ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2022 й. 127-сон "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2022 й.

N 127




ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ҚАЙТА

ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ МИЛЛИЙ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сон қарорига мувофиқ қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини жадал жорий этиш ҳамда ушбу соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сон қарорига мувофиқ:

Фанлар академиясининг "Халқаро қуёш энергияси институти" МЧЖ негизида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) ва унинг тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази ҳамда Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси ташкил қилинганлиги;

Институт юридик шахс ҳисобланган давлат илмий ташкилоти бўлиб, Фанлар академиясининг "Халқаро қуёш энергияси институти" МЧЖнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши;

Институт ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилиши;

Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадкиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Институт илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боришда иштирок этади;

Институт директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, Институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг буйруғига асосан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Институтни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Энергетика вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб - Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


4. Мазкур қарорининг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 мартдаги

127-сон қарорига

1-ИЛОВА



Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия

манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг

ТУЗИЛМАСИ







Илмий кенгаш




Директор
















































































































Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари



Директор ўринбосари - Водород энергетикаси илмий - тадқиқот маркази директори



Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари


Илмий котиб














































Юрисконсульт



Кадрлар бўлими инспектори


























Фотоэлектрик тизимлар лабораторияси

8



Водород энергетикаси технологиялари лабораторияси

5



Лойиҳалаш ва тажриба-ишлаб чиқариш бўлими

2





















Бухгалтерия

2



Махсус қисм


















































Етакчи иқтисодчи



Халқаро алоқалар бўйича мутахассис

Қуёш ёрдамида иситиш ва совитиш таъминоти тизимлари лабораторияси

6



"Яшил" водородни олиш ва сақлаш технологиялари лабораторияси

5



Тажриба-синов ва кўргазма полигони*






















Илмий-инновацион ишланмаларни патентлаш, тижоратлаштириш ва лицензиялаш бўлими

2






















Ахборот-

коммуникация технологиялари бўйича мутахассис

















Ёрдамчи ходимлар*




Шамол, сув, биомасса энергияси ва табиий иссиқлик манбалари лабораторияси

6



Ёқилғи элементлари технологиялари лабораторияси

5




































































































Қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоққа интеграциялаш лабораторияси

7

































Энергетик объектларнинг техноген ва экологик хавфсизлиги лабораторияси

3










































































































































Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси

4

























Янги материаллар ва энергияни аккумуляциялаш лабораторияси

4




































































































































Иқлим ўзгарувчанлиги мониторинги ва барқарор ривожланиш лабораторияси

4





























































































































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 74 нафар, шундан: илмий ходимлар - 57 нафар.

Бажариладиган илмий-тадқиқот ишларига илмий ходимлар шартнома асосида жалб этилади.


*) Илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 мартдаги

127-сон қарорига

2-ИЛОВА



Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи

энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари

сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Лаборатория номи

Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони


2022-2023 йй.


2024-2025 йй.


2026 йилдан

бошлаб


1.

Фотоэлектрик тизимлар лабораторияси


8

5

4

2.

Қуёш ёрдамида иситиш ва совитиш таъминоти тизимлари лабораторияси


6

3

2

3.

Шамол, сув, биомасса энергияси ва табиий иссиқлик манбалари лабораторияси


6

3

2

4.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоққа интеграциялаш лабораторияси


7

4

3

5.

Янги материаллар ва энергияни аккумуляциялаш лабораторияси


4

3

2

6.

Иқлим ўзгарувчанлиги мониторинги ва барқарор ривожланиш лабораторияси


4

2

1

7.

Энергетик объектларнинг техноген ва экологик хавфсизлиги лабораторияси


3

1

1

8.

Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси


4

3

2

9.

Водород энергетикаси технологиялари лабораторияси


5

3

2

10.

"Яшин" водородни олиш ва сақлаш технологиялари лабораторияси


5

3

2

11.

Ёқилғи элементлари технологиялари лабораторияси


5

3

2

Жами


57

33

23

      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 март








































Время: 0.2317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск