ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.2022 й. 195-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

195-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий

тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни

ривожлантириш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ

        

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ҳамда жавобгарлигини белгилайди.


2. Агентлик республика давлат бошқаруви органи бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) бўйсунади.


3. Вазирлик Агентлик фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга умумий раҳбарлик қилади ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлайди.


4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, Вазирлик қарорларига (буйруқларига) амал қилади.


5. Агентлик ўз фаолиятини ваколатлари доирасига киритилган масалалар бўйича Вазирлик, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тижорат банклари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр, бланкалар, мустақил баланс, шахсий ғазна ҳисобварақларига эгадир.


8. Агентликнинг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;

қисқартирилган номи - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;


б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Agency for Working Mahallabay and the development of Еntrepreneurship Under the Ministry of Economic Development and Poverty Reduction of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - Agency for Working Mahallabay and the development of еntrepreneurship;


в) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по работе Махаллабай и развитию предпринимательства при Министерстве экономического развития и сокращения бедности Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Агентство по работе махаллабай и развитию предпринимательства.


9. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Қоратош кўчаси, 1-уй (10, 11, 12-қаватлар), почта индекси 100027.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентликнинг марказий аппарати;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари;

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) марказлари);

ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси).


11. Туман (шаҳар) марказлари Агентликка, тегишлилигига кўра Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсунади.


12. Агентлик Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.



3-БОБ. АГЕНТЛИК ҲАМДА АГЕНТЛИКНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Агентликнинг вазифа ва функциялари


13. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

иқтисодий ривожланишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва тизимли таҳлил қилиш асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.


14. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:

республикада маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритади, бу борада давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга амалий кўмаклашади;

тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий йўналишлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларига биноан ҳамда ўз ташаббусига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлик орқали Вазирлар Маҳкамасига киритади;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида Агентлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқади;


б) маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш соҳасида:

маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида маҳалладаги иқтисодий ҳолатни, "хонадонбай" ўрганишни, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатларини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилишларини ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш) бўйича манзилли кўмаклашиш юзасидан мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш учун белгиланган тартибда субсидия ажратилишини ташкил этади;

аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилишнинг бошқа шаклларини рағбатлантириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

аҳолида тадбиркорлик соҳасида зарур кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилади;

ҳудудлар кесимида аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантиради ва назорат қилиб боради;


в) ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида иқтисодиёт ва инвестиция комплексларига кирувчи вазирлик, идоралар, тижорат банкларининг масъул ходимларини (кейинги ўринларда - республика вакиллари) ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштиради;

республика вакиллари ва ҳоким ёрдамчиларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва тадбирларга жалб қилиш, фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабнинг амалда ижро этилишини таъминлаш чораларини кўради;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, республика вакиллари ва ҳоким ёрдамчилари ишини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;


г) иқтисодий ривожланишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

ҳудудларнинг ҳусусиятлари ва салоҳиятидан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларини аниқлайди ва уларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тадбиркорликни кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган воситаларни жорий этишга доир илғор хорижий тажрибани ўрганади ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

маҳаллаларда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритади;

ҳудудларда маҳаллабай ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни, "етакчи" тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида иқтисодий кооперацияни ривожлантириш чораларини кўради;


д) ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш соҳасида:

тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, ўз ваколати доирасида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

маҳаллабай ишлаш тизими асосида амалга ошириладиган ислоҳотларнинг мақсадлари ва устуворликларидан келиб чиқиб, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, тегишли дастурларни тайёрлаш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлайди;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни аниқлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш орқали аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, "драйвер" лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янги йўналишларининг ишлаб чиқилишида иштирок этади;

ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиради, тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг олиб боради;


е) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва тизимли таҳлил қилиш асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлайди ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбрикорлик соҳасида мавжуд талаблар ва тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича мунтазам равишда ўрганишлар ўтказади, муаммоларни чуқур ўрганиш ва аниқланган бюрократик тўсиқлар, ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;


ж) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш соҳасида:

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга оширишда, шунингдек, Агентликка юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари, кредитлари ва техник кўмагини жалб этиш юзасидан ҳамкорлик олиб боради;

тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда иштирок этади.



2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифа ва функциялари


15. Қуйидагилар Агентликнинг марказий аппаратининг вазифалари ҳисобланади:

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш;

Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчиларига, юкланган вазифалар ва функцияларни, шунингдек, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;

Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чора-тадбирлар кўриш;

Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятига замонавий иш услубларини жорий этиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини самарали таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни, Вазирлик раҳбарияти ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтларни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни яратиш;

Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) марказлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

Агентлик ваколатига киритилган масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш;

Агентликка юкланган вазифаларни бажариш мақсадида эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил қилиш;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-аҳлоқ ҳамда маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда қатнашиш;

Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


16. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъи риоя этади;

Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) марказлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўради;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этади;

Вазирлик орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назоратини амалга оширади;

Агентлик фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади;

Агентлик ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрларга оид, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида қонунчиликда белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Агентликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.



3-§. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг вазифа ва функциялари


17. Қуйидагилар Агентлик ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ҳудудий давлат бошқаруви органлари, туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарлари билан бирга туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳаларига тегишли бўлган дастурий-методик ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш;

туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.


18. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди ҳамда унга раҳбарлик қилади;

Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлайди;

қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъи риоя этади;

Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) марказлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўради;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида хизматлар кўрсатиш юзасидан фаолият олиб борувчи юридик шахслар билан ҳамкорлик қилади;

ўз ваколати доирасида ташкилий, молиявий, кадрлар ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Агентликнинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги


19. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тадбиркорлик масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, улар бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини бериш;

Агентлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Агентлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш мақсадида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, республиканинг чет элдаги дипломатик ва савдо ваколатхоналари, Марказий банк ва тижорат банкларидан тегишли маълумотларни (банк сирига кирувчи маълумотлар бундан мустасно) ўрнатилган тартибда сўраш ва олиш;

давлат статистика органларидан зарур статистик маълумотларни бепул олиш;

Агентликка юкланган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорлик соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

Вазирлик билан келишган ҳолда, контракт асосида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Агентликнинг ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Агентликнинг фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ўз расмий сайтлари, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифаларини яратиш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш хорижий тадбирларда иштирок этиш;

тадбиркорлик соҳасининг долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳларни тузиш, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этиш;

тадбиркорлик субъектларига халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларнинг молиявий ва техник ёрдамини жалб қилишда кўмаклашиш;

Агентликнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш;

қонунчиликка мувофиқ Агентлик ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш бўйича ишларни олиб бориш;

Агентлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Агентлик:

унга юкланган вазифалар зарур тарзда ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг амалда юритилиши;

Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ҳамда самарали бажарилиши;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича ишларининг ташкил этилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.



2-§. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг

ҳуқуқ ва жавобгарлиги


21. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўзига юкланган вазифалар амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юклатилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлардан маълумотлар сўраб олиш;

тадбиркорлик масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ўз таклифларини бериш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш хорижий тадбирларда иштирок этиш;

тадбиркорлик соҳасининг долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳларни тузиш;

бошқармалар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари:

унга юкланган вазифалар зарур тарзда ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги фаолиятни юритилиши;

ўзига юклатилган вазифаларнинг самарали ижроси юзасидан жавобгар ҳисобланади.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


23. Юклатилган вазифаларга мувофиқ Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларига қуйидаги функционал мажбуриятлар юклатилади:

а) Агентлик директори:

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни яккабошчилик асосида амалга оширади ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир;

Агентлик фаолиятининг айрим йўналишлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларини бошқариш учун директор ўринбосарлари ва Агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ўз ваколати доирасида Агентлик тизими ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Агентлик марказий аппаратининг харажатлар сметаси ва ходимлар штат жадвалини белгиланган штатлар доирасида тасдиқлайди;

Агентлик марказий аппарати, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тузилмасига белгиланган штатлар доирасида ўзгартиришлар киритади;

Агентлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Агентлик ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъи риоя этиш;

Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) марказлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни консультант сифатида жалб қилади;

соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда ўзининг фаол иштироки, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ташаббуслари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган, ўзига бириктирилган маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида самарали меҳнат қилаётган ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахсларни "Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" кўкрак нишони тақдирлаш бўйича тавсиялар беради;

Агентлик директори қонунчиликка мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни амалга оширади;

б) директор ўринбосарлари:

қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъи риоя этиш;

Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) марказлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси билан тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;

ўзлари бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш, бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

директор ўринбосарлари номенклатурасига киритилган Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари лавозимларига номзодларни директор томонидан тасдиқлаш учун тақдим этади;

ўзлари бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзлари бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

директор номенклатурасига киритилган таркибий бўлинмалар раҳбарларига қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича таклифлар киритади;

мутасадди бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;

в) Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

таркибий бўлинма тўғрисидаги тасдиқланган низом доирасида аниқ йўналишлардаги вазифаларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

мутасадди тармоқлар, иқтисодий соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш ҳолатини сифатли баҳолашни олиб боради ва уларни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини Агентлик раҳбариятига тақдим этади;

г) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари:

Агентликнинг ҳудудий бошқармаси фаолиятини, жумладан, бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва мутахассисларининг уларга юклатилган вазифа ва функцияларга мувофиқ ишларини ташкил этади;

ҳудуднинг ривожланиш ҳолатини сифатли баҳолашни олиб боради ва Агентлик раҳбариятига уни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини киритади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа вазифаларни ҳам бажаради.



6-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


24. Директор қуйидагилар учун масъул:

ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида бажариш, шунингдек, Агентлик фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

Агентликда, унинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармаларида ижро интизомига қатъи риоя қилиш.


25. Директор ўринбосарлари қуйидагилар учун масъул:

тегишли йўналишлар бўйича бажарилаётган топшириқларнинг натижадорлиги;

масъуллик қиладиган йўналишлар бўйича тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги амалга оширилаётган чораларнинг натижадорлиги ва самарадорлиги.


26. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари қуйидагилар учун масъул:

қонунчилик ҳужжатлари, Агентлик раҳбарияти топшириқларининг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши;

тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш;

ҳудудда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорлик соҳасидаги таҳлилий маълумотларни Агентликка ўз вақтида тақдим этиш;

ўзига юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз муддатида бажарилишини таъминлаш.



7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


27. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Директор иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири томонидан лавозимга Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган иккита ўринбосарга, жумладан, биринчи ўринбосар ва ўринбосарга эга.


28. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш қуйидагича амалга оширилади:

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Агентлик директори томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи тавсиясига кўра Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Туман (шаҳар) марказлар бошлиқлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


29. Агентлик таркибий бўлинмалари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан қуйидаги масалалар бўйича узвий ҳамкорликни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутатлари сўровларининг ўз вақтида бажарилишини, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг ўз муддатида кўриб чиқилишини таъминлаш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг бўлинмалари билан маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўзаро алоқаларни таъминлаш;

ҳудудда тадбиркорлик ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида мониторингни олиб бориш, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳалар амалга ошириш, уларни амалга оширишда тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш.



8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА УНИНГ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


30. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бюджетдан ташқари ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, Агентлик жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган тушумлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


31. Агентлик бошқарув ходимларига нисбатан Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.


32. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, илмий даражалар, узоқ муддат хизмати учун устама ҳақлар, байрам кунлари учун мукофотлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар, рағбатлантириш тўловлари, қўшимча моддий рағбатлантириш, шунингдек, транспорт ва овқатланиш харажатлари учун ҳар ойлик тўловларни амалга оширишнинг манбаи бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бюджетдан ташқари ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, Агентликнинг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган тушумлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.

Агентлик ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устама ва қўшимча тўловлар сақланиб қолади.

Агентлик ходимларига транспорт ва овқатланиш харажатлари, байрам муносабати билан тўланадиган мукофот пуллари ҳамда ходимлар учун устамалар бериш тартиби Агентлик буйруғи билан тасдиқланади.


33. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини сақлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, моддий рағбатлантириш ва кўп йиллик хизматлари учун тўловларни амалга ошириш) Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Агентлик директори Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг ходимларига тегишли буйруқ асосида Агентликнинг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлари ҳисобидан ҳар ойлик устамалар ҳамда байрам муносабати билан тўланадиган мукофот пулларини ажратиш ҳуқуқига эга.


34. Агентликка жами 16 та, шу жумладан марказий аппаратига 1 та шахсан бириктирилган ва 1 та махсус автотранспорт воситаси ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига 14 та енгил автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлашга республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан лимит ажратилади.

Зарур ҳолларда, Агентликнинг қўшимча енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш ва сақлаш харажатлари ўрнатилган тартибда Агентликнинг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган тушумлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.



9-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


35. Агентлик директори ва ўринбосарларининг фаолияти Вазирлик томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.


36. Агентликнинг таркибий бўлинма бошлиқлари, Агентликнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва ўринбосарлари, шунингдек, Агентлик ходимларининг фаолияти Агентлик директори томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Агентлик мунтазам равишда Вазирликка ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот беради.


38. Агентлик қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 апрель






















































Время: 0.1926
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск