Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Юридик хизмат /

Адлия вазирининг 06.04.2022 й. 9-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.04.2022 й. 2864-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.04.2022 й.

N 2864-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

06.04.2022 й.

N 9-мҳ


БУЙРУҒИ



Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш масалаларини адлия органлари

билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 42-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 феврал) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 140-модда) билан тасдиқланган Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                     Р.К. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш масалаларини адлия органлари

билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари адлия органлари билан лавозимига тайинланиши келишилган кундан бошлаб бир йил давомида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга ўтганда адлия органлари билан суҳбатдан ўтказилмасдан келишилишига йўл қўйилади, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимлари бундан мустасно.";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;

номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотномаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот.

Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.".


3. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Суҳбат жараёнидаги номзодга бериладиган саволлар ва уларнинг жавоблари, комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар ҳамда суҳбатнинг умумий натижалари "Yurist-adliya" электрон тизимида қайд этиб борилади.".


4. 23-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. 1-илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. 3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Қўшимча ва ўзгартиришларга

ИЛОВА



Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш масалаларини адлия органлари

билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



НАМУНА

МАЪЛУМОТНОМА

3х4 см ўлчамли

фотосурат

учун жой

Азизов Азиз Азизович


2021 йил 14 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бош юрисконсульти


Туғилган йили:

22.10.1982



Туғилган жойи:

Сурхондарё вилояти,

Термиз шаҳри


Миллати:

ўзбек



Партиявийлиги:

йўқ


Паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:


АА 0445566, 27.11.2012 Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур тумани ИИБ


Маълумоти:

олий



Тамомлаган:

2015 й. Ўзбекистон Миллий университети (кундузги) 2017 й. Тошкент давлат юридик университети (магистратура)


Олий маълумот тўғрисида диплом ҳақидаги маълумотлар (диплом серияси,рақами, берилган вақти ва олий таълим муассасасининг номи:


Б № 050898, 11.06.2015,

Ўзбекистон Миллий университети


Илмий даражаси:

йўқ


Илмий унвони:

йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус ва инглиз тиллари


Ҳарбий (махсус) унвони:

2-даражали юрист


Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ


Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

йўқ


МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ


2011-2015 йй.

-

Ўзбекистон Миллий университетининг талабаси


2015-2017 йй.

-

Тошкент давлат юридик университетининг магистранти


04.09.2015 й

22.05.2017 й


-

Тошкент давлат юридик университетининг котиб иш юритувчиси

22.05.2017 й

29.03.2018 й


-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ишлар бошқармаси бош мутахассиси

29.03.2018 й

14.04.2018 й


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик департаменти катта юрисконсульти


14.04.2018 й

10.07.2020 й


-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бош юрисконсульти


10.07.2020 й

05.10.2021 й


-

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Юридик бюро бошлиғи

05.10.2021 - ҳ.в.


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бош юрисконсульти


           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 апрель


































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск