ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.2022 й. ПФ-102-сон "Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.04.2022 й.

N ПФ-102



ТИББИЁТДА ХУСУСИЙ СЕКТОР ФАОЛИЯТИГА

ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ВА СОҲА

ХОДИМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Замонавий тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш, нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан янги форматдаги "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Белгилансинки:

юқори малакали ва малакали мутахассислар тоифасига кирмайдиган бошқа чет эл фуқароси бўлган шифокорлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома берганлик учун йиғим миқдори 6 бараварга камайтирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида ундирилади;

Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатга (бир ойгача), шу жумладан диагностика ҳамда даволаш амалиётларини бажариш, тажриба алмашиш дастурлари, маҳорат дарслари ўтказиш ва маърузалар ўқиш, ходимлар малакасини ошириш мақсадида келаётган чет эл мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш талаб этилмайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан даволаш муассасалари томонидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим бекор қилинади;

даволаш муассасалари (бундан санаторий ва пансионатлар мустасно) учун туристик хизматларни сертификатлаштиришга бўлган талаб бекор қилинади. Бунда, даволаш муассасалари томонидан ташриф буюрувчиларни ҳисобга олиш автоматлаштирилган махсус дастур орқали электрон шаклда амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2863-сон қарорида назарда тутилган, юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилсин.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материалларини ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга асосан, 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу банддан келиб чиқиб, Солиқ кодексига 2025 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзларни назарда тутувчи ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларини ташкил этиб, уларда шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш;

малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартирган ҳолда, тоифасиз ходимларга 3 йил, биринчи тоифа учун - 5 йил, олий тоифа учун - 7 йил этиб белгилаш.


5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда тегишли меъёрий ҳужжатларга хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар учун лицензия олишда санитария ва қурилиш талабларини соддалаштириш бўйича ўзгартиришлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев белгилансин.


9. Фармоннинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 11 апрелдаги

ПФ-102-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги ПФ-6221-сон Фармонининг 12-бандида:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи-тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Белгилансинки:

3-иловада кўрсатилган ташкилотларнинг талабларига асосан сертификатланган тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказилишида лаборатория синовларидан ўтказилмайди ҳамда ўрнатилган тартибда ўн беш иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилади;

стандарт талабларга мувофиқлиги 3-иловада кўрсатилган ташкилотлар томонидан берилган сертификатлар билан тасдиқланган тиббий буюмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади";


б) учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2863-сон қарорининг 8-банди "а" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "2024" рақами "2025" рақами билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қуйидаги мазмундаги 44-банд билан тўлдирилсин:

"44. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, даволаш, шу жумладан жарроҳлик амалиётидан ўтказиш ва реабилитацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларни хорижга ўқишга ва амалиётга юбориш билан боғлиқ харажатлар".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 майдаги "Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги ПҚ-4737-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошисидаги "2024" рақами "2025" рақами билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш ва соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 292-сон қарорига 6-илованинг рус тилидаги матнида "Доплаты к тарифным ставкам (окладам) в связи с опасными для здоровья и особо тяжелыми условиями труда" бўлимининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Врач анестезиолог-реаниматолог и врач реаниматолог, в том числе работающий в реанимационных бригадах системы скорой помощи, а также врач палат интенсивной терапии отделений (групп, палат) анестезиологии, реанимации и интенсивной терапии


40

".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати:


а) қуйидаги мазмундаги 78-1-банд билан тўлдирилсин:

"

78-1

8414 80 800 0

Тиббиётда ишлатиладиган бошқа компрессорлар


";

б) қуйидаги мазмундаги 231-1-банд билан тўлдирилсин:

"

231-1

8443 32 100 9

Тиббиёт учун принтерлар, нусха кўчириш ва факсимил машиналари ёки тармоққа уланиш имкониятига эга бўлган ҳисоблаш машиналари


";

в) қуйидаги мазмундаги 449-1-банд билан тўлдирилсин:

"

449-1

8471 49 000 0

Тиббиёт учун тизим кўринишида келтириладиган бошқа ҳисоблаш машиналари


";

г) қуйидаги мазмундаги 531-1-банд билан тўлдирилсин:

"

531-1

8504 31 800 9

Тиббиёт мақсадлари учун бошқа ўлчаш транcформаторлари


";

д) қуйидаги мазмундаги 531-2-банд билан тўлдирилсин:

"

531-2

8504 40 900 0

Тиббиёт мақсадлари учун бошқа зарядловчи қурилмалар


";

е) қуйидаги мазмундаги 552-1-банд билан тўлдирилсин:

"

552-1

8543 70 900 0

Циклотрон учун радио частота кучайтиргич


";

ж) қуйидаги мазмундаги 559-1-банд билан тўлдирилсин:

"

559-1

8703 23 193 0

В ва С классдаги махсус тиббиёт мақсадларига мўлжалланган янги автотранспорт воситалари


";

з) қуйидаги мазмундаги 580-1-банд билан тўлдирилсин:

"

580-1

9008 50 000 0

Тиббиёт мақсадлари учун тасвир проекторлари, тасвирларни кичрайтирган ҳолда тақдим қилиш учун фотокатталаштирувчилар ва ускуналар


";

и) қуйидаги мазмундаги 596-1-банд билан тўлдирилсин:

"

596-1

9018 90 100 0

Қон босимини ўлчаш учун жиҳозлар ва ускуналар


";

к) қуйидаги мазмундаги 599-1-банд билан тўлдирилсин:

"

599-1

9018 90 500 1

9018 90 500 9


Қон қуйиш аппаратлари


";

л) қуйидаги мазмундаги 604-1-банд билан тўлдирилсин:

"

604-1

9019 10 900 1

Тиббиёт учун гидромассаж ванналари ва душ кабиналари


";

м) қуйидаги мазмундаги 611-1-банд билан тўлдирилсин:

"

611-1

9022 30 000 0

Рентген трубкалари


";

н) қуйидаги мазмундаги 633-1-банд билан тўлдирилсин:

"

633-1

9027 50 000 0

Тиббиётда фойдаланиш учун оптик нурланиш (ультрабинафша, спектрнинг кўринадиган қисми, инфрақизил) таъсирига асосланган бошқа приборлар ва ускуналар


";

о) қуйидаги мазмундаги 669-1-банд билан тўлдирилсин:

"

669-1

9031 90 850 0

Тиббиёт мақсадлари учун ўлчаш ёки назорат асбоблари, қурилмалар ва машиналарнинг қисмлари ва буюмлари


";

п) қуйидаги мазмундаги 675-1-банд билан тўлдирилсин:

"

675-1

9402 90 000 0

Тиббий, жарроҳлик, стоматология ёки ветеринария мебеллари


";

р) қуйидаги мазмундаги 677-банд билан тўлдирилсин:

"

677

9405 10 980 1

Тиббиёт учун осиб қўйиладиган ва деворга илинадиган электр ёритиш ускуналари


";

с) қуйидаги мазмундаги 678-банд билан тўлдирилсин:

"

678

9406 90 900 1

Тиббиёт мақсадлари учун йиғма қурилиш конструкциялари


".

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 20-илованинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:


Юқори малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;

малакали мутахассислар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;

ватандошлар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;

бошқа чет эл фуқароси бўлган шифокорлар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида;

бошқа чет эл фуқаролари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида.


".

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 апрель


"Халқ сўзи", 2022 йил 12 апрель























































Время: 0.0101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск