ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Электрон хисоблаш машиналари (ЭХМ) учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари /

Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 31.03.2022 й. 3358-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 31.03.2022 й. 7-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 31 мартда 3358-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2022 йил 31 мартдаги

7-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Интеграл микросхемалар топологияларини

рўйхатдан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказиш учун талабнома деб юритилади) тузиш, топшириш ва давлат экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Интеграл микросхемалар топологияларининг (бундан буён матнда топология деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) рўйхатдан ўтказилиши, илгари тижорат мақсадларида қўлланилмаган топологияни ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг асосий шарти ҳисобланади.

Агар топологиядан тижорат мақсадларида фойдаланилган ҳолатлар мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикасининг "Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 8-моддасига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топологиядан биринчи марта фойдаланилган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддатдан кечиктирилмай топширилиши лозим.


2. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома битта топологияга оид бўлиши лозим. Базавий матрицавий кристалл топологиясини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома базавий матрицавий кристаллнинг топологиясига оид ва худди шунингдек, унинг асосида амалга оширилган буюртма интеграл микросхемалар топологиясига оид материаллардан иборат бўлиши мумкин.


3. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома муаллиф (муаллифлар), иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) томонидан бевосита ёки ишончли шахс орқали Вазирликка топширилади.



2-БОБ. ТАЛАБНОМАНИ ТУЗИШ


1-§. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома таркиби


4. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

a) топологияни рўйхатдан ўтказиш учун ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади);

б) топологияни идентификацияловчи депонентланадиган материаллар, шу жумладан реферат;

в) патент божи тўлашдан озод қилиш ва унинг миқдорини камайтириш асосларини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек чет эл юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат экспертизасини ўтказиш учун белгиланган миқдорда давлат (патент) божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати;

Бунда, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан давлат (патент) божи тўланганлигини қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.

Белгиланган миқдордаги давлат (патент) божи тўланмаган тақдирда, аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди;

г) ишончли шахс орқали талабнома топширилган ҳолларда талабномада қўшимча равишда ишончли шахс ваколатларини тасдиқловчи ишончнома мавжуд бўлиши лозим;

д) Вазирликка топширишдан олдин илгари тижорат мақсадларида фойдаланилган топологияга доир рўйхатдан ўтказиш учун талабномада қўшимча равишда мазкур топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланиш санасини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлиши лозим.



2-§. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларини

расмийлаштиришга қўйиладиган умумий талаблар


5. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатлари уларни бевосита репродукция қилиш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.


6. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатлари А4 (210 х 297 мм) форматдаги пишиқ, оқ, текис, шаффоф бўлмаган, ярқирамайдиган қоғозда бажарилиши ва ҳар бир ҳужжат алоҳида варақдан бошланиши лозим.


7. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатлари варақларидаги ҳошиялар ўлчами қуйидагидан кам бўлмаслиги лозим:

чапдан - 20 мм;

юқоридан - 15 мм;

ўнгдан ва пастдан - 10 мм.


8. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларининг ҳар бирида иккинчи ва ундан кейинги барча варақлар араб сонлари билан рақамланиши лозим.


9. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатлари қора рангли шрифтда босилиши лозим.


10. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатлари, қоида тариқасида, ўзбек ёки рус тилида тақдим этилиши лозим. Агар рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бошқа тилда тузилган бўлса, у ҳолда унинг таржимон томонидан бажарилган ва тасдиқланган ўзбек ёки рус тилидаги тўлиқ таржимаси илова қилиниши лозим.


11. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларининг матни тўлиқ ва аниқ бўлиши, бир-биридан фарқланмаслиги лозим.


12. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларидаги имзолар имзо қўювчининг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда очиб берилиши лозим.

Юридик шахс номидан қўйилган имзода унинг раҳбари лавозими кўрсатилади.


13. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатидаги фамилия, исм ва отасининг исми бош келишикда кўрсатилади.


14. Рўйхатдан ўтказиш учун талабномада юридик шахснинг тўлиқ расмий номи келтирилади.



3-§. Аризага қўйиладиган талаблар


15. Ариза мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ ТО-1 шаклда тақдим этилади.


16. Aгaр баъзи мaълумoтлaрни тeгишли грaфaлaрдa тўлиқ жoйлaштиришнинг илoжи бўлмaсa, у ҳoлдa улар aризaнинг тeгишли грaфaсидa: "дaвoмини қўшимчa вaрaқдa қaрaнг" дeб кўрсaтилгaн ҳoлдa, худди ўша шаклда қўшимчa вaрaқдa кeлтирилaди.


17. Aризaнинг "ариза" сўзи тепасидаги 21 ва 22-грaфaлaри ариза Вазирликкa кeлиб тушгaндaн кeйин рeквизитлaрни киритиш учун мўлжaллaнгaн ва тaлaбнoмa бeрувчи тoмoнидaн тўлдирилмaйди.


18. Топологияни рўйхатдан ўтказиш сўралган 71-код остидаги "тaлaбнoмa бeрувчи(лaр)" графасида тaлaбнoмa бeрувчи (тaлaбнoмa бeрувчилaр) тўғрисидa мaълумoтлaр кeлтирилaди: юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжатига мувофиқ) ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса). Шунингдек, ушбу графада талабнома берувчиларнинг турар жойлари ёки манзиллари, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи ва тўлиқ почта манзили ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Топология муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар бу графада келтирилмайди, балки фақат аризанинг иккинчи варағидаги 97-код остидаги графада баён этилади.


19. 71-код остидаги "тaлaбнoмa бeрувчи(лaр)" грaфaсидa, "номига" деган сўзлардан кейин номига гувоҳнома берилиши сўралаётган шахс (шахслар) тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 18-бандида назарда тутилган маълумотлар келтирилади.


20. Номига гувоҳнома сўралаётган Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ташкилотлари учун КТУТ кoди (агар у белгиланган бўлса) кўрсaтилaди. Агар КТУТ коди ўрнатилмаган бўлса, тегишли ўринда "белгиланмаган" деб кўрсатилади.


21. Номига гувоҳнома сўралаётган Ўзбeкистoн Рeспубликaсидaн тaшқaридa яшoвчи чeт эл юридик шaxслaр ёки жисмoний шaxслaр учун Бутунжaҳoн интeллeктуaл мулк тaшкилoтининг (бундан буён матнда БИМТ деб юритилади) SТ.3 стандарти бўйичa мaмлaкaт кoди (aгaр у бeлгилaнгaн бўлсa) кўрсaтилaди.


22. Aгaр номига гувоҳнома сўралаётган шахслар ва (ёки) тaлaбнoмa бeрувчилaр бир нечта бўлсa, кўрсaтилгaн мaълумoтлaр улaрнинг ҳaр бири учун кeлтирилaди.


23. Агар талабнома берувчи (талабнома берувчилар) номига гувоҳнома сўралаётган бўлса, у ҳолда номига гувоҳнома сўралаётган шахс (шахслар) ҳақидаги маълумотлар ўрнига, "номига" деган сўзлардан кейин "талабнома берувчи" ("талабнома берувчилар") деган сўзлар келтирилади.


24. 54-код остидаги графада топологиянинг номи келтирилади.


25. "Муқобил номи" графасида топологиянинг муқобил номи (агар у мавжуд бўлса) келтирилади.


26. "Топологиянинг энг яқин аналоги ҳақида маълумотлар" графасида талабнома берилган топологиянинг энг яқин аналоги ҳақида зарурий библиографик маълумотлар рўйхати келтирилади.


27. "Топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи" графасида ҳужжатлаштирилган ҳолда қайд этилган топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи кўрсатилади.


28. "Мазкур топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган санадаги ҳуқуқ эгаси ҳақида маълумотлар" графасида талабнома берилган топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган санадаги ҳуқуқ эгасининг номи (исми), жойлашган манзили (турар жойи), фуқаролиги кўрсатилади.


29. "Мазкур топологияни яратишда фойдаланилган муҳофазага олинган топологиялар ҳақида маълумотлар" графасида талабнома берилган топологияни яратишда фойдаланилган муҳофазага олинган топологиялар ҳақидаги зарурий библиографик маълумотлар келтирилади.


30. 98-код остидаги "Ёзишма учун манзил" графасида пoчтa oрқaли тeз еткaзиб бериш бўйича oдaтдaги тaлaблaрни қoндирaдигaн ёзишмaлaр учун мaнзил, xaт oлувчининг исми ёки нoми вa тeлeфoн, тeлeкс, фaкс рaқaмлaри (aгaр улaр мавжуд бўлсa) кeлтирилaди.


31. Аризанинг иккинчи варағидаги "Илова қилинадиган ҳужжатлар ва материаллар рўйхати" графаси илова қилинадиган ҳужжатлар нусхалари ва ҳар бир нусхасидаги варақлар сони кўрсатилган ҳолда тегишли катакчаларда "Х" белгисини қўйиб чиқиш орқали тўлдирилади.


32. "Талабнома топшириш ва муҳофаза ҳужжатини олиш ҳуқуқи юзага келиши учун асос" графасида талабнома топшириш ва гувоҳнома олиш учун тегишли асос (асослар) "Х" белгисини қўйиш билан белгиланади. Кўрсатилган графа гувоҳнома талабнома берувчи (талабнома берувчилар) номига сўралган ҳолатларда тўлдирилади, талабнома берувчилар таркиби муаллифлар таркиби билан бир хил бўлган ҳолатлар бундан мустасно.


33. 72 "Муаллиф(лар)" ва 97-кoдлар oстидaги "Турар жойининг тўлиқ манзили" графаларда топология муaллифи (муаллифлари) ҳақидаги маълумотлар фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса), шунингдек мaмлaкaт нoми вa унинг БИМТ SТ.3 стaндaрти бўйичa кoдини ўз ичигa oлгaн тўлиқ турaр жoйи мaнзили келтирилади.


34. Аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва уларнинг депонентланадиган материалларга мос келиши талабнома берувчилар ва муаллифларнинг имзоси билан тасдиқланади.


35. Aризaнинг oxирги "Имзo" грaфaсини, имзo қўйиш сaнaсини кўрсaтгaн ҳoлдa тўлдириш бaрчa ҳoллaрдa мaжбурийдир. Aризa тaлaбнoмa бeрувчи, шунингдек номига гувоҳнома берилиши сўралаётган шахс томонидан (агар у талабнома берувчи бўлмаса) имзoлaнaди. Юридик шaxс номидaн aризa тaшкилoт рaҳбaри тoмoнидaн унинг лaвoзими кўрсaтилгaн ҳoлдa имзoлaнaди.


36. Талабнома ишoнчли шaxс oрқaли топширилгaндa, aризa ушбу ишoнчли шaxс тoмoнидaн имзoлaнaди.


37. Ариза графаларидаги имзолар имзо қўювчи фамилияси, исми ва отаси исмининг (агар у мавжуд бўлса) бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади.


38. Имзo қўйишни тaлaб қилaдигaн мaълумoтлaр қўшимчa вaрaқдa кeлтирилгaн ҳoллaрдa, у ҳaм шундaй тaртибдa имзoлaнaди. Тaлaбнoмa бeрувчи ёки ишoчли шaxснинг имзoси ҳaр бир қўшимчa вaрaқдa кeлтирилиши мaжбурийдир.



4-§. Рўйхатдан ўтказиш учун талабноманинг

депонентланадиган материалларини расмийлаштириш

учун қўйиладиган талаблар


39. Рўйхатдан ўтказилаётган топология, шу жумладан реферат идентификациясини таъминловчи материаллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Муассаса) томонидан депонентланади.


40. Депонентланадиган талабнома материаллари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

а) топологиянинг ҳар бир қатламини акс эттирадиган визуал қабул қилинадиган материалларнинг қуйида келтирилган турларидан бирининг тўлиқ тўплами, битта нусхада:

фотошаблонлар;

топологияга оид йиғма чизма ёки қатлам шаклли топологик чизмалар;

интеграл микросхемада белгиланган топологиянинг ҳар бир қатлами фотосурати;

б) расмий ахборотномада эълон қилиш учун мўлжалланган қуйидаги маълумотлар киритилган реферат, иккита нусхада:

интеграл микросхема топологиясининг номи;

талабнома берувчининг номи;

топологияси учун муҳофаза сўралган интеграл микросхеманинг фойдаланиш соҳаси, қўлланилиши ёки вазифаси;

топологияси учун муҳофаза сўралган интеграл микросхемани тайёрлашда қўлланиладиган технология тури.

Реферат матнининг ўртача ҳажми - 700 босма белгидан иборат.


41. Талабнома топширилаётган санадан олдин тижорат мақсадларида фойдаланилган топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширишда талабноманинг депонентланадиган материаллари қўшимча равишда мазкур топологияни, ундан тижорат мақсадларида фойдаланилган пайтдаги шаклини ўз ичига олган тўртта интеграл микросхема намунасига эга бўлиши, реферат эса - қўшимча равишда топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ҳақида маълумотларга ва интеграл микросхема намунасининг асосий техник тавсифига эга бўлиши лозим.


42. Визуал қабул қилинадиган материаллардаги тасвирлар масштаби 20:1дан кам бўлмаслиги лозим.


43. Топологик чизмаларнинг график тасвирлари текис оқ қоғозда бажарилади.

Варақлар формати тахланган ҳолда 210 х 297 мм бўлиши лозим.

График тасвирлар бажарилган варақ ҳошияларининг минимал ўлчами қуйидагича:

юқоридан ва чапдан - 20 мм;

ўнгдан - 15 мм;

пастдан - 10 мм.


44. Фотосуратлардаги тасвирлар аниқ-равшан бўлиши лозим.


45. Чизмалар ва фотосуратларнинг барча нусхаларида тасвирларнинг масштаби кўрсатилиши лозим.


46. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома таркибига кирган интеграл микросхема намуналари зарурат туғилганда улардан топология ҳар бир қатламининг визуал қабул қилинадиган тасвирини олиш имконияти билан бажарилади.


47. Агар топология қатламларидан бирортасида махфий маълумотлар (масалан, "ноу-хау"га оид) бўлса, визуал қабул қилинадиган материалларда ушбу қатламнинг тегишли қисми (ёки бутун қатлам) чиқариб олиниши ва кодланган шаклдаги топологияни идентификация қилувчи депонентланадиган материаллар таркибига киритилиши мумкин.



5-§. Давлат (патент) божи тўланганига доир

ҳужжатларга қўйиладиган талаблар


48. Талабномага давлат (патент) божини тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек чет эл юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган миқдорда давлат (патент) божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати, тегишли илтимоснома билан бирга илова қилинади.


49. Давлат (патент) божи белгиланган миқдордан кам тўланганда, бож миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат ва тегишли илтимоснома тақдим этилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан давлат (патент) божи тўланганлигини қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.

Белгиланган миқдордаги давлат (патент) божи тўланмаган тақдирда, аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.



6-§. Талабнома берувчи томонидан ишончли шахсга

берилган ваколатларни тасдиқловчи ишончномага

қўйиладиган талаблар


50. Ишончли шахс орқали топширилган талабномага ишончли шахсга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома ёхуд ишончнома нусхаси талабнома билан бир вақтда илова сифатида тақдим этилади.


51. Ишончномада ишончли шахснинг ваколатлари ҳажми белгиланган ва ишончнома берилган сана кўрсатилган бўлиши лозим, акс ҳолда у ҳақиқий ҳисобланмайди. Ишончнома уни берган шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.


52. Ишончноманинг амал қилиш муддати уч йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Агар амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, ишончнома берилган санадан эътиборан бир йил давомида ҳақиқий ҳисобланади.


53. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончнома уни берган мамлакат қонунчилигида назарда тутилган тартибда тузилади.



3-БОБ. ТАЛАБНОМАНИ ТОПШИРИШ


54. Талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) томонидан бевосита Вазирликка топширилади ёки почта хизмати орқали жўнатилади.


55. Талабнома бир нечта талабнома берувчилар томонидан топширилиши мумкин. Бунда талабнома берувчилардан бирининг муҳофаза ҳужжатини бериш бўйича тадбирларда қатнашишни рад этиши қолган талабнома берувчи ёки талабнома берувчиларнинг муҳофаза ҳужжатини олиш учун керакли хатти-ҳаракатларни амалга оширишига тўсиқ бўлмайди.


56. Талабнома бевосита талабнома топширувчи томонидан ёхуд ишончли шахс орқали топширилиши мумкин.


57. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, агар илгари топологиядан тижорат мақсадларида фойдаланилган бўлса, талабнома Вазирликка топология биринчи марта фойдаланилган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддатдан кечиктирилмай топирилиши лозим.



4-БОБ. ТАЛАБНОМАНИНГ ДАВЛАТ ЭКСПЕРТИЗАСИ


58. Рўйхатдан ўтказиш учун талабномада керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги Муассаса томонидан талабнома материаллари тақдим этилган санадан эътиборан икки ой муддатда кўриб чиқилади.


59. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказишда қуйидагилар текширилади:

а) рўйхатдан ўтказиш учун талабномада бўлиши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

б) рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларининг белгиланган талабларга мувофиқ тарзда тўғри расмийлаштирилгани.


60. Мазкур Қоидаларининг 59-бандида келтириб ўтилган талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра, Муассаса талабнома берувчига талабнома рўйxaтгa oлиш учун қабул қилингани тўғрисида эълон қилиш ва гувоҳнома бериш учун божни тўлаш муддати кўрсатилган ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида билдиришнома, ёҳуд талабнома ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш учун киритилиши керак бўлган маълумотлар кўрсатилган сўровномани жўнатади.


61. Талабнома берувчи томонидан Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмида белгиланган талабларга риоя этилмаганда, яъни, топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган санадан эътиборан рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилгунга қадар белгиланган икки йиллик муддатга талабнома берувчи амал қилмаганда Муассаса талабномани рўйхатга олишни рад этиш ҳуқуқига эга. Бунда талабнома материаллари талабнома берувчига қайтарилмайди.


62. Агар рўйхатдан ўтказиш учун талабнома давлат экспертизаси жараёнида унинг ҳужжатларига қўйилган талабларга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланса, талабнома берувчига камчиликлар кўрсатилиб сўровнома жўнатилади ва eтишмaгaн ёки тузaтилгaн ҳужжaтлaрни сўрoвнoмa жўнaтилгaн сaнaдaн эътибoрaн уч oй ичидa тaқдим этиш тaклиф қилинади.


63. Aгaр тaлaбнoмa бeрувчи бeлгилaнгaн муддaтдa сўрaлгaн мaтeриaллaрни ёки улaрни тoпшириш муддaтлaрини узaйтириш ҳaқидaги илтимoснoмaни тaқдим этмaсa, тaлaбнoмa чaқириб oлингaн дeб ҳисoблaнaди вa бу ҳaқдa тaлaбнoмa бeрувчигa xaбaр бeрилaди.


64. Топологияни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар талабнома берувчи тaлaбнoмa мaтeриaллaригa тузaтишлaр, aниқликлaр вa қўшимчaлaр киритиш ҳуқуқига эга.


65. Агар талабнома барча керакли ҳужжатларни ўз ичига олган, уларни тузишда мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя этилган бўлса ва талабномада кўрсатилган таклиф Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмига зид бўлмаса, у ҳолда Муассаса топологияни рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақида талабнома берувчини хабардор қилади.






Қоидаларига

ИЛОВА



ТО-1 шакли

(22) Келиб тушган санаси


(21) Талабноманинг қайд рақами


Интеграл микросхема топологиясини рўйхатдан ўтказиш учун АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги

100011, Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, 33


Қуйида имзо чекувчи(лар)

(71) талабнома берувчи(лар)



Қуйида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда интеграл микросхема топологиясини ____________________________ номига рўйхатдан ўтказилишини сўрайман (сўраймиз)


Ф.И.О. ёки номи ва турар жойлари ёки манзиллари кўрсатилади, муаллиф- талабнома берувчиларнинг турар жойи ҳақидаги маълумотлар 97-код остидаги графада баён этилади.





ташкилотнинг КТУТ кoди (агар у белгиланган бўлса)


БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйичa мaмлaкaт кoди


(54) Интеграл микросхема топологиясининг номи


Давлат буюртмаси бўйича бажариладиган муаммо (мавзу) шифри ________________________


Муқобил номи


Топологиянинг энг яқин аналоги ҳақида маълумотлар


Топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи _______ ___________сана ___ ой _____________ йил, мамлакат ______________________


Мазкур топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган санага нисбатан ҳуқуқ эгаси ҳақида маълумотлар

Ф.И.О. ва номи

Фуқаролиги


Мазкур топологияни яратишда фойдаланилган муҳофазага олинган топологиялар ҳақида маълумотлар


(98) Ёзишма учун манзил (тўлиқ почта манзили, хат олувчининг Ф.И.О. ва номи) Телефон:___________________ Телекс: _______________________________Факс:


Илова қилинадиган ҳужжатлар

ва материлалар рўйхати

(Х билан белгилансин)


нусхаларнинг сони

Муаллиф(лар) имзоси

(имзолари), сана


q мазкур топологияни ундан тижорат мақсадларида фойдаланилган пайтдаги ҳолида таркибига олган интеграл микросхема намуналари


4


мазкур топологиянинг ҳар бир қатламини, шу жумладан, спецификацияни акс эттирадиган визуал қабул қилинадиган материалларнинг қуйида келтирилган турларидан бирининг тўлиқ тўплами



q фотошаблонлар, ___дона.

1


q топологияга оид йиғма чизма ёки қатлам шаклли топологик чизмалар ____варақда.

1


q интеграл микросхемада қайд этилган топологиянинг ҳар бир қатлами фотосурати ____дона.


1


q реферат


2


q топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси___варақда


1


q бож тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (чет эл юридик ва жисмоний шахслар учун)

1


q божни тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат


1


q бож миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлиги


1


q талабнома таржимаси


1


q талабнома берувчининг ишончли шахсга берган ваколатларини тасдиқловчи ишончнома


1


(72) муаллиф(лар) (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий даражаси ва иш жойи)


(97) Турар жойининг тўлиқ манзили (вилоят, туман, шаҳар, қўча, уй, хорижликлар учун БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйичa мaмлaкaт кoди)


Муаллиф(лар) имзоси(имзолар), сана


Мен (биз) ___________________________________________________________________

                                                                   (лавозим)

_____________________________________________________________________________

                                                                    (Ф.И.О.)

ушбу билан мазкур талабномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ва депонентланадиган идентификация қилинадиган материалларга мослигини тасдиқлайман (тасдиқлаймиз).


Имзо


Талабнома берувчи (талабнома берувчилар)нинг ёки муҳофаза ҳужжати сўралаётган шахс, ҳуқуқ эгаси вакилининг имзоси (имзолари); имзо (имзолар) қўйилган сана


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 март


















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск