ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 150-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

150-сон қарорига

4-ИЛОВА



Солиқ тўловчиларни солиқ органларида

солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш

юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) мувофиқ солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, бошқа солиқ тўловчилар бўйича солиқ солиш объекти жойлашган ердаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда - солиқ органи) томонидан кўрсатилади.


3. Солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилганидан кейин, агар Солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилмаган жойда ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва (ёки) норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғини тўлаш мажбурияти юзага келган, шунингдек ҳудудий алоҳида бўлинма жойлашган ери бўйича доимий ходимлар сони йигирма беш кишидан кўп бўлган иш жойи яратилган бўлса амалга оширилади.


4. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.


5. Солиқ солинадиган объектлар бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчиси бўлган жисмоний шахсларни ҳисобга қўйиш солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.


6. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни улар ўз фаолиятини амалга оширадиган жойи бўйича ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган ҳисоб рўйхатига олинган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг электрон реестридаги маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Солиқ тўловчилар солиқ солиш объекти бўйича давлат солиқ хизмати органларида ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.


8. Давлат хизматидан фойдаланиш учун солиқ тўловчининг вакили (кейинги ўринларда - ариза берувчи) томонидан тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва (ёки) норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан, акцизости маҳсулотни реализация қилиш бошланган пайтдан бошлаб, алоҳида бўлинма ташкил этилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин ўн календарь куни ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш тўғрисида солиқ органига мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

а) тегишли ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори;

б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

в) бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

г) норуда қазилма бойликларини қазиб олиш қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

д) ходимлар сони йигирма беш кишидан кўп бўлган доимий иш жойи яратилганда ходимларнинг (фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда) рўйхати.


9. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларни солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйишда мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


10. Солиқ органлари солиқ тўловчиларни мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар асосида мурожаат қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай, уларга илгари берилган солиқ тўловчининг идентификация рақамига мувофиқ объектнинг жойлашган ери бўйича ҳисобга қўяди.


11. Ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда солиқ органлари томонидан бу ҳақда ариза берувчи ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида хабардор қилинади.


12. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.


13. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, ариза берувчига солиқ тўловчи солиқ органида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ маълумотнома берилади.


14. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотлари ўзгарганда ариза берувчи томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кунидан кечиктирмай солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.


15. Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг ҳисоб маълумотларига уч иш куни ичида тегишли ўзгартиришлар киритилади.


16. Ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва (ёки) норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғини тўлаш мажбурияти тугаган, шунингдек, ҳудудий алоҳида бўлинма жойлашган ери бўйича доимий яратилган иш жойидаги ходимлар сони йигирма беш кишидан камайган ёки алоҳида бўлинма фаолияти тўхтатилган тақдирда, солиқ тўловчи томонидан ўн календарь кунидан кечиктирмай солиқ органига мазкур Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хабарнома юборилади.

Бунда, солиқ органи томонидан хабарнома олинган кундан бошлаб уч календарь куни ичида солиқ тўловчининг кейинги даврлар учун солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбурияти тугаганлиги (бундан олдинги даврлар учун тақдим этилмаган солиқ ҳисоботлари мустасно) бўйича ахборот тизимига тегишли ўзгартириш киритилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Солиқ тўловчиларни давлат солиқ

хизмати органларида солиқ солиш объекти

бўйича ҳисобга қўйиш

СХЕМАСИ

       

      

Босқичлар

      


       

Субъектлар

      


      

Механизм

     


     

Муддатлар

     








1-босқич


Солиқ тўловчининг вакили


       

Мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва (ёки) норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан:

акцизости маҳсулотни реализация қилиш бошланган пайтдан бошлаб;

алоҳида бўлинма ташкил этилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин давлат солиқ органига ариза тақдим этади.

      


Ўн календарь куни ичида











2-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


     

1. Солиқ тўловчиларни уларга илгари берилган СТИРга мувофиқ объектнинг жойлашган ери бўйича ҳисобга олади.


2. Маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади.

        


Ариза ва ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида










      

3-босқич


Солиқ тўловчининг вакили


Аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида ариза тақдим этилади.



Ўзгаришлар юзага келган

кундан эътиборан ўн календарь кунидан кечиктирмай

      

















4-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


      

Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ тўловчининг ҳисоб маълумотларига тегишли ўзгартиришларни киритади.

   


Уч иш куни ичида











5-босқич


Солиқ тўловчининг вакили


Давлат солиқ хизмати органига солиқ тўлаш мажбурияти тугаганлиги тўғрисида хабарнома юборади.


  

Солиқ тўлаш мажбурияти тугатилган кундан бошлаб ўн календарь кунидан кечиктирмай

   











6-босқич

Давлат солиқ хизмати органи

     

Солиқ тўловчининг кейинги даврлар учун солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбурияти тугаганлиги бўйича ахборот тизимига тегишли ўзгартиришларни киритади.

    

Хабарнома олинган кундан бошлаб уч календарь куни ичида




      

     




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Солиқ тўловчини солиқ органида солиқ

солиш объекти бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

      

Қуйидагилар бўйича солиқ тўлаш мажбурияти юзага келганлиги муносабати билан ҳисобга олишингизни сўрайман*.

        

q ер солиғини тўлаш


q мол-мул солиғини тўлаш

q сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш

q норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш

q бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғини тўлаш

q ҳудудий алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича ходимлар сони йигирма беш кишидан кўп бўлган доимий иш жойи яратилганлиги учун

  

СТИР
























































Солиқ тўловчининг тўлиқ номи

       
















































































Қисқача номи

     









































Солиқ тўловчи (солиқ солиш объекти) жойлашган манзил

    

Ҳудуд










Туман (шаҳар)





















































































     

Маҳалла, кўча

       
























































































Уй рақами















Телефон рақами (код билан)



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили















































Солиқ тўловчининг асосий фаолият тури

    








































Солиқ тўловчининг мулкчилик шакли

    








































Солиқ тўловчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли

    








































Солиқ тўловчининг раҳбари тўғрисидаги маълумотлар

       

Фамилияси












ЖШШИР









































Исми












Телефон рақами (код билан)









































Отасининг исми





















































Солиқ тўловчининг ҳисобчиси тўғрисидаги маълумотлар

      

Фамилияси












ЖШШИР









































Исми












Телефон рақами (код билан)









































Отасининг исми





















































           





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Солиқ тўловчи солиқ органида солиқ солиш

объекти бўйича ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

       

         

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

___________________________________

      

ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ

(ИНСПЕКЦИЯСИ)


Манзили ________________________________

________________________________________

тел. _______________, факс _______________

20__ йил "____" ___________

__________________-сон



       

  


шуни маълум қиладики,

(давлат солиқ бошқармаси (инспекцияси) номи)


       


(солиқ тўловчининг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)

      

СТИР
























































      

солиқ тўловчи вакили томонидан тақдим этилган ариза асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан да солиқ

         


органида ҳисобга қуйилди.

(кун, ой, йил)




Давлат солиқ инспекцияси

бошлиғи (ўринбосари) __________________________________________

                                                                                  (Ф.И.О.)








Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Солиқ тўловчи томонидан солиқ органига

аввал тақдим қилинган маълумотлар

ўзгарганлиги тўғрисида

АРИЗА


Қуйидаги маълумотларни ўзгартиришингизни сўрайман*:

        

q Солиқ тўловчи тўғрисида


q Солиқ тўловчи (солиқ солиш объекти) жойлашган

       манзили тўғрисида


q Асосий фаолият тури тўғрисида


q Раҳбар ва ҳисобчи тўғрисида


       

Солиқ тўловчи ҳақида умумий маълумотлар

    

Тўлиқ номи

       
















































































Қисқача номи

     











































Солиқ тўловчи (солиқ солиш объекти) жойлашган ер

    

Ҳудуд










Туман (шаҳар)





















































































Маҳалла, кўча

       
























































































Уй рақами















Телефон рақами (код билан)



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили















































Солиқ тўловчининг мулкчилик шакли

    











































Солиқ тўловчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли

    











































Солиқ тўловчининг асосий фаолият тури

    











































Солиқ тўловчининг раҳбари тўғрисидаги маълумотлар

       

Фамилияси












ЖШШИР









































Исми












Телефон рақами (код билан)









































Отасининг исми






















































Солиқ тўловчининг ҳисобчиси тўғрисидаги маълумотлар

      

Фамилияси












ЖШШИР








































Исми












Телефон рақами (код билан)








































Отасининг исми




















































       





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Солиқ тўлаш мажбурияти

тугатилганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

       


___________________________________

                                                                            давлат солиқ бошқармаси (инспекцияси)


Манзили ________________________________

________________________________________

     

     


шуни маълум қиладики,

(солиқ тўловчи номи, СТИР ёки ЖШШИР)


      

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан қуйидагилар бўйича солиқ тўлаш мажбурияти тугатилди*:

         

q ер солиғини тўлаш


q мол-мулк солиғини тўлаш


q сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш


q норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш


q бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғини тўлаш


q алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича доимий яратилган иш жойидаги ходимлар сони йигирма беш кишидан камайганлиги (алоҳида бўлинма фаолияти тўхтатилганлиги) учун




(солиқ тўловчи номи, масъул шахснинг лавозими)


(Ф.И.О.)


*) Тегишли қаторга "+" белгиси қўйилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 апрель


















































Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск