ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Маъмурий жавобгарлик /

Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 07.04.2022 й. 165-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 апрелдаги

165-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган

ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки)

видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни

тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жисмоний шахсларнинг видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалари (кейинги ўринларда - видеотехника воситалари) орқали қайд этилган экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда - ҳуқуқбузарлик) акс эттирилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни (кейинги ўринларда - фото ва видео материаллар) қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ВИДЕОТЕХНИКА

ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАЙД ЭТИШ


3. Жисмоний шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда фото ва видео материалларни:

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича - "Эконазорат" ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси);

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича - "Маданий мерос назорати" ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига (кейинги ўринларда - Маданий мерос агентлиги) кўриб чиқиш учун юбориши мумкин.


4. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:

содир этилган ҳуқуқбузарлик;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

маданий мерос объектининг номи (тегишли ҳуқуқбузарлик бўйича);

ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.


5. Ҳуқуқбузарликлар акс эттирилган фото ва видео материалларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Ўзгартириш киритилган фото ва видео материаллар кўриб чиқилмайди, ҳажмини қисқартириш мақсадида видеоёзувнинг бевосита ҳуқуқбузарлик акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно.


6. Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган фото ва видео материалларни "Эконазорат" ва "Маданий мерос назорати" ахборот тизимларига юборишда қуйидагилар тўлиқ кўрсатилиши лозим:

фуқаронинг исми, фамилияси, отасининг исми, доимий яшаш манзили;

уяли телефон рақами, банк пластик картаси рақами ва электрон манзили;

ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, сана ва вақт;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса).



3-БОБ. ВИДЕОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ

ҚАЙД ЭТИЛГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


7. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материаллар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ҳуқуқбузарликлар қайд этилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


8. "Эконазорат" ва "Маданий мерос назорати" ахборот тизимларига келиб тушган ҳуқуқбузарлик қайд этилган фото ва видео материаллар тегишлилиги бўйича Давлат экология қўмитаси ёки Маданий мерос агентлигининг масъул ходими томонидан ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ўрганилади ва ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида фото ва видео материаллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.


9. Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материаллар Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади, фото ва видео материаллар сифати ва материалларда акс этган шахснинг ташқи юз қиёфаси шахсни аниқлашга яроқлилиги текширилади, шундан сўнг ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланади ва тегишлилиги бўйича ўн иш куни мобайнида Давлат экология қўмитаси ёки Маданий мерос агентлигига юборилади.

Фото ва видео материалларни қабул қилиш ва ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланганлиги натижаларини тегишлилиги бўйича юбориш автоматик ва электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.


10. Давлат экология қўмитасининг масъул ходими беш иш куни мобайнида:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома ва жазо чораларини қўллаш юзасидан ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиради ҳамда Ички ишлар вазирлигининг "Е-ma`muriy ish" тизимига киритади;

жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақаси (квитанция)ни ҳуқуқбузарнинг электрон почта манзилига электрон шаклда, телефон рақамига "смс" хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади. Бунда тегишли қарор ва тўлов варақаси (квитанция) ҳуқуқбузарга бевосита тақдим этилиши ҳам мумкин.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича кўриб чиқиш ваколати мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар бир иш куни мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга юборилади.


11. Маданий мерос агентлигининг масъул ходими беш иш куни мобайнида Ички ишлар вазирлигининг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи "Е-ma`muriy ish" тизими орқали ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига кўриб чиқиш учун тақдим этади.


12. Агар содир этилган ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари аниқланса, фото ва видео материаллар бир кун ичида ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига юборилади.


13. Қуйидаги ҳолларда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материаллар асосида иш юритиш тугатилади ҳамда бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинади:

фото ва видео материаллар мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда ёки сифатсиз бўлганда;

фото ва видео материаллар "Эконазорат" ва "Маданий мерос назорати" ахборот тизимларига мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда юкланганда;

фото ва видео материалларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

ички ишлар органлари томонидан фото ва видео материалларда акс эттирилган ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаганда;

фото ва видео материалларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш (жиноят иши) юритилаётган тақдирда.


14. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан уни юборган шахсга ҳуқуқбузарлик (жиноят) бўйича жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда электрон шаклда жавоб юборилади.



4-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ҚАЙД ЭТИЛГАН

ВИДЕОЁЗУВЛАРНИ ЮБОРГАН ШАХСЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


15. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видео материалларни юборган шахслар:

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича - ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича - ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик бўйича - ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Ҳуқуқбузарлик бўйича суд томонидан жарима, шу жумладан, маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда, фото ва видео материалларни юборган шахс Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилади.


16. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видео материалларни юборган шахслар уяли телефон рақамини ёки банк пластик картаси рақамини кўрсатиш орқали рағбатлантириш пули қандай усулда қабул қилиб олинишини кўрсатиб ўтади.


17. Рағбатлантириш:

ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади;

ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан сўнг келиб тушган хабарлар бўйича амалга оширилмайди;

жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда унинг тегишли органлар ҳисобида қолдириладиган қисмидан амалга оширилади.


18. Рағбатлантириш ҳуқуқбузардан жарима ундирилгандан сўнг фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига тегишлилиги бўйича Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ёки Маданий мерос жамғармаси ҳисобварағига ўтказилган маблағлар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни тақдим этган шахслар ҳақдаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.


20. Ушбу Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Видеотехника воситалари орқали қайд

этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео

материалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда

уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Амалга ошириш

муддатлари



  

1-босқич

Жисмоний шахслар


Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда - ҳуқуқбузарлик) тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни (кейинги ўринларда - фото ва видео материаллар) юбориш.


Ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтда














2-босқич

Давлат экология қўмитаси, Маданий мерос агентлиги


1. Жисмоний шахс томонидан юборилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материалларни қабул қилиш.


2. Ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ўрганиш.


3. Ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигига фото ва видео материалларни юбориш.


Ўн беш иш кунида












3-босқич

Ички ишлар вазирлиги


1. Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материалларни қабул қилиш.


2. Фото ва видео материалларнинг сифати ва материалларда акс этган шахснинг ташқи юз қиёфаси шахсни аниқлашга яроқлилигини текшириш.


3. Фото ва видео материаллардаги ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш.


4. Ҳуқуқбузар шахси тўғрисидаги маълумотларни тегишлилиги бўйича Давлат экология қўмитаси ва Маданий мерос агентлигига юбориш.


Ўн иш кунида












4-босқич

Давлат экология қўмитаси


1. Ҳуқуқбузарга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома ва жазо чораларини қўллаш юзасидан ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш ва Ички ишлар вазирлигининг ягона маълумотлар базасига киритиш ёки тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун тааллуқли судга юбориш.


2. Жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақаси (квитанция)ни ҳуқуқбузарнинг электрон почта манзилига электрон шаклда, телефон рақамига смс хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юбориш.


3. Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича кўриб чиқиш ваколати мавжуд бўлмаган тақдирда ҳужжатларни тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга юбориш.



Беш иш кунида






Беш иш кунида






Бир иш кунида











Маданий мерос агентлиги


Ички ишлар вазирлигининг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи "Е-ma`muriy ish" тизими орқали ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.


Беш иш кунида



5-босқич

Давлат экология қўмитаси, Маданий мерос агентлиги


1. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш.


2. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсга мурожаати натижалари юзасидан маълумотларни юбориш.


Ҳуқуқбузарлик бўйича жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда



          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 апрель















































Время: 0.0404
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск