ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти / Аёллар дафтарига, Ёшлар дафтарига киритилган шахсларни химоя ыилиш /

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.03.2022 й. 145-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 мартдаги

145-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни

қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низом "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - "Аёллар дафтари" жамғармаси) фаолиятини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.


2. "Аёллар дафтари" тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун белгиланган тартибда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ "Аёллар дафтари" жамғармаси ташкил этилади.


3. "Аёллар дафтари" жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги очилган ғазна ҳисобварақларида жамланади.



2-БОБ. "АЁЛЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандида белгиланган тушумларнинг мазкур Фармонга 3-иловага мувофиқ миқдордаги қисми;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.



3-БОБ. "АЁЛЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари:

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз хотин-қизларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидия ажратишга;

деҳқончилик билан шуғулланиш учун "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга очиқ электрон танлов асосида ажратилган янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғлик кўчат харид қилиш ва бошқалар) базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда моддий ёрдам ажратишга;

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизини, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача тўлаб беришга;

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш харажатларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда тўлаб беришга;

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ва (ёки) уларнинг вояга етмаган фарзандларига (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) даволаш, дори воситаларини олиб бериш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда харажатларни тўлаб беришга;

"Аёллар дафтари"га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки сурункали касалликларга чалинган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ва (ёки) уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларининг, лозим бўлганда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида жойлашган тиббий муассасаларга даволаниш учун бориш-келиш йўл харажатларини тўлаб беришга;

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларидан келиб чиқиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, жумладан туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва фуқаролик паспортини олиш, судга даъво аризаси киритгани учун ундириладиган давлат божи тўловлари ва бошқа харажатларни (адвокатларнинг хизмати учун тўловлар бундан мустасно) сектор раҳбари хулосасига асосан тўлаб беришга;

Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (таълим шаклидан қатъи назар) "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган миқдоргача "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан секторлар раҳбарлари хулосаси асосида бир маротаба тўлов-контрактини тўлаб беришга;

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини ўрганиш натижалари бўйича уларни қўллаб-қувватлаш доирасидаги маданий-маърифий, спорт, туризм ва бошқа тадбирларни молиялаштиришга;

"Аёллар дафтари"ни юритиш жараёнида фойдаланиладиган анкета-сўровномалар ва индивидуал дастурларни чоп этиш ва кўпайтириш харажатларини тўлаб беришга йўналтирилади.


6. Жамғарма маблағларини ушбу низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган мақсадларга йўналтиришга йўл қўйилмайди.


7. "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурлари асосида Васийлик кенгаши қарори асосида сарфланади.


8. "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу низомга иловага мувофиқ манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Васийлик кенгаши раиси, туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Васийлик кенгаши масъул котиби ҳисобланади.

Васийлик кенгаши таркиби туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.

Васийлик кенгаши раиси ва аъзолари "Аёллар дафтари" жамғармасини бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Васийлик кенгаши раиси "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағларини бошқарувчи ҳисобланади.


9. "Аёллар дафтари" жамғармаси Васийлик кенгашининг ишчи органи - туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ҳисобланади.


10. "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш Васийлик кенгаши қарори асосида амалга оширилади.

Васийлик кенгаши йиғилишлари кенгаш раиси, "Аёллар дафтари" жамғармаси ишчи органи ташаббусига кўра ҳамда заруратга кўра, аммо бир ойда камида бир марта ўтказилади.


11. Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгаши йиғилишларига раислик қилади.


12. Васийлик кенгашларининг қарорлари Васийлик кенгаш йиғилишининг баёни билан расмийлаштирилади.


13. Васийлик кенгаши:

"Аёллар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича умумий раҳбарлик қилади ва бу борадаги фаолиятни назорат қилади;

"Аёллар дафтари" жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларининг маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланишини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, "Аёллар дафтари" жамғармасига юкланилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;

"Аёллар дафтари" жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини тасдиқлайди;

"Аёллар дафтари" жамғармаси маблағларидан фойдаланишда шаффофликни таъминлайди;

"Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан алоҳида тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди;

"Аёллар дафтари" жамғармасига ҳомийлик хайриялари, шунингдек, хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилишга кўмаклашади;

"Аёллар дафтари" жамғармасига юкланилган вазифаларни кенгаш аъзолари ўртасида тақсимлайди;

"Аёллар дафтари" жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;

"Аёллар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;

"Аёллар дафтари" жамғармаси фаолиятига алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.


14. "Аёллар дафтари" жамғармасининг ишчи органи:

"Аёллар дафтари" жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини ишлаб чиқади;

Васийлик кенгаши йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини юритади ва расмийлаштиради;

Васийлик кенгаши аъзоларига Васийлик кенгаши йиғилишининг вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида хабар беради;

давлат томонидан берилган ижтимоий кўмак ва моддий ёрдам тўғрисида маълумотларни "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурида қайд этиб боради;

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;

Васийлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаатчи қилувчига хабар юборади;

Васийлик кенгаши қарори билан Ишчи органга қўшимча вазифалар юкланиши мумкин.



4-БОБ. "АЁЛЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА

ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


15. "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади.


16. "Аёллар дафтари" жамғармаси даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 163-моддасига мувофиқ амалга оширилади.


17. Туманлар (шаҳарлар) молия органлари томонидан бюджет ижроси ҳисоботини шакллантириш даврида "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисоботи ҳам қабул қилинади.


18. Васийлик кенгаши раиси ҳар ойда "Аёллар дафтари" жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.


19. "Аёллар дафтари" жамғармасининг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси мазкур Низом доирасида шаҳар ва туманларда амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағлар самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат ўрнатади.


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган

хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

        

1.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Васийлик кенгаши раиси


2.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


3.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи, Васийлик кенгаши аъзоси


4.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Васийлик кенгаши аъзоси


5.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи, Васийлик кенгаши аъзоси


6.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори, Васийлик кенгаши аъзоси


7.

Лавозимига кўра**

-

АТ "Халқ банки" туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси, Васийлик кенгаши аъзоси


8.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Васийлик кенгаши аъзоси


9.

Лавозимига кўра

-

Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман (шаҳар) бўлими раҳбари (келишувга кўра), Васийлик кенгаши аъзоси


10.

Лавозимига кўра

-

Оммавий ахборот воситалари вакили, Васийлик кенгаши аъзоси (келишув асосида)


11.

Лавозимига кўра

-

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати (келишув асосида)


12.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ходими, Васийлик кенгаши масъул котиби

     

Изоҳ:


*) Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Васийлик кенгаши таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.


**) АТ "Халқ банки" филиали мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда Васийлик кенгаши таркибига "Микрокредитбанк" АТБ ёки "Агробанк" АТБ филиали бошқарувчиси ёхуд АТ "Халқ банки"нинг вилоят филиалининг масъул ходими киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 апрель

















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск