ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2022 й. ПҚ-211-сон "Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2022 й.

N ПҚ-211



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА

КЎКДАЛА ТУМАНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида:


1. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2022 йил 2 мартдаги 1901-IV-сон ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 17 мартдаги СҚ-503-IV-сон "Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегаралари ўзгартирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала тумани ҳокимлиги ташкил этилсин.


3. Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотларининг Кўкдала туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларнинг штат бирликлари чекланган умумий сони 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

а) бир ой муддатда:

Кўкдала туманини ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқиб тасдиқласин ва унинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини ташкил этсин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда Кўкдала тумани ҳокимлигини ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларини улар учун бино қурилгунга қадар "Кўкдала" МФЙ ҳудудидаги педагогика коллежи биносининг бўш турган қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминласин;

б) икки ой муддатда:

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Кўкдала тумани ҳокимлигини ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларини сақлаш харажатларини ўз ичига олган Кўкдала тумани бюджетининг ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Кўкдала тумани ҳокимлиги ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилоти бўлинмалари учун маъмурий бинолар қурилишини таъминласин. Бунда, маъмурий бинолар Кўкдала тумани ҳокимлиги учун - республика бюджети маблағлари ҳисобидан, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари учун - уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қурилиши белгилаб қўйилсин;

в) Кўкдала туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

г) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Кўкдала тумани ташкил этилиши муносабати билан янги ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларини етарли тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


6. Кўкдала тумани ҳокимлиги Кўкдала туманида фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар билан тузилган ер ижараси шартномалари юзасидан Чироқчи тумани ҳокимлигининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланиши белгилансин.


7. Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ва юритишда Кўкдала туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.


8. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда Кўкдала тумани ташкил этилиши натижасида маъмурий-ҳудудий чегаралар ўзгариши муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.


9. Олий суд, Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар икки ой муддатда Кўкдала туманида ўз тузилмаларини ташкил этиш чораларини кўрсин ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан маъмурий бинолар қуриш масаласини кўриб чиқсин.


10. Тижорат банкларига Кўкдала туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида мазкур туман ҳудудида банк инфратузилмасини ташкил этиш тавсия этилсин.


11. Адлия вазирлиги:

икки ой муддатда Кўкдала туманига ўтказилган маъмурий ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг жойлашган жойига (почта манзилига) оид маълумотлар улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилишини;

Молия вазирлиги билан биргаликда Кўкдала туманида умумий штат бирликлари доирасида адлия бўлими ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилишини;

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Кўкдала туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки маҳаллий бюджет ёхуд ўз маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.


12. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва "ЎзшаҳарсозликЛИТИ"ДУК билан биргаликда уч ой муддатда Кўкдала тумани маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, туманнинг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.


13. Молия вазирлиги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар ташкил этилаётган Кўкдала тумани ҳокимлиги ҳамда мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2691-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


15. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 19 апрелдаги

ПҚ-211-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлиги,

давлат органлари ва ташкилотларининг Кўкдала

туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларнинг

штат бирликлари чекланган умумий сони

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

I. ҚЎШИМЧА ШТАТ БИРЛИКЛАРИНИ КИРИТИШ ҲИСОБИДАН

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ

1.

Туман ҳокимлиги

28

шу жумладан:


Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази

4

II. БЕЛГИЛАНГАН ШТАТ БИРЛИКЛАРИ ДОИРАСИДА

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ*

2.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

5

3.

Молия бўлими

10

4.

Адлия бўлими

2

5.

Халқ таълими бўлими

6

6.

Мактабгача таълим бўлими

6

7.

Қурилиш бўлими

3

8.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

4

9.

Маданият бўлими

3

10.

Спорт бўлими

2

11.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

3

12.

Қишлоқ хўжалиги бўлими

9

13.

Ирригация бўлими

4

14.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

5

15.

Тиббиёт бирлашмаси

14

16.

Транспорт сектори

1

17.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

7

18.

Оила ва хотин-қизлар бўлими

3

19.

Давлат солиқ инспекцияси

14

20.

Статистика бўлими

3

21.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси

4

22.

Кадастр агентлиги бўлими


2

23.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

3

24.

Ғазначилик бўлинмаси

4

25.

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

4

26.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

6

27.

Вилоят "Чорванасл" марказининг туман вакили

1

28.

Ёшлар ишлари агентлиги бўлими

3

29.

Ободонлаштириш бошқармаси

7

30.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлими

5

31.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

3

32.

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти

3

33.

Юридик хизмат кўрсатиш маркази

4

34.

Давлат хизматлари маркази

5

35.

ФҲДЁ органи

3

Жами

189

         

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган бошқарув ходимлари умумий чекланган сони доирасида белгиланади.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг туман тузилмалари уларнинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида ташкил этилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 19 апрелдаги

ПҚ-211-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти

органлари фаолиятини янада такомиллаштириш

тўғрисида"ги ПҚ-2691-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2691-сон қарорига 3в-иловада:


а) "Қашқадарё вилояти" бўлимида:


"I тоифа" кичик бўлимининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

5.

Чироқчи

33

28

5

";

"II тоифа" кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 5-позиция билан тўлдирилсин:

"

5.

Кўкдала

28

24

4

";

"Жами" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Жами

445

378

67

";

б) 164-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

165.

Республика бўйича жами

5 173

4 433

740

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 апрель



































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск