ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2022 й. 159-сон "Жиззах вилоятида футболни янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.04.2022 й.
N 159
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ФУТБОЛНИ ЯНАДА
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ОММАЛАШТИРИШНИНГ
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг сайловолди дастурлари ва ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлари давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг Жиззах шаҳрида "Сўғдиёна" профессионал футбол клуби ҳузуридаги футбол академияси биносини қуриш ҳақида 2020 йил 16 январдаги 23-ф-сон фармойиши қабул қилинганлиги ва унинг доирасида қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда "Сўғдиёна" профессионал футбол клуби" масъулияти чекланган жамиятининг:
"Сўғдиёна" ва "Сўғдиёна Вумен" профессионал футбол клублари ҳузурида Футбол академиясини (кейинги ўринларда - Академия) ташкил этиш;
Академия фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ташкил қилиш ва ўқув жараёнини унга энг яқин масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
а) ёш истиқболли спортчиларни танлаб олиш ва тарбиялаш масалалари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-услубий ва меъёрий-ахборот ёрдами кўрсатишни таъминлаш;
б) зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган ўқув-машғулот базаларини яратиш ҳамда футбол бўйича республика ва халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишга қодир бўлган спортчиларни тайёрлашда ушбу базалардан самарали фойдаланиш;
в) Академия базасида миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт беллашувларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш;
г) ўқувчи-футболчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун Европа футбол жамоалари, футбол мактаблари, академиялари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш;
д) Халқаро футбол федерацияси тренерларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда футбол бўйича Академия тренерлари малакасини тизимли асосда оширишни таъминлаш;
е) зарур ҳолларда футбол бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда футбол соҳасида энг янги илмий-методик тавсиялар асосида ёш футболчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;
ё) ўқувчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш;
ж) мини-футбол ва аёллар футболини ривожлантириш мақсадида болалар-ўсмирлар спорт мактабларида секциялар ташкил этиш ҳамда танлаб олиш (селекция) тизимини жорий этиш.
4. Белгилансинки:
Академия қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олиш ва тайёрлаш ҳамда футбол бўйича малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган нодавлат спорт-таълим ташкилоти ҳисобланади;
Академияга олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йиллик амалий иш тажрибаси ҳамда Осиё футбол конфедерациясининг "А" лицензиясига эга шахслар орасидан муассис томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади;
Академиянинг умумий контингенти 168 нафар ўқувчини ташкил этади, улар томонидан тўрт йиллик бошланғич таълим якунлангач ҳар йили танлов асосида 24 нафар қобилиятли ўқувчилар қабул қилинади;
Академияда ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади, ўқиш якунланганидан сўнг уларга тегишли сертификат берилади ва авваламбор Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида кейинги махсус, касб-ҳунар таълими берилиши таъминланади.
5. Қуйидагилар Академиянинг молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
фаолият ихтисослиги бўйича ва Академиянинг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинадиган даромадлар;
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушадиган даромадлар;
маҳаллий ёки хорижий футбол клубларига трансфер қилишда тузилган шартномаларда назарда тутилган футболчини тайёрлаганлик учун тўланадиган компенсация пули;
жисмоний ва юридик шахсларнингҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов) Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов) ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев) билан биргаликда "Сўғдиёна" профессионал футбол клуби" масъулияти чекланган жамиятига:
бир ой муддатда Академиянинг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда, уни малакали профессор-ўқитувчилар ва тренерлар билан таъминлашда;
икки ой муддатда Академияга номзодларни қабул қилиш ва ўқув жараёнини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлашда ҳар томонлама кўмаклашсин.
7. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022 йилда Жиззах вилоятида мини-футбол ва аёллар футболини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин:
иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида футбол, аёллар футболи, футзал (мини-футбол) бўйича мусобақаларни тизимли ташкил қилиш;
футбол, аёллар футболи ва футзал (мини-футбол) бўйича тренерлар ва истеъдодли ёш футболчиларнинг хорижий мамлакатларда малака оширишини (стажировкасини) ташкил этиш;
машҳур маҳаллий ва хорижий футболчилар, тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун футбол бўйича фестиваллар ва мастер-класслар ўтказиш чора-тадбирларини белгилаш.
8. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов) Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов) билан биргаликда бир ой муддатда:
Академия ўқувчиларини яшаш учун анжомлар, озиқ-овқат, шунингдек, спорт экипировкаси ва формаси билан таъминлаш нормативларини тасдиқласин;
Академияга тизимли асосда ташкилий ва ўқув-методик ёрдам, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда кўмак берсин.
9. Академия Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, "Қипчоқ" маҳалласи Дарёбўйи (Хонимқулов) кўчаси 25-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 6 апрелдаги
159-сон қарорига
ИЛОВА
2022 йилда Жиззах вилоятида мини-футбол
ва аёллар футболини янада ривожлантириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 6 апрель