ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 й. 150-сон "Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2022 й.

N 150



СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ ҲИСОБГА

ҚЎЙИШ СОҲАСИДАГИ АЙРИМ ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш, юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжати шаклига ўтказиш орқали айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, тарқоқ ҳужжатларни тизимлаштириш орқали тартибга солиш юкини камайтириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;

Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахсларнинг прoфессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан, жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади;

солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари томонидан, йирик солиқ тўловчиларга - Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан, бошқа солиқ тўловчиларга - солиқ солиш объекти жойлашган туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан амалга оширилади;

солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматлари Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ хизмати органлари томонидан солиқ мажбуриятлари ҳисоби юритилаётган (юритилган) тегишли шахсий ҳисобварақлардаги маълумотлар асосида онлайн тарзда 24/7 режимида давлат хизмати кўрсатилади.

4. Солиқ қўмитаси бир ой муддатда:

кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва ҳисобга қўйишнинг махсус автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилишини;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 апрель

















































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск