ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2022 й. 181-сон "Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш ҳамда уларнинг халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2022 й.

N 181




ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ КЛИНИК

ТАДҚИҚОТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲАМДА УЛАРНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚ ЎТКАЗИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, клиник тадқиқотларни халқаро талабларга мувофиқ ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда - Кластер) ҳудудида давлат муассасаси шаклидаги Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

дори воситаларининг клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этишни жорий этиш;

республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;

"Зарур клиника амалиёти (GCP)" талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;

женерик дори воситаларининг оригинал дори воситаларига фармакологик биоэквивалентлигини аниқлаш;

клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;

тиббиёт ходимларининг клиник тадқиқотлар ўтказиш соҳасида малакасини ошириш;

"Зарур клиника амалиёти (GCP)" йўналишида халқаро хамкорликни амалга ошириш.


3. Белгилансинки:

Агентлик Марказнинг муассиси ҳисобланади;

Марказда қурилиш-монтаж, ички муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этиш, тиббий техника, клиник ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ишлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, "Тошкент вилоятининг Зангиота туманида "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси" доирасида Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.


4. "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

кўрсатилган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Агентлик, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2022-2026 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларини давлат инвестиция дастурлари доирасида қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашда улардаги клиник базаларни "Зарур клиника амалиёти (GCP)" талабларига мувофиқ қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш чораларини кўрсин.


7. Агентлик

а) бир ой муддатда:

Марказ уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказ тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқласин;

Марказнинг раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини белгиласин;

б) Марказни юқори малакали мутахассис ходимлар билан тўлдириш чорасини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) икки ой муддатда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситалари клиник тадқиқотларининг халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминлашни назарда тутувчи Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Клиник тадқиқотлар ўтказиладиган даволаш-профилактика муассасаларининг рўйхатини;

б) бир ой муддатда:

ўз тузилмасидаги Клиник тадқиқотлар ўтказиладигаи даволаш-профилактика муассасаларини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар режасини белгиланган тартибда тасдиқласин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 апрелдаги

181-сон қарорига

ИЛОВА



"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш

фармацевтика кластерида Дори воситаларининг клиник

тадқиқотларини ўтказиш маркази фаолиятини ташкил этиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Чора-тадбир номи


Амалга ошириш

шакли


Амалга ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Марказ уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш


Устав

2022 йил

май

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

2.

Марказ тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш


Тузилма ва штатлар жадвали


3.

Марказнинг раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини белгилаш


Тариф сеткаси

4.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш


Техник-иқтисодий асос


2022 йил

июль

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


5.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини Корея томони билан келишиш


Келишилган лойиҳа ҳужжати


2022 йил

август-сентябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


6.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини экспертизадан ўтказиш


Экспертиза хулосаси

2022 йил

октябрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


7.

Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий- ўкув қисмини ташкил этиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш баёнини (MOD) имзолаш


Муҳокама қилиш баёни (MOD)


2022 йил

ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги


8.

Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий- ўқув қисмини ташкил этиш бўйича имтиёзли молиялаштириш шартларини келишиш ва қарз шартномасини имзолаш


Қарз шартномаси

2022 йил

декабрь


Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


9.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича Корея маслаҳатчиларини аниқлаш учун тендер/танлов ўтказиш


Маслаҳатчиларни танлаш


2023 йил

февраль


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


10.

Корея маслаҳатчилари томонидан лойиҳани амалга ошириш режасини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш


Лойиҳа-смета ҳужжатлари


2023 йил

октябрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


11.

Лойиҳа бўйича бош пудратчини белгиланган тартибда аниқлаш


Бош пудратчи билан шартнома тузиш


2023 йил

декабрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


12.

Зарур жиҳозлар ва инвентарлар рўйхатини аниқлаш ва уларни етказиб бериш тартиб-таомилларини бошлаш


Маслаҳатчиларнинг техник шартлари


2023 йил

декабрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


13.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш марказининг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш


Қурилиш майдонининг тасдиқланган бош режаси


2024 йил

январь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қурилиш вазирлиги


14.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш марказида махсус тиббий техника ва жиҳозларни ўрнатиш ва ишга тушириш


Махсус тиббий техника ва жиҳозларни ишга тушириш далолатномаси


2024 йил

ноябрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


        

Изоҳ. Ушбу Чора-тадбирлардаги белгиланган муддатлар Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси билан эришиладиган келишувга мувофиқ ўзгариши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 апрель











































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск