ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 й. ПҚ-171-сон "Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" ҳамда "Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2022 й.

N ПҚ-171



ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ

АГЕНТЛИГИ ИШТИРОКИДА "НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

КАРМАНА ТУМАНИДА ОҚОВА СУВ ТИЗИМЛАРИНИ

ҚУРИШ" ҲАМДА "ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАҲРИСАБЗ

ШАҲРИ  ВА КИТОБ ТУМАНИ МАРКАЗИДА ОҚОВА  СУВ

ТИЗИМЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ҚУРИШ"

ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг оқова сув хизмати билан таъминланганлик даражасини ошириш, ушбу ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Франция тараққиёт агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан Ўзбекистон Республикасига жами 105,0 миллион евро қарз ҳамда Агентлик орқали Европа комиссияси томонидан 9,0 миллион евро миқдорида грант ажратилиши, шу жумладан:

"Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Кармана лойиҳаси) амалга ошириш учун 6 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йилда қайтариш шарти билан 24,7 миллион евро миқдоридаги қарз;

"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси) амалга ошириш учун 6 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йилда қайтариш шарти билан 80,3 миллион евро миқдоридаги қарз берилиши маъқулланганлиги;

б) Кармана лойиҳасининг умумий қиймати 28 миллион еврони, шу жумладан:

Агентлик қарзи - 24,7 миллион еврони;

Кармана лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш тарзида 3,3 миллион еврони ташкил этиши;

в) Кармана лойиҳасини амалга ошириш даври 6 йилни (2022-2027 йиллар) ташкил этиши;

г) Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасининг умумий қиймати 91,0 миллион еврони, шу жумладан:

Агентлик қарзи - 80,3 миллион еврони;

Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш тарзида 10,7 миллион еврони ташкил этиши;

д) Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга ошириш даври 6 йилни (2022-2027 йиллар) ташкил этиши;

е) Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга ошириш даврида молиявий ва бошқа харажатларни қоплаш Агентлик қарз маблағлари ҳамда Навоий ва Қашқадарё вилоятлари маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, баҳолаш учун воситачилик ҳақи дастлаб "Ўзсувтаъминот" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши ҳамда Агентлик қарз маблағлари ҳисобидан "Ўзсувтаъминот" АЖга қоплаб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзсувтаъминот" АЖ Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, Агентликнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун масъул ижро этувчи орган;

Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда тегишлилиги бўйича Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасининг сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва Агентлик қарзларининг қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади.


3. Қуйидагилар:

"Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

"Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси бўйича Франция тараққиёт агентлиги қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;

"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси бўйича Франция тараққиёт агентлиги қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 4-иловага мувофиқ;

"Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида Франция тараққиёт агентлиги қарз маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 5-иловага мувофиқ;

"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси доирасида Франция тараққиёт агентлиги қарз маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 6-иловага мувофиқ;

"Навоий сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 7-иловага мувофиқ;

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Молия вазирига:

Ўзбекистон Республикаси номидан Агентлик билан Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси бўйича қарз ва грант битимларини имзолаш, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

"Ўзсувтаъминот" АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ билан Агентлик қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш;

"Ўзсувтаъминот" АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ билан грантларни топшириш тўғрисидаги битимларни имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳамда молиявий харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳасини амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Агентлик ўртасидаги қарз битими, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича битимлар юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси (С. Саифназаров) зиммасига "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ Агентлик қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамлаб борилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


8. "Ўзсувтаъминот" АЖга фаолияти Агентликнинг қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Агентлик иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳини ташкил этган ҳолда лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклансин.


9. Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари:

оқова сув қувурлари ҳамда оқова сув иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкаларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ компенсация тўловлари тўланишини;

2026 йилдан бошлаб маҳаллий бюджет параметрларида Агентлик қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтариш учун тегишинча "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖга ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағлари билан бир қаторда қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


11. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т. Юлдашев) Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


12. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


13. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш, уларга оқова сув тизими билан таъминланадиган ҳудудлар тўғрисида маълумот бериб бориш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш чораларини кўрсин.


14. Қуйидагилар:

молия вазири Т.Ишметов - Агентлик билан Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳалари бўйича қарз ва грант битимларини имзолашга ва мазкур битимларга асосан қарз ва грантларни ўз вақтида жалб қилишга;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. Ҳидоятов ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси С. Саифназаров - Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси бўйича маблағларнинг самарали йўналтирилишига, қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилишини таъминлашга, объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда ишга туширишга;

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари А. Воитов ва Ш. Вафаев - Кармана лойиҳаси ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб лойиҳаси амалга оширилишини мувофиқлаштиришга, натижадорлигини таъминлашга, тасдиқланган прогноз параметрлари бажарилишини тизимли муҳокама қилиб боришга, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиб боришга;

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Н. Турсунов, Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи М. Азимов ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси С. Саифназаров - "Навоий сув таъминоти" МЧЖ ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл хариталари"да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида бажаришни таъминлашга, тузилган битим шартларига мувофиқ қарз маблағларини ўз вақтида қайтаришга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-171-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Навоий вилояти Кармана туманида

оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасининг

асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

        

Т/р

Харажатлар

категориясининг номи

Ўлчов бирлиги

Жами*

Молиялаштириш манбаси, шу жумладан:


Франция тараққиёт агентлиги қарзи


Ўзбекистон Республикаси улуши


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг евро экв.


27 998,70

24 715,57

3 283,13

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг евро экв.

23 750,74

23 750,74

0,00


шу жумладан:






2.1.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари


минг евро экв.


15 278,60

15 278,60


2.2.

Машина ва ускуналар


минг евро экв.


4 064,30

4 064,30


2.3.

Бошқа харажатлар


минг евро экв.


2 507,84

2 507,84


2.4.

Тақсимланмаган харажатлар


минг евро экв.


1 900,00

1 900,00


3.

Инвестиция давридаги молиявий ва бошқа харажатлар


минг евро экв.

964,83

964,83

0,00

4.

Қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш


минг евро экв.

3 283,13


3 283,13

   

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.

     

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-171-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри

ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини

реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасининг

асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

           

Т/р

Харажатлар

категориясининг номи

Ўлчов бирлиги

Жами*

Молиялаштириш манбаси, шу жумладан:


Франция тараққиёт агентлиги қарзи


Ўзбекистон Республикаси улуши


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг евро экв.


91 000,09

80 284,43

10 715,66

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг евро экв.


77 541,04

77 541,04

0,00


шу жумладан:






2.1.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари


минг евро экв.


46 079,48

46 079,48


2.2.

Машина ва ускуналар


минг евро экв.


19 425,88

19 425,88


2.3.

Бошқа харажатлар


минг евро экв.


5 966,74

5 966,74


2.4.

Тақсимланмаган харажатлар


минг евро экв.


6 068,94

6 068,94


3.

Инвестиция давридаги молиявий ва бошқа харажатлар


минг евро экв.


2 743,39

2 743,39


4.

Қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш


минг евро экв.


10 715,66


10 715,66

        

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.

         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-171-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Навоий вилояти Кармана туманида

оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси бўйича

Франция тараққиёт агентлиги қарзини қайтариш,

фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

           

Қарз миқдори


- 24,7 млн евро


Қарз муддати


- 20 йил


Имтиёзли давр


- 6 йил


Фоиз ставкаси

- Ўзгарувчан фоиз ставкаси

(LIBOR EUR 6m + 0,90% ҳисобида)



Захирага олиш учун воситачилик ҳақи


- 0,5% - ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан


Баҳолаш учун воситачилик ҳақи

- 0,5% - умумий қарз миқдоридан


        

        

Тўлов

даври

Тўланадиган

фоизлар


Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

(минг евро)


Баҳолаш учун воситачилик ҳақи

(минг евро)


Асосий қарзни қайтариш

(минг евро)


Жами қайтариладиган маблағ

(минг евро)


15.04.2022


0,0

61,8

123,6



15.10.2022


1,3

61,4




15.04.2023


3,9

60,5




15.10.2023


19,7

55,3




15.04.2024


35,5

50,1




15.10.2024


104,3

27,6




15.04.2025


172,1

5,0




15.10.2025


179,9

2,8




15.04.2026


186,0




186,0

15.10.2026


188,5




188,5

15.04.2027


187,4




187,4

15.10.2027


188,5




188,5

15.04.2028


188,5



882,7

1 071,2

15.10.2028


181,7



882,7

1 064,4

15.04.2029


174,0



882,7

1 056,7

15.10.2029


168,3



882,7

1 051,0

15.04.2030


160,7



882,7

1 043,4

15.10.2030


154,8



882,7

1 037,5

15.04.2031


147,3



882,7

1 030,0

15.10.2031


141,3



882,7

1 024,0

15.04.2032


134,6



882,7

1 017,3

15.10.2032


127,9



882,7

1 010,6

15.04.2033


120,5



882,7

1 003,2

15.10.2033


114,4



882,7

997,1

15.04.2034


107,1



882,7

989,8

15.10.2034


101,0



882,7

983,7

15.04.2035


93,7



882,7

976,4

15.10.2035


87,5



882,7

970,2

15.04.2036


80,8



882,7

963,5

15.10.2036


74,0



882,7

956,7

15.04.2037


66,9



882,7

949,6

15.10.2037


60,6



882,7

943,3

15.04.2038


53,6



882,7

936,2

15.10.2038


47,1



882,7

929,8

15.04.2039


40,2



882,7

922,9

15.10.2039


33,7



882,7

916,4

15.04.2040


26,9



882,7

909,6

15.10.2040


20,2



882,7

902,9

15.04.2041


13,4



882,7

896,1

15.10.2041


6,7



882,7

889,4

Жами:


3 994,3

324,6

123,6

24 715,6

28 193,2

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-171-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри

ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини

реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси бўйича

Франция тараққиёт агентлиги қарзини қайтариш,

фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

      

Қарз миқдори


- 80,3 млн евро


Қарз муддати


- 20 йил


Имтиёзли давр


- 6 йил


Фоиз ставкаси

- Ўзгарувчан фоиз ставкаси

(LIBOR EUR 6m + 0,90% ҳисобида)



Захирага олиш учун воситачилик ҳақи


- 0,5% - ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан


Баҳолаш учун воситачилик ҳақи

- 0,5% - умумий қарз миқдоридан


        

      

Тўлов

даври


Тўланадиган

фоизлар


Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

(минг евро)


Баҳолаш учун воситачилик ҳақи

(минг евро)


Асосий қарзни қайтариш

(минг евро)


Жами қайтариладиган маблағ

(минг евро)


15.04.2022


0,0

200,7

401,4



15.10.2022


4,8

199,1




15.04.2023


14,2

196,0




15.10.2023


59,7

181,1




15.04.2024


105,2

166,2




15.10.2024


191,8

137,8




15.04.2025


277,2

109,3




15.10.2025


443,3

55,4




15.04.2026


605,0




605,0

15.10.2026


608,4




608,4

15.04.2027


605,0




605,0

15.10.2027


608,4




608,4

15.04.2028


608,4



2 867,3

3 475,7

15.10.2028


586,5



2 867,3

3 453,8

15.04.2029


561,6



2 867,3

3 428,9

15.10.2029


542,8



2 867,3

3 410,1

15.04.2030


518,1



2 867,3

3 385,4

15.10.2030


499,1



2 867,3

3 366,4

15.04.2031


474,6



2 867,3

3 341,9

15.10.2031


455,3



2 867,3

3 322,6

15.04.2032


433,5



2 867,3

3 300,8

15.10.2032


411,6



2 867,3

3 278,9

15.04.2033


387,6



2 867,3

3 254,9

15.10.2033


367,9



2 867,3

3 235,2

15.04.2034


344,1



2 867,3

3 211,4

15.10.2034


324,1



2 867,3

3 191,4

15.04.2035


300,6



2 867,3

3 167,9

15.10.2035


280,4



2 867,3

3 147,7

15.04.2036


258,6



2 867,3

3 125,9

15.10.2036


236,7



2 867,3

3 104,0

15.04.2037


213,7



2 867,3

3 081,0

15.10.2037


193,0



2 867,3

3 060,3

15.04.2038


170,2



2 867,3

3 037,5

15.10.2038


149,2



2 867,3

3 016,5

15.04.2039


126,7



2 867,3

2 994,0

15.10.2039


105,5



2 867,3

2 972,8

15.04.2040


83,7



2 867,3

2 951,0

15.10.2040


61,8



2 867,3

2 929,1

15.04.2041


39,7



2 867,3

2 907,0

15.10.2041


18,1



2 867,3

2 885,4

Жами:


12 275,8

1 245,7

401,4

80 284,4

91 464,0

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-171-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Навоий вилояти Кармана туманида

оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси

доирасида Франция тараққиёт агентлиги қарз

маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини

қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

        

Йиллар

"Навоий сув таъминоти"

МЧЖ улуши


Навоий вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши


2026 йил


0,0%

100,0%

2027 йил


0,0%

100,0%

2028 йил


85,6%

14,4%

2029 йил


82,9%

17,1%

2030 йил


79,7%

20,3%

2031 йил


77,3%

22,7%

2032 йил


74,5%

25,5%

2033 йил


68,8%

31,2%

2034 йил


65,0%

35,0%

2035 йил


61,3%

38,7%

2036 йил


56,8%

43,2%

2037 йил


51,8%

48,2%

2038 йил


45,8%

54,2%

2039 йил


38,1%

61,9%

2040 йил


29,5%

70,5%

2041 йил


19,9%

80,1%

Жами:


59,2%

40,8%

       

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-171-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри

ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини

реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси доирасида

Франция тараққиёт агентлиги қарз маблағларига

хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича

улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

           

Йиллар

"Қашқадарё сув таъминоти"

МЧЖ улуши

Қашқадарё вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши


2026 йил


0%

100%

2027 йил


0%

100%

2028 йил


17%

83%

2029 йил


23%

77%

2030 йил


28%

72%

2031 йил


36%

64%

2032 йил


44%

56%

2033 йил


53%

47%

2034 йил


65%

35%

2035 йил


71%

29%

2036 йил


78%

22%

2037 йил


86%

14%

2038 йил


95%

5%

2039 йил


100%

0%

2040 йил


100%

0%

2041 йил


100%

0%

Жами:


60,7%

39,3%

      

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-171-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Навоий сув таъминоти" МЧЖни

молиявий соғломлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

    

      

Т/р


Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


     

1. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СОНИ ВА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ

    

1.

Истеъмолчилар сонини амалдаги 87 минг нафардан 111 минг нафарга етказиш (қўшимча 24 минг нафар истеъмолчини қамраб олиш) ва 7 млрд сўм. қўшимча даромад олиш.


1. Истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да ишчи гуруҳлар ташкил қилиш.


2022 йил

1 май


Навоий вилояти ҳокимлиги, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ

2. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш.


2022 йил

15 май


3. Сув таъминотига ноқонуний уланган истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.


2022 йил

1 июль


4. Сув таъминотига уланмаган истеъмолчиларни сув таъминотига улаш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.


2022 йил

15 июль


2.

Онлайн тўловларнинг тушумдаги улушини 70 фоиздан 90 фоизга етказиш орқали даромадни 5 фоизга ёки 1,5 млрд сўмга кўпайтириш.


1. Амалдаги биллинг тизимида мавжуд барча носозликлар ва камчиликларни аниқлаш.


2022 йил

1 май


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ


2. Аниқланган камчиликлар асосида биллинг тизимини такомиллаштириш ва барча вазирлик, идораларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилиш.


2022 йил

1 июнь


3. Аҳолига тўловларни онлайн амалга ошириш имкониятлари, шунингдек, истеъмолчиларга оид маълумотлар тўғрисида SMS-хабарномалар жўнатиш тизимини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 июнь

3.

15 минг хонадонга ичимлик сув тармоқларини уларнинг уй хўжалигигача олиб кириш орқали қўшимча 2,0 млрд сўм. даромад олиш.

1. Ҳар бир туман (шаҳар)да ичимлик сув тармоқлари кўча бошигача етказиб берилган истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.


2022 йил

1 май


"Навоий сув таъминоти" МЧЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги


2. "Навоий сув таъминоти" МЧЖнинг 4,3 млрд сўм. ўз маблағлари ҳисобидан ҳар бир маҳаллада уй эгалари билан биргаликда уларнинг хонадонини сув таъминотига улаш ва аҳоли ҳисобидан сув ҳисоблагични ўрнатиш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


        

2. ИЧКИ ИМКОНИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

          

4.

Истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлар бўйича мавжуд 17,7 млрд сўм. дебитор қарздорликларини 3,5 млрд сўмга ёки 20 фоизга қисқартириш.


1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш.


2022 йил

1 май


Навоий вилояти ҳокимлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Мажбурий ижро бюроси, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ


2. Қарздор истеъмолчиларга огоҳлантириш хатларини юборган ҳолда талабларни бажармаган қарздорларни тармоқдан узиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июнгача


3. Қарздорлик бўйича ишларни тегишлилиги бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга топшириш.


2022 йил

1 июнгача


4. Суд қарори чиққан 102 та ижро варақалари бўйича 63 млн сўм. қарздорликни ундириш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июль


5. Ижро варақалари бўйича истеъмолчилар банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаларини қўйиш.


2022 йил

1 июнгача


       

3. СУВ ЙЎҚОТИШЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

       

5.

Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган истеъмолчилар - 16 минг аҳоли, 46 та бюджет ташкилоти ва 16 та бошқа юридик шахсларга сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш орқали истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагич билан таъминланганлик даражасини 71 фоиздан 90 фоизга етказиш.


1. Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган истеъмолчилар - бюджет ташкилотлари ва юридик шахсларга огоҳлантириш хатларини юбориш.


2022 йил

15 апрель


"Навоий сув таъминоти" МЧЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги


2. Бюджет ташкилотларига сув ҳисоблагичларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини ташкилотлар смета харажатларига киритиш.


2022 йил

1 май


3. Аҳоли ўртасида ҳисоблагич ўрнатишнинг қулайликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


2022 йил

1 май


4. Сув ҳисоблагичини ўрнатиш бўйича истеъмолчилар билан икки томонлама шартномалар тузиш.


2022 йил

1 октябрь


6.

Сув иншоотларига 110 та сув ҳисоблагичларини ўрнатиш орқали сув йўқотишлар даражасини 4 фоизга қисқартириш.


1. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2022 йил

15 апрель


"Навоий сув таъминоти" МЧЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги


2. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 декабрь


3. Иншоотлардаги сув ҳисоблагичлари ва биллинг тизимида ҳисобланган кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутни аниқлаш ва уларни бартараф этиш устидан мониторинг олиб бориш.


2022 йил

1 май


4. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш ҳамда улар билан шартномалар расмийлаштириш.


2022 йил

1 июль


7.

Диспетчерлик ва авария хизмати фаолиятини такомиллаштириш орқали "Навоий сув таъминоти" МЧЖ даромадини 5 фоизга ошириш.


1. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июль


Навоий вилояти ҳокимлиги, Молия вазирилиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ


2. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июль


3. Таъмирталаб ҳолатдаги 18 та техникаларни таъмирлаш.


2022 йил

31 октябрь


4. Информацион технологияларни қўллаган ҳолда махсус техникаларни GPS тизимига улаш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


5. "1255" қисқа рақамини 24 соат давомида сифатли ишлашини таъминлаш.


2022 йил

1 май

8.

"Навоий сув таъминоти" МЧЖ томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳажмларининг аниқ ҳисобини юритиш орқали электр энергияси истеъмолини 90 минг кВтга қисқартириш ва 40 млн сўм. маблағни иқтисод қилиш.


1. Иншоотларга 86 та электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2022 йил

15 апрель


Навоий вилояти ҳокимлиги, "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ


2. Иншоотларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ишларини якунлаш.


2022 йил

1 июнь


3. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан ҳар бир электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари бўйича электр энергияси сарфи маълумотларини онлайн тарзда мониторинг қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 июль


         

4. МАВЖУД ҚУВВАТЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ

         

9.

2022 йил инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 41 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали истеъмолчилар сонини 8 мингтага кўпайтириб, қўшимча 2,2 млрд сўм. даромад олиш.


1. Инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларининг 29 та объекти лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 май



Навоий вилояти ҳокимлиги, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ


2. Барча объектлар бўйича экспертиза хулосаларини олиш ишларини якунлаш.


2022 йил

15 июнь


3. Тендер савдолари асосида қурилиш пудрат ташкилотларини аниқлаш.


2022 йил

15 июль


4. 301 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда 18 та иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини якунлаш ва объектларни фойдаланишга топшириш.


2022 йил

1 октябрь


5. Истеъмолчиларни рўйхатдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

1 ноябрь


10.

Вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига 21 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали корхона истеъмолчилари сонини 5,2 мингтага кўпайтириб, қўшимча 1,8 млрд сўм. даромад олиш.


1. 6,3 млрд сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

15 апрель


Навоий вилояти ҳокимлиги, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ


2. 124 км ичимлик сув тармоқларини қуриш ишларини амалга ошириш.


2022 йил

1 ноябрь


3. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.

2022 йил

1 декабрь


11.

Корхона маблағлари ҳисобига 10 минг аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш орқали қўшимча 530 млн сўм. даромад олиш.


1. Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган реконструкция ишлари дастурини (режа-графигини) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

15 апрель


"Навоий сув таъминоти" МЧЖ


2. Мавжуд 1,9 км ичимлик сув тармоқларини ва 7 та сув минорасини реконструкция қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


3. Иншоотларда мавжуд таъмирталаб 15 та насос ускуналарини таъмирлаш ва 3 та насос ускуналарини янгилаш ишларини якунлаш.


2022 йил

1 ноябрь


4. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

31 декабрь


       

5. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЎРНАТИШ

        

12.

Сув таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.


1. Тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар чоракда


Навоий вилояти ҳокимлиги, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ


2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар ярим

йилда


13.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш орқали истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг молиявий манбаларини шакллантириш.


1. Кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплашни назарда тутувчи, шунингдек, корхонани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатларини инобатга олиб ичимлик ва оқова сув тарифларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 май


Навоий вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ, Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши

2. Монополияга қарши курашиш ва нархларни (тарифларни) тартибга солиш органларидан ишлаб чиқилган тарифлар бўйича тегишли хулосалар олиш.


Ҳар йили

15 май


3. Ичимлик ва оқова сув тарифларини халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш.


Ҳар йили

1 июнь


          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 мартдаги

ПҚ-171-сон қарорига

8-ИЛОВА



"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖни

молиявий соғломлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

      

     

Т/р


Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


        

1. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СОНИ ВА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ

        

1.

Истеъмолчилар сонини амалдаги 132 минг нафардан 165 минг нафарга етказиш (қўшимча 33 минг нафар истеъмолчини қамраб олиш) ва 6,9 млрд сўм. қўшимча даромад олиш.


1. Истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да ишчи гуруҳлар ташкил қилиш.


2022 йил

1 май


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ


2. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш.


2022 йил

15 май


3. Сув таъминотига ноқонуний уланган истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.


2022 йил

1 июль


4. Сув таъминотига уланмаган истеъмолчиларни сув таъминотига улаш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.


2022 йил

15 июль


2.

Онлайн тўловларнинг тушумдаги улушини 35 фоиздан 60 фоизга етказиш орқали даромадни 5 фоизга ёки 4 млрд сўмга кўпайтириш.


1. Амалдаги биллинг тизимида мавжуд барча носозликлар ва камчиликларни аниқлаш.


2022 йил

1 май


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ


2. Аниқланган камчиликлар асосида биллинг тизимини такомиллаштириш ва барча вазирлик, идораларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилиш.


2022 йил

1 июнь


3. Аҳолига тўловларни онлайн амалга ошириш имкониятлари, шунингдек, истеъмолчиларга оид маълумотлар тўғрисида SMS-хабарномалар жўнатиш тизимини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 июнь


3.

15 минг хонадонга ичимлик сув тармоқларини уларнинг уй хўжалигигача олиб кириш орқали қўшимча 2,0 млрд сўм. даромад олиш.


1. Ҳар бир туман (шаҳар)да ичимлик сув тармоқлари кўча бошигача етказиб берилган истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.


2022 йил

1 май


"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


2. "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖнинг 17,4 млрд сўм. ўз маблағлари ҳисобидан ҳар бир маҳаллада уй эгалари билан биргаликда уларнинг хонадонини сув таъминотига улаш ва аҳоли ҳисобидан сув ҳисоблагични ўрнатиш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь

     

2. ИЧКИ ИМКОНИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

       

4.

Истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлар бўйича мавжуд 66,7 млрд сўм. дебитор қарздорликларини 13 млрд сўмга ёки 20 фоизга қисқартириш.


1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш.


2022 йил

1 май


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Мажбурий ижро бюроси, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ


2. Қарздор истеъмолчиларга огоҳлантириш хатларини юборган ҳолда талабларни бажармаган қарздорларни тармоқдан узиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июнгача


3. Қарздорлик бўйича ишларни тегишлилиги бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга топшириш.


2022 йил

1 июнгача


4. Суд қарори чиққан 595 та ижро варақалари бўйича 2,3 млрд сўм. қарздорликни ундириш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июль


5. Ижро варақалари бўйича истеъмолчилар банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаларини қўйиш.


2022 йил

1 июнгача


         

3. СУВ ЙЎҚОТИШЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

         

5.

Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган истеъмолчилар - 18 минг аҳоли, 92 та бюджет ташкилоти ва 547 та бошқа юридик шахсларга сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш орқали истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагич билан таъминланганлик даражасини 37 фоиздан 50 фоизга етказиш.


1. Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган истеъмолчилар - бюджет ташкилотлари ва юридик шахсларга огоҳлантириш хатларини юбориш.


2022 йил

15 апрель


"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги


2. Бюджет ташкилотларига сув ҳисоблагичларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини ташкилотлар смета харажатларига киритиш.


2022 йил

1 май


3. Аҳоли ўртасида ҳисоблагич ўрнатишнинг қулайликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


2022 йил

1 май


4. Сув ҳисоблагичини ўрнатиш бўйича истеъмолчилар билан икки томонлама шартномалар тузиш.


2022 йил

1 октябрь


6.

Сув иншоотларига 320 та сув ҳисоблагичларини ўрнатиш орқали сув йўқотишлар даражасини 4 фоизга қисқартириш.


1. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2022 йил

15 апрель


"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


2. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 декабрь


3. Иншоотлардаги сув ҳисоблагичлари ва биллинг тизимида ҳисобланган кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутни аниқлаш ва уларни бартараф этиш устидан мониторинг олиб бориш.


2022 йил

1 май


4. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш ҳамда улар билан шартномалар расмийлаштириш.


2022 йил

1 июль


7.

Диспетчерлик ва авария хизмати фаолиятини такомиллаштириш орқали "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ даромадини 5 фоизга ошириш.


1. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июль


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Молия вазирилиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ


2. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 3 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

1 июль


3. Таъмирталаб ҳолатдаги 4 та техникаларни таъмирлаш.


2022 йил

31 октябрь


4. Информацион технологияларни қўллаган ҳолда махсус техникаларни GPS тизимига улаш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


5. "1255" қисқа рақамини 24 соат давомида сифатли ишлашини таъминлаш.


2022 йил

1 май


8.

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳажмларининг аниқ ҳисобини юритиш орқали электр энергияси истеъмолини 135 минг кВтга қисқартириш ва 60 млн сўм. маблағни иқтисод қилиш.


1. Иншоотларга 223 та электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2022 йил

15 апрель


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ


2. Иншоотларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ишларини якунлаш.


2022 йил

1 июнь


3. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан ҳар бир электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари бўйича электр энергияси сарфи маълумотларини онлайн тарзда мониторинг қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 июль

      

4. МАВЖУД ҚУВВАТЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ

     

9.

2022 йил инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 125,5 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали истеъмолчилар сонини 23 мингтага кўпайтириб, қўшимча 4,6 млрд сўм. даромад олиш.


1. Инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларининг 68 та объекти лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 май


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ


2. Барча объектлар бўйича экспертиза хулосаларини олиш ишларини якунлаш.


2022 йил

15 июнь


3. Тендер савдолари асосида қурилиш пудрат ташкилотларини аниқлаш.


2022 йил

15 июль


4. 1 052,5 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда 37 та иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини якунлаш ва объектларни фойдаланишга топшириш.


2022 йил

1 октябрь


5. Истеъмолчиларни рўйхатдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

1 ноябрь

10.

Вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига 41,4 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали корхона истеъмолчилари сонини 10 мингтага кўпайтириб, қўшимча 2,1 млрд сўм. даромад олиш.


1. 13,9 млрд сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

15 апрель


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ


2. 104 км ичимлик сув тармоқларини қуриш ишларини амалга ошириш.


2022 йил

1 октябрь


3. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

1 ноябрь


11.

Корхона маблағлари ҳисобига 1,5 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали корхона истеъмолчилари кўпайтириш ҳисобидан, қўшимча 150 млн сўм. даромад олиш.


1. Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган реконструкция ишлари дастурини (режа-графигини) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

15 апрель


"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ


2. Мавжуд 6 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда 4 та сув минорасини реконструкция қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

31 декабрь


3. Иншоотларда мавжуд таъмирталаб 36 та насос ускуналарини таъмирлаш ва 23 та насос ускуналарини янгилаш ишларини якунлаш.


2022 йил

1 ноябрь


4. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2022 йил

31 декабрь


         

5. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЎРНАТИШ

         

12.

Сув таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.


1. Тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар чоракда


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ


2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар ярим

йилда


13.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш орқали истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг молиявий манбаларини шакллантириш.


1. Кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплашни назарда тутувчи, шунингдек, корхонани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатларини инобатга олиб ичимлик ва оқова сув тарифларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 май


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши


2. Монополияга қарши курашиш ва нархларни (тарифларни) тартибга солиш органларидан ишлаб чиқилган тарифлар бўйича тегишли хулосалар олиш.


Ҳар йили

15 май


3. Ичимлик ва оқова сув тарифларини халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш.


Ҳар йили

1 июнь


     

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 март

























































Время: 0.0431
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск