ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Аҳолининг жисмоний маданияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.2022 й. ПҚ-201-сон "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2022 й.

N ПҚ-201



МАҲАЛЛАЛАРДА ЁШЛАРНИ ОММАВИЙ

СПОРТГА ЖАЛБ ҚИЛИШНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА

ОЛИБ ЧИҚИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 67-мақсадида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун:


1. Қуйидагилар оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

маҳаллаларда ёшларнинг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган ёшлар учун тегишли спорт инфратузилмасини яратиш;

aҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларнинг оммавий спортдаги улушини ошириш;

оммавий спорт билан мунтазам шуғулланувчи оилаларга маҳаллалар ва истироҳат боғларида шароит яратиш ва оилавий спортни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

oммавий спорт тадбирлари давомида ўқувчилари ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари меҳнатини муносиб рағбатлантиришва уларнинг фаолият олиб бориши учун шароит яратиш.


2. Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши (А.Н. Арипов):

ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб қилиш, шу жумладан мазкур Дастурда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан масъул вазирлик, идора ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирсин;

маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этсин, уларга услубий кўмаклашсин ва мусобақалар самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизимини жорий қилсин;

оммавий спорт мусобақалари ташкил қилинадиган олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари рўйхатини тасдиқласин;

ёшларни оммавий спортга жалб қилиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижросини ва ҳар йили икки мавсумда оммавий спорт мусобақалари ўтказилишини таъминласин ҳамда барча босқич натижаларини таҳлил қилсин ва тизимли мониторингини олиб борсин;

оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли қарорларни қабул қилсин, йўл хариталари, дастурларни тасдиқласин ҳамда бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2022 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь - Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрь ойида ўтказиладиган "Ёшлар форуми" доирасида спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий этилади:

биринчи босқичда - кўчалараро маҳалла мусобақалари;

иккинчи босқичда - маҳаллалараро сектор мусобақалари;

учинчи босқичда - сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;

тўртинчи босқичда - туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;

бешинчи босқичда - вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.

Бунда, мазкур кичик бандда кўрсатилган оммавий спорт мусобақалари маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари ҳамда спорт турлари бўйича ташкил этилаётган беш босқичли "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилади;

б) 2023 йил 1 мартдан бошлаб олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинади:

биринчи босқичда - туман (шаҳар) мусобақалари;

иккинчи босқичда - вилоят мусобақалари;

учинчи босқичда - республика (финал) мусобақалари.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш дастурининг ишлаб чиқилиши, спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт объектлари инфратузилмасининг яхшиланиши ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозланиши, спорт мусобақаларининг юқори даражада ташкил этилиши ҳамда ғолиб ва совриндорларнинг муносиб рағбатлантирилишини таъминласин.

5. Белгилансинки:

а) "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:

маҳалла босқичида - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

сектор босқичида - сектор раҳбарлари;

туман (шаҳар) босқичида - туман (шаҳар) ҳокимлари;

вилоят босқичида - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;

республика (финал) босқичида - Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Бунда, мусобақаларнинг ҳар бир босқичида ғолиб бўлган ёшлар ушбу кичик бандга масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан рағбатлантирилади;

б) олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:

туман босқичида - туман (шаҳар) ҳокимлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари;

вилоят босқичида - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари;

республика (финал) босқичида - Ёшлар сиёсати ва спорт ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари томонидан амалга оширилади.

Бунда, мусобақаларнинг ҳар бир босқичида ғолиб бўлган ёшлар ушбу кичик бандга масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан рағбатлантирилади.


6. Қуйидагилар "Беш ташаббус олимпиадаси" ҳамда олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш ва ўтказиш учун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 50 миллиард сўм миқдордаги маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

жамғармалар, спорт федерация (ассоциация)лари, клублари, хорижий инвесторлар, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов):

Молия вазирлиги (Т.Ишметов) билан биргаликда уч ой муддатда ҳудудларда ёшларни оммавий спортга кенгжалб қилиш мақсадида спорт мактабларининг йўриқчи-услубчи штат бирликлари ҳисобига спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимини жорий этсин;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда спорт турлари бўйича туман (шаҳар)ларнинг терма ва сектор жамоаларини шакллантирсин ва спорт-таълим муассасаларига иқтидорли ёшларни саралаб олиш бўйича масъул этиб белгилансин.


8. Шундай амалиёт жорий қилинсинки, унга мувофиқ "Беш ташаббус олимпиадаси" ҳамда олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақалари давомида ғолиб ва совриндорларни (1-3 ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:

туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун - иккинчи малака тоифаси;

вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун - биринчи малака тоифаси;

республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун - олий малака тоифаси.


9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов):

а) спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда икки ой муддатда:

маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳар бир масъулнинг иш фаолиятини тўлиқ баҳолашга қаратилган рейтинг тизимини жорий этсин;

ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштириш ва уларнинг қизиқишларини кучайтириш мақсадида тажрибали ва таниқли спортчилар иштирокида мотивацион учрашувлар ташкил этиш тизимини йўлга қўйсин;

б) Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларнинг оммавий спорт тадбирлари билан қамраб олинишини таъминласин.


10. Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев):

уч ой муддатда ёшлар орасида "Беш ташаббус олимпиадаси", оммавий спортни тарғиб қилувчи материалларни (буклет, баннер ва бошқалар) креатив воситалардан фойдаланган ҳолда тайёрласин ва маҳаллаларга тарқатиш чораларини кўрсин;

ижтимоий тармоқларда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштиришга қаратилган мотивацион роликлар тайёрласин;

оммавий спорт мусобақаларини намунали ташкил этган ёшлар етакчилари ва бошқа масъул шахслар учун ўқув семинарлари ташкил этсин ва махсус сертификат бериш тизимини йўлга қўйсин;

маҳаллаларда мусобақаларни намунавий ташкил этган ёшлар етакчиларини рағбатлантириш чораларини кўрсин.


11. Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов):

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда таниқли ва фахрий спортчилар томонидан камида 1 та спорт тури бўйича тўгараклар фаолиятини ташкил этсин;

тўгараклар фаолиятини кенг ёритиш ва уларга ўқувчиларни қамраб олиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактабларида тўгарак жадвали бўлишини таъминласин;

ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бошқа жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузсин ҳамда мунтазам равишда мактаб жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказсин;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда спорт мактабларининг йўриқчи-услубчилари томонидан ҳар чоракда бир марта умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига методик ёрдам кўрсатилишини ташкил этсин.

12. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов):

2022 йил 1 майга қадар талабалар спортини янада ривожлантириш учун олий таълим муассасаларида ташкил этилган спорт клублари ўртасида мусобақаларни ўтказсин;

икки ой муддатда олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш рўйхатини талабаларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқсин;

амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашига ахборот киритиб борсин.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 февралга қадар оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

спорт мусобақаларининг республика (финал) босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган спорт инфратузилмаси объектларини ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда талаб даражасида тайёрлаш;

оммавий спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш учун спорт иншоотларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш;

оммавий спорт мусобақаларининг маҳалла босқичидан вилоят босқичига қадар ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш;

ҳудудларда ташкил этиладиган бошқа спорт мусобақалари туман (шаҳар) ва вилоят босқичи ғолиблари учун ҳоким совринини таъсис этиш;

спорт мусобақалари давомида ҳар бир иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини қарор топтириш, уларнинг буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш.


14. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) икки ҳафта муддатда мазкур қарор асосида амалга оширилаётган ишларни оммалаштиришга қаратилган мақолалар, тематик телекўрсатувлар ташкил этиш ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи оммавий спорт мусобақаларини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ва амалга оширсин:

оммавий спорт мусобақаларининг ўтказилиши тўғрисида махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга жойлаштириш;

оммавий спорт мусобақаларини янада оммалаштириш бўйича фахрий устозлар ва нуфузли мусобақалар ғолиблари иштирокида туркум кўрсатувларни ташкил этиш;

оммавий спорт мусобақаларида ёшлар томонидан эришилган ютуқлар, шунингдек, оммавий спорт мусобақаларининг ўтказилиш жараёнларини кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда ҳудудий телеканаллар, оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифалари, оммавий спорт мусобақалари тўғрисидаги маълумотларни кенг ёритиб бориш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


15. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари А.З. Саъдуллаев, мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова, олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 11 апрелдаги

ПҚ-201-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни

янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизмлари


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Ижро учун масъуллар


I. МАҲАЛЛАЛАРДА ЁШЛАРНИНГ ОММАВИЙ СПОРТ

БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШЛАРИ УЧУН МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ

СПОРТ ЖИҲОЗЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

1.

Ҳудудлардаги мавжуд спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш.


1. Хатлов ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.


2. Ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш.


3. Хатлов натижалари юзасидан ўтказиладиган спорт турлари бўйича иншоотларнинг моддий-техник базасини таъминлаш учун тегишли вазирлик ва идораларга таклиф юбориш.


4. Спорт иншоотларининг зарур моддий-техник база билан таъминланганлик ҳолатини мониторинг қилиб бориш.


2022 йил

ноябрь


-

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ю.Абсоатов), Халқ таълими вазирлиги (Р.Каримжонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2.

Спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратузилма объектларини талаб даражасида тайёрлаш.


1. Оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш жойларини аниқлаш.


2. Мусобақаларни сифатли ўтказиш учун мақбул спорт иншоотлари ва ётоқхоналарни танлаб олиш ҳамда белгиланган тартибда мусобақа жараёнларига тайёрлаш.


2022 йил

июнь-

декабрь


Ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ю.Абсоатов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мусобақалар самарадорлигини баҳолаш рейтингини жорий этиш.


1. Маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш.


2022 йил

май


-

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ёшлар иштирокига қараб, уларни "намунавий", "қониқарли" ва "қониқарсиз" тоифаларга ажратиш.


2022 йил

май

3. Баҳолаш мезонига асосан маҳаллалар рейтингларини белгилаш.


2022 йил

июль-

декабрь


4. Маҳаллалар рейтингини юритиш учун махсус ахборот дастурини ишга тушириш.


2022 йил

сентябрь

5. Рейтинг натижаларига кўра маҳаллалар самарадорлигини кўриб чиқиш.


2022 йил

декабрь

6. "Қониқарсиз" деб топилган маҳаллаларда оммавий спортни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2022 йил

декабрь

4.

Ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштириш ва уларнинг қизиқишларини кучайтириш мақсадида тажрибали ва таниқли спортчилар иштирокида мотивацион учрашувлар ташкил этиш тизимини жорий этиш.


1. Тажрибали ва таниқли спортчилар рўйхатларини шакллантириш.


2. Мотивацион учрашувлар режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Ҳудудларда мастер-класс кўргазмали чиқишларни ташкил этиш.


Ҳар йили

май-июль


-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш.


1. Стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш.


2. Спорт майдончаларида мини-футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бадминтон каби спорт турларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.


3. Спорт майдончалари атрофини ипли ҳимоя тўрлари билан ўраш, ер майдонини қайта ишланган шина маҳсулотларидан олинган резина билан қоплаш ва фойдаланишга топшириш.


2022 йил

давомида

режа-график

асосида


Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов)


II. AҲОЛИНИНГ КЕНГ ҚАТЛАМЛАРИ, АЙНИҚСА, ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБА

ЁШЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАР ЎРТАСИДА ОММАВИЙ

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

6.

Анъанавий тарзда икки мавсумда ўтказиладиган (1-мавсум 30 июнь - Ёшлар кунига ҳамда 2-мавсум - Ёшлар форумига бағишланган) оммавий спорт мусобақаларининг беш босқичли тизимини жорий этиш.


1. Анъанавий тарзда икки мавсумда ўтказиладиган оммавий спорт мусобақаларининг низомини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 февраль


-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Мусобақани ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ҳар йили

1 март


3. Мусобақаларни ўтказиш муддати, жойи ва санасини белгилаш. Бунда, спорт мусобақалари спорт мактаблари ва умумий ўрта таълим мактабларининг спорт иншоотларида ўтказилишини назарда тутиш.

Ҳар йили

1 апрель


4. Спорт мактабларининг тренерлари ва умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ҳар бир маҳалла кўчаларига бириктириш.

Ҳар йили

1 апрель


7.

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича беш босқичли умумреспублика мусобақаларини ташкил этиш.


1. Спорт мусобақаларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йилдан

бошлаб


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), спорт федерация (ассоциация)лари

2. Спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт объектлари инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаш.


2023 йил

март

3. Спорт мусобақаларини юқори даражада ташкил этиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантиришга асосий эътибор қаратиш.


2023 йил

апрель

8.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг йўриқчи-услубчи штат бирликлари доирасида болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш.


1. Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида йўриқчи-услубчи штат бирликларида фаолият юритаётган ходимларни таҳлил қилиш.


2. Тегишли Ҳукумат қарори ва лойиҳаларига болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимига устама ҳақларини белгилаш бўйича ўзгартиришлар киритиш.


3. Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимига намунавий йўриқномани ишлаб чиқиш.


2022 йил

июнь


-

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Молия вазирлиги (Ж.Абруев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Б.Умурзаков)


9.

Спорт турлари бўйича туман (шаҳар)ларнинг терма ва сектор жамоаларини шакллантириш ва спорт-таълим муассасаларига яширин иқтидор эгаларини саралаб олиш бўйича тизим яратиш.


1. Спорт мусобақаларида иқтидорли ёшларни саралаш (селекция) тизимини яратиш.


2. Селекция бўйича тренер ҳамда спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда иш фаолиятини олиб бориш.

3. Оммавий спорт мусобақаларидан танлаб олинган ёшларни спорт мактабларига спорт турлари бўйича секцияларга жалб этиш.

2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб


-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), спорт федерация (ассоциация)лари


III. OММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ФАОЛЛИК

КЎРСАТГАН ТАДБИР ИШТИРОКЧИЛАРИНИ МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИШ

10.

Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда тренерларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш.


Мусобақаларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла терма жамоасини тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва тренерларни рағбатлантириш сифатида;

уларнинг малака тоифаларини кўтариш;

"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонига тавсия этиш;

бир марталик спорт анжомлари тўпламларини ажратиш;

иш жойи ҳисобидан дам олиш ва соғломлаштириш масканларига бир марталик бепул йўлланмалар тақдим этиш.


2022 йилдан

бошлаб

доимий


Маҳаллий ва ижрочилар бюджет маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев), Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши (Қ.Рафиков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)


11.

Мусобақаларнинг биринчи босқичи (маҳалла босқичи)ни намунали ташкил этган ташкилотчи ва ҳакамларни муносиб рағбатлантириш.


1. Ташкилотчи ва ҳакамларни диплом ва ташаккурнома билан тақдирлаш.


2. Эсдалик совғалар (футболка ва кепка) билан тақдирлаш.


Маҳаллий босқич якуни билан


Ижрочилар бюджет маблағлари


Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)


12.

Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларни ва маҳалла ёшлар етакчиларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.


Мусобақаларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла терма жамоа иштирокчиларини ҳамда маҳалла ёшлар етакчиларини эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш.


Мусо-

бақалар

ўтказиш

графиги

асосида


Ижрочилар ва маҳаллий бюджет маблағлари


Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

Оммавий спорт мусобақалари давомида ўрнак кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, тренерлар, ёшлар етакчилари ва спортчилар фаолиятини ёритиш.


Мусобақалар давомида ўзининг ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги билан алоҳида ўрнак кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, тренерлар, ёшлар етакчилари ва спортчилар тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.


Медиа-

режага

асосан

2022 йил

давомида


Режани

тасдиқлаш -

2022 йил

апрель


Ижрочилар маблағлари


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


14.

Ҳудудларда оммавий спорт мусобақаларини тизимли равишда ўтказиш.


Оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

мусобақаларда ғолиб ва совриндорларни диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш;

спорт мусобақаларининг республика (финал) босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар инфратузилмаларини талаб даражасида тайёрлаш;

спорт иншоотларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш;

туман (шаҳар) ва вилоят босқичи ғолиблари учун ҳоким совринини таъсис этиш.


Ҳар йили

1 февраль


Маҳаллий ва ижрочилар бюджет маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев)


15.

Спорт мусобақаларини намунали ташкил этган ёшлар етакчилари ва бошқа масъуллар учун ўқув семинарлари ташкил этиш ва махсус сертификат бериш тизимини йўлга қўйиш.


1. Оммавий тадбирларни ташкил этиш мақсадида қисқа муддатларда ўқув семинари ва лекциялар методикасини ишлаб чиқиш.


2. Онлайн тизим орқали ўқув семинарларини ташкил этиш.


3. Ўқув семинарларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга QR-кодли сертификатларни жорий этиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб


-

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Халқ таълими вазирлиги (Р.Каримжонов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)


IV. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БИЛАН МУНТАЗАМ ШУҒУЛЛАНАДИГАН

ФУҚАРОЛАР, ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБАЛАРНИНГ УМУМИЙ СОНИНИ ОШИРИШ

16.

Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси томонидан камида 1 та спорт тури бўйича бепул тўгараклар фаолиятини ташкил этиш.


1. Умумий ўрта таълим мактабларида оммавийлашган ва ўқувчилар томонидан шуғулланишга иштиёқ билдирилган спорт турларини аниқлаш.


2. Умумий ўрта таълим мактабларида белгиланган спорт турлари бўйича спорт тўгаракларини ташкил этиш.


3. Барча умумий ўрта таълим мактабларида спорт тўгараклари жадвалини ишлаб чиқиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


17.

Ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бошқа жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузиш ҳамда мунтазам равишда мактаб жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказиш.


1. Спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.


2. Мусобақаларни ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда низом ишлаб чиқиш.


3. Мактабларнинг жамоалари ўртасида доимий мусобақалар ўтказиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб


Ижрочилар маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


18.

Талабалар спортини янада ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасаларида ташкил этилган спорт клублари ўртасида мусобақалар ўтказиш.


1. Олий таълим муассасаларида ташкил этилган спорт клубларини хатловдан ўтказиш.


2. Спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.


3. Мусобақаларни ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда низом ишлаб чиқиш.


4. Олий таълим муассасалари талабаларининг хоҳиш ва истакларига қараб спорт клублари ўртасида доимий равишда спорт мусобақаларини ташкил қилиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб


Ижрочилар маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


19.

Ёшлар орасида "Беш ташаббус олимпиадаси", хусусан, оммавий спортни тарғиб қилувчи материалларни (буклет, баннер ва бошқалар) креатив воситалардан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ва маҳаллаларга тарқатиш чораларини кўриш.


1. Маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилаларга, хусусан ёшларга тарқатиладиган оммавий спортни тарғиб қилувчи буклетлар намуналарини ишлаб чиқиш.


2. Оммавий спортни тарғиб қилувчи буклетларни маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшларга тарқатиш.


2022 йил

июнь


Ижрочилар маблағлари


Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


20.

Ижтимоий тармоқларда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштиришга қаратилган мотивацион роликлар тайёрлаш.


1. Олимпия, Паралимпия, Жаҳон ва Осиё мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган таниқли спортчиларни жалб қилган ҳолда ёшлар орасида "Беш ташаббус олимпиадаси"да иштирок этишга чорловчи роликларни тасвирга олиш.


2. Спорт орқали юқори даражага эришган спортчиларнинг ҳаёт тарзини акс эттирувчи телекўрсатувлар сонини ошириш.


3. Оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда ёритиб бориш.


2022 йил

июнь


Ижрочилар маблағлари


Миллий телерадиокомпания (А.Хаджаев), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


21.

Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш рўйхатини талабаларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда қатъий равишда қайта кўриб чиқиш.


1. Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.


2. Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш бўйича рўйхатни талабаларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.


3. Ўрганиш натижаларига кўра олий таълим муассасаларини ихтисослаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритган ҳолда олий таълим муассасаларини қайта ихтисослаштириш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб


-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 апрель
















































Время: 0.0327
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск