (шартнома) асосида тақдим этиладиган белгиланган сифатга эга телекоммуникация хизматлари тўплами (каналлар, трактларни ижарага бериш, ўрнатиш (инсталляция), тармоқлараро уланишлар, махсус алоқа хизматлари);


умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғи - телекоммуникация хизматлари кўрсатишнинг ягона принциплари, уларни тақдим этиш ва ҳақ тўлашнинг тартиби асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғи;


универсал телекоммуникация хизматлари - умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали барча фойдаланувчиларга кўрсатиладиган, белгиланган сифатдаги мажбурий хизматлар тўплами (фойдаланувчиларнинг бу тармоқдан фойдаланишини таъминлаш, маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари, телеграммалар жўнатиш ва бошқалар);


универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) тартибга солиш -Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун чекланган тарифларни (нархларни) белгилаш, ўрнатиш ва келишиш.

2. Мазкур Низом унинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари рўйхатидаги телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи устав фондидаги давлат улуши 75 фоиз ҳамда ундан ортиқ бўлган телекоммуникация операторлари ва телекоммуникация хизматлари провайдерларига (бундан буён матнда операторлар ва провайдерлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Низом талаблари мобил телефон алоқа операторлари, идоравий тармоқлар операторлари, шунингдек устав фондидаги давлат улушининг миқдоридан қатъи назар телекоммуникация провайдерлари томонидан қишлоқ жойларида кўрсатиладиган хизматларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари (бундан буён матнда хизматлар деб юритилади) учун тарифларни (нархларни) тартибга солишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

хизматларга бўлган талабни максимал даражада қондириш ва фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

операторлар ва провайдерлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

умумий фойдаланишдаги телекоммуникация воситалари ва тармоқларининг янада ривожланишини таъминлаш, телекоммуникация хизматлари бозорини кенгайтириш ва уларни тақдим этиш сифатини яхшилаш.


4. Хизматлар учун тарифлар (нархлар) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида белгиланади.



2-БОБ. ХИЗМАТЛАР УЧУН ТАРИФЛАРНИ

(НАРХЛАРНИ) ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Хизматлар учун тарифлар (нархлар) хизматлар гуруҳларининг (маҳаллий, қишлоқ телефон алоқаси, телеграф алоқаси, шаҳарлараро телефон алоқаси, халқаро телефон алоқаси ва бошқалар) таннархи ва соф фойда асосида, шунингдек чет эл алоқа маъмуриятлари ва компаниялари билан келишилган ҳисоб-китоб суммаларини (таксаларни) (халқаро алоқа хизматлари тарифлари (нархлари) учун) инобатга олган ҳолда белгиланади.


6. Хизматлар учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ҳисобот даврининг маълумотлари таҳлили, операторлар ва провайдерларнинг келгуси давр учун режалаштирадиган харажатлари ва соф фойдаси асосида амалга оширилади.

Хизматлар учун амалдаги тарифларни (нархларни) ўзгартиришга уларни кўрсатиш учун қилинадиган харажатларнинг (энергетика ресурслари, хомашё, материаллар, транспорт ва бошқа) нархлари, шунингдек, ҳисоб-китоб суммалари (таксалар) миқдори, эркин конвертация қилинадиган валюта курси ёки махсус қарз олиш ҳуқуқининг (СДР) ошиши ёки камайиши асос бўлиб ҳисобланади.


7. Хизматлар учун қилинадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Хизматлар учун тарифларни (нархларни) шакллантиришда билвосита моддий харажатларни, меҳнатга ҳақ тўлашга билвосита харажатларни, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатларни, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатларни тақсимлаш хизматнинг солиштирма меҳнат сиғими (муайян хизмат турига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқарувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари) бўйича амалга оширилади.


8. Фавқулодда хизматларни (ёнғин хавфсизлиги хизмати, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг авария хизмати, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати) чақириш, шунингдек шаҳарлараро, халқаро телефон станциясининг буюртма ва маълумот хизматига, маҳаллий телефон тармоғининг таъмирлаш бюросига чиқиш барча фойдаланувчилар учун бепул амалга оширилади.

Фавқулодда хизматлар кўрсатилганлиги учун сарфланган харажатлар бошқа хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлар ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматнинг тегишли қарорларида ишонч телефонларига қўнғироқлар бепул амалга оширилиши тўғридан-тўғри кўрсатиб ўтилган бўлса, мазкур қўнғироқлар бепул амалга оширилади (масалан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ишонч телефони ва ҳ.к.).



3-БОБ. ХИЗМАТЛАР УЧУН ТАРИФЛАРНИ

(НАРХЛАРНИ) ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ


9. Универсал телекоммуникация хизматлари учун тарифлар (нархлар) Вазирлик томонидан белгиланади.

Телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифлар (нархлар) Вазирлик билан келишилган ҳолда операторлар ва провайдерлар томонидан белгиланади.


10. Операторлар ва провайдерлар Вазирликни хабардор қилган ҳолда барча фойдаланувчилар учун белгиланган тарифларни (нархларни) камайтириш ҳуқуқига эга. Бунда, операторлар ва провайдерларнинг соф фойдаси улар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ амалдаги тарифлар (нархлар) бўйича аниқланади.


11. Хизматлар учун тарифлар (нархлар) аҳоли учун қишлоқ телефон алоқа хизматларига тарифлардан (нархлардан) ташқари, уларни тақдим этиш харажатларини қоплаши, хизматлар бозорини ривожлантириш ва уларнинг номенклатурасини кенгайтириш, фойдаланувчилик қиймати ҳамда хизматларнинг сифатини ошириш учун керакли соф фойдани таъминлаши лозим.

Хизматлар фойдаланувчиларини сақлаб қолиш мақсадида хизматлар учун тарифлар (нархлар) уларнинг таннархи даражасида белгиланиши мумкин.


12. Бир хил турдаги хизматлар учун тарифлар (нархлар) фойдаланувчилар тоифалари (аҳоли, ташкилотлар), маҳаллий телефон алоқа хизматлари учун эса қўлланиш жойи (қишлоқ, шаҳар) бўйича табақалаштирилиши мумкин.


13. Телекоммуникация тармоқларига юкламани оқилона тақсимлаш мақсадида маҳаллий (ҳисоб-китобларнинг вақтбай шаклида), шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқа хизматлари учун тарифлар (нархлар) сутканинг соатлари, ҳафтанинг кунлари бўйича табақалаштирилиши мумкин.



4-БОБ. ХИЗМАТЛАР УЧУН ТАРИФЛАРНИ

(НАРХЛАРНИ) КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


14. Вазирлик ўз ташаббуси билан ёки операторлар ва провайдерларнинг таклифига асосан хизматлар учун тарифларни (нархларни) кўриб чиқиш (тасдиқлаш, ўзгартириш, келишиш)ни амалга оширади.

Хизматлар учун тарифларга (нархларга) ўзгартиришлар киритиш янги тарифларни (нархларни) тасдиқлаш ёки келишиш орқали амалга оширилади.


15. Хизматлар учун тарифлар (нархлар) чекланган даражалари бўйича ҳисоб-китоблар операторлар ва провайдерлар томонидан амалга оширилади ва ушбу хизматлар учун тарифларни (нархларни) кўриб чиқиш учун ҳужжатлар Вазирликка тақдим этилади.

Операторлар ва провайдерлар таркибига кирадиган телекоммуникация хизматлари операторлари, провайдерлари хизматлар учун тарифларни (нархларни) кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифларини ўзлари таркибига кирадиган операторлар ва провайдерларга тақдим этади.


16. Операторлар ва провайдерлар хизматлар учун тарифларни (нархларни) кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлар билан Вазирликка мурожаат қилганда, ушбу Низомнинг 3-иловасига келтирилган тарифларни (нархларни) кўриб чиқиш зарурлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳисоб-китоблар, бухгалтерия ва статистика ҳисоботи бўйича маълумотлар) ёзма ёки электрон шаклда тақдим этадилар.


17. Вазирлик тақдим этилган ҳужжатларни уларни олган кундан бошлаб 7 кун муддат ичида кўриб чиқади. Заруратга кўра, тарифларни (нархларни) кўриб чиқиш учун телекоммуникациялар соҳасидаги малакали экспертлар келишув асосида жалб этилиши мумкин.


18. Вазирлик томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тарифларни (нархларни) тасдиқлаш ёки келишиш ҳақида қарор қабул қилинади ёҳуд уларни тасдиқлаш ёки келишиш рад этилади.


19. Вазирлик томонидан хизматлар учун тарифларни (нархларни) тасдиқлаш ёки келишиш рад этилган тақдирда, операторлар ва провайдерларга рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда шу куннинг ўзида ёзма ёки электрон шаклда хабар юборилади.


20. Вазирлик томонидан универсал телекоммуникация хизматлари учун тарифларни (нархларни) тасдиқлаш ҳақида тегишли тарифларни (нархларни) амалга киритиш муддатлари кўрсатилган ҳолда буйруқ қабул қилинади ҳамда шу куннинг ўзида буйруқ нусҳаси операторлар ва провайдерларга юборилади.

Телекоммуникация хизматлари айрим турларининг тарифлари (нархлари) Вазирлик томонидан келишилганда, келишиш ҳақидаги тегишли ҳужжатда тарифларни (нархларни) амалга кириш муддатлари кўрсатилади.


21. Хизматлар учун тарифларга (нархларга) ўзгартириш киритилганда, ўзгартириш киритилганлиги тўғрисидаги ахборот операторлар ва провайдерлар томонидан оммавий ахборот воситаларида ёки ўзининг расмий веб-сайтида тарифлар (нархлар) амалга киритилишидан камида ўн беш кун олдин эълон қилиниши лозим.


22. Операторлар ва провайдерлар Вазирликнинг хизматлар учун тарифларни (нархларни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори ёки бошқа хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга ёки бошқа ваколатли давлат органларига шикоят қилишлари мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


24. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Универсал телекоммуникация хизматлари

РЎЙХАТИ


1. Республика ичидаги хизматлар


Умумий фойдаланишдаги маҳаллий телефон тармоғи хизматлари


Асосий телефон аппаратини улаш орқали симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланишни тақдим этиш (оператор томонидан битта фойдаланувчига битта рақам ажратилганда):

телефонлаштирилган хонада;

телефонлаштирилмаган хонада.

Симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланган телефон аппаратидан маҳаллий телефон сўзлашувини тақдим этиш:

сўзлашувлар вақтбай тўлов тизимига ўтказилганда;

сўзлашувлар вақтбай тўлов тизимига ўтказилмаганда.


Шаҳарлараро телеграф алоқа хизматлари


Телеграммани юбориш:

оддий;

шошилинч.


Шаҳарлараро телефон алоқа хизматлари


Шаҳарлараро телефон сўзлашувини тақдим этиш:

а) автоматик шаҳарлараро телефон алоқа бўйича;

б) автоматик алоқа бўлмаган йўналишларда телефончи оператор орқали буюртма бўйича:

оддий буюртма ёки тезкор тизим бўйича;

шошилинч буюртма бўйича;

в) автоматик алоқа очилган йўналишларда телефончи оператор орқали буюртма бўйича:

оддий буюртма ёки тезкор тизим бўйича;

шошилинч буюртма бўйича.


2. Халқаро хизматлар


Халқаро телефон алоқа хизматлари


Халқаро телефон сўзлашувини тақдим этиш.


Халқаро телеграф алоқа хизматлари


Телеграммани юбориш:

оддий;

шошилинч.


Изоҳ: Махсус алоқа операторлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар универсал телекоммуникация хизматларига кирмайди.






Низомга

2-ИЛОВА



Телекоммуникация хизматларининг айрим турлари

РЎЙХАТИ


Республика ичидаги хизматлар

Телеграф алоқа хизматлари (ҳудудлараро ва зонаичи)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатда келтирилган муассасалар томонидан бериладиган "Тоифадан ташқари", навбатдан ташқари телеграммаларни юбориш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатда келтирилган мансабдор шахслар томонидан бериладиган "олий ҳукуматга оид", "ҳукуматга оид" телеграммаларни юбориш;

телеграф каналларини ижарага бериш.


Шаҳарлараро телефон алоқа хизматлари


Каналлар (трактлар)ни ижарага бериш (ҳудудлараро ва зонаичи);

аналог канал (тракт)ни ўрнатиш (инсталляция);

аналог канал (тракт)ни ижарага бериш;

рақамли канал (тракт)ни ўрнатиш (инсталляция);

рақамли канал (тракт)ни ижарага бериш.


Тармоқлараро уланишлар


30-каналли тракт (Е-1)нинг қуйи частотали боғловчи линияси ёки битта каналининг уланиш нуқтасини ажратган ҳолда маҳаллий даражада умумий фойдаланиш тармоғига уланишни тақдим этиш;

маҳаллий даражада рақамли канални ижарага олиш.


Махсус алоқа операторлари томонидан

тақдим этиладиган хизматлар


Асосий телефон аппаратини улаш орқали симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланишни тақдим этиш (оператор томонидан битта фойдаланувчига битта рақам ажратилганда):

телефонлаштирилган хонада;

телефонлаштирилмаган хонада.

Симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланган телефон аппаратидан маҳаллий телефон сўзлашувини тақдим этиш:

сўзлашувлар вақтбай тўлов тизимига ўтказилганда;

сўзлашувлар вақтбай тўлов тизимига ўтказилмаганда.






Низомга

3-ИЛОВА



Универсал телекоммуникация хизматлари

ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун

тарифларни (нархларни) кўриб чиқиш бўйича таклифларни

киритишда тақдим этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар)

РЎЙХАТИ


Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари (бундан буён матнда хизматлар деб юритилади) учун тарифларни кўриб чиқиш бўйича қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) илова қилиниши зарур:

охирги ҳисобот даврида хизматларнинг барча турлари бўйича молиявий кўрсаткичлар, хизматлар ҳажмининг табиий ифодада (минут, Mбайт, Мбит/с ва бошқалар) ўзгариш динамикаси;

охирги ҳисобот давридаги чиқувчи сўзлашувлар алмашинуви;

кейинги ҳисобот даври учун хизматлар турлари бўйича амалдаги тарифлардаги даромадлар ва соф фойда прогнози;

кейинги ҳисобот даври учун ишлаб чиқариш таннархи тўғрисидаги прогноз маълумотлар;

кейинги ҳисобот даври учун режалаштирилган телекоммуникация воситалари ва иншоотларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш учун ажратиладиган маблағлар тўғрисидаги маълумот;

чет эллик ҳамкорлар билан тузилган шартномалар бўйича тўловлар графиклари;

охирги ва кейинги ҳисобот даври учун харажатлар, уларнинг таркиби ва миқдорлари юзасидан батафсил маълумотлар.

Халқаро хизматлар учун тарифларга ўзгартириш киритишда қуйидагилар маълумотлар қўшимча равишда тақдим этилади:

тўлов зоналари бўйича ўртача ҳисобланган ҳисоб-китоб суммалари (таксалари, улушлари);

Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси курсининг охирги ҳисобот даври учун эркин конвертация қилинадиган валютага ва махсус қарз олиш ҳуқуқига (СДР) нисбатан ўзгариш динамикаси.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 март
















































Время: 0.0347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск