ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2022 й. ПФ-112-сон "Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.04.2022 й.

N ПФ-112



ФУҚАРОЛИК ВА МИГРАЦИЯ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни изчил давом эттириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5984-сон, 2020 йил 22 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6065-сон фармонларига ҳамда 2020 йил 22 октябрдаги "Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги ПҚ-4871-сон қарорига мувофиқ:


1. Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бартараф этиш мақсадида 2022 йил 1 декабрдан бошлаб:

фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар аниқланганлиги муносабати билан янги идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиришда ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаби бекор қилинган ҳолда мазкур ҳолатларни электрон тизим орқали текшириш;

жиноий жазони ўтаб чиққан фуқароларга янги идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиришда ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни электрон тизим орқали олиш тартиби жорий этилсин.

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўрсин.


2. Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда уч ой муддатда фуқаролик ҳолатлари далолатномаларига ўзгартиришлар киритилиши оқибатида идентификацияловчи ID-картани қайта расмийлаштириш билан боғлиқ давлат хизмати ариза юбориш талаб этилмасдан, композит тарзида кўрсатилиши юзасидан таклиф киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ киритилсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 апрелдаги

ПФ-112-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-2240-сон Фармонида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг

Ўзбекистон Республикасида яшаш

гувоҳномаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасидан (кейинги ўринларда - яшаш гувоҳномаси) фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Яшаш гувоҳномаси унда кўрсатилган амал қилиш муддати тугагунга қадар, 60 ёшга тўлгандан кейин олинган яшаш гувоҳномаси эса 2030 йил 31 декабргача чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси (кейинги ўринларда - ID-карта) билан бир қаторда чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет эл фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномаси қўшимча равишда унинг шахсини тасдиқловчи ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи ҳужжат ҳисобланади. Яшаш гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси доирасида ҳақиқийдир.

3. Яшаш гувоҳномаси ички ишлар органлари томонидан давлат, рус, инглиз тилларида тўлдирилган ҳамда унга қуйидаги маълумотлар киритилган:

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган йили, куни, ойи;

туғилган жойи;

миллати;

Ўзбекистон Республикасига келган кунидаги фуқаролиги;

оилавий аҳволи;

Ўзбекистон Республикасига келган куни;

келишдан мақсад;

яшаш гувоҳномаси ким томонидан ва қачон берилган;

яшаш гувоҳномаси қандай ҳужжатларга асосланиб берилган;

яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати ва амал қилиш муддатининг узайтирилганлиги;

вояга етмаган фарзандлари ҳақида;

доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақида;

алоҳида белгилар (қон гуруҳи, резус мансублиги (фактори) ва бошқалар);

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эслатма.

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш учун жисмоний шахс яшаш жойидаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиши керак.

Шахснинг розилиги билан яшаш гувоҳномасида соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан яшаш гувоҳномаси эгасининг қон гуруҳи ва резус мансублиги (фактори) тўғрисидаги белгилар қўйилади.

Яшаш гувоҳномасига ушбу Низомда назарда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.

5. Яшаш гувоҳномаларида катталиги 35х45 миллиметрли қора-оқ ёки рангли фотосуратлар, ҳужжат эгасининг ва уни берган масъул шахснинг имзолари бўлиши лозим.


2-БОБ. ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИНИ

ID-КАРТАГА АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ


6. Яшаш гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда ID-картага алмаштирилади:

фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганида;

яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганида;

яшаш гувоҳномасидаги ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;

яшаш гувоҳномаси бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;

яшаш гувоҳномаси йўқотиб қўйилганида.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш гувоҳномаси амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг яшаш гувоҳномаси бир ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

7. Яшаш гувоҳномаси йўқотилганда, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс у йўқотилган жойдаги ички ишлар органига дарҳол маълум қилиши шарт.

Бундай ҳолларда ички ишлар органи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда янги ID-карта расмийлаштириб беради.

8. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномалари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда ўз кучини йўқотади:

чет эл фуқароси доимий яшаш учун чет элга кетганида;

фуқаролиги бўлмаган шахс чет элга кетганида - фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узрли сабабларсиз узайтирмаган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришдан воз кечган ҳолларда;

чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилганида ёки ўз мамлакати фуқаролигидан чиққанида;

фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ёки чет эл фуқаролигини қабул қилганида;

яшаш гувоҳномасини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун ёлғон маълумотлар ёхуд сохта ҳужжатлар тақдим қилинганда.

9. Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган ҳолларда яшаш гувоҳномалари мавжуд бўлган тақдирда экстерриториал тамойил асосида исталган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига, чет давлатларда эса - Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига топширилади, улар гувоҳномани ўлим рўйхатга олингандан кейин доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш жойидаги ички ишлар органларига юборади.

10. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг яшаш гувоҳномаси терговга қадар текширув, суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилса, унинг яшаш гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига юборилади.

Шахс ҳибсдан озод қилинганда ёки жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганида, унга яшаш гувоҳномаси терговга қадар текширув, суриштирув, тергов органлари, суд ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан қайтарилади.

11. Яшаш гувоҳномаси ўғирланган ҳолларда бу ҳақидаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки шахснинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида шахсларга маълумотномалар берилади ва улар жавобгарликка тортилмайди.

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида яшаш гувоҳномаси йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахслар ҳам жавобгарликка тортилмайди.

Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни аризага илова қилади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.

12. Топиб олинган яшаш гувоҳномаси ички ишлар органларига топширилиши лозим.

13. Яшаш гувоҳномасини олиб қўйиш ман этилади (Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек, гаровга олиб туриш ва бошқа шахсга бериш тақиқланади.

14. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш гувоҳномасини эҳтиёт қилишлари шарт.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг талабларини бузганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

16. Ушбу Низомнинг бажарилиши ички ишлар органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4262-сон Фармонида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ";


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг

биометрик паспорти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (кейинги ўринларда - паспорт) - Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасдиқловчи, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;

персоналлаштириш - паспорт эгасининг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини паспорт бланкасига киритиш;

верификация - паспортга киритилган биометрик параметрларнинг паспорт эгасининг биометрик параметрлари билан мослигини машина ёрдамида текшириш;

хорижда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикасидаги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиб, хорижга доимий яшашга чиқиш учун белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

хорижда вақтинча бўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, хорижга чиқиб, вақтинча у ерда бўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

консуллик муассасаси - Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлими, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатда таъсис этиладиган бош консулхонаси, консулхонаси, вице-консулхонаси ва консуллик агентлиги;

консуллик рўйхати - тегишли консуллик округи ҳудудига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хориждаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари қошида белгиланган тартибда қайддан ўтказиш;

доимий консуллик рўйхати - доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилган, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаси консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайддан ўтказиш;

вақтинча консуллик рўйхати - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, хорижда вақтинча бўладиган, хорижга вақтинча чиқиш рухсатномасини белгиланган тартибда расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хориждаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан қайддан ўтказиш;

консуллик округи - консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун бириктирилган бир ёки бир неча давлат ҳудуди;

маълумотларни йиғиш пункти - паспорт олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда - ДПМ) топшириш ҳамда фуқароларга биометрик параметрларга эга паспортлар бериш бўйича вазифаларни бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари.

3. Паспорт у берилган кундан бошлаб 10 йил давомида амалда бўлади ва 2030 йил 31 декабргача Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси (кейинги ўринларда - ID-карта) билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

4. Паспорт Ўзбекистон Республикаси мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир.

5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташга чақирилган фуқароларнинг паспортлари мудофаа ишлари бўлимлари томонидан олиб қўйилади ва хизмат тугагунича сақланади. Муддатли ҳарбий хизмат тугагач мудофаа ишлари бўлимлари бир ой муддат ичида фуқароларга олиб қўйилган паспортларини қайтаришлари шарт.

Контракт асосида ҳарбий хизматга кирган, олий ҳарбий-таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг паспортлари ҳарбий қисмларнинг ва олий ҳарбий-таълим муассасаларининг кадрлар бўлимлари томонидан олиб қўйилиб, штабларда сақланади.

Ҳарбий хизматчиларнинг вазирликлар ва идораларнинг тегишли бўлинмаларида сақланаётган паспортлари амал қилиш муддати тугагандан кейин белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади.

6. Паспорт бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилган бўлиши лозим:

паспортни берган давлатнинг номи;

ҳужжатнинг номи;

ҳужжатнинг тури;

паспортни берган давлатнинг коди;

паспортнинг рақами;

фамилияси, исми, отасининг исми;

миллати;

фуқаролиги;

туғилган санаси;

туғилган жойи;

жинси;

берилган санаси;

ким томонидан берилгани;

персоналлаштирувчи идора;

амал қилиш муддати тугайдиган сана;

эгасининг рақамли сурати;

эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.

7. Чипга қуйидаги маълумотлар киритилган бўлиши лозим:

паспорт эгаси тўғрисидаги биографик маълумотлар;

эгасининг рақамли сурати;

қўл бармоқ излари.

8. Фуқаронинг ёзма аризасига кўра миллати ҳақидаги ёзув фақат бир марта отаси ёки онасининг миллатига ўзгартирилиши мумкин.

9. Паспортга:

ҳарбий мажбурият тўғрисидаги;

никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги;

хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш тўғрисидаги;

консуллик рўйхатига олингани ёки консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисидаги;

илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

Паспортда эгасининг имзоси бўлиши лозим.

Фуқароларнинг розилигига кўра уларнинг паспортларига паспорт эгасининг қон гуруҳи ва резус мансублиги (фактори) тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

10. Паспортга:

ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан - хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;

мудофаа ишлари бўлимлари томонидан - ҳарбий мажбурият тўғрисидаги;

чегара назорати бўлинмалари томонидан - Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтганлик ҳолати ҳақидаги ва илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;

фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш идоралари томонидан  никоҳни қайд этиш ва бекор қилиш ҳақидаги;

соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан  қон гуруҳи ва резус мансублиги (фактори) ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан  консуллик рўйхатига олиш ёки консуллик рўйхатидан чиқариш ҳақидаги, никоҳни қайд этиш ва бекор қилиш ҳақидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги қайдлар киритилади.

Паспортга ушбу Низомда назарда тутилмаган ёзувлар ва қайдларни киритиш тақиқланади.


2-БОБ. ПАСПОРТНИ АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ


11. Паспорт қуйидаги ҳолларда ID-картага алмаштирилади:

паспортнинг амал қилиш муддати тугаганида;

фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;

паспортдаги ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;

суд ажрими билан паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда;

паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;

паспорт йўқотиб қўйилганида.

Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги суд ажримини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига маълумот учун юборади.

Фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг паспорти бир ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

12. Топиб олинган паспорт ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасасига топширилиши лозим.

13. Вафот этган шахснинг паспорти мавжуд бўлган тақдирда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига топширилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ҳужжатни йўқ қилиш мақсадида маълумотларни йиғиш пунктига юборади.

Хорижда вафот этган фуқаронинг паспорти Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига жўнатилади. Ушбу вазирлик эса ҳужжатни йўқ қилиш учун Ички ишлар вазирлигига юборади.

14. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг паспорти терговга қадар текширув, суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилса, унинг паспорти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига юборилади.

Шахс ҳибсдан озод қилинганда ёки жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганида, унга паспорти терговга қадар текширув, суриштирув, тергов органлари, суд ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан қайтарилади.

Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган паспортлари ушбу Низомда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади.

15. Текшириш, верификация (солиштириб ўқиш) жараёнида ноаниқликлар ёки чегара (миграция) белгилари, хорижий визалар, рухсатнома ёзувлари қалбакилаштирилгани аломатлари аниқланган, шунингдек белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган паспортлар тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун чегара назорати бўлинмалари томонидан олиб қўйилиши мумкин.

16. Ушбу Низомнинг 5 ва 12-15-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, фуқаролардан паспортларини олиб қўйиш тақиқланади.

17. Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.

Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим, унга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда янги ID-карта расмийлаштириб берилади.

Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортини йўқотган, паспорти яроқсиз ҳолга келган ёки унинг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этадилар.

Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги суд ажримини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига маълумот учун юборади.

18. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан тегишинча мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ белгиланган шаклдаги маълумотнома берилади.

19. Паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги аризалар ҳисобга олиш журналида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олинади.

20. Фуқаролар топилган паспортларни зудлик билан ички ишлар органларига топширишлари лозим.

21. Топилган паспортларда олдинги яшаш жойидан рўйхатдан чиққанлиги ҳақида штамплар мавжуд бўлса, бундай паспортлар уларни берган ички ишлар органларига йўқ қилиниш учун юборилади.

22. Паспорт ўғирланган ҳолларда бу ҳақидаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида фуқароларга маълумотномалар берилади ва улар жавобгарликка тортилмайди.

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида паспорти йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахслар ҳам жавобгарликка тортилмайди.

Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни аризага илова қилади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.

Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларидан озод этилган ва паспортини йўқотган шахсларга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади.

Бундай шахсларга ID-карта бериш масалалари илгари ҳужжатлаштирилган ёки сўнгги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ёҳуд вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойидаги ички ишлар органлари томонидан, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлсалар, кўриб чиқилади.

23. Агар фуқаро келган давлатида Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаса, у Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат консуллик округига кирадиган хориждаги консуллик муассасасига мурожаат қилади.

24. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган шахс паспортини сўнгги яшаш жойидаги ички ишлар органига ёки турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.


3-БОБ. СУД АЖРИМИ БИЛАН АМАЛ ҚИЛИШИ

ТЎХТАТИБ ТУРИЛГАН ПАСПОРТ


25. Қидирувда бўлган айбланувчи ёки судланувчи республика ҳудудида ушланган тақдирда суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ички ишлар органлари ёки чегара назорати бўлинмалари томонидан маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилади ва унга паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади.

26. Вақтинча хорижда бўлган паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этганда унинг паспорти олиб қўйилади ва унга бу ҳақида далолатнома берилади. Олиб қўйилган паспортни йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.

27. Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчига ёки судланувчига ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириб берилади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Қонун ҳужжатларида қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортсиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши, паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйганлиги;

фуқаролар томонидан йўқолганлиги тўғрисида ариза берилган ўз паспортларидан, шунингдек, бошқа шахсларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланганлиги;

паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилганлиги, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшашига йўл қўйилганлиги;

бошқа шахсга тегишли бўлган паспортни қонунга хилоф равишда олиб қўйилганда ёки паспортни гаров сифатида қабул қилинганда;

чегара зонасига кириш ёки бу зонада яшаш, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлиши вақтинча чекланган жойларга кириш ва бу жойларда бўлиш қоидаларини бузиш;

ғаразли мақсадларда паспортни эгаллаб олиш, худди шунингдек, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолга келтириш, яшириш.

Ўзбекистон Республикаси

фуқаросининг биометрик паспорти

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Ҳудудий ички ишлар органининг штампи

20__й. "___" __________

_________________ - сон


МАЪЛУМОТНОМА

Расм учун

жой


Фуқаро


фамилияси, исми, отасининг исми

туғилган йили ва жойи

паспорти (ID-карта)нинг йўқотилганлиги ҳақида мурожаат қилди.

Амал қилиш муддати "_____" ________________ 20____ й.


ТШИИБ МваФРБ бошлиғи__________________________________


М.Ў.




Ўзбекистон Республикаси

фуқаросининг биометрик паспорти

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ҳудудий ички ишлар органининг штампи

20__й. "___" __________

_________________ - сон


МАЪЛУМОТНОМА

Расм учун

жой

Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)

(кераксизи ўчирилсин)

фамилияси, исми, отасининг исми

туғилган йили ва жойи

миллий паспортнинг, хизмат паспортининг, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг йўқотилганлиги ҳақида мурожаат қилди.

______________________________(кераксизи ўчирилсин)

Юқоридаги шахс ҳақиқатдан

да

(миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг номи)


20___ й. "____" _____________дан 20___ й. "____" ___________гача

____________________________________________-сон миллий паспорт (фуқаролиги йўқ шахснинг гувоҳномаси) бўйича доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган.


Амал қилиш муддати "_____" _______________ 20___ й.

ТШИИБ МваФРБ бошлиғи

М.Ў.";


в) 2-иловада:


12-банднинг тўртинчи хатбошиси "гувоҳномаси" сўзидан кейин "ёки ID-картаси" сўзлари билан тўлдирилсин;


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Ҳаракатланиш ҳужжатини бериш учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда давлат божи ёки консуллик йиғимлари ундирилади.

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида ҳаракатланиш ҳужжати йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни аризага илова қилади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5060-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 21-банддаги "яшаш гувоҳномасини" сўзлари "идентификацияловчи ID-картани" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловадаги "яшаш гувоҳномасини" сўзлари "идентификацияловчи ID-картани" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида"ги ПФ-5785-сон Фармони 3-бандининг иккинчи хатбошиси "паспорт" сўзидан кейин "ёки идентификацияловчи ID-карта" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6065-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


9-бандда:

ўн биринчи хатбошидаги "ариза келиб тушган кундан бошлаб беш" сўзлари "электрон талабнома шакллантирилган кундан бошлаб бир" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаро ID-картани йўқотган тақдирда ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат этади. Янги ID-карта белгиланган тартибда ID-карта йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида берилади";

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Чипга миллати ҳақидаги ёзув ота-онанинг миллатига мувофиқ ёзилади. Агар ота-оналар турли миллатга мансуб бўлишса, биринчи марта ID-карта берилаётганда фуқаронинг хоҳишига қараб отасининг ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик, фуқаронинг ёзма аризасига кўра миллати ҳақидаги ёзув фақат бир марта отаси ёки онасининг миллатига ўзгартирилиши мумкин";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Фуқаро ID-картаси амал қилиш муддати тугаганда ва тегишли ёшга тўлгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг бир ой муддатда ID-карта олиш учун мурожаат қилиши лозим";


11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Фуқаро ID-карта олиш учун ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:";


қуйидаги мазмундаги 20-2 ва 20-3-бандлар билан тўлдирилсин:

20-2. Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчига ёки судланувчига ID-картаси маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади.

Аризани кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ узайтирилиши мумкин.

ID-карта олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

белгиланган шаклдаги ариза;

процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақидаги тасдиқланган қарор нусхаси.

Давлат божи тўланганлиги ахборот тизимлари орқали текширилади.

Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

20-3. Тергов ҳибсхоналари ёки вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсга янги ID-картани расмийлаштириш ушбу шахслар сақланаётган жойга борган ҳолда амалга оширилади";


25-бандда:

биринчи хатбошидаги "бош бошқармасига" сўзлари "департаментига" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларидан озод этилган ва паспорти ёки ID-картасини йўқотган шахсларга ID-карта бериш масалалари илгари ҳужжатлаштирилган ёки сўнгги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидаги ёхуд вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга олинган ички ишлар органлари томонидан, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлсалар, кўриб чиқилади";


28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Фуқаро ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаслиги, уни яроқсиз ҳолга келтириши, йўқотиб қўйиши, шунингдек, бошқа шахсга тегишли бўлган ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, ID-картадан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолатга келтириш ёки яшириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан жавобгарлик белгиланади";


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида ID-карта йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни тақдим этади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.

ID-карта ўғирланган ҳолларда бу ҳақидаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида фуқароларга маълумотномалар берилади ва улар жавобгарликка тортилмайди";


в) 2-иловада:


31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаслиги, уни яроқсиз ҳолга келтириши, йўқотиб қўйиши, шунингдек, бошқа шахсга тегишли бўлган ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, ID-картадан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолатга келтириш ёки яшириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан жавобгарлик белгиланади.

32. Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида ID-картаси йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида мурожаат этган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни тақдим этади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ID-картаси ўғирланган ҳолларда бу ҳақидаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга маълумотномалар берилади ва улар жавобгарликка тортилмайди".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:


а) "а" кичик банднинг олтинчи хатбошиси "паспорти" сўзидан кейин "ёки идентификацияловчи ID-карта" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) "в" кичик банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республикада ва хорижда йўқолган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карталарнинг, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бекор қилинган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карталарнинг ягона маълумотлар базасини юритиш";


в) "г" кичик банднинг тўртинчи хатбошиси "паспорт" сўзидан кейин "ёки идентификацияловчи ID-карта" сўзлари билан тўлдирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари";


б) олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар маълумотлари".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3741-сон қарорида:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "паспортдаги" сўзи "паспорт ёки идентификацияловчи ID-картадаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:

1-позициянинг "Қўшимча хизматлар номи" устуни "паспорт" сўзидан кейин "ёки идентификацияловчи ID-карта" сўзлари билан тўлдирилсин;

2-позициянинг "Қўшимча хизматлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биометрик ҳамда паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотларини текшириш (Ф.И.О., фото, бармоқ излари, паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами, тақдим этган орган, берилган сана, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3873-сон қарорига 1-илованинг 3-банди "паспорт" сўзидан кейин "ёки идентификацияловчи ID-карта" сўзлари билан тўлдирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3924-сон қарорига илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 104-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий гувоҳнома)".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси "ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари," сўзларидан кейин "Адлия вазирлигининг давлат хизматлари марказлари," сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 49-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги 50-банд билан тўлдирилсин:

"50. Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида мурожаат этган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни тақдим этади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 52-банддаги "шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси" сўзлари "шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий гувоҳнома)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловада:


кириш қисми "паспорти" сўзидан кейин "ёки идентификацияловчи ID-картаси" сўзлари билан тўлдирилсин;


2.2-банддаги "е" кичик банд "паспорт" сўзидан кейин "ёки идентификацияловчи ID-карта" сўзлари билан тўлдирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4502-сон қарорига 1-илованинг 4-позицияси "Маълумотлар номи" устунидаги "Фуқаро паспорти берилган сана" ва "Фуқаро паспортини берган орган номи" сўзлари тегишинча "Фуқаро паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси берилган сана" ва "Фуқаро паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини берган орган номи" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель




































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск