ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Радиациявий хавфсизлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2022 й. 141-сон "Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2022 й.

N 141




ЯДРОВИЙ ҚУРИЛМАНИ ВА (ЁКИ)

САҚЛАШ ПУНКТИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН

МАЙДОНЧАДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТНОМА

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш талаблари ва шартлари, рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш;

рухсатнома олиш учун аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

рухсатномани қайта расмийлаштириш, қайта тиклаш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш;

берилган рухсатномалар реестрини юритиш тартиби.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 март

















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск