Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Налоги: Вопросы и ответы

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2022 й. 133-сон "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2022 й.

N 133



ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш, бу борадаги барча жараёнларни тўлиқ электронлаштириш ҳамда мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай ва кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ:

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби бекор қилинганлиги;

ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида қарор ҳамда геология қидирув ишлари лойиҳасини келишиш бўйича рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасига бирлаштириш орқали бекор қилинганлиги;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш ҳамда ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришни келишиш бўйича рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритишга бирлаштириш орқали бекор қилинганлиги;

кон ажратиш далолатномаси, кончилик ва қайта ишлаш корхонасининг техник лойиҳаси ҳамда корхонанинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш лойиҳаси, шу жумладан коннинг тажриба синовини мувофиқлаштиришни келишиш кон ажратиш далолатномасига бирлаштирилган ҳолда бекор қилинганлиги;

руда ва норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия "рухсатнома"га ўзгартирилиб, барча жараёнларни, жумладан тўғридан-тўғри музокаралар асосида рухсатномани беришни тўлиқ электронлаштириш назарда тутилганлиги;

б) "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуннинг 8-1 ва 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) томонидан ер ости бойликлари давлат фонди тасарруф этилиши, шунингдек фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри юритилиши;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 октябрдаги ПФ-6319-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб:

муҳим тижорат салоҳиятига эга бўлган углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш ёки аввал ўрганилган ер қаъри участкасида қазиш ишлари учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилганлиги;

танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари қонунчиликда белгиланган тартибда фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эгалиги;

ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқиладиган, геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилиниши;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонусини ҳамда фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонусни бекор қилишга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган ер участкалари ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган - тегишлилигича Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига уларнинг мурожаатларига асосан жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиб берилади;

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда ер участкалари қонунда белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади (сотиб олинади);

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилган (сотиб олингандан) ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилади ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига қонунчиликка мувофиқ тегишли ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш учун асос ҳисобланади;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш билан бир вақтда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган ва ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида ер участкасининг ижара шартномаси тузилади ва у рухсатномага илова қилинадиган ер қаъридан фойдаланиш шартларининг ажралмас қисми ҳисобланади;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тегишли ер қаъри участкаси Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилганидан кейингина амалга оширилади;

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун ер участкасини белгиланган тартибда олиб қўйиш (сотиб олиш) билан боғлиқ харажатлар кейинчалик ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилади (амалга оширилади);

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли органга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер қаъри участкалари ер қаъридан фойдаланувчига ижарага берилгунга қадар ер солиғи объекти ҳисобланмайди;

ер қаъридан фойдаланувчи ижарага берилган ер участкаси ва юритадиган фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ва қонунчиликда назарда тутилган солиқлар ва тўловларни амалга оширади, шу жумладан ер солиғининг субъекти ҳисобланади;

ер участкаси ер қаъридан фойдаланиш учун ижарага берилганда ижара тўлови ундирилмайди.


3. Қуйидагилар:

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини беришнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

юридик шахсларга ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси "Лицензия" ахборот тизими орқали берилади;

ер қаъридан фойдаланувчиларга илгари расмийлаштирилган эски намунадаги лицензиялар янги намунанадаги рухсатномага алмаштирилган ҳолда 2023 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъридан фойдаланганлик учун рухсатномада кўрсатилган муддатга мувофиқ ҳар йиллик лицензия тўлови геологик ўрганиладиган ер қаърининг ҳар бир гектари учун қуйидаги миқдорларда тўланади:

асосий - углеводород, қимматбаҳо, рангли ва ноёб металлар ҳамда бошқа рудали фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи;

норуда, жумладан кенг тарқалган фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи.


5. Давлат геология қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ер қаъридан фойдаланувчиларга расмийлаштирилган эски намунадаги лицензияларни янги намунанадаги рухсатномага 2022 йил 1 декабрга қадар "Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бепул алмаштириш чораларини кўрсин.

Бунда, ер қаъридан фойдаланувчиларга илгари расмийлаштирилган лицензияларнинг амал қилиш муддати:

янги намунанадаги рухсатномаларда сақланиб қолинади;

якунланишига бир ярим йилдан кам вақт қолган тақдирда, уларни янги намунанадаги рухсатномага алмаштириш талаб этилмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 мартдаги

133-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорига 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш";

ўнинчи-ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошлар қўшилсин:

"Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш ва Давлат геология фондига тақдим этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартиби ва Давлат геология фондига тақдим этиш паспорти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қазиб олинадиган конлар бўйича ҳисобот баланслари геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияси мавжуд бўлганда, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геология-маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланиши керак ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) билан "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб юритилади) орқали беш кун муддатда келишилади. Углеводородлар конлари ва ер ости сувлари бўйича ҳисобот балансларини ер қаъридан фойдаланувчиларнинг тегишли функциялар юкланган бошқа хизматлари томонидан тасдиқлашга рухсат берилади.

Ер қаъридан фойдаланувчиларда геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома мавжуд бўлмаганда, ҳисобот балансларини мазкур хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга жалб этилган корхоналар томонидан тасдиқланишига рухсат берилади";


в) 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "уч нусхада тузилади ва ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


...
Время: 0.0364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск