ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар /

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан тасдиқланган энг кам қийматга киритилган камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни 2022 йил учун ҳисоблаш тўғрисида Ахборот хати

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи

Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари

томонидан тасдиқланган энг кам қийматга киритилган

камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда юридик

шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни

2022 йил учун ҳисоблаш тўғрисида

АХБОРОТ ХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-моддасига 2022 йил 1 январдан киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги (2022 йил 27 январ ва 2022 йил 22 февралдаги) Ахборот хабарномаларига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарори билан республиканинг 162 та туманидан 144 тасида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун белгиланган энг кам қийматга камайтириш коэффициентлари тасдиқланди.

Шу муносабат билан, мол-мулк солиғи тўловчилар 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишда, (2022 йил 1 апрелгача) кўчмас мулк объектларининг 1 квадрат метрга тасдиқланган энг кам қийматига пасайтириш коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисоблаб чиқадилар (хат илова қилинади).

Шуни таъкидлаш лозимки, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан тасдиқланган камайтириш коэффициентлари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро инспекция томонидан хизмат кўрсатиладиган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Шу билан бирга эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-73-сонли қарори билан солиқ тўловчиларга 2022 йилнинг 1 апрелига қадар қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

юридик шахсларнинг 2022 йил учун мол-мулк солиғи суммалари тўғрисидаги аниқлаштирилган маълумотномани уларга пенялар тарзида жарималар қўлламаган ҳолда тақдим этиш;

кадастр органларида кўчмас мулк объектлари майдонларини таққослашни амалга ошириш;

кўчмас мулк объектларини мустақил баҳолаш ўтказиш режалаштирилганлиги тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиш шарт.

Шу муносабат билан, солиқ органларига 2022 йил 1 апрелгача тақдим этилган мол-мулк солиғи суммаси бўйича аниқлаштирилган маълумотномалар солиқ тўловчининг "таҳлика" ҳолатига таъсир этувчи омил сифатида қаралмайди.






Ахборот хатига

ИЛОВА



Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган

солиқни ҳисоблаш учун белгиланган энг кам қийматга

камайтирувчи коэффициентлар тасдиқланган туманлар

РЎЙХАТИ


сўмда

Т/р

Туманлар номи

Солиқ кодекси билан

белгиланган энг кам

қиймат миқдори


Қўлланилган

камайтирувчи

коэффицентлар


Туманлар бўйича

энг кам қиймат

миқдори


Қорақалпоғистон Республикаси

1

Амударё тумани


1 000 000,0

0,85

850 000,0

2

Беруний тумани


1 000 000,0

0,80

800 000,0

3

Бузатов тумани


1 000 000,0

0,50

500 000,0

4

Кегели тумани


1 000 000,0

0,60

600 000,0

5

Қўнғирот тумани


1 000 000,0

0,50

500 000,0

6

Қанликул тумани


1 000 000,0

0,50

500 000,0

7

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск