ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2022 й. 198-сон "Навоий вилоятининг Хатирчи ва Қизилтепа туманлари ҳудудидаги ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2022 й.

N 198




НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ХАТИРЧИ

ВА ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНЛАРИ ҲУДУДИДАГИ

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИНГ ЕР ФОНДИ ТОИФАСИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 4, 9 ва 36-моддалари ҳамда "Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, шунингдек, Навоий вилоятининг Хатирчи ва Қизилтепа туманларидаги давлат ўрмон фонди тоифасига киритилган суғорилмайдиган яйлов ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Навоий вилояти ҳокимлигининг:

Навоий вилояти Хатирчи туманининг Олтинсой массиви ҳудудидаги Хатирчи давлат ўрмон хўжалигининг 1 389-контурдаги 15,0 гектар, Қизилтепа туманидаги "Тўдакўл" сув омбори атрофида жойлашган Навоий давлат ўрмон хўжалигининг 25, 139, 141, 156, 157, 159, 161, 162, 163, 170, 241, 247, 248, 251, 252, 256, 257, 258-контурлардаги 90,0 гектар - жами 105,0 гектар ўрмон фонди тоифасига киритилган суғорилмайдиган яйлов ер майдонларини (кейинги ўринларда- ер майдони) туман захирасига қайтариш;

ер майдонларини ўрмон фонди ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Навоий вилояти ҳокимлиги:

ер майдонларига бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш, ушбу ер майдонларини туман захира ерлари ҳисобига қайтариш ва уни давлат рўйхатига олиш;

ер майдонларини ўрмон ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Навоий вилоятининг ер фондига тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин.


3. Навоий вилояти ҳокимлиги мазкур қарорга асосан ер фонди тоифаси ўзгартирилаётган ерлардан самарали фойдаланишни таъминласин.


4. Белгилансинки, ер майдонлари ўрмон фонди ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Н.Т. Турсунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель









































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск