ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2022 й. ПҚ-178-сон "Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2022 й.

N ПҚ-178



ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ

"СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ ИСЛОҲ

ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республикада амалга оширилаётган солиқ ислоҳотларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

"Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун Жаҳон банки Директорлар кенгаши 2021 йил 16 июнда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикасига 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли давр билан 60 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилишини маъқуллаганлиги;

Лойиҳани амалга ошириш даври беш йил (2022-2027 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Лойиҳани амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:

солиқларни ҳисоблаш ва тўлашни автоматлаштириш даражасини 90 фоизгача етказиш;

солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сонини ошириш орқали тадбиркорлик субъектларини электрон хизматлар билан тўлиқ қамраб олиш;

қўшилган қиймат солиғини ундириш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш орқали ушбу солиқнинг ундирув даражасини 75 фоизгача етказиш;

солиқ тўловчиларнинг солиқ ҳисоботларини тайёрлаш, тақдим этиш ва солиқларни тўлаш учун вақт сарфини 2 бараваргача камайтириш.


3. Белгилансинки:

Давлат солиқ қўмитаси Лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, Халқаро тараққиёт уюшмаси қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ҳисобланади;

Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, шунингдек, қарз бўйича фоиз, хизмат кўрсатиш ва мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи ҳамда божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимлар (бундан иш ҳақи билан боғлиқ бўлган солиқлар мустасно) бўйича харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Давлат солиқ қўмитасига Маълумотларни қайта ишлаш марказини қуриш билан боғлиқ харажатларни қисман Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришга рухсат берилади;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида алоҳида банк ҳисоб рақамини очиш ҳуқуқига эга бўлган, фаолияти Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади;

Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлар сметаси ҳар йили Молия вазирлиги билан келишилади;

Давлат солиқ қўмитаси раисига Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари ва ходимларига Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан солиқ органлари ходимлари учун кўзда тутилган тартибда иш ҳақига қўшимча ҳақ ва устамалар белгилаш ҳуқуқи берилади.


4. Қуйидагилар:

Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳамда мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш, соҳага ахборот технологияларини жорий этиш ва солиқ органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги Лойиҳани молиялаштириш юзасидан молиявий битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


6. Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 4-иловага мувофиқ график бўйича солиқ солиш соҳасида янги ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар имкониятлари юзасидан солиқ органлари ходимларига ўқув машғулотларини ўтказсин.


7. Давлат солиқ қўмитаси:

Лойиҳа доирасида тадбирларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шу жумладан харид қилинадиган техника ҳамда асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун махсус хоналар тайёрланишини;

Лойиҳа ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, унинг мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилишини таъминласин.


8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Лойиҳа Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


9. Ташқи ишлар вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг талабномаларига биноан Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи чет эллик мутахассисларга кириш визалари консуллик ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 мартдаги

ПҚ-178-сон қарорига

1-ИЛОВА


Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини

ислоҳ қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ


минг АҚШ доллари

Т/р

Компонент номи


Жами*


Молиялаштиришнинг

тахминий ҳисоби


Кредит


Давлат

бюджети

маблағлари


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


72 000

60 000

12 000

2.

Инвестициялар миқдори, жами


60 000

60 000



1-компонент. Солиқ маъмуриятчилигининг асосий бизнес жараёнларини автоматлаштириш


48 700

48 700


2.1.

1.1-субкомпонент - солиқ органларининг янги интеграциялашган ахборот тизимини жорий этиш


300

300


2.2.

1.2-субкомпонент - техник инфратузилмани янгилаш (Маълумотларни қайта ишлаш маркази)


43 500

43 500


2.3.

1.3-субкомпонент - ахборот-коммуникация технологияларини бошқариш ва режалаштириш соҳасида салоҳиятни ошириш


100

100


2.4.

1.4-субкомпонент - табиий офатлар хавфини бошқариш ва фаолиятнинг узлуксизлигини таъминлаш


4 800

4 800



2-компонент. Яширин иқтисодиёт ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқларини бартараф этиш


6 000

6 000


2.5.

2.1-субкомпонент - солиқ талабларини таъминлаш соҳасида Давлат солиқ қўмитасининг салоҳиятини ошириш


2 000

2 000


2.6.

2.2-субкомпонент - талабларга ихтиёрий риоя қилишни рағбатлантириш


3 000

3 000


2.7.

2.3-субкомпонент - хусусий сектор билан конструктив ҳамкорликни ривожлантириш


1 000

1 000



3-компонент. Кадрлар ва институционал салоҳиятни ошириш


3 300

3 300


2.8.

3.1-субкомпонент - ходимларни янада самарали бошқариш учун Давлат солиқ қўмитасининг институционал салоҳиятини ошириш


1 700

1 700


2.9.

3.2-субкомпонент - давлат солиқ хизмати органларининг стратегик мақсадларга эришишини қўллаб-қувватлаш учун ташкилий функциялар яратиш


800

800


2.10.

3.3-субкомпонент - давлат солиқ хизмати органлари ходимларини касбий ривожлантириш


800

800



4-компонент. Нотехник компонент - лойиҳа бошқарувини қўллаб-қувватлаш


2 000

2 000


3.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона тўловларига қўшган ҳиссаси


12 000


12 000

4.

Лойиҳани амалга ошириш даври


2022 - 2027 йиллар

5.

Кредитни қайтариш муддати


30 йил

шу жумладан, асосий қарзнинг имтиёзли даври


5 йил

        

Изоҳ. Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, товарларни етказиб бериш бўйича тендерлар ва хизматларни бажариш натижалари бўйича аниқланади.

Давлат солиқ қўмитасига Лойиҳа доирасида ажратилиб, иқтисод қилинган маблағларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Жаҳон банки билан келишилган ҳолда қайта тақсимлаш ваколати берилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 мартдаги

ПҚ-178-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жаҳон банки иштирокидаги "Солиқ маъмуриятчилигини

ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида

Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган

қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳамда

мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича

тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси:

60 миллион АҚШ доллари


Қарз муддати:

30 йил




Имтиёзли давр:

5 йил




Фоиз ставкаси:

1,25% + тўғрилаш ставкаси*


Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи:

0,50%




Хизмат кўрсатганлик учун тўлов:

0,75% + тўғрилаш ставкаси**


АҚШ доллари

Тўлов даври

Қарз

ўзлашти-

рилиши

Қарз

қолдиғи

Тўлов миқдори

Тўланиши лозим

бўлган умумий

маблағ****

асосий қарз

фоизлар*

хизмат

кўрсат-

ганлик учун

тўлов**

мажбу-

риятлар учун воситачилик ҳақи***

15.04.2022

6 000 000

6 000 000






15.10.2022

6 000 000

12 000 000


41 480

45 140

137 250

223 870

15.04.2023

6 000 000

18 000 000


82 507

89 787

121 333

293 627

15.10.2023

6 000 000

24 000 000


124 440

135 420

106 750

366 610

15.04.2024

6 000 000

30 000 000


165 920

180 560

91 500

437 980

15.10.2024

6 000 000

36 000 000


207 400

225 700

76 250

509 350

15.04.2025

6 000 000

42 000 000


247 520

269 360

60 667

577 547

15.10.2025

6 000 000

48 000 000


290 360

315 980

45 750

652 090

15.04.2026

6 000 000

54 000 000


330 027

359 147

30 333

719 507

15.10.2026

6 000 000

60 000 000


373 320

406 260

15 250

794 830

15.04.2027


60 000 000


412 533

448 933

0

861 467

15.10.2027


59 010 000

990 000

414 800

451 400


1 856 200

15.04.2028


58 020 000

990 000

407 956

443 952


1 841 908

15.10.2028


57 030 000

990 000

401 112

436 504


1 827 615

15.04.2029


56 040 000

990 000

392 113

426 711


1 808 824

15.10.2029


55 050 000

990 000

387 423

421 608


1 799 031

15.04.2030


54 060 000

990 000

378 499

411 896


1 780 396

15.10.2030


53 070 000

990 000

373 735

406 711


1 770 446

15.04.2031


52 080 000

990 000

364 886

397 082


1 751 967

15.10.2031


51 090 000

990 000

360 046

391 815


1 741 862

15.04.2032


50 100 000

990 000

353 202

384 367


1 727 569

15.10.2032


49 110 000

990 000

346 358

376 919


1 713 277

15.04.2033


48 120 000

990 000

337 659

367 452


1 695 110

15.10.2033


47 130 000

990 000

332 670

362 023


1 684 692

15.04.2034


46 140 000

990 000

324 045

352 637


1 666 682

15.10.2034


45 150 000

990 000

318 981

347 127


1 656 108

15.04.2035


44 160 000

990 000

310 431

337 822


1 638 254

15.10.2035


43 170 000

990 000

305 293

332 230


1 627 523

15.04.2036


42 180 000

990 000

298 449

324 782


1 613 231

15.10.2036


41 190 000

990 000

291 604

317 334


1 598 939

15.04.2037


40 200 000

990 000

283 204

308 193


1 581 397

15.10.2037


39 210 000

990 000

277 916

302 438


1 570 354

15.04.2038


38 220 000

990 000

269 591

293 378


1 552 968

15.10.2038


37 230 000

990 000

264 228

287 542


1 541 769

15.04.2039


36 240 000

990 000

255 977

278 563


1 524 540

15.10.2039


35 250 000

990 000

250 539

272 646


1 513 185

15.04.2040


34 260 000

990 000

243 695

265 198


1 498 893

15.10.2040


33 270 000

990 000

236 851

257 749


1 484 600

15.04.2041


32 280 000

990 000

228 750

248 934


1 467 683

15.10.2041


31 290 000

990 000

223 162

242 853


1 456 016

15.04.2042


30 300 000

990 000

215 136

234 119


1 439 255

15.10.2042


29 310 000

990 000

209 474

227 957


1 427 431

15.04.2043


28 320 000

990 000

201 523

219 304


1 410 826

15.10.2043


27 330 000

990 000

195 786

213 061


1 398 846

15.04.2044


26 340 000

990 000

188 941

205 613


1 384 554

15.10.2044


25 350 000

990 000

182 097

198 165


1 370 262

15.04.2045


24 360 000

990 000

174 295

189 674


1 353 970

15.10.2045


23 370 000

990 000

168 409

183 268


1 341 677

15.04.2046


22 380 000

990 000

160 682

174 860


1 325 541

15.10.2046


21 390 000

990 000

154 720

168 372


1 313 093

15.04.2047


20 400 000

990 000

147 068

160 045


1 297 113

15.10.2047


18 360 000

2 040 000

141 032

153 476


2 334 508

15.04.2048


16 320 000

2 040 000

126 929

138 128


2 305 057

15.10.2048


14 280 000

2 040 000

112 826

122 781


2 275 606

15.04.2049


12 240 000

2 040 000

98 183

106 846


2 245 029

15.10.2049


10 200 000

2 040 000

84 619

92 086


2 216 705

15.04.2050


8 160 000

2 040 000

70 131

76 319


2 186 449

15.10.2050


6 120 000

2 040 000

56 413

61 390


2 157 803

15.04.2051


4 080 000

2 040 000

42 078

45 791


2 127 870

15.10.2051


2 040 000

2 040 000

28 206

30 695


2 098 902

15.04.2052


0

2 040 000

14 103

15 348


2 069 451




60 000 000

14 281 332

15 541 449

685 083

90 507 864

  

*) 2021 йил 1 октябрь ҳолатига фоиз тўлови учун тўғрилаш ставкаси йиллик 0,11 фоизни ташкил этади.


**) 2021 йил 1 октябрь ҳолатига хизмат кўрсатганлик учун тўғрилаш ставкаси йиллик 0,73 фоизни ташкил этади.


***) Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.


****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 мартдаги

ПҚ-178-сон қарорига

3-ИЛОВА



Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш, соҳага ахборот

технологияларини жорий этиш ва солиқ органлари

ходимларининг малакасини ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ "СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ

ИСЛОҲ ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

1.

"Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш юзасидан молиявий битим имзоланишини ва юридик хулоса олинишини таъминлаш.


Жаҳон банки билан лойиҳани молиялаштириш юзасидан битим имзолаш.

Имзоланган қарз битимига Адлия вазирлигининг юридик хулосасини олиш ва Жаҳон банкига тақдим этиш.

2022 йил

апрель

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

2.

Лойиҳа ижросини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Лойиҳа доирасида ажратилган қарздан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш, Жаҳон банки билан келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

май

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

2. Лойиҳа доирасида харид қилинадиган техника ҳамда асбоб-ускуналарни ўрнатиш учун махсус хоналарни тайёрлаш.

2023 йил

декабрь

3.

1-компонент:

Солиқ маъмуриятчилигининг асосий бизнес жараёнларини автоматлаштириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун олинадиган техника ва дастурлар, ахборот тизимларининг рўйхатини тузиш ва Жаҳон банки билан келишиш.

2022 йил

август


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

2. Ахборот технологияларини бошқаришнинг стратегик ва технологик режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

ноябрь

3. Маълумотларни қайта ишлаш марказлари учун хавфсизлик стратегиясини, технологиясини ва усулларини белгилаш.

2022 йил

декабрь

4. Лойиҳани амалга ошириш учун олинадиган техника ва дастурларни харид қилиш учун:

тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

тендер ўтказиш ва ғолиб билан шартномалар тузиш.

2023 йил

давомида

4.

2-компонент:

Яширин иқтисодиёт ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқларини бартараф этиш.

1. Яширин иқтисодиётга қарши курашишга аҳоли ва тадбиркорларни кенг жалб қилиш мақсадида Маслаҳат кенгашини ташкил этиш.

2022 йил

июнь


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Д.Рахимов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)

2. Солиқ солиш соҳасидаги бизнес жараёнларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикaси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони билан ташкил этилган Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича махсус комиссия муҳокамасига киритиб бориш.

Ҳар чоракда

3. Инсофли солиқ тўловчиларни қўшимча рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳани амалга

ошириш даврида

5.

3-компонент:

Кадрлар ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш.

1. Кадрларни бошқариш бўйича дастурий таъминот яратиш.

2022 йил

сентябрь


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

2. Дастурий таъминот ёрдамида ходимларнинг билим ва кўникмаларини таҳлил қилиб камчиликларни бартараф этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2022 йил

ноябрь

3. Ходимларнинг малакасини оширишга қаратилган ўрта муддатли комплекс ўқув режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

декабрь

4. Солиқ органларига хос бўлмаган, такрорловчи вазифа ва функцияларни аниқлаш ҳамда мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил

январь

5. Ривожланган хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш ва ўрганиш мақсадида халқаро алмашинув ва малака ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2023 йил

март

6.

4-компонент:

Лойиҳа бошқарувини қўллаб-қувватлаш.

1. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш, лойиҳа доирасидаги харажатлар сметасини ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг штат жадвалини тасдиқлаш.

2022 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

2. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкида ҳамда Жаҳон банки тизимида алоҳида банк ҳисоб рақамларини очиш.

2022 йил

май

3. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлар сметасини ҳар йили Молия вазирлиги билан келишиш.

Ҳар йили

январь ойида

4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида, заруратга қараб, хорижий малакали консультантларни жалб этиш.

Лойиҳани амалга

ошириш даврида

5. Ҳар йил якуни билан лойиҳа молиявий ҳисоботини ташқи мустақил аудитдан ўтказиш.

Ҳар йили

15 июнга

қадар


7.

Жаҳон банки томонидан ажратилган қарзни қайтариш ва қарз бўйича фоизларни тўлаш.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган қарзни қайтариш, шунингдек, қарз бўйича фоиз, хизмат кўрсатиш ва мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича харажатларни тўлаб бериш.

Қарзни қайтариш

даврида

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

8.

Жаҳон банки кредитининг ўз вақтида ўзлаштирилишини ва ундан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.

Кредит линиясини бошқариш, Жаҳон банки кредитининг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва ундан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳисобот ва мониторинг юритиш.

Лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот киритиб бориш ҳамда расмий веб-сайтда мунтазам эълон қилиб бориш.

Доимий

равишда







Ҳар чоракда

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

II. СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИГА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

9.

Қўшилган қиймат солиғини ундиришда йўқотишларни бартараф этиш.

Қўшилган қиймат солиғини ундириш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш орқали ушбу солиқнинг ундирув даражасини босқичма-босқич 75 фоизгача етказиш. Бунда:


Лойиҳани амалга

ошириш даврида

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

1. Қўшилган қиймат солиғи занжирини дастурий маҳсулот ёрдамида таҳлил қилган ҳолда асоссиз ҳисобга олинган ёки қоплаб бериш сўралган солиқ суммаларини аниқлаш ва уларнинг ундирилишини таъминлаш.

Доимий

равишда

2. Самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2022 йил

март

3. Электрон ҳисобварақ-фактуралар айланмасида маҳсулотларнинг идентификация кодлари тўлиқ ва тўғри кўрсатилишини таъминлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш.

Доимий

равишда

4. Айрим товарларни маркировкалаш тизимини кенгайтириш йўли билан товарларнинг якуний истеъмолчигача бўлган ҳаракатланиш занжирини тўлиқ назоратга олиш.

2022 йил

май

10.

Солиқларни ҳисоблаш ва тўлашни автоматлаштириш даражасини 90 фоизга етказиш.

1. "Солиқчи-кўмакчи" тамойили асосида юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларни солиқ органларида жорий этилган ахборот тизимлари орқали шакллантириб бериш имкониятини яратиш.

2022 йил

декабрь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)

2. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботи шакллантириладиган солиқлар рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил

март

11.

Солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сонини ошириш орқали тадбиркорлик субъектларини электрон хизматлар билан тўлиқ қамраб олиш.

1. Солиқ кодекси ҳамда солиқ солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўрганган ҳолда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида юзага келадиган алоқаларни аниқлаб, уларни тўлиқ электронлаштириш бўйича қўшимча жорий этиладиган электрон хизматлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил

июль


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)

2. Жорий этиладиган электрон хизматлар бўйича дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш.

2022 йил

ноябрь

3. Янги электрон хизматлар бўйича ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш.

2023 йил

январь

12.

Солиқ ва молия органларининг тадбиркорлик субъектлари йириклашишини рағбатлантиришда фаол кўмаклашишини таъминлаш.

1. Солиқ ва молия органларининг тадбиркорлик субъектлари йириклашишини рағбатлантиришда фаол кўмаклашишига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

солиқ ва молия идоралари томонидан ҳудудларда корхоналарни йириклаштиришга кўмаклашиш жараёнларини жадаллаштириш ва тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш тизимини яратиш;

маҳсулотлар таннархини камайтириш, жумладан асоссиз ишлатилаётган энергия ресурсларини қисқартириш, самарасиз фойдаланилаётган ер ва мол-мулкларни аниқлаш;

солиқ ва молия идоралари ходимлари иштирокида ҳудудлардаги корхоналар учун қўшимча даромад топиш имкониятларни кўрсатиб беришга қаратилган микротрансформацияга кўмаклашиш дастури ва таҳлил қилиш услубиётларини ишлаб чиқиш;

жаҳон бозоридаги кескин тебранишлар натижасида корхоналарда юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш (корхоналар иқтисодий ҳолатини баҳолаш);

замонавий кадрларни тайёрлашда солиқ маъмуриятчилиги бўйича хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаларини ўрганиш ва тажриба алмашиш тизимини кенгайтириш назарда тутилади.

2022 йил

апрель

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Солиқ тизимидаги маълумотлар асосида макроиқтисодий ўзгаришлар, яширин иқтисодиёт, инфляция ва бошқа йўналишлардаги тадқиқотларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Давлат солиқ қўмитаси марказ ва институтга макроиқтисодий ўзгаришлар, яширин иқтисодиёт, инфляция ва бошқа йўналишлардаги тадқиқотларни амалга ошириши учун солиқ тизимидаги маълумотлар бўйича ўзаро ахборот алмашинуви тизимини жорий этиш.


2022 йил

апрель

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (О.Хакимов), Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (У.Абидхаджаев), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)


2. Солиқ соҳасидаги муаммоларни мониторинг қилиш ва халқаро тажриба асосида солиқ маъмурчилиги методологиясини такомиллаштириб бориш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Илмий-таҳлилий марказ ташкил этиш.

2022 йил

июль

15.

Солиқ тизимини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш дастурини тасдиқлаш.

Солиқ тизимини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш дастурини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

солиқ органлари ходимлари учун асосий самарадорлик кўрсаткичларини жорий этиш;

солиқ органларида комплаенс назорат тизимини такомиллаштириш ва ходимлар учун машғулотлар ташкил этиш;

соҳадаги коррупцияга мойиллик билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш, очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини баҳолаш юзасидан "Ўзини ўзи баҳолаш" тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашдан ўтказиш ҳамда баҳолаш натижалари асосида солиқ органларида коррупциянинг олдини олиш ва камчиликларни бартараф этиш, ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

2022 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органлари ходимларининг даромадлари, активлари ва мажбуриятларини декларациялаш амалиётини жорий этиш;

очиқлик ва шаффофликни ошириш, ходимларда жамоатчилик олдида ҳисобдорлик маданиятини янада юксалтириш тартиб-таомилларини назарда тутиш.

2022 йил

апрель

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)

16.

Эркин бозор муносабатларининг жорий этилганлиги ҳамда тенг рақобат шароитини яратишни давом эттириш мақсадида ундирув қаратилмайдиган банк ҳисобварақлар рўйхатини қисқартириш.

Ундирув қаратилмайдиган банк ҳисобварақларнинг қисқартирилган рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

апрель

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)

III. СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

17.

Солиқ органлари фаолиятида жорий этилаётган янги ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар имкониятларини солиқ органларининг барча ходимларига ўргатиш ва уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш.

Солиқ органлари ходимларининг IT-соҳасида билим даражасини янги босқичга кўтариш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, уларга янгидан жорий этилган ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар имкониятларини ҳар томонлама ўргатиш.

Бунда, солиқ органлари ходимларини ўқитишда "tax gap", "Текширувдан олдин назорат (автокамерал)", "E-имтиёз", "E-ижара" ва бошқа дастурий маҳсулотлар имкониятларига алоҳида эътибор қаратиш.

Графикка

асосан

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

18.

Қўшилган қиймат солиғи занжиридаги узилишларни бартараф этиш ҳисобига тушумларни ошириш имкониятларини қуйи солиқ органлари ходимлари ва тадбиркорлик субъектларига тушунтириш.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари иштирокида махсус гуруҳлар тузиш ва уларни ҳудудларга чиқиш графигини тасдиқлаш. Бунда:


1. Махсус гуруҳлар томонидан ҳар бир ҳудуд бўйича қўшилган қиймат солиғи занжиридаги узилишлар кўрсаткичи юқори бўлган солиқ тўловчиларнинг соҳалар кесимида сегментланган рўйхатини шакллантириш.


2. Занжир иштирокчилари томонидан асоссиз чегирилган ва бюджетга тўланмаган суммаларни бюджетга тўлаш зарурлигини тадбиркорлик субъектларига тушунтириб бериш.


3.Контрагентларни танлашда яратилган техник имкониятлардан кенг фойдаланиш ва тадбиркорлик субъектларига хатоликларини тўғрилаш имкониятини бериш каби йўналишларда тушунтиришлар олиб бориш.

2022 йил

апрель

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д.Қосимов)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 мартдаги

ПҚ-178-сон қарорига

4-ИЛОВА



Янги ахборот технологиялари ва дастури

маҳсулотлар имкониятларини барча даражадаги

солиқ органлари ходимларига ўргатиш бўйича

ўқув машғулотларини ўтказиш

ГРАФИГИ

Т/р

Масъуллар*

Ўқув машғулотларини

ўтказиш жойи

Ўқув машғулотларини ўтказиш муддати

I. ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШГА ЖАЛБ ҚИЛИНАДИГАН

МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

1.

Ш.Кудбиев

Ш.Шерматов

Давлат солиқ қўмитаси

(ҳудудлардан жами 60 нафар ходимлар жалб қилиниб, 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўқитилади)

2022 йил

4 - 8 апрель

2022 йил

11 - 15 апрель

II. ҲУДУДИЙ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

2.

1-гуруҳ

М.Мирзаев

О.Пекось

Йирик солиқ тўловчилар

бўйича давлат солиқ инспекцияси

2022 йил

18 - 20 апрель

3.

Қорақалпоғистон Республикаси

2022 йил

21 - 23 апрель

4.

Хоразм вилояти

2022 йил

25 - 27 апрель

5.

Навоий вилояти

2022 йил

28 - 30 апрель

6.

Бухоро вилояти

2022 йил

2 - 3 май

7.

2-гуруҳ

С.Эшматов

Ж.Эгамбердиев

Андижон вилояти

2022 йил

18 - 20 апрель

8.

Фарғона вилояти

2022 йил

21 - 23 апрель

9.

Наманган вилояти

2022 йил

25 - 27 апрель

10.

3-гуруҳ

Ж.Абдиев

Ж.Махсудов

Сирдарё вилояти

2022 йил

18 - 20 апрель

11.

Жиззах вилояти

2022 йил

21 - 23 апрель

12.

Самарқанд вилояти

2022 йил

25 - 27 апрель

13.

Қашқадарё вилояти

2022 йил

28 - 30 апрель

14.

Сурхондарё вилояти

2022 йил

2 - 3 май

15.

4-гуруҳ

А.Файзибаев

Ж.Эгамбердиев

Тошкент вилояти

2022 йил

28 - 30 апрель

16.

Тошкент шаҳри

2022 йил

2 - 3 май

17.

Фискал институти

2022 йил

10 - 12 май

       

Изоҳ: Ўқув машғулотларини ўтказиш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 март








































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск