ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 150-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

150-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи

Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик

ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви

(резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш

бўйича давлат хизматини кўрсатиш

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Солиқ-сервис" давлат унитар корхонаси томонидан (кейинги ўринларда - ваколатли орган) Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаш ҳамда солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари - тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календарь кунидан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлиб турган жисмоний шахслар.

Агар жисмоний шахс тегишли солиқ даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами камида бир юз саксон уч кун бўлиб, бироқ айни пайтда ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам, у Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади.

Агар жисмоний шахс юқорида келтирилган ўн икки ойлик муддат тугагунга қадар солиқ органларига узоқ муддатли меҳнат шартномасини ёки юқорида назарда тутилган шартлар бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этса, ўзининг аризасига биноан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилиши мумкин.

Жисмоний шахснинг солиқ резидентлиги мақоми бўйича алоҳида ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) 30-моддасига мувофиқ белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу халқаро шартномаларни қўллаш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилган чет эл юридик шахслари, ҳақиқатда бошқарув амалга ошириладиган ҳудуди Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади.

Юридик шахснинг солиқ резидентлиги мақоми бўйича алоҳида ҳолатлар Солиқ кодексининг 33-моддасига асосан кўриб чиқилади;


солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат - фуқаро, якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва давлат ўртасидаги фискал алоқани тасдиқловчи ҳужжат.

Аҳдлашувчи давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, корпорация сифатида ташкил топган жойи, бошқарув жойи ва ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахс мақомини расман тасдиқлаб берувчи ҳужжатни англатади.


3. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш асосида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари - юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизмати:

давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ўртасида тузилган иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро Келишув қоидаларини қўллаш мақсадида мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси резидентлари эканликларини тасдиқлаб бериш;

давлат хизмати органларига мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахсларга зарур бўлган шароитларни яратиш, уларнинг вақти ва харажатлари тежалишини таъминлаш мақсадида кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


5. Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) факти ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ тасдиқлаб берилади.


6. Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда - сўровнома берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси) расмий веб-сайти орқали ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ сўровномани тўлдириб электрон тарзда юборади.

Сўровнома берувчи мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ёки ваколатли органга ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.


7. Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органнинг ходими сўровнома берувчи номидан сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


8. Хизматлардан мустақил тарзда фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар интернет тармоғи орқали Давлат солиқ қўмитасининг www.my.soliq.uz расмий сайтига ёки ЯИДХПга тегишли фойдаланувчининг СТИР ёки ЖШШИР рақами ва паролини киритиб, тасдиқланган шаклдаги сўровномани тўлдиришлари лозим.

Бунда, www.my.soliq.uz сайтида СТИР ёки ЖШШИР маълумотини киритиш орқали мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахснинг Давлат солиқ қўмитасининг ягона маълумотлар базасидан ушбу СТИР ёки ЖШШИРга тааллуқли бўлган маълумотлар (юридик шахснинг номи, юридик манзили, рўйхатга қўйиш маълумотлари, жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили ва паспорт маълумотлари) автоматик тарзда шакллантирилади.


9. Доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаш учун ариза билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим етиш талаб этилади:

а) ҳақиқатда бошқарув амалга ошириладиган ҳудуд Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари - Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий бошқарув амалга ошириладиган жой мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

б) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

чет эл паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг нусхаси;

Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома (мавжуд бўлса);

Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини тасдиқловчи ҳужжат (виза ёки бошқа ҳужжатлар).

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун доимий яшаш (резидентлик) фактини тасдиқлаш қуйидаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақтини ҳисоблаш жадвали асосида амалга оширилади.

    

Ўзбекистон Республикаси

ҳудудига кирган вақти


Ўзбекистон Республикаси

ҳудудидан чиққан вақти


Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида бўлган кунлар сони


      



      



        



       



       




      

Сўровнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганида унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, сўровнома берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг паспорт нусхаси илова қилиниб, давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ОРҚАЛИ

КЕЛИБ ТУШГАН СЎРОВНОМАНИ ЭЛЕКТРОН

ТАРТИБДА ҚАБУЛ  ҚИЛИШ ВА ДАВЛАТ

ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


10. Давлат хизматлари - ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари, Давлат солиқ қўмитасининг махсус сайти орқали юборилган сўровнома рад этилмасдан қабул қилинади. Сўровнома белгиланган техник тўлдириш талабларига жавоб бермаса ёки маълумотлар тўлиқ киритилмаган бўлса, сўровнома қайта ишлаш учун қайтариб юборилади.

Шунингдек, жиноят иши, тўловга қобилиятсизлик иши, банк ҳисоб рақами ёки мол-мулкига тақиқ қўйилган ва солиқ ҳамда мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда ваколатли орган ходими томонидан сўровномани кўриб чиқиш пайтида қайтариб юборилади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


11. Сўровнома берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


12. Ваколатли орган уч иш куни мобайнида QR-кодли (метрик штрих код) Ўзбекистон Республикаси резиденти - юридик ёки жисмоний шахснинг доимий жойлашуви (резидентлик) факти расмий тасдиқланганлиги ҳақида ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган намунага мувофиқ Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) сўровнома берувчига (ЯИДХП ёки Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборади.

Агар солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатда солиқ резидентлиги даври кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳужжат берилган (давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган) календарь йили мобайнида солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат эгаси Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади.


13. Давлат хизматлари маркази солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат келиб тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни сўровнома берувчининг электрон манзилига юборади ва сўровнома берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Сўровнома берувчи томонидан ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, унинг сўровига кўра, давлат хизматлари маркази сўровнома берувчининг солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.


14. Агар Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентининг мақоми аризани кўриб чиқиш натижасида тасдиқланмаган бўлса, сўровнома берувчи бу ҳақида хабардор қилинади.


15. Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат берилган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган намунага мувофиқ Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат берилган солиқ тўловчилар реестрида шакллантириб борилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.

18. Давлат хизматлари кўрсатувчи ҳамда ваколатли орган ходимлари ва мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

       

        




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ташқи иқтисодий фаолиятни

амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси

резидентлари - юридик ва жисмоний шахсларнинг

доимий жойлашуви (резидентлик) фактини

расмий тасдиқлаб бериш

СХЕМАСИ

        

   

Босқичлар

     


     

Субъектлар

     


    

Чора-тадбирлар

     


    

Муддатлар

     








1-босқич


Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик ва жисмоний шахслар


     

ЯИДХП ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали сўровномани тўлдириб электрон тарзда юборади.


Давлат хизматлари марказларига ёки Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Солиқ-сервис" давлат унитар корхонасига ташриф буюрган ҳолда сўровномани топширади.

    


Мурожаат қилинган вақтда











2-босқич


      

1. Давлат хизматлари маркази




2. Ягона интерактив

хизматлари портали

     


Сўровнома шаклини тўлдириб "Солиқ-сервис" давлат унитар корхонасига юборади.


     

1. Сўровнома шакли тўлдирилгандан сўнг

10 дақиқа ичида


2. Реал вақт

режимида












3-босқич


"Солиқ-сервис" давлат унитар корхонаси


         

QR-кодли (метрик штрих - кодли) Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради.

Тегишли давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки сўровнома берувчи (ЯИДХП ёки Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат этилган тақдирда) электрон тарзда юборади.

      


Уч иш кунида











4-босқич


Давлат хизматлари маркази


        

Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни сўровнома берувчининг электрон манзилига юборади ва сўровнома берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни электрон ёки қоғозли ҳужжат шаклида тақдим этади.

         


        

Ўн дақиқа ичида




Сўровнома берувчининг

сўровига кўра




       

      




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Юридик шахснинг маълумотлари

       

Юридик шахснинг тўлиқ номи*:

       









































Юридик манзили*:

     








































     

Асосий фаолият тури (ИФУТ)*:






























       

Давлат рўйхатидан гувоҳномаси*









ўтказиш рақами














санаси

      

        

Телефон*:

           

           

E-mail*:

              


         

Резидентлик сертификатини олишдан мақсади

        

Кўрсатиладиган хизматлар (қилинадиган ишлар) номланиши*:

    








































        

Олиш учун дивидендлар*: валюта






кодини танланг





















       

Олиш учун фоиз*: валюта






кодини танланг





















       

Бошқа мақсадлар:



























     

       

Бошқа маълумотлар

Шартнома рақами ва санаси*:































        

       

Ваколатли банкда рўйхатдан ўтиш бўйича шартноманинг ИДН рақами*:




















   

       

Қайси хорижий солиқ тўловчидан даромадни олиш режалаштирилмоқда (номи)*:




















        


Доимий турган жойини тасдиқлаш зарур бўлган даври (календарь йили)*: йил танланади




















         

       

Қайси хорижий давлат солиқ органига тасдиқнома тақдим этилади (номи)*:




















     

       

хорижий давлат танланади

       

Қайси халқаро шартнома асосида резидентлик сертификати бериляпти (номи)*:

      





Резидентлик сертификати асл нусхасини юбориш учун манзилини киритинг*:

        

почта индекси манзил































       

Ушбу сўровномадаги маълумотларни тўлиқ ва ҳақиқийлигини тасдиқлайман


Раҳбар

Фамилияси*






































Исми*





ЖШШИР*

































Отасининг исми*






































Бош ҳисобчи

Фамилияси*






































Исми*





ЖШШИР*

































Отасининг исми*






































Жўнатиш    Тугмаси босилиб сўровнома солиқ органига юборилади


*) Тўлдирилиши шарт бўлган қаторлар.

     

       




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Шахсий маълумотлар

        

Фамилия*: Паспорт







Серия*: Рақами*






















Қачон берилган*:






















Ким томонидан берилган*:















Исми*:






















Шарифи*:







Доимий манзилингиз*:















Телефон*:







E-mail*:















Уй, хонадон, кўча*:































Резидентлик сертификатини олишдан мақсади

        

Кўрсатиладиган хизматлар (қилинадиган ишлар) номланиши*:















Олиш учун дивидендлар*: валюта






кодини танланг





















Олиш учун фоиз*: валюта






кодини танланг





















Бошқа мақсадлар:




























Бошқа маълумотлар

Шартнома рақами ва санаси*:































        

Ваколатли банкда рўйхатдан ўтиш бўйича шартноманинг ИДН рақами*:















       

Қайси хорижий солиқ тўловчидан даромадни олиш режалаштирилмоқда (номи)*:















Доимий турган жойини тасдиқлаш зарур бўлган даври (календарь йили)*:








йил танланади

Қайси хорижий давлат солиқ органига тасдиқнома тақдим этилади (номи)*:









хорижий давлат танланади

         

Қайси халқаро шартнома асосида резидентлик сертификати бериляпти (номи)*:

      





Резидентлик сертификати асл нусхасини юбориш учун манзилини киритинг*:

        

почта индекси












манзил















       

Жўнатиш    Тугмаси босилиб сўровнома солиқ органига юборилади


*) Тўлдирилиши шарт бўлган қаторлар.

   

          




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг солиқ

резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат

       

        

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

DAVLAT SOLIQ QO`MITASI


100011, Toshkent shahri, A.Qodiriy ko`chasi, 13 А


Тел.: (71) 244-97-16, Faks: (71) 244-89-12



     

       

20__ йил __ ________

Т/р___________

  

Ўзбекистон Республикасининг солиқ

резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат

       

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси _____________________________________________ СТИР:___________________, манзил: _________________________________________________, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ______________________ ўртасида _____ йил __ __________да имзоланган даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг икки ёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисидаги Битим қоидаларига асосан, ҳақиқатдан ҳам 20__ йилда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган шахс (солиқ резиденти) эканлигини тасдиқлайди.

       

Гувоҳнома



(мамлакат номи)

        

ваколатли органига тақдим этиш учун берилди.


Tax Residency Certificate


The State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan hereby certifies that ______________, TIN_____________, address ______________, was/is deemed a tax resident of the Republic of Uzbekistan in the year __________________________________ for the purposes of the

        


(name of the Agreement)

      

This certificate has been issued for submission to the competent authority of

     


(name of the country)

      

Документ, подтверждающий налоговое

резидентство Респулики Узбекистан

      

Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан настоящим подтверждает, что _____________________________________ ИНН: ___________, адрес: ____________________________________________________________________________, действительно рассматривается в 20__ году как лицо с постоянным местопребыванием (налоговый резидент) в Республике Узбекистан, для целей применения норм Соглашения между Правительством Республики Узбекистан и __________________________________ об избежании двойного налогообложения доходов и имущества от __ ________ 20___ года.

Сертификат выдан для представления в компетентный орган:

       


(название страны)

      


QR код


Исполнитель:___________




Тел:___________________

    

        




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Солиқ резидентлигини тасдиқловчи

ҳужжат берилган солиқ тўловчилар реестри

      

N

Солиқ резиденти мақомини олган юридик (жисмоний) шахс


СТИР


(Юридик)

Манзил


Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат (олинган сана, ой, йил)


Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами


Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат олинганлигини

тасдиқловчи белги




     








      








       








     








       






       

     

          




(Ваколатли орган

раҳбарининг лавозими,

раҳбар Ф.И.О.)






(имзо)


     

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 апрель



















































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск