ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти / Аёллар дафтарига, Ёшлар дафтарига киритилган шахсларни химоя ыилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 й. 145-сон "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2022 й.

N 145




ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ

ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий - ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида юридик шахс бўлмаган, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - "Аёллар дафтари" жамғармаси) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Аёллар дафтари" рўйхатига киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш, ушбу хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш, мазкур чора-тадбирлар ижроси устидан мониторинг ўрнатиш ҳамда "Аёллар дафтари" рўйхатидан чиқариш тартибини назарда тутувчи "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом) 1-иловага мувофиқ;

"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари харажатларини молиялаштириш тартибини назарда тутувчи "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа масъул вазирлик ва идораларга "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги вазифаларни устувор равишда амалга ошириш юклатилсин:

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;

томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиши учун кўмаклашиш;

уларни тадбиркорликка жалб қилиш;

моддий ёрдам кўрсатиш;

турар жой ижараси учун компенсация тўлаш;

ижтимоий уйларга жойлаштириш ва уларнинг уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашиш;

тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратсин.


4. Белгилансинки:

а) "Аёллар дафтари" жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини ва уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, йиллик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатлар "Аёллар дафтари" жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) томонидан амалга оширилади. Бунда даромад ва харажатларнинг йиллик параметрлари маҳаллабай тақсимланади;

б) Васийлик кенгаши аъзолари жамғармани бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади;

в) "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳамда секторлар раҳбарлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:

ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман (шаҳар) бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари харажатларини молиялаштиришга етарли бўлган миқдорда "Аёллар дафтари" жамғармасига маблағ йўналтириш юзасидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига таклиф киритилишини таъминласин;

"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган ва уй-жойини таъмирлашга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жойини тизимли равишда таъмирлаш ишларини амалга оширсин.

Бунда ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда маблағ ажратилиши назарда тутилсин.


7. "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситалари олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосаси ва сектор раҳбари тавсияси билан тиббий муолажа харажатларини "Аёллар дафтари" жамғармаси ва Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилсин.


8. "Аёллар дафтари" юритилиши бўйича секторлар раҳбарлари ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда:

"Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мазкур қарор билан жорий этилган янги тартибни амалиётга жорий этиш чораларини кўрсин;

жамиятда хотин-қизларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка, хусусан, аёлларга тушунтириш, шунингдек, "Аёллар дафтари" билан ишлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштирсин.


10. Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан:

"Аёллар дафтари"ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ҳамда зўравонликка учраган аёллар муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш бўйича масъул идора ва раҳбарларнинг натижага йўналтирилган фаолияти йўлга қўйилиши ва мувофиқлаштирилиши;

сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари томонидан жойлардаги хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича "йўл хариталари" ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳар ойда ҳисобот беришини йўлга қўйиш ташкил этилиши белгилансин.


11. "Аёллар дафтари" билан ишлаш электрон тизими Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши йўлга қўйилсин ва ушбу тизим орқали қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилсин:

ижтимоий-ҳимояга муҳтож хотин-қизнинг "Аёллар дафтари"га киритиш ҳақидаги мурожаатини тўғридан-тўғри қабул қилиш;

ушбу мурожаатни кўриб чиқиш натижалари, агарда мурожаатни қаноатлантириш рад этилган бўлса, рад этиш асослари;

"Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдам турлари;

"Аёллар дафтари" орқали ёрдам кўрсатилаётган хотин-қизларнинг рўйхати ва уларнинг ҳар бирига кўрсатилган ёрдамларнинг аниқ турлари, ҳажми ҳамда келгусида режалаштирилаётган тадбирлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар "Аёллар дафтари" билан ишлаш электрон тизими тўлиқ ишга туширилиши ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин;

2022 йил 1 сентябрга қадар "Аёллар дафтари" рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш ҳамда ушбу чора-тадбирларнинг ижросини мониторинг қилиш, "Аёллар дафтари"дан чиқаришда имкон қадар инсон омилини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 мартдаги

145-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда

ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

       

1.

Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, комиссия раиси


2.

З.Б. Махкамова

-

Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари


3.

О.А. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари (келишув асосида)


4.

М.А. Кадирханова

-

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)


5.

Г.М. Маруфова

-

Олий Мажлис Сенати қўмита аъзоси (келишув асосида)


6.

Н.С. Нарматов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишув асосида)


7.

М.З. Исаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишув асосида)


8.

Т.Б. Сафаров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишув асосида)


9.

Р.А. Махмудова

-

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари (келишув асосида)


10.

С.Б. Артикова

-

Бош прокурор ўринбосари (келишув асосида)


11.

А.А. Хаитов

-

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


12.

М.М. Убайдуллаев

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари -Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори


13.

Э.М. Мухитдинов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари


14.

Р.Р. Хакимов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари


15.

У.У. Шарифходжаев

-

халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


16.

Д.К. Адилов

-

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


17.

Л.Ш. Кудратов

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


18.

Ш.Ж. Тешаев

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


19.

А.С. Назаров

-

сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


20.

И.И. Баситханова

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари


21.

Ш.У. Турдикулова

-

инновацион ривожланиш вазири ўринбосари


22.

Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


23.

А.Н. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


24.

Ж.И. Абруев

-

молия вазири ўринбосари


25.

Н.Ҳ. Муслитдинов

-

мактабгача таълим вазири ўринбосари


26.

У.А. Қўқонбоев

-

маданият вазири ўринбосари


27.

У.А. Азамов

-

туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари


28.

Ж.Т. Махсудов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари


29.

С.Т. Эшматов

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


30.

А.А. Камалов

-

Марказий банк раисининг ўринбосари (келишув асосида)


31.

Д.М. Ғуломова

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари


32.

Ф.Ф. Абдухаликов

-

Кинематография агентлиги бош директори


33.

М.М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази директори


34.

Ф.Ш. Махмудов

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари


35.

И.К. Джасимов

-

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари


36.

Ш.Х. Атабаев

-

Акциядорлик тижорат "Халқ банки" бошқаруви раиси


37.

Р.Ў. Маматқулов

-

Акциядорлик тижорат "Агробанк" бошқаруви раиси


38.

О.А. Бўтаев

-

Акциядорлик тижорат "Микрокредитбанк" бошқаруви раиси


39.

Г.А. Рашидова

-

Акциядорлик тижорат "Халқ банки" бошқаруви раиси ўринбосари


40.

Х.Н. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи


41.

Г.Ғ. Махмудова

-

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси (келишув асосида)


42.

З.Н. Ахмедова

-

Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими


43.

А.А. Абдумухторов

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, комиссияси штаби раҳбари

            

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига янги тайинланган (сайланган) ёки унинг вазифаси юклатилган раҳбар комиссия аъзоси ҳисобланади.

     

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 мартдаги

145-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий ёрдам

ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни

ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

     

1. 3-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 4-бандда:


а) биринчи хатбошида:

"оилани" сўзи "нуронийларни" сўзи билан алмаштирилсин;

"1, 2, 3-иловаларда" сўзлари "1 ва 3-иловаларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "б" кичик банд чиқариб ташлансин.


3. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

"Ёшлар дафтари"ни юритиш ҳамда унга киритиладиган ёшлар билан ишлаш бўйича тартибни, ҳисобот бериш ва маълумотларни тақдим қилиш шаклини амалиётга жорий этиш;

жамиятда ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка, ёшларга тушунтириш, шунингдек, "Ёшлар дафтари" билан ишлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириб бориш чораларини кўрсин".


4. 8-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


5. 9-бандда:


а) биринчи хатбошидан ", Аёллар дафтари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "б" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошида:

"тегишлича "Аёллар дафтари" ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

"ўринбосари Б.А. Мусаевга" сўзлари "ўринбосарига" сўзи билан алмаштирилсин;


в) тўртинчи хатбошидаги "Б.А. Мусаев" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д) олтинчи хатбошидаги "Аёллар дафтари" ва" ҳамда "уларнинг" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 апрель





















































Время: 0.1910
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск