Умная подшивка
2022 й. / НМ, 16 /Меҳнат муносабатлари
ИСЛОҲОТЛАР ДАВРИ...
Бугунги кунда ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янги босқичга кўтариш, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларига жорий қилинган имтиёз ва кафолатлар кўламини кенгайтириш, хориждаги меҳнат мигрантларини ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини йўлга қўйиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳага оид белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Умуман, кейинги йилларда ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазият тубдан ўзгарди. Бу фуқароларимизнинг хорижда ишлаши учун шароит яратиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, кафолатли меҳнат бозорини яратиш, қолаверса, юртдошларимиз ватанга қайтиб келгандан кейин ҳам эътибордан четда қолмаслигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларда намоён бўлмоқда.
2016-2022 йилларда айни йўналишда муҳим қадамлар қўйилди. Соҳага доир 17 муҳим ҳужжат, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2 Қонуни, Президентнинг 9 қарори, 1 фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 5
...