ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2022 й. Ф-33-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "очиқ мулоқоти"да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

24.03.2022 й.

N Ф-33



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИ

ВАКИЛЛАРИ БИЛАН "ОЧИҚ МУЛОҚОТИ"ДА

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга малакали тиббий ёрдам кўрсатишда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш ҳамда тиббиёт соҳасини келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш учун мамлакатимиз тарихида илк маротаба 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан янги форматдаги "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги "очиқ мулоқоти" доирасида тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳамда кенг жамоатчиликдан келиб тушган 25 мингдан ортиқ мурожаатларда кўтарилган тизимли муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш ҳамда "очиқ мулоқот"да белгиланган устувор вазифаларни бажариш мақсадида:


1. Қуйидаги 7 та йўналишни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "очиқ мулоқоти"да белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "йўл харитаси") 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш;

тез тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш;

тиббиёт муассасаларнинг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавий тиббий ускуналар ва дори воситалари билан таъминлаш;

шифокорлик касбининг мақоми ва нуфузини ошириш, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш;

тиббиёт соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш, тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантириш;

жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тўғри овқатланишни тарғиб этиш;

соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини янада ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "очиқ мулоқоти"да белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир "йўл харитаси" ижросини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳи) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

"йўл харитаси"да ишлаб чиқилиши белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида ва пухта тайёрланиши ва киритилишини таъминлаш;

"йўл харитаси"ни амалга оширишга вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим муассасалари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар мутахассислари, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш;

ҳар ой якуни билан "йўл харитаси"ни амалга ошириш ҳолатини танқидий ўрганиб бориш ва натижалари бўйича муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш;

мазкур фармойишда белгиланган чора-тадбирлар ижросини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.


4. Ишчи гуруҳи (Л.Н. Тўйчиев):

бир ҳафта муддатда "йўл харитаси"да белгиланган йўналишлар доирасида манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳларини ташкил этиб, уларнинг таркибини тасдиқласин;

"йўл харитаси"да ишлаб чиқилиши назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли тайёрланиши ва белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари икки кун муддатда ишчи гуруҳлари таркибига ўзларининг аъзолари киритилиши ва самарали фаолият юритишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков, соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ш.А. Вафаев "йўл харитаси"ни амалга оширишга халқаро ташкилотлар ва мамлакатимиз илмий ташкилотлари экспертлари ҳамда мутахассисларини жалб этсин.


6. Қуйидагиларга:

соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаевга - "йўл харитаси"да белгиланган барча чора-тадбирлар, шу жумладан шифокорлик касбининг мақоми ва нуфузини ошириш, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, тез тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш, тиббиёт соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, тиббий таълим муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, соҳада илм-фанни ривожлантириш бўйича тегишли бандларнинг ижросини самарали ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Ш. Иноятовга - "йўл харитаси"да бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, касалликларни профилактика қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тўғри овқатланишни тарғиб этишга доир чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Э.И. Баситхановага - "йўл харитаси"да репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари У.Ю. Сабировга - "йўл харитаси"да ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш кўлами ва сифатини ошириш, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари О.Р. Фазилкаримовга - "йўл харитаси"да даволаш-профилактика муассасаларини молиялаштириш манбаларини ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш, соғлиқни сақлаш тизимини янги тартиблар асосида молиялаштиришни жорий этиш ва рақамлаштириш орқали тизим самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни дори воситалари билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил қилиш;

вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига - "йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.


7. Ишчи гуруҳи (Л.Н. Тўйчиев) бир ой муддатда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "очиқ мулоқот" доирасида билдирилган ташаббус ва таклифларни амалга ошириш натижасида аҳолининг кундалик ҳаётида ва тиббиёт ходимларининг фаолиятида юз берган ижобий ўзгаришларни ёритиб бориш юзасидан медиа-режа тасдиқласин.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари тасдиқланган медиа-режа асосида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижаларини оммавий ахборот воситалари ва Интернет саҳифаларида кенг ёритиб борсин.


8. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.

"Йўл харитаси" бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 мартдаги

Ф-33-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "очиқ

мулоқоти"дабелгиланган вазифаларни

амалга оширишга доир

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар ва ташаббуслар

Мазмуни

Ҳужжат шакли

Муддат

Масъул идоралар

I. БИРЛАМЧИ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАРНИ АҲОЛИГА ЯҚИНЛАШТИРИШ ВА

УЛАРНИНГ ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ, ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР

СИФАТИНИ ОШИРИШ

1.

Жойларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар тармоғини янада кенгайтириш

1. Ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар тармоғини янада кенгайтириш.

Бунда:

2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолияти йўлга қўйилади;

2023 йилдан бошлаб, жойлардаги поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил май


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Олис ва чекка маҳаллаларга махсус контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш.




3. Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўлашни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил май


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

4. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришни назарда тутувчи ташкилий тузилмани тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

2.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида болаларга манзилли ва малакали тиббий хизматлар кўрсатиш

2022 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида болалар бўлимини ташкил этиш;

тиббиёт бригадаларига 2022-2023 йилларда қўшимча 8 500 та ҳамшира ва доя штат бирликларини бериш;

болалар учун профилактик кўриклар дастурини қайта кўриб чиқиб, 18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси





Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи

2022 йил май






2022 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)




Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

3.

Тажрибали шифокорларга тиббий фаолият билан шуғулланиш учун қўшимча шароитлар яратиш

Тажрибали шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат бериш.

Бунда:

алоҳида клиника очиш талаб этилмайди ва ушбу тоифадаги шифокорлар ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатиши мумкин бўлади;

якка тартибдаги оилавий шифокорларга фаолият юритиш талаблари ишлаб чиқилади;

якка тартибдаги оилавий шифокорларга, ўзига бириктирилган аҳолига бепул кўрсатилаётган хизматлари учун тўлов босқичма-босқич Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали берилади;

ушбу тажриба дастлаб Сирдарё вилоятида, кейинчалик босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Ф.Шарипов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

4.

Давлат томонидан аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳажми бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш

Давлат томонидан аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш имконини берувчи мобил илова яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)

5.

Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш

1. 3-15 ёшдаги болаларни 2022 йил 1 июлдан бошлаб йод препарати билан бепул таъминлашни йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар


2022 йил якунига қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)


2. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида референс лаборатория ҳамда унинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев)

3. Республикамизда спинал мушак атрофияси диагнози қўйилган бемор болалар учун зарур дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

4. Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

5. Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларни скрининг қилиш дастурини янгилаш. Бунда генетик текширувлар ўтказилишини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

6. Нукус шаҳридаги Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

Бунда ушбу марказ учун янги бино қуриш ва уни жиҳозлаш назарда тутилиб, Нукус шаҳридаги чақалоқлар ва болалар касалликлари билан боғлиқ тиббиёт муассасаларини бирлаштирган ҳолда, ягона тиббиёт кластери ташкил қилинади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров)

6.

Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини янада ривожлантириш

1. Мамлакатимизда қон донорлигини тарғиб қилиш, қон қуйиш марказлари фаолиятини ривожлантириш ва уларни зарур техника билан таъминлаш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Дастур лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)

7.

Аҳолига стационар ёрдам кўрсатиш сифати ва доирасини кенгайтириш

1. Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларнинг оналарига овқатланишни бепул қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг бюджетдан ташқари койкага айлантирилиши белгиланган 10 фоиз қисмини бюджетда қолдириш ҳисобига тор ихтисосликдаги (неврология, кардиология, эндокринология) койкаларни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

3. Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ва марказнинг Тошкент шаҳар филиали негизида Республика ихтисослаштирилган клиник иммунология ва молекуляр аллергология илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

4. Янги ташкил этилган туман ва шаҳарларни ўрганиб, эҳтиёж мавжуд ҳудудларда шифохона барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Таҳлилий материаллар

2022 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


8.

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) келтириб чиқарадиган касалликни профилактика қилиш, унга ташхис қўйиш ва даволаш сифатини ошириш

1. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Дастурда инфекциянинг онадан болага ўтишига барҳам бериш, ОИВни аниқлаш қамровини ошириш, беморларни тўлиқ дори воситалари билан таъминлаш, 18 ёшдан катталар учун ижтимоий ҳимоя тизимини жорий этиш кўзда тутилади.


2. Дастур лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев)

9.

Сил ва ўпка касаллигини профилактика қилиш, унга ташхис қўйиш ва даволаш сифатини ошириш

1. Сил ва ўпка касаллигини профилактика қилиш, эрта аниқлаш ва сифатли даволаш, беморларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Дастур лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

10.

Нефрологик касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш

1. Гемодиализ муолажаларини олаётган беморларни амбулатор даволаниш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш.


2. Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


3. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига гемодиализ муолажасига муҳтож беморларни киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

11.

Гепатит "С"ни даволаш сифатини ошириш

1. Барча ҳудудларни қамраб олувчи тизимли текширувлар ўтказиш ва беморларни даволаш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Дастур лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

12.

Ҳудудларда касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш сифатини яхшилаш

1. Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Андижон тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларининг нейрохирургия бўлимлари негизида юридик мақомга эга бўлмаган ҳудудлараро нейрохирургик марказлар ташкил этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил якунига қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. 2023 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасини зарур тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш.

Барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиникаларида халқ табобати бўлимини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов)

3. Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида иммуно-генетик лабораторияни ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь


4. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиожарроҳлик бўлими учун қўшимча бино қуриш ва уни замонавий ускуналар билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

5. Фарғона вилоятида ташкил этилаётган Болалар реабилитация маркази таркибида махсус жиҳозланган кардиожарроҳлик реабилитация бўлимини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров)


6. Гулистон тиббиёт кластери таркибидаги кардиожарроҳлик бўлимини жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ.Мирзаев)

13.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш

2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

чет элдан олиб кириладиган барча турдаги янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материалларини қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилиш, шу жумладан, импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини қайта кўриб чиқиш;

хорижий шифокорларга Ўзбекистонда ишлаш рухсатномасини бериш бўйича тўловлар миқдорини камайтириш;

Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатга (бир ойгача), шу жумладан, диагностика ҳамда даволаш амалиётларини бажариш, тажриба алмашиш дастурлари, маҳорат дарслари ва маърузалар ўтказиш, ходимлар малакасини ошириш ва бошқа шунга ўхшаш мақсадда келаётган чет эл мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш талабини бекор қилиш;

тиббиёт ташкилотларидан "туризм йиғими" ундиришни бекор қилиш ҳамда лицензия олишда санитария ва қурилиш талабларини тубдан қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил

март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норкулов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров)

14.

Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш

Давлат ва хусусий тиббий хизматларни ягона тизим асосида ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш.

Бунда:

аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматларни ташкил этишда нодавлат тиббиёт ташкилотлари салоҳиятини инобатга олиш;

имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ўзлари танлаган нодавлат тиббиёт ташкилотларида Давлат бюджети ҳисобидан бепул ихтисослаштирилган тиббий хизматлар олиш имкониятини кенгайтириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи




Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил ноябрь






2022 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

15.

Халқ табобатини янада ривожлантириш

1. Халқ табобатининг синалган усулларини замонавий тиббиётга интеграция қилиш орқали даволаш тизими натижадорлигини янада ошириш.

Бунда, 2022 йилдан:

самараси исботланган доривор ўсимликлар тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва протоколларига босқичма-босқич киритилади;

барча тиббиёт олийгоҳлари, Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида, ҳудудий Халқ табобати марказларида соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими жорий қилинади;

ҳар бир поликлиникада халқ табобати хоналари, фитобарлар ташкил этилади;

Тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари фаолияти йўлга қўйилади;

халқ табобатини кенг тарғиб қилиш мақсадида "Ибн Сино илмининг билимдонлари" танловлари ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи


2022 йил сентябрь





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)







2. Дорихоналарга доривор воситалар бурчагини лицензия талаби сифатида киритиш.

Барча ҳудудларда Ибн Сино марказларини ташкил этиш, улар томонидан мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда халқ табобати ва соғлом турмуш тарзини ўқитишни йўлга қўйиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

II. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

16.

Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш

1. Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, уни аҳолига янада яқинлаштириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

тез тиббий ёрдам хизматини ягона (республика, вилоят, туман) бошқарув тизимига ўтказиш;

Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлашган бошқарув тизимини жорий қилиш;

янги ташкил этиладиган диспетчерлик марказлари томонидан чақирувлардаги бемор аҳволи, касаллик тури ва даражасига қараб саралашни ҳамда шунга асосан тегишли тиббий бригадаларни йўналтиришни жорий этиш;

тез тиббий ёрдамнинг туман ёки ҳудуд чегарасига қараб эмас, беморгача масофанинг яқинлигига қараб хизмат кўрсатишини йўлга қўйиш;

туман марказидан 50-80 километр узоқликда жойлашган 24 та аҳоли пунктида алоҳида тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этиш;

уларни барча зарур тиббий ускуналар ва тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминлаш.


2. Дастур лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

17.

Тез тиббий ёрдам хизматининг транспорт воситалари паркини янгилаш

Тез тиббий ёрдам тизимидаги барча "Дамас" русумли ва бошқа эскирган машиналарни замонавий автомобилларга алмаштириш.

2022 йилда 890 та, 2023-2024 йилларда ҳар йили 450 тадан янги автомашина ва реанимобиллар харид қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

18.

Тез тиббий ёрдам тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантиришни ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш

Тез тиббий ёрдам тизимининг реанимацион бригадаларида ишловчи анестезиолог-реаниматолог ва реаниматолог шифокорлар ойлик маошларига 40 фоиз устама ҳақ белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

III. ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ,

УЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ ТИББИЙ УСКУНАЛАР ВА ДОРИ

ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

19.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш

1. Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 15-сон оилавий поликлиникасини замонавий физиотерапевтик ускуналар билан намунавий тарзда жиҳозлаш ва тақдимот ўтказиш.


2. Тақдимот натижаси бўйича барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини хатловдан ўтказиб, уларни режа-график асосида замонавий физиотерапевтик ускуналар билан жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар




Амалий чора-тадбирлар

2022 йил апрель




2022-2023 йиллар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

20.

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

1. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган алоҳида дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:

182 та оилавий шифокор пунктида ичимлик суви тармоғи, 450 дан ортиқ муассасада иситиш, 650 тасида электр тизимини тўлиқ таъмирлаш;

1 100 та тиббиёт муассасасини қайта қуриб, жиҳозлаш;

227 та туғуруқ комплексларини таъмирлаб, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш;

39 та болалар шифохонасининг ҳолати ва улардаги шарт-шароитларни тубдан яхшилаш.


2. Дастур лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 165 миллион долларлик дастурни амалга ошириш.

Бунда, 2022 йил 1 майдан бошлаб:

санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати учун туманларда 11 та янги бино барпо этилади, 190 та бино реконструкция қилиниб, мукаммал таъмирланади;

ҳудудий лабораториялардаги эскирган 9 мингта тиббий ускуна тўлиқ янгиланади.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2025 йиллар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев)

22.

Тиббиёт соҳасини рақамлаштиришни жадаллаштириш

1. Соғлиқни сақлаш тизимининг барча босқичларидаги муассасаларини ва соҳаларини рақамлаштириш бўйича дастур қабул қилиш.

Бунда, дастур доирасида 2022 йилда 16 мингта ва 2023 йилда қўшимча 13 мингта компьютер техника воситалари харид қилиниб, барча тиббиёт муассасалари тўлиқ жиҳозланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси




2022 йил ноябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

2. Соғлиқни сақлаш ходимларини замонавий технологиялар ва тиббиёт ускуналарида ишлашга тизимли ўргатиш.

Бунинг учун, шифокор ва ҳамшираларни IT-парк ва марказларда манзилли ўқитишни ташкил этиш.

Шунингдек, республикадаги мавжуд тиббиёт олий таълим муассасалари, коллежлар ва техникумларда "рақамли тиббиёт" бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2025 йиллар

23.

Тиббиёт муассасаларида мавжуд тиббий ускуналарга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

1. Ҳудудлардаги давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд тиббий жиҳозларни хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар


2022 йил давомида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)


2. Носоз тиббий жиҳозларни аниқлаб, уларни соз ҳолатга келтириш учун зарур маблағлар ажратиш, 2023 йилдан бошлаб ушбу мақсадлар учун зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

3. Тиббий жиҳозлар ҳисобини ва назоратини юритиш бўйича электрон дастур (платформа)ни Сирдарё вилоятида тажриба тариқасида жорий қилиш ҳамда тажриба натижалари бўйича барча ҳудудларга 2023 йилдан бошлаб босқичма-босқич татбиқ этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

24.

Республика гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

Республика гематология илмий-амалий тиббиёт марказида илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш учун Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан махсус амалиёт комплекс биносини қуриш ва жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

IV. ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МАҚОМИ ВА НУФУЗИНИ ОШИРИШ,

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ

25.

Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш

1. 2022 йил 1 июндан бошлаб:

соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача ошириш;

юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий этиш.


2. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига тиббиёт ташкилотига ажратиладиган маблағлар умумий ҳажмининг 10 фоизигача бўлган миқдорда Давлат бюджетидан маблағ ажратиш.

Ушбу маблағлар ҳисобидан:

юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган ходимларга 100 фоизгача ойлик устамалар белгилаш;

янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартибини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

26.

Тиббиёт ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш

2022 йил 1 майдан бошлаб:

барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрикни бепул ўтказиш;



қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини гепатит "В" касаллигига қарши бепул эмлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил апрель




2022 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

27.

Соғлиқни сақлаш соҳасида кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлган тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш

Ҳар йили 1 000 нафар имтиёзга эга бўлмаган бемор шифокорлар, айниқса, соҳада бир умр меҳнат қилган фахрийларга юқори технологик операцияларни давлат ҳисобидан бепул ўтказишни йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

28.

Тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилиш ва уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш

Тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил июль

Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Олий суд (К.Комилов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

29.

Тиббиёт ходимларини пуллик хизматлар ҳисобига моддий рағбатлантиришни кенгайтириш

Пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга тиббиёт муассасаларидаги пуллик хизматдан тушган маблағларнинг 50 фоизигача қисмини ходимларга рағбатлантириш тўловлари сифатида белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

30.

Тиббиёт ходимларининг илмий фаолиятини рағбатлантириш

Даволаш-профилактика муассасаларида ишлайдиган фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга ходимларга лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди (ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга ходимларга лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда қўшимча ҳақ тўлашни жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

31.

Эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган шифокорлар образи тараннум этилган бадиий асарлар яратиш

Тиббиёт ходимларининг машаққатли ва шарафли фаолияти тасвирланган бадиий, саҳна ва кино асарлари, сериалларни кўпайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов),

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

32.

Тиббиёт ходимларининг маданий дам олишлари учун қўшимча шароитлар яратиш

Тиббиёт ходимларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан театр ва концерт томошаларига бепул олиб бориш тизимини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

33.

Тиббиёт соҳасида илмий мактаблар яратишни рағбатлантириш

Соғлиқни сақлаш соҳасига кириб келаётган ёш шифокор ва ҳамшираларга кенг йўл очиб бериш, амалда ўзини оқлаган устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш учун шароитлар яратиш.

Тиббиёт соҳасида катта тажрибага эга, ўзининг ютуқлари билан кўпчилик орасида ҳурмат қозонган фидойи тиббиёт ходимларининг йўналишлар бўйича илмий, тиббий-амалий мактабларини яратиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

34.

Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга солиш

1. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:

тиббиёт ходимлари ҳамда беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш;

тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш;

фуқароларнинг ўз соғлиғига эътибори ва масъулиятини ошириш механизмларини жорий этиш.


2. Кодекс лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2022 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

35.

Тиббиёт тизимининг конституциявий асосларини янада мустаҳкамлаш

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида миллий соғлиқни сақлаш тизимини аҳоли саломатлигини сифат жиҳатидан яхшилашга хизмат қиладиган юксак даражада ривожланган замонавий соҳага айлантиришни тўғридан-тўғри амал қиладиган конституциявий қоида сифатида белгилаш.

Тиббий суғурта шаклларини ривожлантириш учун конституциявий асосларни яратиш.

Аҳоли соғлиғи ва миллат генофондини сақлаш мақсадида атроф-муҳитни асрашга қаратилган самарали чора-тадбирларни назарда тутиш.

Хусусан, экология соҳасидаги ҳуқуқ бузилишлари оқибатида фуқаролар соғлиғига етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини давлат ўз зиммасига олишига оид қоидани киритиш.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлайдиган қоидани назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2022 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

V. ТИББИЁТ СОҲАСИ УЧУН ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ТИББИЁТ ВА

ФАРМАЦЕВТИКА ТАЪЛИМИ ВА ИЛМ-ФАНИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

36.

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг кадрлар салоҳиятини кучайтириш

1. Тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича янги тизимни жорий этиш.

Бунда, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида қабул квоталари мақсадли ошириб борилади;

фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантлари 4 бараварга оширилади.


2. Бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура талим тизимини такомиллаштириш.

Бунда:

битирувчилар учун малака талаблари янги профессионал стандартлар асосида, амалиётда эҳтиёж юқори бўлган муҳим йўналишлар бўйича қайта кўриб чиқилади;

ўқув режалари ва дастурлар, талабаларнинг билимини баҳолаш тизими халқаро стандартларга мослаштирилади;

тиббиёт олий таълим муассасаларида симуляцион ўқув марказлари ташкил этилиб, замонавий рақамли-роботлашган симуляторлар билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, тиббиёт олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ва бакалавриатнинг 5-6-курсларида ўқиётган талабаларга йўлланма асосида, бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади.

Шунингдек, амалиёт даврида йўналишини ўзгартиришга қарор қилган магистратура талабаларига ўқишни бошқа турдош мутахассисликлар бўйича давом эттиришга рухсат берилади.

Тиббиёт соҳаси учун илғор медицинани чуқур тушунадиган, ахборот технологиялари ва чет тилларини яхши биладиган, бошқарув қобилиятига эга бўлган замонавий тиббиёт менежерларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.


3. Тиббий таълим тизимига "Тиббиёт ходимлари маънавияти", "Шифокорлик маданияти" каби махсус курсларни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси












2022 йил июль



















Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)















4. Халқаро талаблар асосида, тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларининг янгиланган низоми ва уларнинг тавсиявий штат нормативларини ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетининг қўшма клиникасини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

37.

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш

1. Хориждан нуфузли мутахассисларни жалб қилган ҳолда, тиббиёт соҳасида малака ошириш тизимини янги ёндашувлар асосида ўзгартириш.

Бунда:

тиббиёт олий таълим муассасаларида малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетлари, 23 та ихтисослашган марказларда махсус ўқув курслари ташкил этилади;

йирик ва нуфузли хусусий шифохоналарда тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базалари ташкил этилиб, уларга шифокор ва ҳамширалар малакасини оширишга рухсат берилади;

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш ҳамда Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказлари фаолияти қайта кўриб чиқилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

38.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаларини бериш тизимини соддалаштириш

Тоифа олиш учун талаб этиладиган иш стажини тоифасиз ходимларга 3 йил, биринчи тоифа учун 5 йил, олий тоифа учун 7 йилга қисқартириш ҳамда аттестация жараёнларида билимларни баҳолашга хусусий секторни жалб қилиш орқали адолатли ва шаффоф механизмларни жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

39.

Ўрта тиббиёт кадрлари тайёрлашни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш

Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиб, тиббиёт коллежлари ва техникумларини трансформация қилиш.

Бунда:

хорижий ҳамкорлар билан халқаро илғор тажриба асосида ҳамшираларни тайёрлашнинг янги мактаби яратилади;

жарроҳлик амалиётидан кейинги жараёнда барча муолажаларни бажара оладиган малакали ҳамшираларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;

барча тиббиёт коллежлари ва техникумлари тиббиёт олий таълим муассасаларига бириктирилади, улар таълим ва амалиёт сифати учун бевосита масъул бўлади;

тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиникалари, республика тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари ва шифохоналар тиббиёт коллежлари ва техникумлари учун клиник база бўлиб хизмат қилади;

тиббиёт олий таълим муассасаларининг барча кафедралари ўз йўналишида коллеж ва техникумларга замонавий ўқитиш методикаси ва технологияларини ўргатади, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг билимини баҳолаб боради;

коллеж ва техникумларнинг иқтидорли ўқувчиларини саралаб, уларнинг келгусида олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттиришига шароит яратилади;

тиббиёт коллежлари ва техникумларда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг назарий ва амалий кўникмаларини янги технологияларга асосланган ҳолда инсон омили аралашувисиз баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

40.

Олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга шифокорларни кенг жалб қилиш

1. Олис ва чекка ҳудудлар оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг шифокорлари ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм ҳар ойлик устама белгилаш.


2. "Қишлоқ шифокори" дастури доирасида жалб қилинган шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.


3. Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорларни клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

41.

Тиббиёт олий таълим муассасаларини замонавий адабиётлар билан таъминлаш

1. Тиббиёт олий таълим муассасаларини замонавий адабиётлар билан таъминлаш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.


2. Ишчи гуруҳ томонидан 2 йилга мўлжалланган дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббиёт олий таълим муассасаларини замонавий адабиётлар билан таъминлаш бўйича махсус жамғарма ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар




Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил март





2022 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

42.

Тиббиёт муассасалари бошқарув кадрларининг иш услубини ўзгартириш, уларнинг салоҳиятини янада ошириш

Тиббиёт соҳасида раҳбар кадрлар билан ишлаш, яъни уларни ўқитиш, малакасини ошириш ва захирасини шакллантириш тизимини ўзгартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О.Хасанов),

Давлат бошқаруви академияси (А.Бекмуродов)

VI. ЖАМИЯТДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАРҒИБ ЭТИШ

43.

Соғлом турмуш маданиятини янада ошириш

1. Барча оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий қилиш.

Бунда:

ҳудудда ортиқча вазндан халос бўлиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя этиш, жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш ва улар натижасида инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш бўйича кўрсаткичлар асосий мезонлар сифатида белгиланади;

ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари ҳар чоракда рағбатлантирилади ҳамда йил якуни бўйича ҳар бир ҳудудда энг яхши натижа кўрсатган тиббиёт муассасаси мукофот ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Ушбу тизим 2022 йилда Олмазор туманидаги 11 та ҳамда Уйчи туманидаги 12 та оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиникаларда, 2023 йилдан бошлаб барча ҳудудларда жорий этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

44.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга катта ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун "Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишонини таъсис этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

VII. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

45.

Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш самарадорлигини ошириш

Гулистон тажрибаси асосида ҳудудларда соғлиқни сақлаш инфратузилмасини пухта ўрганган ҳолда, бир йўналишдаги тиббиёт муассасалари негизида кўп тармоқли тиббиёт марказларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Бунда, бўшаб қолган тиббиёт муассасалари биноларини аукцион орқали сотиш ва ундан тушган маблағларни мақсадли равишда замонавий кўп тармоқли тиббиёт марказларини ташкил этиш ва жиҳозлашга йўналтириш механизмини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ.Мирзаев)

46.

Касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш жараёнларига замонавий услубиётларни жорий этиш

1. Ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник қўлланма ва протоколларни қайта кўриб чиқиш.


2. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

47.

Соғлиқни сақлаш соҳасида малакали тиббиёт ходимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятига холисона баҳо бериш тизимини яратиш

Хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, илғор хорижий тажриба асосида шифокорлар ва провизорлар фаолиятини якка тартибда лицензиялаш тизимига босқичма-босқич ўтиш.

Бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш:

Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг доимий равишда янгиланиб бориладиган маълумотлар базасини яратиш;

лицензиялаш тизимини жорий этиш доирасида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш тизими, уларга юклатиладиган мажбуриятлар ва жавобгарликка оид масалаларни ҳал этиш;

тиббий ва фармацевтик хизматлар ҳақиқий истеъмолчиларининг мурожаатлари асосида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ишончли рейтингини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022-2023 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

48.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизими муассасаларини молиялаштириш манбаларини ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш

1. Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари хизмат турларини пуллик асосда ташкил қилишга рухсат бериш.

Бунда, пуллик хизматлардан келиб тушган маблағларнинг 75 фоизгача бўлган қисмини малакали тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга йўналтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


2022 йил июнь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)






Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)






Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)

2. Даволаш-профилактика муассасаларига хорижий донорлар томонидан берилган тиббий асбоб-ускуналардан пуллик хизматларни кўрсатиш бўйича тақиқни бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2022 йил июнь

3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасидаги кардиология, урология, тери-таносил, травматология, офтальмология муассасаларида, шунингдек, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида "даволанган ҳолат" асосида молиялаштириш тартибини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

4. Амалиётга жорий қилинган ташхис ва даволаш усуллари, замонавий асбоб-ускуналар, ихтисослиги ҳамда мавжуд ресурсларидан келиб чиқиб, давлат тиббиёт муассасаларининг янгиланган штат нормативларини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил давомида

49.

Дори воситаларининг сифати ва хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш

Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, дори воситаларининг сифати ва хавфсизлиги устидан назорат олиб бориш тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шарахметов)

50.

Соғлиқни сақлаш соҳасини 2022-2023 йилларда ривожлантириш стратегиясини белгилаш

Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда "Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш" стратегиясини ишлаб чиқиш.

Бунда, қуйидаги асосий йўналишлар назарда тутилади:

соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва режалаштириш бўйича стратегик мақсадларни белгилаш;

соғлиқни сақлашнинг барча бўғинларини ўзаро самарали интеграциясини таъминлаш мақсадида уларни тузилмавий ва функционал ислоҳ қилиш;

соғлиқни сақлаш ходимларига иш ҳақи ва рағбатлантириш тўловларини улар томонидан бажарилаётган иш ҳажми, тиббий хизматлар мураккаблиги ва эгаллаган касб-малакаси ҳамда уларнинг фаолиятига жамоатчилик томонидан берилган баҳога қараб дифференциаллашган ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, тиббиёт муассасаларида замонавий бошқарув тизимларини жорий этиш ҳамда тиббиёт соҳасида хусусий секторни ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норкулов)

         

Изоҳ: "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 мартдаги

Ф-33-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни

сақлаш соҳаси вакиллари билан "очиқ мулоқоти"да

белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича

"йўл харитаси" ижросини ташкил этиш

бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Л.Н. Тўйчиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари

2. Б.А. Мусаев

-

соғлиқни сақлаш вазири, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

4. Э.М. Муҳитдинов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

5. Э.И. Баситханова

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

6. У.Ю. Сабиров

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

7. О.Р. Фазилкаримов

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

8. Ж.И. Абруев

-

молия вазири ўринбосари

9. Ш.А. Вафаев

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари

10. А.М. Бобоев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

11. А.Н. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари

12. Б.Қ. Юсупалиев

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи

13. С.Х. Кариев

-

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори

14. Б.Х. Шарапов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

15. З.А. Сайфутдинов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

16. Э.Э. Адилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

17. С.С. Мирзахўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

18. Ж.Р. Сидиков

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

19. М.М. Вахобов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири

20. Ф.Ч. Санаев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари

21. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

22. М.М. Мўминов

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби

     

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск