Нормативно-правовые акты
Нормативно-правовые акты/ Законодательные основы деятельности государственных органов/ Регулирование деятельности министерств, ведомств и др./ в системе налоговых и финансовых, статистических органов/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2022 й. 129-сон "Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.03.2022 й.
N 129
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ДАВЛАТ
МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ИНСПЕКЦИЯСИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ
НАЗОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибидаги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари негизида Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Инспекция марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Инспекция ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Инспекция юридик шахс мақомига эга бўлади, унинг ҳудудий бошқармалари эса юридик шахс мақомисиз ташкил этилади;
Инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг ходимлари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Инспекциянинг бошқарув ходимлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ходимларига тенглаштирилади;
Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
барча назорат қилувчи органлар томонидан бюджет ташкилотларида ўтказиладиган текширувлар "Давлат аудити" дастурида рўйхатга олинади ҳамда текширувларнинг натижаларига доир барча турдаги ҳужжатларни (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) ушбу дастурга жойлаштириш мажбурий ҳисобланади.
4. Бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга оширишни автоматлаштириш мақсадида қуйидагилар белгилансин:
2022 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ходимларнинг банк пластик карталарига ўтказиш учун ходимлар рўйхати (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) Молия вазирлигининг ахборот тизимидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизими орқали тегишли тижорат банкининг ахборот тизимига фақат автоматлаштирилган тарзда электрон шаклда юборилади;
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ташкилотларда ишловчи ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда УзАСБО дастурий мажмуасида ҳисоблаш Халқ таълими тизимидаги муассасаларни бошқариш бўйича ягона электрон дастурий тизимда (ERP) шакллантирилган маълумотлар асосида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади;
2023 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблашда Халқ таълими вазирлигининг тажрибаси жорий этилади;
туман (шаҳар) халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бухгалтерларига (иқтисодчиларига) бюджет ташкилотларининг штат жадвалларидаги ходимлар, тарбияланувчилар ва даволанувчиларнинг сонини амалдаги ҳолат билан солиштириш мақсадида жойига чиққан ҳолда мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилади.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида, 1 сентябрдан бошлаб эса республиканинг қолган барча ҳудудларида:
давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда - ДХШ ташкилотлари) ходимларининг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш (ўз ходимларини сақлаш учун давлат бюджетидан субсидия олмайдиган давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали ҳисобга олинади ҳамда мобил илова ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг "Болалар боғчаси" мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "Болалар боғчаси" ахборот тизими) ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда - НМТТБАТ) ҳисоби юритилади;
ДХШ ташкилотларининг давлат хусусий-шериклик бўйича битимлари НМТТБАТда электрон шаклда тузилади ва томонларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади;
ДХШ ташкилотларига, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда хусусий мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидиялар ва компенсациялар ҳажми "Болалар боғчаси" ахборот тизими, НМТТБАТ, "Mehnat.uz", "Soliq.uz", "УзАСБО" ҳамда электр энергияси ва табиий газ таъминоти ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади;
б) ДХШ ташкилотларида субсидияларни бериш жараёнини рақамлаштиришда ушбу ташкилотларда фойдаланиладиган жиҳозларни харид қилиш, алоқа хизматлари ва НМТТБАТдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар ДХШ ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
в) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ДХШ ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари фақат шахсни биометрик идентификация қилиш технологиялари орқали йиғилган электрон маълумотлар асосида НМТТБАТда ҳисобланади ва 2022 йил 1 октябрдан бошлаб шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланади.
Бунда, 2022 йил якунига қадар субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланиши Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгандан сўнг амалга оширилади;
г) мазкур банднинг "а", "б", "в" кичик бандларда белгиланган талабларни бажармаган ДХШ ташкилотлари ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар ажратилмайди;
д) "Болалар боғчаси" ахборот тизими ва НМТТБАТни давлат ҳамда ДХШ ташкилотларида жорий этиш натижасида иқтисод қилинадиган маблағлар ушбу ахборот тизимларини такомиллаштириш ва ҳудудларда жорий этишга ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг бошқа вазифаларини бажаришга йўналтирилади;
е) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
мактабгача таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича расмийлаштириладиган молиявий ва бухгалтерия ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи ушбу ташкилотларнинг директорларига берилади;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 12 - 50 нафар болага тарбия берилиши учун субсидиялар ажратилади.
Бунда ёлланган тарбиячи ва ёрдамчи хизматчиларга тегишли тоифа бўйича 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади ҳамда биринчи гуруҳ 25 нафар тарбияланувчилардан иборат бўлганда, қўшимча камида 12 нафар тарбияланувчилар рўйхати НМТТБАТга киритилгандан сўнг иккинчи гуруҳ автоматик равишда шакллантирилиб, белгиланган штат бирликлари ажратилишига рухсат этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 2022 йил 1 майга қадар мазкур қарорнинг 5-бандидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ва механизмларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2023 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотларининг бюджет сўровлари, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади ҳамда уларни тўлиқ электрон шаклда расмийлаштириш тартиби жорий этилади, бундан давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар мустасно;
б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағларни чегириш ҳар бир чорак якуни бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойининг 25 санасига қадар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан амалга оширилади ҳамда устувор равишда иш ҳақи ва нафақалар миқдорини, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади;
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2022 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси жараёнида бюджетдан ажратилган маблағларнинг штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида фойдаланилмай қолган қисмини аниқлаш ва ундан фойдаланишни назарда тутувчи тартибини тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси бюджет ташкилотларидаги штатлар сони, яратилган иш ўринлари, тузилган ва бекор қилинган меҳнат шартномалари, ходимларнинг олий ва олий таълимдан кейинги таълими ҳамда уларнинг тоифа ва малакаси, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилган ҳолда Молия вазирлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси, вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланиш рухсат этиладигандавлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур қарорга 3-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Электрон назоратчи-тафтишчи" дастурий мажмуасига интеграция қ
...