ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.2022 й. 195-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

195-сон қарорига

4-ИЛОВА



Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш

агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ

           

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси (кейинги ўринда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринда - Агентлик) таркибида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун субсидия ажратиш мақсадида ташкил этилган.


3. Жамғарма юридик шахс ташкил этмасдан республика ва маҳаллий даражада тузиладиган давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.


4. Республика ва маҳаллий даражада ташкил этилган Жамғарманинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилиги бошқармалари томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар;

ижтимоий солиқ тушумларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган трансфертлар;

Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

Агентликининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари билан (кейинги ўринларда - Агентликнинг ҳудудий бошқармалари) етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача, суғориш воситалари харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача субсидиялар ажратиш;

ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача субсидиялар ажратиш;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратиш;

"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратиш;

2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратиш;

тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидиялар ажратиш;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун уч ой давомида тўлаб бериладиган субсидия - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача этиб белгилаш ва уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун тўлаб бориш;

ҳунармандларнинг "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун аъзолик бадали миқдорида субсидия ажратиш;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик субсидиялар бериш;

"уста-шогирд" анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга - шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки барарваридан кам бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратиш;

шогирдларга - мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга - интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидиялар ажратиш;

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан дастурий таъминот ишлаб чиқиш;

Агентлик ходимларининг мамлакат ичида ва ташқарисига хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни тўлаш;

Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалаларга бағишланган халқаро ва миллий конференциялар, форумлар, семинарлар ва тренинглар ўтказиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматлар, давлат органлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун Агентлик ходимларини хорижга юбориш, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва миллий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

Агентлик ходимларини ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушган даромадларини йўналтириш.

Жамғарма маблағлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга ҳам йўналтирилиши мумкин.


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган субдиялар маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсияси асосида берилади.


8. Юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун Агентлик:

Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларида ижтимоий солиқдан тушган тушумлар бўйича маблағларнинг жамланишини;

аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун субсидия қонунчиликда назарда тутилган тартибда кўриб чиқиш ва тўланишини;

Жамғарманинг молиявий ҳолати мунтазам таҳлил қилиниши ва прогнозлаштирилишини, шунингдек, унинг молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун огоҳлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилишини;

ижтимоий солиқ тушумлари ҳажмини белгилаш тўғрисида таклифлар тайёрланишини;

келгуси даврга мўлжалланган бюджет сўрови ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилишини;

Жамғарманинг кейинги йилга мўлжалланган даромад манбалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича прогноз лойиҳаси ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилишини таъминлайди.


9. Агентлик жамғармасининг давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар, ижтимоий солиқдан тушган ажратмалар ва бошқа манбалар ҳисобига шаклланадиган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ҳамда Агентлик томонидан маҳаллий даражада ташкил этилган Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳудудий бошқармаларнинг талабномалари асосида ҳар чоракда молиялаштириб борилади.


10. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан тасдиқланган Жамғарма бюджетининг асосий параметрларини олганидан кейин, Жамғарманинг тушумлар манбалари маблағлардан фойдаланиш йўналишлари бўйича харажатларнинг сметаларини бир ҳафта муддатда тасдиқлайди ва ушбу тасдиқланган смета доирасида харажатларни амалга оширади.


11. Ҳудудий бошқармаларнинг талабномалари мавжуд бўлмаганда жамғарманинг мавжуд бўш маблағлари тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади.


12. Зарур ҳолларда, маҳаллий даражада ташкил этилган Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи Агентлик қарори билан кейинчалик тақсимлаш учун республика даражасига йўналтирилиши мумкин.


13. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ


14. Қуйидагилар Жамғарманинг ижро этувчи органлари ҳисобланади:

республика даражасида - Агентликнинг Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бошқармаси;

ҳудудий даражада - Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бўлими.


15. Ижро этувчи орган:

Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозни ва ҳисобот балансларини белгиланган тартибда шакллантиради;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини ижро этиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди, Жамғарма маблағлари тақсимловчи томонидан тасдиқландан сўнг ҳисоботни тегишли молия органларига белгиланган тартибда тақдим этади;

Жамғарма молия ҳисоботининг ишончлилигини таъминлайди;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича изоҳлар беради.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ ТУШУМИНИ

ВА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИК


16. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари Жамғарма маблағларидан қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.


17. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 апрель




















































Время: 0.1804
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск