ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2022 й. 171-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2022 й.

N 171



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ҚЎЛЛАШ УЧУН АУДИТНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 4 август ПҚ-5210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартларини тан олиш учун Халқаро бухгалтерлар федерацияси билан битим тузиш;

аудитнинг халқаро стандартлари матнини давлат тилига таржима қилиш;

аудитнинг халқаро стандартларини аудиторлар, экспертлар ва ушбу стандартлардан бошқа фойдаланувчилар, илмий жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш;

аудитнинг халқаро стандартларининг давлат тилидаги матни аудитнинг халқаро стандартларининг инглиз тилидаги матнига мувофиқлигини комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудитнинг халқаро стандартларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

аудитнинг халқаро стандартлари матнини давлат тилига таржима қилишда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилсин;

2022 йил 1 ноябрга қадар аудитнинг халқаро стандартлари бўйича бепул ўқитиш таълим платформасини яратиш чораларини кўрсин.


3. Белгилансинки:

аудитнинг халқаро стандартлари бўйича бепул ўқитиш таълим платформасини яратиш билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда Молия вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

Белгиланган тартибда рўйхатга олинган аудиторлик ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун маълумотларни ва аудиторлар меҳнат дафтарчаларининг кўчирма нусхаларини почта орқали ёки электрон шаклда юборади. Маълумотлар электрон шаклда юборилганда, улардан "Аудит" дастурий мажмуасидан фойдаланиш мумкин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 507-сон қарори билан тасдиқланган Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 11 апрелдаги

171-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги

507-сон қарори билан тасдиқланган Молиявий ҳисоботнинг

халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини

тан олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш ва бошқа тилларда" сўзлари "ҳужжатларидан" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

ҲХС ҳужжатларини МҲХС фондидан расмий равишда қабул қилиш";

учинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 15-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур буйруқ белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилади, бунда давлат тилига таржима қилинган МҲХС ҳужжатининг матни Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди".


3. 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "олтинчи хатбошида" сўзлари "еттинчи хатбошида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қўйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Агар МҲХС ҳужжатининг кучга кириш санаси ушбу Низомнинг 3-банди еттинчи хатбошида белгиланган тартибда расмий эълон қилинган санадан кейин бўлса ва МҲХС фонди томонидан ушбу МҲХС ҳужжатини унинг кучга кириш санасигача ихтиёрий қўллаш рухсат этилган бўлса, ташкилотлар ушбу МҲХС ҳужжатини расмий эълон қилинган санадан кучга киргунга қадар ихтиёрий қўллаши мумкин".


4. 17-банднинг иккинчи хатбошидаги "олтинчи хатбошида" сўзлари "еттинчи хатбошида" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 18-банднинг иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги томонидан МҲХС фонди билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Низомга илованинг "1-босқич" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"






Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати





1-босқич

Молия вазирлиги


МҲХС ҳужжатларини МҲХС фондидан расмий равишда қабул қилиш.


Белгиланган муддатларда






".




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 11 апрелдаги

171-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2000 й., 9-сон, 62-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 29-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 мартдаги 218-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-илованинг 36-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 апрель


































Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск