Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Молия вазирининг 30.03.2022 й. 10-сон "Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.04.2022 й. 2835-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2022 й.

N 2835-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.03.2022 й.

N 10


БУЙРУҒИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар ва кўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ва 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 5 октябрдаги 77-сон буйруғи (рўйхат рақами 2835, 2016 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 510-модда) билан тасдиқланган Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                    Т. Ишметов




Буйруққа

ИЛОВА

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар ва кўшимча


1. 7-банддаги "пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи" деган сўзлар "Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шўъбаси (бундан буён матнда шўъба деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссия қарори лойиҳаси Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси томонидан мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шакл бўйича тайёрланади ва расмийлаштирилади, унда суммаларни тўловчи (пенсионер ёки нафақа олувчи), ортиқча тўлашнинг сабаби ва даври, чегирманинг ҳар ойлик суммаси ёки фоизи кўрсатилади.".


3. 11-бандда:

иккинчи хатбошидаги "дастурий таъминотга" ва "дастурий таъминот ишидаги" деган сўзлар тегишли равишда "Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига" ва " Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "дастурий таъминотга" деган сўзлар "Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Пенсионер ёки нафақа олувчи Пенсия жамғармаси бўлимининг ортиқча тўланган пенсия ёки нафақа суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиши мумкин.

Тайинланганига ва қайта ҳисобланганига (пенсионер ёки нафақа олувчи томонидан тақдим этилган қўшимча ҳужжатларга асосан) уч йил ва ундан ортиқ вақт ўтган пенсия ва нафақа ишларига Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ортиқча тўланган пенсия ёки нафақа суммасини ушлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

Судга мурожаат қилинганда, чегирма қилиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб турилади."


5. 16-банддаги "пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи" деган сўзлар "шўъбаси" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Пенсионернинг ёки нафақа олувчининг яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўзгарганлиги тўғрисида маълумот олинганда Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси пенсия йиғмажилдини унда ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг қолдиқ суммасини кўрсатган ҳолда пенсионернинг ёки нафақа олувчининг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.".


7. 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги "пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи" деган сўзлар "шўъбаси" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ижро ҳужжати бўйича ундирилишни тамомланиши (кўрсатилган сумманинг тўлиқ ундирилиши, ижро ҳужжатини юборган орган томонидан қайтариб олиниши ёки суд томонидан белгиланган муддат бўйича алиментларнинг ундирилиши) юзасидан Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси масъул ходими пенсионернинг ёки нафақа олувчининг Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали амалга оширилган чегирмаларнинг тўғрилигини текширади.

Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси масъул ходими Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги маълумотлар асосида пенсионер ёки нафақа олувчидан чегирма қилинган сумма ва амалга оширилган ундиришлар тўғрисида ижро ҳужжатини юборган суд ёки бошқа органга маълумот хатини тайёрлайди ва Пенсия жамғармаси бўлими шўъба мудирига текшириш учун тақдим этади.

Пенсия жамғармаси бўлими шўъба мудири чегирмалар ёпилишининг асослилигини ва ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.

Ижро ҳужжати Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи имзоси ва Пенсия жамғармаси бўлими муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул ходимга қайтарилади.".


9. 23-бандда:

иккинчи хатбошидаги "пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳида" деган сўзлар "шўъбасида" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи" деган сўзлар "шўъбаси" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳида" деган сўзлар "шўъбасида" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи" деган сўзлар "шўъбаси" деган сўз билан алмаштирилсин;


10. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.




Ўзгартиришлар ва кўшимчага

ИЛОВА



"Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан

чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармаси ______________________ бўлими

комиссиясининг пенсия (нафақа) миқдоридан

чегирма қилиш ҳақидаги

ҚАРОРИ

"_____" _______________ 20 ___ й.

____________ -сон

Пенсия йиғмажилди рақами:

Пенсия (нафақа) тури:

Шахснинг яшаш жойи:


Шахс

га


(Ф.И.О.)


"___" ________ 20 __ йилдан, "__" ________ 20__йилгача бўлган давр учун

сабабли

сўм

тийин


миқдорида ортиқча тўлов ҳисобланди.


Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 65-моддасига мувофиқ 20____ йил __________ ойидан ортиқча тўлов бўйича қарздорлиги тугагунга қадар ойлик тўловига _____% миқдорида чегирма қўйилсин.

Комиссия раиси:

Комиссия аъзолари:







".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 апрель



































Время: 0.0141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск