ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Маъмурий жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2022 й. 165-сон "Давлат экологик назорати ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2022 й.

N 165




ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТИ ҲАМДА МОДДИЙ

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА

НАЗОРАТНИНГ ЗАМОНАВИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ҳамда "Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарори ижросини таъминлаш, атроф муҳитни ва моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини янада такомиллаштириш, шунингдек, ушбу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси), Бош прокуратура ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида фуқароларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган "Эконазорат" ва "Маданий мерос назорати" ахборот тизимлари (кейинги ўринларда - ахборот тизимлари) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бош прокуратуранинг моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни юборган шахсларни:

ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантириш;

жарима, шу жумладан, маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Давлат экология қўмитаси ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда - Маданий мерос агентлиги) ахборот тизимларининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича масъул органлар ҳисобланади;

б) ахборот тизимларидаги мобил иловалар қуйидаги имкониятларни назарда тутади:

давлат экологик назорати объектлари, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолияти ҳамда чиқиндилар ва моддий маданий мерос объектлари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

жисмоний шахслар томонидан аниқланган экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик (кейинги ўринларда - соҳага оид ҳуқуқбузарликлар) тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни Давлат экология қўмитаси ҳамда Маданий мерос агентлигига манзил (географик) белгилари бўйича юбориш;

соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофотлари билан рағбатлантириш;

соҳага оид ҳуқуқбузарликлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва статистик маълумотлар базаси билан танишиш;

содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатларини (баённома ва қарорларни) электрон шаклда тузиш орқали ушбу ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг "Е-mа`muriy ish" тизимига киритиш;

2022 йил 1 майдан бошлаб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг жойлашуви бўйича давлат кадастри ва уларнинг мониторинги тўғрисидаги маълумотлардан очиқ фойдаланиш;

мобил иловалар орқали тақдим этилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлар бўйича масъул органлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан аввал берилган мажбурий кўрсатмалар ва талабномалар бўйича амалга оширилган бошқа зарур чора-тадбирлардан хабардор бўлиш;

ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар) кесимида аниқланган соҳага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотларни жорий этиш ҳамда юритиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат экология қўмитаси:

бир ой муддатда фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги шахснинг юз қиёфаси бўйича биометрик маълумотлар базасидан шахсини аниқлашга ихтисослашган аппарат-дастурий комплексни харид қилишни молиялаштириш манбаи тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

келгусида биометрик маълумотлар базасига техник талаблар асосида қўшимча аппарат-дастурий комплексни жойлаштириш ва "Папилон-Полифейс" тизимига интеграция қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


5. Давлат экология қўмитаси ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар ахборот тизимларининг мазкур қарор 3-бандида назарда тутилган вазифаларни бажариш учун интеграция қилиниши билан боғлиқ зарур ишларни амалга оширсин.

Бунда қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун рухсатномалар беришга масъул ташкилотлар берилган рухсатномаларни уларнинг амал қилиш жойлашувини кўрсатган ҳолда ахборот тизимига мустақил киритиш чораларини кўрсин:

маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, маданий мерос объектларида илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш;

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш;

сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш.


6. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний шахслар томонидан юборилган соҳага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш ҳамда қайд этиш тартиби ва шартлари;

видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ҳамда кўриб чиқишни рад этиш тартиби;

соҳага оид ҳуқуқбузарликлар қайд этилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни юборган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳамда шартлари.


7. Давлат экология қўмитаси 2023 йил 1 декабрга қадар қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Давлат экология қўмитасининг давлат инспекторларини, шунингдек, фаолияти атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини назорат қилишга ихтисослаштирилган прокуратура органлари ходимларини зарур ускуналар (планшетлар, бодикамералар ва бошқалар) билан таъминласин ҳамда "Эконазорат" ахборот тизимининг тўлиқ ишлаши учун сервер ускуналарини харид қилсин.


8. Давлат экология қўмитаси ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда соҳага оид ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг юз қиёфасини аниқлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ахборот тизимларида ҳуқуқбузарликлар акс этган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарлар шахсини аниқлаш ва уларнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш билан шуғулланувчи масъул ходимларни белгиласин;

б) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 апрелдаги

165-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти

фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос

объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга

оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш

тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорга 7-иловада:


4-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсларни ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантириш";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Қарорга 12-илованинг 21-бандида:

иккинчи хатбошидаги "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 баравари" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 апрель





















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск