ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.2022 й. ПҚ-199-сон "Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2022 й.

N ПҚ-199



МАРКАЗЛАШГАН МАНБАЛАР ҲИСОБИДАН

ИПОТЕКА ВА ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ УЧУН

АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗ

СТАВКАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларнинг олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида:


1. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган ресурс маблағлари бўйича фоиз ставкаларини 2022 йил якунига қадар, истисно тариқасида, амалдаги фоиз ставкаларида, яъни ипотека кредити бўйича 13 фоиз, таълим кредити бўйича 10 фоиз миқдорида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, 10 фоиз ставкада ажратилган ресурслар ҳисобидан таълим кредитлари тижорат банклари томонидан кредит олувчига 14 фоиздан ажратилади.


2. Белгилансинки, Молия вазирлиги томонидан ажратилган ресурс маблағлари ҳамда тижорат банкларининг ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини мутаносиб равишда камайтириш механизми Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилади.


3. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил якунига қадар ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича 2023 йил учун фоиз ставкалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 апрель















































Время: 0.1819
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск