ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 150-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

150-сон қарорига

6-ИЛОВА



Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан

кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим

этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси) расмий веб-сайтига жойлаштирилган ахборот ресурсида солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали, уларнинг солиқ мажбуриятлари ҳисобини тегишли шахсий ҳисобварақларда юритаётган (юритган) давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу давлат хизматлари Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари томонидан унинг солиқ мажбуриятлари ҳисоби юритилаётган (юритган) тегишли шахсий ҳисобварақлардаги маълумотлар асосида онлайн тарзда (масофадан туриб) 24/7 режимида амалга оширилади.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағи (кейинги ўринларда - ШҲ) - Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тегишли дастурий маҳсулот орқали солиқ тўловчининг солиқлар ва йиғимлар турлари бўйича муайян маъмурий-ҳудудий бирликка нисбатан мавжуд солиқ мажбуриятларини бажарилиши юзасидан ҳисобланган ҳамда тўланган солиқлар ва йиғимлар суммаларини, шунингдек пенялар ва жарималарни акс эттирган ҳолда бюджет тизимига тушумлар ҳисобини электрон шаклда юритадиган ҳужжат;


солиштирма далолатнома - солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари бажарилиши юзасидан, солиқ тўловчининг маълумотлари (бухгалтерия ҳисоби маълумотлари) билан солиқ мажбуриятлари ҳисобини ШҲларда юритаётган (юритган) тегишли давлат солиқ хизмати органлари маълумотларини икки томонлама солиштириш орқали қоғоз ёки электрон шаклда тузилган, имзо ва муҳр (агар мавжуд бўлса) ёхуд электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат;


давлат солиқ хизмати органлари - ДСҚ, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛИШИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Давлат хизматлари қуйидаги мақсадда кўрсатилади:

солиқ органининг ёки солиқ тўловчининг таклифига кўра солиқ мажбуриятларини бажарилиши юзасидан солиқлар ва йиғимлар, пенялар ва ҳамда жарималар бўйича ҳисоб-китобларни биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилиши учун солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш орқали ШҲда ҳисоби юритилаётган (юритилган) солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов муддатлари, ҳисобланган, камайтиришга ҳисобланган ва тўланган (ундирилган) солиқлар ва йиғимлар ҳамда пеняларга (жарималарга) доир маълумотлардан фойдаланган ҳолда солиқ мажбуриятларининг тўғри ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг талабларига мувофиқ солиқ тўловчининг талабига биноан солиқларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятининг бажарилиши юзасидан солиштирма далолатнома тузилишини таъминлаш.


5. Давлат хизматларини кўрсатиш доирасида солиқ тўловчиларга ўз ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш орқали қуйидаги вазифаларни бажариш назарда тутилган:

солиқ тўловчи ўз солиқ мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотларни бепул олиш;

солиқлар ва йиғимлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ёки қайтариш юзасидан ўзаро солиштириш ўтказилиши;

Солиқ кодексда белгиланган тартибда ва шартларда солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича солиқ мажбуриятлари бажарилиши юзасидан маълумот олиниши;

солиқ солиш объектларини ҳисобга қўйишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш учун ШҲдаги маълумотларни кўриш ва электрон кўчирма олиш имкониятини таъминлаш.

Бунда, Солиқ кодексининг талабларига мувофиқ даъво муддатлари даврини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритиш мумкин.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


6. Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар ва солиштирма далолатнома ушбу Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ тақдим этилади.


7. Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида cолиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш ягона идентификациялаш тизими орқали электрон рақамли имзо воситасида амалга оширилади.


8. Мазкур Регламентда назарда тутилган давлат хизматларидан фойдаланиш қуйидаги ишчи ойналари орқали амалга оширилади:

солиқ тўловчи юридик шахс - "Юридик шахслар учун" блокидаги "Юридик шахсларларнинг солиштирма далолатномалари" давлат хизматлари ишчи ойнасига;

солиқ тўловчи жисмоний шахс - "Жисмоний шахслар учун" блокидаги "Жисмоний шахсларларнинг солиштирма далолатномалари" давлат хизматлари ишчи ойнасига;

солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркор - "Якка тартибдаги тадбиркорлар учун" блокидаги "Якка тартибдаги тадбиркорларларнинг солиштирма далолатномалари" давлат хизматлари ишчи ойнасига ўтилади.

Ушбу давлат хизматларининг ишчи ойнасига электрон рақамли имзо калити орқали биринчи бор ўтишда (шахсий кабинетга киришда фойдаланилаётган қурилмага нисбатан) калитни танлаб, парол терилади ҳамда ойнада акс этиб турган спамдан ҳимоя қилиш коди киритилиб, "Кириш" тугмаси босилади.


9. Мазкур давлат хизматининг тегишли ишчи ойнасига ўтилгандан сўнг:

"шахсий ҳисобварақ" ишчи ойнасига ўтилиб, солиқ тўловчининг ихтиёрига кўра, жойлашган жойи (солиқ мажбуриятига нисбатан), йили, солиқ коди, ўлчов бирлиги танланади ҳамда "Янгилаш" ва "Кўрсатиш" тугмалари босилади;

бир вақтнинг ўзида экраннинг пастки қисмида реал вақт ҳолати бўйича танланган шахсий ҳисобварақдаги маълумотлар шаклланади, унда йил бошидан ҳисобланган, тўланган солиқ суммалари, солиқ қарзи, ортиқча тўлов, пенялар ва солиқ мажбуриятлари бажарилиши юзасидан бошқа маълумотлар кунма-кун бажарилган амаллар кесимида акс эттирилади. Мавжуд шахсий ҳисобварақлардан танланган йил бўйича кўчирмаларни "Excel юклаб олиш" тугмасини босиш орқали ўз қурилмасига юклаб олиш мумкин.

Бунда, агар солиқлар ва йиғимлар бўйича шахсий ҳисобварақларлар кўчирмалардаги маълумотлар билан солиқ тўловчининг бухгалтерия маълумотлари (жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор маълумотлари) ўртасида фарқ аниқланса, тегишлилиги бўйича солиқ маъмурчилиги юритилаётган давлат солиқ хизмати органлари билан боғланган ҳолда мавжуд маълумотларга асосланиб аниқлик киритилади. Акс ҳолда хатолик билан шаклланган шахсий ҳисобварақ кўчирмаси ҳисобга олинади;

"солиштирма далолатнома" ишчи ойнасига ўтилгандан сўнг, солиқ тўловчининг ихтиёрига кўра, жойлашуви (солиқ мажбуриятига нисбатан), йили, ўлчов бирлиги, сана (қайси санага солиштириш ўтказилаётганлигига нисбатан) танланиб, "Янгилаш" ва "Кўрсатиш" тугмалари босилади ва экраннинг пастки қисмида танланган сўров натижаси бўйича реал вақт ҳолатида солиштириш учун маълумот шаклланади.

Бунда, йил бошидан то сўралган (танланган) санагача бўлган давр мобайнида ҳисобланган, тўланган солиқ суммалари, солиқ қарзи, ортиқча тўлов, пенялар ва солиқ мажбуриятлари бажарилиши юзасидан бошқа маълумотлар ўзаро солиштириш учун акс эттирилади. Мавжуд шахсий ҳисобварақлардаги маълумотлар асосида солиқ турлари кесимида (танланган жойга нисбатан) шаклланган солиштирма далолатномани танланган сана ҳолати бўйича "Excel юклаб олиш" тугмасини босиш шакллантириш орқали ўз қурилмасига иккинчи томон бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш учун юклаб олиш мумкин.

Солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан ўзаро солиштирилган солиштирма далолатнома маълумотларида фарқ аниқланмаса солиштирма далолатнома тузилган ҳисобланиб, белгиланган тартибда ундан фойдаланиш мумкин.

Фарқ аниқлаган ҳолларда эса тегишлилиги бўйича солиқ маъмурчилиги юритилаётган давлат солиқ хизмати органлари билан боғланган ҳолда мавжуд маълумотларга асосланиб аниқлик киритилади. Акс ҳолда хатолик билан шаклланган солиштирма далолатнома (бир томонлама) ҳисобга олинади.


10. Солиқ тўловчи шахсий кабинет орқали онлайн тарзда (масофадан туриб) 24/7 режимида кўрсатилаётган ушбу давлат хизматларидан исталган вақтда фойдаланган ҳолда солиқ тўловчи сифатида мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилаётганлиги устидан назорат қилиб бориш имкониятидан фойдаланиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Тегишли давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилар ўз фаолиятларини амалга ошириш жараёнида олинган маълумотларнинг белгиланган тартибда сир сақланишини таъминлайди.


12. Мазкур давлат хизматларини кўрсатувчи давлат солиқ хизмати органлари ёки ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.






Маъмурий регламентга

ИЛОВА



Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан

кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

       

    

Босқичлар

      


      

Субъектлар

    


      

Чора-тадбирлар

     


      

Муддатлар

   








1-босқич


Солиқ тўловчи


        

Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида ягона идентификациялаш тизими орқали электрон рақамли имзо воситасида cолиқ тўловчининг шахсий кабинетига киради.

      


Мурожаат қилинганда











2-босқич


     

Солиқ тўловчи юридик шахс




     

  Солиқ тўловчи жисмоний шахс



     


     


     

Якка тартибдаги тадбиркор



      

"Юридик шахслар учун" блокидаги "Юридик шахсларнинг солиштирма далолатномалари" давлат хизматлари ишчи ойнасига ўтади

    

"Жисмоний шахслар учун" блокидаги "Жисмоний шахсларларнинг солиштирма далолатномалари" давлат хизматлари ишчи ойнасига ўтади.

        

"Якка тартибдаги тадбиркорлар учун" блокидаги "Якка тартибдаги тадбиркорларларнинг солиштирма далолатномалари" давлат хизматлари ишчи ойнасига ўтади.

      


Реал вақт режимида











3-босқич


Солиқ тўловчи


  

1. Тегишли маълумотларни танлайди.


2. "Янгилаш" ва "Кўрсатиш" тугмаларини босади.


3. Маълумотлар автоматик тарзда шаклланади.

    


Реал вақт режимида




      

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 апрель




















































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск