ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2022 й. ПҚ-197-сон "Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2022 й.

N ПҚ-197



ТУМАН ВА ШАҲАР БЮДЖЕТЛАРИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ

АСОСИДА ШАКЛЛАНТИРИЛГАН ТАДБИРЛАРГА

ЙЎНАЛТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ

ИШТИРОКИНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТЎҒРИСИДА


2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ҳамда улар томонидан илгари сурилган лойиҳаларда акс эттирилган долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш ва фуқароларнинг ушбу жараёнларда фаоллигини янада ошириш мақсадида:


1. 2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёни натижалари бўйича фуқаролар томонидан илгари сурилган 2 215 та лойиҳа ғолиб деб топилганлиги ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,1 триллион сўм маблағ йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил февраль-март ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 85,4 миллиард сўм маблағни иловага мувофиқ туман (шаҳар)ларга ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, ушбу маблағлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан 2022 йилда ўтказиладиган назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича маблағлар ҳисобидан йўналтирилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:

мазкур қарорга мувофиқ қўшимча ажратилаётган маблағларнинг бир кун муддатда Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилишини ҳамда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминласин;

ҳар ой якуни билан келгуси ойнинг 10-санасига қадар оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ташаббусли бюджет тадбирлари молиялаштирилиши ва бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб борсин.


4. Белгилансинки:

жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар ўз вақтида молиялаштирилиши ва бажарилишини баҳолаш ҳар чорак якуни бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилади;

ҳисобот йили якуни бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларнинг бажарилишини якуний назоратдан ўтказади;

туман (шаҳар) ҳокимлари ташаббусли бюджетлаштириш асосида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижалари бўйича оммавий ахборот воситаларида мунтазам ҳисобот бериб боради.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ҳисоботларини Олий Мажлис Сенатида ҳар чорак якунида эшитиб бориш амалиёти жорий этилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларда белгиланган ишларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши, ўз вақтида молиялаштирилишини назорат қилиш учун шахсан масъул этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ғолиб деб топилган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 апрелдаги

ПҚ-197-сон қарорига

ИЛОВА



2022 йилнинг февраль-март ойлари давомида

ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида

ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин

ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга

ошириш учун ажратилаётган маблағлар

МИҚДОРИ

Т/р

Ҳудуд номи


Лойиҳалар сони

(бирлик)


Маблағ миқдори

(млн сўм)


Жами республика бўйича


139

85 450


шу жумладан:





Андижон вилояти бўйича жами


11

8 131

1

Асака тумани


10

7 670

2

Марҳамат тумани


1

461


Бухоро вилояти бўйича жами


7

4 207

3

Ғиждувон тумани


7

4 207


Жиззах вилояти бўйича жами


7

6 230

4

Жиззах шаҳри


6

5 430

5

Пахтакор тумани


1

800


Қашқадарё вилояти бўйича жами


4

2 742

6

Китоб тумани


1

812

7

Қамаши тумани


1

950

8

Яккабоғ тумани


2

980


Навоий вилояти бўйича жами


10

5 963

9

Нурота тумани


1

300

10

Хатирчи тумани


9

5 663


Наманган вилояти бўйича жами


17

11 525

11

Косонсой тумани


4

1 400

12

Наманган шаҳри


2

1 850

13

Норин тумани


2

1 850

14

Поп тумани


3

2 430

15

Янгиқўрғон тумани


6

3 995


Самарқанд вилояти бўйича жами


5

2 910

16

Иштихон тумани


1

100

17

Каттақўрғон тумани


4

2 810


Сирдарё вилояти бўйича жами


3

2 940

18

Боёвут тумани


3

2 940


Сурхондарё вилояти бўйича жами


19

11 956

19

Ангор тумани


3

936

20

Олтинсой тумани


13

8 190

21

Сариосиё тумани


1

752

22

Шеробод тумани


2

2 078


Тошкент вилояти бўйича жами


7

5 310

23

Ангрен шаҳри


1

650

24

Оққўрғон тумани


1

500

25

Оҳангарон тумани


3

2 250

26

Тошкент тумани


1

840

27

Юқори Чирчиқ тумани


1

1 070


Фарғона вилояти бўйича жами


43

21 185

28

Бешариқ тумани


1

300

29

Бағдод тумани


2

1 546

30

Бувайда тумани


1

500

31

Данғара тумани


5

1 898

32

Қўштепа тумани


6

2 493

33

Қува тумани


1

400

34

Қувасой шаҳри


5

2 375

35

Олтиариқ тумани


2

1 430

36

Риштон тумани


4

2 385

37

Ўзбекистон тумани


9

3 470

38

Учкўприк тумани


4

1 980

39

Фарғона тумани


2

1 999

40

Фурқат тумани


1

409


Хоразм вилояти бўйича жами


6

2 350

41

Урганч тумани


4

1 200

42

Урганч шаҳри


1

800

43

Шовот тумани


1

350

                      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 апрель


















































Время: 0.0343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск