ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 150-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

150-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чет эл юридик шахсларининг доимий

муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини

давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга

қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари (кейинги ўринларда - солиқ органи) томонидан кўрсатилади.


3. Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари фаолиятни амалга ошириш жойидаги, алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари алоҳида бўлинма жойлашган ҳудуддаги солиқ органларида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйилади.


4. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилади.


5. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.



2-БОБ. ФАОЛИЯТИНИ ДОИМИЙ МУАССАСА ЁКИ

АЛОҲИДА БЎЛИНМА ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН

ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСЛАРИНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ

(ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ) БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари давлат солиқ хизмати органларида ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади (ҳисобдан чиқарилади).


7. Давлат хизматидан фойдаланиш учун фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан мазкур фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан бир юз саксон уч календарь кундан кечиктирмай солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади.

Аризага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 130-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилинади.


8. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти билан тузилган оддий ширкатнинг (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг) иштирокчиси бўлган, фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келадиган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш учун ўз фаолиятини амалга ошириш бошланган санадан эътиборан ўттиз календарь куни ичида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг иштирокчиси бўлган Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти жойлашган (яшайдиган, турган) ҳудуддаги солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ аризани Солиқ кодексининг 130-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларнинг нотариал тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.


9. Фаолиятини аккредитация қилинган филиал ва (ёки) ваколатхонадан бошқа алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини бошлаган кундан эътиборан ўттиз календарь кунидан кечиктирмай солиқ органига ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилинади:

а) таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда) нусхаси;

б) чет эл юридик шахси ваколатли органининг Ўзбекистон Республикасида алоҳида бўлинма ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

в) вакилнинг чет эл юридик шахси номидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат нусхаси (улар мавжуд бўлган тақдирда);

г) вакилнинг фуқаролик паспорти нусхаси.


10. Солиқ органлари томонидан чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйишда ушбу Регламентнинг 6 - 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


11. Солиқ органлари фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларини мазкур Регламентнинг 6 - 9-бандларида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ҳисобга қўйиш учун ариза берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида ҳисобга қўйиши шарт.


12. Ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламентнинг талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда солиқ органлари томонидан бу ҳақда ариза берувчи ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида хабардор қилинади.


13. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.


14. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсга солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ маълумотнома, фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсига солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ гувоҳнома тақдим этилади.


15. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларининг ҳисобга қўйиладиган маълумотлари ўзгарганда, чет эл юридик шахснинг вакили томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кунидан кечиктирмай, фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида ушбу Регламентга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахс томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.


16. Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан уч иш куни ичида чет эл юридик шахсининг ҳисобга қўйиладиган маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.



3-БОБ. ФАОЛИЯТИНИ ДОИМИЙ МУАССАСА ЁКИ

АЛОҲИДА БЎЛИНМА ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН

ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСЛАРИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


17. Давлат хизматидан фойдаланиш учун фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини тугаллаган кундан эътиборан ўн беш календарь кунидан кечиктирмай солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ушбу Регламентга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) доимий муассаса ташкил этишга олиб келадиган шартнома бўйича ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

б) фаолияти тугаган санада тузилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари.


18. Фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахснинг вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини тугаллаган кундан эътиборан ўн беш календарь кунидан кечиктирмай солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ушбу Регламентга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) чет эл юридик шахси ваколатли органининг алоҳида бўлинмани тугатиш тўғрисидаги қарори нусхаси ёки ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

б) фаолияти тугаган санада тузилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари.


19. Солиқ органлари томонидан чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:

Солиқ кодексида белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат солиқ қўмитасига электрон шаклда юборилган ахборот асосида фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари ёпилганлиги тасдиқланганда (банк ҳисобварақлари мавжуд бўлган тақдирда).


20. Чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш мазкур Регламентнинг 19-бандидаги шартлар бажарилгандан сўнг бир иш куни ичида амалга оширилади.


21. Солиқ органлари томонидан фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилгандан сўнг мазкур Регламентга 10-иловада келтирилган шаклга мувофиқ маълумотнома тақдим этилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Чет эл юридик шахсларининг доимий

муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини

солиқ хизмати органларида ҳисобга

қўйиш (ҳисобдан чиқариш)

СХЕМАСИ

        

     

Босқичлар

    


     

Субъектлар

     


       

Чора-тадбирлар

       


    

Муддатлар

     








I. ҲИСОБГА ҚЎЙИШ БЎЙИЧА








1-босқич


        

Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили


Фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келадиган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти



    

Фаолиятни амалга ошириш жойидаги давлат солиқ органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топширади.



Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти жойлашган (яшайдиган, турган) ҳудуддаги давлат солиқ органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топширади.


        

Фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан бир юз саксон уч календарь кунидан кечиктирмай


Ўттиз календарь куни ичида











2-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


     

1. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўяди.


2. Аризада келтирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади.

    


Ариза тақим қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида











3-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


       

Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсига - солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида маълумотнома, фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсига - солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этади.

       


Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгандан сўнг




      

II. ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА








4-босқич


Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили


Ҳисобдан чиқариш тўғрисида давлат солиқ хизмати органига ариза тақдим этади.


      

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини тугаллаган кундан эътиборан ўн беш календарь кунидан кечиктирмай

      











5-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


Чет эл юридик шахсининг молия-хўжалик фаолиятини текширади.


   

Ўттиз календарь кунидан кўп бўлмаган муддатда

    











6-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


         

1. Чет эл юридик шахсларини белгиланган шартлар бажарилган тақдирда ҳисобдан чиқаради.


2. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади.

    


Бир иш куни ичида




     

   




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА




Фаолиятини доимий муассаса орқали

амалга оширадиган чет эл юридик шахсини

солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида

АРИЗА

       

Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса ташкил этилиши муносабати билан ҳисобга олишингизни сўрайман ҳамда қуйидаги маълумотларни тақдим этаман.

  

Чет эл юридик шахси ҳақида умумий маълумотлар

      

Тўлиқ номи

      




































      

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

       



































          

Рўйхатдан ўтган давлати

         



































       

Рўйхатдан ўтган рақами





Рўйхатдан ўтган давлатдаги СТИР
































      

Доимий муассаса ташкил топишига асос

бўлган шартнома ёки ишончнома

     

Рақами








Санаси







Амал қилиш муддати

































Шартнома суммаси (сўмда)





Шартнома тузган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти











СТИР

































































Номи





















       

Доимий муассасанинг Ўзбекистон Республикасида

фаолиятини амалга ошириш манзили

       

Почта индекси










Ҳудуд




































































Туман (шаҳар)




























































           

Маҳалла, кўча

               



























































             

Уй рақами















Телефон рақами (код билан)



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили
















































Доимий муассасанинг асосий фаолият тури

     



































         


      

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари       q

2. Юридик шахс вакили         q

      

Фамилияси

       
















      

Исми

       
















      


Отасининг исми*

       
















      













(имзо)




(сана)





Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат


Номи

              

















Раками

            

















Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги

маълумотлар


Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар

       

нусхаси билан






варақда топширилди.

      

       

Ариза қабул қилинган сана













Аризани қабул қилган ходим

___________________________________

(Ф.И.О.)


____________________

(имзо)

*) Мавжуд бўлса.

         

          




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали

амалга оширадиган чет эл юридик шахсини

солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида

АРИЗА

     

Ўзбекистон Республикасида алоҳида бўлинма очилиши муносабати билан ҳисобга олишингизни сўрайман ҳамда қуйидаги маълумотларни тақдим этаман.

  

Чет эл юридик шахси ҳақида умумий маълумотлар

      

Тўлиқ номи

      




































      

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

       



































          

Рўйхатдан ўтган давлати

         



































           

Рўйхатдан ўтган рақами





Рўйхатдан ўтган давлатдаги СТИР




































      

Алоҳида бўлинманинг Ўзбекистон Республикасида

жойлашган манзили

    

Почта индекси













Ҳудуд

























































































Туман (шаҳар)
























































           

Маҳалла, кўча

               



























































             

Уй рақами















Телефон рақами (код билан)



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили
















































Алоҳида бўлинманинг асосий фаолият тури

     



































         

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Алоҳида бўлинма раҳбари       q

2. Юридик шахс вакили         q

      

Фамилияси

       
















      

Исми

       
















      


Отасининг исми*

       
















      













(имзо)




(сана)





Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат


Номи

              

















Раками

            

















Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги

маълумотлар


Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар

       

нусхаси билан






варақда топширилди.

      

       

Ариза қабул қилинган сана













Аризани қабул қилган ходим

___________________________________

(Ф.И.О.)


____________________

(имзо)

*) Мавжуд бўлса.






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

       

Ўзбекистон Республикасининг норезиденти давлат

солиқ хизмати органида доимий муассаса сифатида

ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т Н О М А


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ - ЮРИДИК ШАХС-НОРЕЗИДЕНТ

       

Тўлиқ номи:


         

Қисқача номи:


         

Жойлашган ери (почта манзили):


         

ДОИМИЙ МУАССАСА ТАШКИЛ ТОПИШИГА АСОС

         

N

Шартнома ёки

ишончнома


Шартнома суммаси


Фаолият тури


Фаолият амалга оширилаётган жой


Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти номи


Рақами ва санаси


Амал қилиш муддати


1.








2.








3.








4.








5.








....

   







        

Солиқ органларида ҳисобга олинган ва унга қуйидаги идентификация рақами берилган:

    

                    

                  



Берилган сана: 20__ йил ___ ________________________________________________

      

Давлат солиқ инпекцияси бошлиғи:







(имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.

         





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

       

     

Ўзбекистон Республикасида фаолиятини

алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган

чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобга

қўйилганлиги ва унга идентификация

рақами берилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

     

ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСИНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИ

     




























    

        

Тўлиқ номи:

          


       

Қисқача номи:

        




СТИР берилган сана: _________________



_____________________ туман (шаҳар)

Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


Ф.И.О.: _______________________________

    

        

      

          




Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида фаолиятини

доимий муассаса орқали амалга оширадиган

чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига

аввал тақдим қилинган маълумотлар

ўзгарганлиги тўғрисида

АРИЗА

      

Қуйидаги маълумотларни ўзгартиришингизни сўрайман*:

         

q Чет эл юридик шахс тўғрисида

q Чет эл юридик шахс вакили тўғрисида

  

Чет эл юридик шахси ҳақида умумий маълумотлар

      

Тўлиқ номи

      




































      

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

       



































          

Рўйхатдан ўтган давлати

         



































        

Рўйхатдан ўтган рақами





Рўйхатдан ўтган давлатдаги СТИР



































      

Доимий муассасанинг Ўзбекистон Республикасида

фаолиятини амалга ошириш манзили

       

Почта индекси













Ҳудуд

























































































Туман (шаҳар)
























































           

Маҳалла, кўча

               



























































             

Уй рақами















Телефон рақами (код билан)



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили















































       

Доимий муассасанинг асосий фаолият тури

     



































         



Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари       q

2. Юридик шахс вакили         q

      

Фамилияси

       
















      

Исми

       
















      


Отасининг исми*

       
















      













(имзо)




(сана)





Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат


Номи

              

















Раками

            

















Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги

маълумотлар


Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар

       

нусхаси билан






варақда топширилди.

      

       

Ариза қабул қилинган сана













Аризани қабул қилган ходим

___________________________________

(Ф.И.О.)


____________________

(имзо)

*) Ўзгариш мавжуд бўлса + белгиси қўйилади.


*) Мавжуд бўлса.

     

           




Маъмурий регламентга

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида фаолиятини

алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган

чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига

аввал тақдим қилинган маълумотлар

ўзгарганлиги тўғрисида

АРИЗА

      

Қуйидаги маълумотларни ўзгартиришингизни сўрайман*:

       

q Чет эл юридик шахси тўғрисида

q Алоҳида бўлинманинг асосий фаолият тури тўғрисидаги

q Алоҳида бўлинманинг жойлашган манзили тўғрисидаги

q Ваколатли шахс тўғрисидаги

     

Чет эл юридик шахси ҳақида умумий маълумотлар

      

Тўлиқ номи

      




































      

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

       



































          

Рўйхатдан ўтган давлати

         



































       

Рўйхатдан ўтган рақами





Рўйхатдан ўтган давлатдаги СТИР



































      

Алоҳида бўлинманинг Ўзбекистон Республикасида

жойлашган манзили

    

Почта индекси













Ҳудуд

























































































Туман (шаҳар)
























































           

Маҳалла, кўча

               



























































             

Уй рақами















Телефон рақами (код билан)



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили















































     

Алоҳида бўлинманинг асосий фаолият тури

     



































         


Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Алоҳида бўлинма раҳбари    q

2. Юридик шахс вакили              q

      

Фамилияси

       
















      

Исми

       
















      


Отасининг исми*

       
















      













(имзо)




(сана)





Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат


Номи

              

















Раками

            

















Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги

маълумотлар


Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар

       

нусхаси билан






варақда топширилди.

      

       

Ариза қабул қилинган сана













Аризани қабул қилган ходим

___________________________________

(Ф.И.О.)


____________________

(имзо)

* ) Ўзгариш мавжуд бўлса "+" белгиси қўйилади.


*) Мавжуд бўлса.

    

        




Маъмурий регламентга

8-ИЛОВА



Фаолиятини доимий муассаса орқали

амалга оширадиган чет эл юридик шахсини

солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида

АРИЗА

     

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият тугалланганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқаришингизни сўрайман.

  

Юридик шахс тўлиқ номи

      







































































      

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

       



































          

СТИР





























































      

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари    q

2. Юридик шахс вакили              q

      

Фамилияси

       
















      

Исми

       
















      


Отасининг исми*

       
















      













(имзо)




(сана)





Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат


Номи

              

















Раками

            

















Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги

маълумотлар


Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар

       

нусхаси билан






варақда топширилди.

      

       

Ариза қабул қилинган сана













Аризани қабул қилган ходим

___________________________________

(Ф.И.О.)


____________________

(имзо)

*) Мавжуд бўлса.

         

          




Маъмурий регламентга

9-ИЛОВА



Фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали

амалга оширадиган чет эл юридик шахсини

солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида

АРИЗА

    

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият тугалланганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқаришингизни сўрайман.

  

Юридик шахс тўлиқ номи

      







































































      

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

       



































          

СТИР




























































      

         

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари    q

2. Юридик шахс вакили              q

      

Фамилияси

       
















      

Исми

       
















      


Отасининг исми*

       
















      













(имзо)




(сана)





Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат


Номи

              

















Раками

            

















Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги

маълумотлар


Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар

       

нусхаси билан






варақда топширилди.

      

       

Ариза қабул қилинган сана













Аризани қабул қилган ходим

___________________________________

(Ф.И.О.)


____________________

(имзо)

*) Мавжуд бўлса.

         

          




Маъмурий регламентга

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида фаолиятини

доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали

амалга оширадиган чет эл юридик шахси солиқ

органида ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

     

       

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

______________ ТУМАН (ШАҲАР) ДАВЛАТ

СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ


Манзили ________________________________

________________________________________

тел. _______________, факс _______________

20__ йил "____" ___________

__________________-сон




       


шуни маълум қиладики,

(туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси)


       


(чет эл юридик шахсининг тўлиқ номи)

чет эл юридик шахси вакили

       

СТИР





























































      

      

томонидан тақдим этилган ариза асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан да солиқ органида ҳисобдан

    

чиқарилди

.


(кун, ой, йил)




Давлат солиқ инспекцияси

бошлиғи (ўринбосари) __________________________________________

                                                   (Ф.И.О.)

   

      

     

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 апрель























































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск