ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Транспорт, йўллар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2022 й. ПҚ-189-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2022 й.

N ПҚ-189



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган миллий автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, республика ҳудудларини боғловчи автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш ва йўл инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек, йўловчи ва юкларни халқаро, транзит ва республика миқёсида ташиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) Директорлар кенгаши томонидан "Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш учун 273,8 млн АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари 4 йиллик имтиёзли давр билан 24 йил муддатга ажратиш маъқулланганлиги, шундан:

183,8 млн АҚШ доллари - "4Р105 "Дарбанд - Бойсун - Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км ва 4Р100 "Мангузар - Жарқўрғон - Бандихон - Олтинсой - Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмларини реконструкция қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - "Сурхондарё" лойиҳаси) амалга оширишга;

90 млн АҚШ доллари - "А380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - "Бухоро" лойиҳаси) якунлашга;

б) 2022 йил 25 мартда Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасида "Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Қарз битими имзоланганлиги;

в) "Сурхондарё" лойиҳаси бўйича:

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Автомобиль йўллари қўмитаси) томонидан умумий қиймати 227,3 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг техник иқтисодий асоси ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилганлиги, ҳамда унга кўра:

лойиҳа доирасида ОТБнинг улуши 183,8 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши 43,5 млн АҚШ доллари, шу жумладан республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаш учун ажратилган ҳамда божхона божларидан озод этиш кўринишида 25,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ташкил этиши;

лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил (4 йил имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда 2022-2027 йиллар) этиб белгиланганлиги;

г) "Бухоро" лойиҳаси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 сентябрдаги "Осиё тараққиёт банки иштирокида "А380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2583-сон қарори билан лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-72-сон қарори билан лойиҳани якунлаш муддати 2023 йил этиб белгиланганлиги;

д) Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузурида "Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) "Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ОТБнинг қарз маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан масъул ижро этувчи орган Автомобиль йўллари қўмитаси ҳисобланади;

б) ОТБнинг қарз маблағларини сўндириш, шунингдек, фоиз, қарз бўйича комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

в) "Сурхондарё" лойиҳаси бўйича:

қурилиш-монтаж ишлари ҳудудига тушган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкалари ва уларда жойлашган кўчмас мулк объектларининг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши Ўзбекистон Республикасининг "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади;

жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш республика ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг марказлаштирилган жамғармалари ҳисобидан ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа манбалар ҳисобидан компенсация қилинади;

жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар белгиланган тартибда тўлиқ қоплангандан сўнг уларга тегишли ер участкалари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан захира ерлар тоифасига ўтказилади ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги унитар корхоналарга белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.


3. Транспорт вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда "Сурхондарё" лойиҳаси доирасида автомобиль йўлларининг кенгайиши сабабли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер майдонларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Қуйидагилар:

а) "Бухоро" лойиҳаси доирасида ОТБ томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 1-иловага мувофиқ;

б) "Сурхондарё" лойиҳаси бўйича:

лойиҳа Техник-иқтисодий асосининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

ОТБ томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш ҳамда фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Автомобиль йўллари қўмитаси раисига "Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ОТБ билан лойиҳа битимини имзолаш ваколати берилсин.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т. Юлдашев) "Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳаси доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


8. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) "Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов ва Автомобиль йўллари қўмитаси раиси А.А. Абдувалиев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 апрелдаги

ПҚ-189-сон қарорига

1-ИЛОВА



"А380 Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль

йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини реконструкция

қилиш лойиҳаси" доирасида Осиё тараққиёт банки

томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш, фоиз

ва комиссия тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

90 000 000

АҚШ доллари

Қарз муддати

24

йил

Имтиёзли давр

4

йил

Фоиз ставкаси


SOFR+ 0,5 % йиллик


Комиссия тўлови

0,15

% йиллик


Қарз тўлаш муддатига устама

0,10

% йиллик


Асосий сумма бўйича тўловлар сони

40

АҚШ доллари

Тўлов даври

Ўзлаштириш графиги

Фоиз тўлов

лари

Асосий қарзни қайтариш

Қарз баланси

Қарзнинг ўзлаштирил

маган қисми

Комиссия тўловлари

Қарз тўлаш муддатига устама

Жами қайтарила

диган қарз

26.05.2022





90 000 000




25.09.2022

9 000 000

0


9 000 000

81 000 000

45 750

0

45 750

25.03.2023

9 000 000

25 335


18 000 000

72 000 000

61 088

4 525

90 948

25.09.2023

10 800 000

51 511


28 800 000

90 000 001

55 200

9 200

115 911

25.03.2024

11 700 000

81 521


40 500 000

49 500 000

46 410

14 560

142 491

25.09.2024

13 500 000

115 899


54 000 000

36 000 000

37 950

20 700

174 549

25.03.2025

13 500 000

152 013


67 500 000

90 000 002

27 150

27 150

206 313

25.09.2025

9 000 000

193 166


76 500 000

13 500 000

17 250

34 500

244 916

25.03.2026

7 200 000

215 352


83 700 000

6 300 000

10 181

38 463

263 995

25.09.2026

6 300 000

239 525

2 250 000

87 750 000



42 780

2 537 135

25.03.2027


247 021

2 250 000

85 500 000



44 119

2 541 140

25.09.2027


244 676

2 250 000

83 250 000



43 700

2 538 376

25.03.2028


235 648

2 250 000

81 000 000



42 088

2 527 735

25.09.2028


231 799

2 250 000

78 750 000



41 400

2 523 199

25.03.2029


221 685

2 250 000

76 500 000



39 594

2 511 279

25.09.2029


218 921

2 250 000

74 250 000



39 100

2 508 021

25.03.2030


209 018

2 250 000

72 000 000



37 331

2 496 349

25.09.2030


206 043

2 250 000

69 750 000



36 800

2 492 843

25.03.2031


196 350

2 250 000

67 500 000



35 069

2 481 419

25.09.2031


193 166

2 250 000

65 250 000



34 500

2 477 666

25.03.2032


184 697

2 250 000

63 000 000



32 988

2 467 685

25.09.2032


180 288

2 250 000

60 750 000



32 200

2 462 488

25.03.2033


171 014

2 250 000

58 500 000



30 544

2 451 558

25.09.2033


167 410

2 250 000

56 250 000



29 900

2 447 310

25.03.2034


158 347

2 250 000

54 000 000



28 281

2 436 628

25.09.2034


154 532

2 250 000

51 750 000



27 600

2 432 132

25.03.2035


145 679

2 250 000

49 500 000



26 019

2 421 698

25.09.2035


141 655

2 250 000

47 250 000



25 300

2 416 955

25.03.2036


133 746

2 250 000

45 000 000



23 888

2 407 634

25.09.2036


128 777

2 250 000

42 750 000



23 000

2 401 777

25.03.2037


120 344

2 250 000

40 500 000



21 494

2 391 837

25.09.2037


115 899

2 250 000

38 250 000



20 700

2 386 599

25.03.2038


107 676

2 250 000

36 000 000



19 231

2 376 907

25.09.2038


103 022

2 250 000

33 750 000



18 400

2 371 422

25.03.2039


95 008

2 250 000

31 500 000



16 969

2 361 977

25.09.2039


90 144

2 250 000

29 250 000



16 100

2 356 244

25.03.2040


82 795

2 250 000

27 000 000



14 788

2 347 583

25.09.2040


77 266

2 250 000

24 750 000



13 800

2 341 066

25.03.2041


69 673

2 250 000

22 500 000



12 444

2 332 116

25.09.2041


64 389

2 250 000

20 250 000



11 500

2 325 889

25.03.2042


57 005

2 250 000

18 000 000



10 181

2 317 186

25.09.2042


51 511

2 250 000

15 750 000



9 200

2 310 711

25.03.2043


44 337

2 250 000

13 500 000



7 919

2 302 256

25.09.2043


38 633

2 250 000

11 250 000



6 900

2 295 533

25.03.2044


31 844

2 250 000

9 000 000



5 688

2 287 532

25.09.2044


25 755

2 250 000

6 750 000



4 600

2 280 355

25.03.2045


19 002

2 250 000

4 500 000



3 394

2 272 395

25.09.2045


12 878

2 250 000

2 250 000



2 300

2 265 178

25.03.2046


6 334

2 250 000

0



1 131

2 257 465


90 000 000

6 058 307

90 000 000



305 809

1 082 034

97 400 399

    

Изоҳлар:


1. SOFR ставкаси 2022 йил 25 март ҳолатига 0,0599 % миқдорда қабул қилинган.


2. Асосий қарзни қайтариш санаси ОТБ Директорлар кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин биринчи ўзлаштириш санасига боғлиқ.


3. Якуний молиявий барқарорлик харажатлари миқдори ҳақиқий суммалар, ўзлаштириш санаси ва SOFR ставкасига боғлиқ.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 апрелдаги

ПҚ-189-сон қарорига

2-ИЛОВА



"4Р105 Дарбанд - Бойсун - Элбаён" автомобиль йўлининг

5-70 км қисмини ва "4Р100 Мангузар - Жарқўрғон -  Бандихон -

Олтинсой - Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини

реконструкция қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами*

Шу жумладан:

ОТБ маблағлари

Ўзбекистон Республикаси улуши

1

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ долл. экв.

227 335

183 837

43 498

1.1

Капитал қўйилмалар қиймати, жами*

минг АҚШ долл.

170 008

170 008



шундан:






кўчириш ва тиклаш

минг АҚШ долл. экв.

3 633


3 633


қурилиш-монтаж ишлари **

минг АҚШ долл. экв.

170 008

170 008


Эркин конвертацияланадиган валютада

минг АҚШ долл.

170 008

170 008



Жамиятни ривожлантириш дастури

минг АҚШ долл. экв.

500

500


Эркин конвертацияланадиган валютада

минг АҚШ долл. экв.

500

500



бошқа сарф-харажатлар

минг АҚШ долл. экв.

17 250

13 329

3 921

Эркин конвертацияланадиган валютада

минг АҚШ долл.

13 329

13 329


1.2

Ижтимоий солиқ***

минг АҚШ долл.

156


156

1.3

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар ****

минг АҚШ долл.

10 150


10 150

1.4

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаш учун ажратилган ҳамда божхона божларидан озод этиш кўринишидаги маблағлар

минг АҚШ долл. экв.

25 638


25 638

2

Реконструкция қилинадиган йўлнинг узунлиги

км

111

3

Кутилаётган иш ўринлари сони

бирлик

-

4

Лойиҳа харажатларини қоплашнинг тахминийни муддати

йил

-

5

Инвестиция даврининг давомийлиги

ой

48

6

Қарз тўлаш муддати

йил

24

  

*) Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товар (иш ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари натижалари асосида белгиланади.


**) Қурилиш-монтаж ишларининг 5,2 фоизи миқдорида кўзда тутилмаган харажатларни ҳисобга олган ҳолда.


***) Давлат бюджети ижтимоий солиқ тўлови бўйича тўловлар манбаи ҳисобланади.


****) Якуний молиявий харажатлар миқдори ҳақиқий суммалар, ўзлаштириш санаси ва 6 ойлик SOFR фоиз ставкасига боғлиқ.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 апрелдаги

ПҚ-189-сон қарорига

3-ИЛОВА



"4Р105 "Дарбанд - Бойсун - Элбаён" автомобиль йўлининг

5-70 км қисмини ва "4Р100 "Мангузар - Жарқўрғон - Бандихон -

Олтинсой - Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини

реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт

банки томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш ҳамда

фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

183 900 000

АҚШ доллари

Қарз муддати

24

йил

Имтиёзли давр

4

йил

Фоиз ставкаси


SOFR+ 0,5 % йиллик




Комиссия тўлови

0,15

% йиллик


Қарз тўлаш муддатига устама

0,10

% йиллик


Асосий сумма бўйича тўловлар сони

40


АҚШ доллари

Тўлов

даври

Ўзлаш

тириш

графиги

Фоиз тўловлари

Асосий қарзни қайтариш

Қарз баланси

Қарзнинг ўзлаштирил

маган қисми

Комиссия тўлов

лари

Қарз тўлаш мудда

тига устама

Жами қайтарила

диган қарз

25.03.2022





183 900 000




25.09.2022

16 945 175

0


16 945 175

166 954 825

93 483


93 483

25.03.2023

16 945 175

47 702


33 890 350

150 009 650

125 912

8 520

182 133

25.09.2023

49 007 262

96 984


82 897 611

101 002 389

115 007

17 322

229 314

25.03.2024

49 007 262

234 650


131 904 873

51 995 127

76 593

41 909

353 153

25.09.2024

25 559 855

377 474


157 464 728

26 435 272

39 863

67 418

484 755

25.03.2025

25 559 855

443 272


183 024 582

875 418

19 937

79 170

542 378

25.09.2025

197 594

523 763


183 222 177

677 823

671

93 546

617 981

25.03.2026

197 594

515 780


183 419 771

480 229

511

92 120

608 411

25.09.2026

480 228

524 894

4 597 500

179 302 500


368

93 748

5 216 510

25.03.2027


504 746

4 597 500

174 705 000



90 149

5 192 395

25.09.2027


499 955

4 597 500

170 107 500



89 294

5 186 749

25.03.2028


481 507

4 597 500

165 510 000



85 999

5 165 006

25.09.2028


473 642

4 597 500

160 912 500



84 594

5 155 736

25.03.2029


452 977

4 597 500

156 315 000



80 903

5 131 380

25.09.2029


447 328

4 597 500

151 717 500



79 894

5 124 723

25.03.2030


427 093

4 597 500

147 120 000



76 280

5 100 873

25.09.2030


421 015

4 597 500

142 522 500



75 195

5 093 710

25.03.2031


401 208

4 597 500

137 925 000



71 657

5 070 366

25.03.2031


394 702

4 597 500

133 327 500



70 495

5 062 697

25.03.2032


377 398

4 597 500

128 730 000



67 404

5 042 302

25.09.2032


368 388

4 597 500

124 132 500



65 795

5 031 683

25.03.2033


349 440

4 597 500

119 535 000



62 411

5 009 351

25.09.2033


342 075

4 597 500

114 937 500



61 096

5 000 670

25.03.2034


323 555

4 597 500

110 340 000



57 788

4 978 843

25.09.2034


315 761

4 597 500

105 742 500



56 396

4 969 657

25.03.2035


297 671

4 597 500

101 145 000



53 165

4 948 336

25.09.2035


289 448

4 597 500

96 547 500



51 696

4 938 644

25.03.2036


273 288

4 597 500

91 950 000



48 810

4 919 598

25.09.2036


263 134

4 597 500

87 352 500



46 997

4 907 631

25.03.2037


245 902

4 597 500

82 755 000



43 919

4 887 321

25.09.2037


236 821

4 597 500

78 157 500



42 297

4 876 618

25.03.2038


220 017

4 597 500

73 560 000



39 296

4 856 813

25.09.2038


210 507

4 597 500

68 962 500



37 597

4 845 605

25.03.2039


194 133

4 597 500

64 365 000



34 673

4 826 306

25.09.2039


184 194

4 597 500

59 767 500



32 898

4 814 592

25.03.2040


169 178

4 597 500

55 170 000



30 216

4 796 894

25.09.2040


157 881

4 597 500

50 572 500



28 198

4 783 579

25.03.2041


142 364

4 597 500

45 975 000



25 427

4 765 291

25.09.2041


131 567

4 597 500

41 377 500



23 498

4 752 566

25.03.2042


116 480

4 597 500

36 780 000



20 804

4 734 784

25.09.2042


105 254

4 597 500

32 182 500



18 799

4 721 552

25.03.2043


90 595

4 597 500

27 585 000



16 181

4 704 276

25.09.2043


78 940

4 597 500

22 987 500



14 099

4 690 539

25.03.2044


65 069

4 597 500

18 390 000



11 621

4 674 190

25.09.2044


52 627

4 597 500

13 792 500



9 399

4 659 526

25.03.2045


38 827

4 597 500

9 195 000



6 935

4 643 261

25.09.2045


26 313

4 597 500

4 597 500



4 700

4 628 513

25.03.2046


12 942

4 597 500




2 312

4 612 754


183 900 000

12 948 462

183 900 000



472 345

2 312 638

199 539 963

    

Изоҳлар:


1. SOFR ставкаси 2022 йил 25 март ҳолатига 0,0599 фоиз миқдорда қабул қилинган.


2. Асосий қарзни қайтариш санаси ОТБ Директорлар кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин биринчи ўзлаштириш санасига боғлиқ.


3. Якуний молиявий барқарорлик харажатлари миқдори ҳақиқий суммалар, ўзлаштириш санаси ва SOFR ставкасига боғлиқ.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 апрель




































Время: 0.1899
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск