ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2022 й. ПҚ-180-сон "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2022 й.

N ПҚ-180



ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ТАЪМИНОТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базанинг тизимли шакллантирилишини ташкил этиш, 2021-2023 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Ўзбекистон Республикасининг аъзолиги самарали амалга оширилишини таъминлаш доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш мақсадида:


1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) тузилмасида "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририятининг 6 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига:

2 таштат бирлигидан иборат Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази - "Инсон ҳуқуқлари уйи" ташкил этилсин;

матбуот котиби лавозими негизида Матбуот хизмати ташкил этилсин ва қўшимча 2 та штат бирлиги киритилсин;

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик бўлимига қўшимча 1 тадан штат бирлиги киритилсин.


2. Марказга қуйидаги қўшимча асосий вазифалар юклатилсин:

инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;

инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.


3. Юқори касб маҳоратига эга бўлган ҳамда Марказ фаолияти самарадорлигини оширишга катта ҳисса қўшаётган ходимларни янада рағбатлантириш мақсадида Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ташкил этилсин.

Белгилансинки, махсус фонд маблағлари Марказ директорининг буйруғига биноан Марказнинг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилаш учун йўналтирилади.

Марказ (А.Х. Саидов) Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда махсус фонд маблағларидан фойдаланиш тартиби, шунингдек, Марказ ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонларини тасдиқласин.


4. Марказ директорига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тежаб қолинган, шунингдек, тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган штат бирликлари тўлдирилмаганлиги сабабли бўшаб қолган маблағларни Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириш ҳуқуқи берилсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 15-уй манзилида жойлашган Марказ биносининг "Б" корпусини реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштирсин;

Марказни Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази - "Инсон ҳуқуқлари уйи" фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот-кутубхона дастурий таъминоти, мультимедиа маҳсулотлари, мебель, компьютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Марказ директори А.Х. Саидов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 25 мартдаги

ПҚ-180-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-4056-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;

инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш";


б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "35 нафар" сўзлари "41 нафар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-бандда:

бешинчи хатбошидан "ва кўп йиллик хизматлари учун қўшимча ҳақ" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги "1,7" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;


г) 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тежаб қолинган маблағларни, шунингдек, тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган бирликлар тўлдирилмаганлиги сабабли бўшаб қолган маблағларни Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш учун сарфлаш";

учинчи хатбоши тегишинча тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси Миллий марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ













Директор



Ёрдамчи











































































Директорнинг биринчи ўринбосари



Директор ўринбосари


















































Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таҳлил ва тадқиқотлар бўлими

4



Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик бўлими

5








































Бош юрисконсульт

1


Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни имплементация қилиш бўлими

4



Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

4



















Матбуот хизмати

3





















Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими

4



Таҳририят-нашриёт бўлими

2














"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририяти























Умумий бўлим

3




Ҳисоб-китоб бўлими

2




















































































Ахборот-ресурс мультимедиа бўлими

3
































































































Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази - "Инсон ҳуқуқлари уйи"

2





























































































  























Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 41 нафар.


Изоҳ: техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони меъёрлар бўйича белгиланади".


е) 2-иловада:


12-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди кўриб чиқиши учун қонунга мувофиқ масалалар киритиш";

ўнинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишинча ўн иккинчи - ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 21-1-банд билан тўлдирилсин:

"21-1. Юқори касб маҳоратига эга бўлган, Марказ фаолиятининг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди (кейинги ўринларда - Махсус фонд) ташкил этилади.

Бунда:

Махсус фонд маблағлари Марказ директорининг буйруғига биноан Марказнинг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилаш учун йўналтирилади;

Махсус фонд маблағларидан фойдаланиш тартиби, шунингдек, Марказ ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Марказ директори томонидан белгиланади";


23-1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23-1. Марказ ходимларининг, шу жумладан ёрдамчи ходимларнинг лавозим маошига рағбатлантириш коэффициенти ва Махсус фонддан ҳар ойлик устамалар ҳисобга олинган ҳолда, давлат органларидаги кўп йиллик меҳнати учун 2 йилдан 5 йилгача - 0,1; 5 йилдан 10 йилгача - 0,2; 10 йилдан 15 йилгача - 0,3; 15 йилдан 20 йилгача - 0,4; 20 йилдан ортиқ - 0,5 коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади. Бунда, қонунчилик ҳужжатларига асосан ходимнинг олдинги иш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6012-сон Фармонида белгиланган миқдордан юқорироқ устама белгиланган тақдирда, мазкур устама юқорироқ миқдор бўйича тўланади";


ж) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази ходимларининг Ягона тариф

сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Лавозимнинг номланиши


Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари



Директор


19


Директорнинг биринчи ўринбосари


18


Директор ўринбосари


17


Матбуот котиби


17


Директор ёрдамчиси


15


Бўлим бошлиғи


15


Бош бухгалтер


15


Бош юрисконсульт


14


Бош мутахассис


12


Кадрлар бўйича бош инспектор


12


Етакчи мутахассис


11


1-тоифали иш юритувчи


8


2-тоифали иш юритувчи


7


Ғазначи


7


Хўжалик ишлари мудири


7

".

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририятининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 932-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "24 нафар" сўзлари "18 нафар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари"

журнали таҳририяти

ТУЗИЛМАСИ



Бош муҳаррир

Масъул котиб










Бош муҳаррир ўринбосари


Ахборот-коммуникация технологиялари ва босма нашрларнинг электрон шакли хизмати бўлими

2

Бухгалтерия

2








Кадрлар бўйича инспектор


Ташкилий ижодий гуруҳ

3









Маркетинг, реклама ва тарғибот бўлими

3












Хўжалик ишлари мудири









Таҳририятнинг техник гуруҳи

3


















































Таҳририят ходимларининг умумий чекланган сони 18 нафар";


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали

таҳририяти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозим


Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари



1.

Бош муҳаррир


16


2.

Бош муҳаррир ўринбосари


15


3.

Масъул котиб


14


4.

Бош ҳисобчи


13


5.

Ижодий (техник) гуруҳ раҳбари


13


6.

Бўлим бошлиғи


13


7.

Катта таҳрирчи


11


8.

Катта муҳаррир


11


9.

Таржимон


11


11.

Бош мутахассис


11


12.

Етакчи мутахассис


10


13.

Мутахассис (иқтисодчи)


9


14.

Техник мутахассис


6


15.

Кадрлар бўйича инспектор


4


16.

Хўжалик ишлари мудири


3

".

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 март




















































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск