ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2022 й. 126-сон "Энергетика вазирлиги ҳузурида "Миллий диспетчерлик маркази" давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2022 й.

N 126




ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА

"МИЛЛИЙ ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИ"

ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон ягона энергетика тизимини ривожлантириш, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси сақланишини ҳамда Марказий Осиё бирлашган энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда "McKinsey & Company" халқаро консалтинг компаниясининг:

Энергетика вазирлиги ҳузурида "Миллий диспетчерлик маркази" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда - Миллий диспетчерлик маркази) ташкил этиш;

Миллий диспетчерлик марказига "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг миллий, регионал ва ҳудудий диспетчерлик функцияларини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Миллий диспетчерлик марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ягона электр энергетика тизимини реал вақт режимларида оператив бошқариш ва унинг ишончли ишлашини таъминлаш;

ягона электр энергетика тизими таркибига кирувчи корхоналарнинг диспетчерлик бошқарувини амалга ошириш;

электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва унинг истеъмол қилинишига таъсир қилувчи барча омилларни ҳисобга олган ҳолда, уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимини шакллантириш;

ягона электр энергетика тизимининг техник ва иқтисодий жиҳатдан энг мақбул режимларда ишлашини таъминлаш;

ягона электр энергетика тизимининг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель равишда ишлаш режимларини бошқариш;

Миллий диспетчерлик маркази ходимларининг хорижда доимий равишда малака оширишини таъминлаш ҳамда малакали хорижий мутахассисларни Миллий диспетчерлик марказига жалб қилиш;

авария режимлари юзага келишининг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва авария режими бартараф этилгандан кейин тизимнинг ишончлилигини тиклаш.


3. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 259 нафар штат бирлигидан иборат Энергетика вазирлиги ҳузурида "Миллий диспетчерлик маркази" давлат унитар корхонаси тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Миллий диспетчерлик марказининг асосий бошқарув пульти Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси 21-уй манзилдаги бинода ҳамда захира бошқарув пульти Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси 42-уйда манзилдаги бинода жойлаштирилади;

Миллий диспетчерлик марказининг амалдаги бошқарув пульти собиқ "Ўзбекэнерго" АЖ биносидан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ биносига уч ой муддатда кўчирилади;

Миллий диспетчерлик марказининг асосий бошқарув пульти тўлиқ ишга тушгандан сўнг асосий ҳамда захира бошқарув пультлари уч ой муддат параллель ишлайди;

Миллий диспетчерлик маркази фаолияти тўлиқ ташкил этилгандан сўнг "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖда тегишлича реле ҳимоя ва автоматика қурилмаларини эксплуатация қилиш, энергия оқими режимларини ишлаб чиқиш, электр қурилмаларини таъмирга чиқаришни ташкил қилиш функциялари ситуацион-таҳлил бошқармалари кўринишида сақлаб қолинади;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Миллий диспетчерлик марказининг ҳудудий филиаллари тўлиқ фаолият кўрсатиши учун зарур инвентарлар, алоқа воситалари ва бошқа барча ускуналар билан жиҳозланган хоналарга текин фойдаланиш хуқуқи асосида жойлаштирилади;

энергетика объектларининг барча диспетчерлик бўғинларида мавжуд электр қурилмаларнинг тезкор бошқарув бўйсунуви қайта кўриб чиқилгунга қадар жорий тезкор бошқарув бўйсунуви амалда сақланади.


5. Қуйидагилар Миллий диспетчерлик маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи бошқа ташкилотларга шартнома асосида диспетчерлик хизматини кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари;

ҳомийлик ҳайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5-1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Миллий диспетчерлик марказининг "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖга шартнома асосида диспетчерлик хизматини кўрсатишдан оладиган даромади (маблағлар) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчиларидан ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибида Миллий диспетчерлик маркази учун алоҳида пропорцияси кўзда тутилсин.

6. Молия вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Миллий диспетчерлик марказининг даромад ва харажатлари сметасини тасдиқласин.


7. Энергетика вазирлиги бир ой муддатда:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи Миллий диспетчерлик маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Миллий диспетчерлик маркази фаолиятини ташкил этиш, унинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва йирик истеъмолчилар ҳамда лойиҳалар асосида ягона энергетика тизимига уланаётган янги қувватлар Миллий диспетчерлик маркази томонидан фаолияти доирасида берилган топшириқларнинг сўзсиз бажарилиши мажбурийлиги;

бошқа давлатларнинг электр энергетика тизими билан параллель равишда ишлаш қоидаларининг аниқланиши;

электр энергетика тизими объектларидаги асосий электр қурилмаларини таъмирлаш ёки синов-созлаш учун чиқариш ва қайта ишга киритиш;

Миллий диспетчерлик маркази тўғридан-тўғри диспетчерлик департаменти, реле ҳимоя ва автоматика бўлими, республика ягона энергетика тизимини ва уларнинг қуйи бўлинмалари орқали тезкор-техник бошқарувни амалга ошириш;

б) Миллий диспетчерлик марказининг уставини, унинг молиявий-иқтисодий фаолият кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда, Миллий диспетчерлик маркази ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

в) Энергетика вазирлигининг ташкилий тузилмасини ва марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони ва тузилмасини ўзгартириш тўғрисида таклиф ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ тизимидаги ташкилотларни ушбу жамиятларнинг ҳудудий филиаллари этиб қайта ташкил этиш таклифларига розилик берилсин.


9. Энергетика вазирлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиб, Кузатув кенгашига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 мартдаги

126-сон қарорига

ИЛОВА



Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Миллий диспетчерлик

маркази" давлат унитар корхонаси

ТУЗИЛМАСИ












Директор






































































































Директор ўринбосари



Директорнинг биринчи

ўринбосари - бош диспетчер



Диспетчерлик департаменти

12









































































Релели ҳимоя ва автоматика бўлими

10



Марказий минтақавий диспетчерлик бошқармаси

14



Жанубий-Ғарбий минтақавий диспетчерлик бошқармаси

16



Шарқий минтақавий диспетчерлик бошқармаси

14



























































Электр режимларини ҳисоблаш бўлими

10



Тошкент шаҳар диспетчерлик бўлими

11



Самарқанд ҳудудий диспетчерлик бўлими

11



Фарғона ҳудудий диспетчерлик бўлими

12



























































Иқтисодий режимлар бўлими

7



Тошкент ҳудудий диспетчерлик бўлими

11



Навоий ҳудудий диспетчерлик бўлими

7



Андижон ҳудудий диспетчерлик бўлими

12



































































Жиззах ҳудудий диспетчерлик бўлими

10



Бухоро ҳудудий диспетчерлик бўлими

10



Наманган ҳудудий диспетчерлик бўлими

12





















































































Сирдарё ҳудудий диспетчерлик бўлими

9

































































































































































































Шимолий-Ғарбий минтақавий диспетчерлик бошқармаси

9



Жанубий минтақавий диспетчерлик бошқармаси

11




Юрисконсульт

















































Кадрлар билан ишлаш бўйича бўлими

2




































Қорақалпоғистон ҳудудии диспетчерлик бўлими

10



Сурхондарё ҳудудий диспетчерлик бўлими

9






































Бухгалтер
























































Хоразм ҳудудий диспетчерлик бўлими

10



Қашқадарё ҳудудий диспетчерлик бўлими

11




IT бўлими

3











































































Назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими

1
























































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 259 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормаларга мувофиқ аниқлалади.

Энергетика вазирлигига мазкур ташкилий тузилмага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 март









































Время: 0.0088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск