ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2022 й. ПФ-91-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.03.2022 й.

N ПФ-91



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармони билан бошланган ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини янада соддалаштириш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 мартдаги

ПФ-91-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармонининг 2-банди бешинчи хатбошисидан ", натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси "оилаларга" сўзидан кейин "ҳамда 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 6-банднинг биринчи хатбошиси "тизимига" сўзидан кейин "ва "E-auksion" электрон савдо платформасига" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"E-IJARA" ахборот тизимига ва "E-auksion" электрон савдо

платформасига интеграция қилиш орқали идоралараро

электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган

вазирликлар ва идоралар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги.

6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.

7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги.

8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

10. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.

12. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги.

13. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги.

14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси.

16. Очиқ электрон танлов ўтказишда иштирок этадиган бошқа идоралар ва мансабдор шахслар - заруратга кўра.

Изоҳ: вазирликлар ва идоралар "E-IJARA" ахборот тизимига ва "E-auksion" электрон савдо платформасига Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 март

























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск