Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг махсус хизмати томонидан сув етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун ҳақ тўлаш ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.2022 й. 196-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

196-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг

махсус  хизмати  томонидан  сув  етказиб  бериш  ва

кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун

ҳақ тўлаш ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишдан

тушадиган маблағлардан фойдаланиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) махсус хизмати томонидан сув етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун ҳақ тўлаш ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари гидроэнергетика соҳасидаги ташкилотларга ҳамда аҳоли истеъмоли учун ичимлик сув, иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини етказиб берувчи коммунал соҳа ташкилотларига, шунингдек, саноат корхоналарига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


сув истеъмолчиси - ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан ёки сув хўжалиги объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи жисмоний ёки юридик шахс;


сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари - сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари, ирригация тизими бошқармалари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, сув омборларидан ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари);


сув хўжалигининг махсус хизмати - сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда фаолият юритадиган ҳамда сув хўжалиги ташкилотлари ва сув истеъмолчилари ўртасида тузилган шартнома асосида сув етказиб бериш ва бошқа сув хўжалиги хизматлари кўрсатиш учун ташкил этилган хизмат.


4. Сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари томонидан сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш бўйича хизматлар улар ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ тўловлар асосида кўрсатилади.



2-БОБ. СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


5. Сув хўжалигининг махсус хизмати томонидан сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ва бошқа сув хўжалиги хизматлари (кейинги ўринларда - сув хўжалиги хизматлари) учун тўлов миқдори:

сувни сув истеъмолчисига етказиб бериш харажатлари сув хўжалигининг махсус хизматини сақлаш (ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, транспорт воситаларини харид қилиш, улардан фойдаланиш, коммунал тўловлар ва бошқа харажатлар);

ҳўжаликлараро суғориш тармоқлари ва бошқа сув хўжалиги объектларини (икки ва ундан ортиқ сув истеъмолчисига хизмат кўрсатувчи суғориш тармоқлари, улардаги гидротехника иншоотлари, насос агрегатлари, суғориш қудуқлари) ишончли бошқариш, уларни таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш;

сув истеъмолчисининг буюртманомасига асосан унинг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритишни рақамлаштириш, шунингдек, кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун харажатлардан иборат.


6. Сув хўжалигининг махсус хизмати келгуси йил учун сув истеъмолчиларига кўрсатиладиган сув хўжалиги хизматлари ва уларнинг харажатлари бўйича ҳар календарь йилнинг 10 декабрига қадар харажатлар сметасини ишлаб чиқади.

Сув истеъмолчиси томонидан тўланадиган йиллик тўловлар миқдори харажатлар сметасига асосан сув истеъмолчисининг суғориладиган ер майдони (экиладиган экин тури, уларни суғориш режими ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб) ёки етказиб бериладиган ҳар бир куб метр сув ҳажми учун ойлар кесимида белгиланади.

Сув истеъмолчисига сув етказиб бериш, шунингдек, ҳўжаликлараро суғориш ва бошқа иншоотларни ишончли бошқариш, уларни таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш харажатлари ҳар календарь йилнинг 20 декабрига қадар сув истеъмолчиларининг умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади ҳамда 25 декабрга қадар уларга етказилади.

Сув истеъмолчисининг буюртманомасига асосан кўрсатиладиган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун алоҳида шартнома расмийлаштирилади.


7. Сув истеъмолчилари томонидан тўловларни олинган сув ҳажми бўйича белгилашда бир куб метр сув етказиш тарифи қуйидаги формула билан ҳисобланади:


Хт = Тс/ W


Тс - сув хўжалигининг махсус хизмати томонидан унинг хизмат кўрсатиш ҳудудидаги сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ҳамда ҳўжаликлараро суғориш ва бошқа сув хўжалиги объектларини ишончли бошқариш, уларни таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш бўйича йиллик ҳисобий харажатлар миқдори (сўмда);

W - сув хўжалигининг махсус хизмати томонидан унинг хизмат кўрсатиш ҳудудидаги сув истеъмолчиларига ажратиладиган кўп йиллик ўртача ҳисобий сув олиш лимити (куб метрда).



3-БОБ. СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА КЎРСАТИЛГАН

БОШҚА ХИЗМАТЛАР УЧУН ҲАҚ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


8. Сув хўжалигининг махсус хизмати билан сув истеъмолчиси ўртасида белгиланган тартибда сувнинг кундалик ҳисоб журнали юритилади ҳамда ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасигача етказиб берилган сувнинг ҳажми ҳамда кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.


9. Сув истеъмолчилари расмийлаштирилган далолатномага асосан ўтган ой давомида олинган сув ҳажмидан, шунингдек, кўрсатилган бошқа хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланган тўловларни кейинги ойнинг 10 санасига қадар сув хўжалигининг махсус хизматининг шахсий ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бунинг учун сув хўжалиги ташкилотларида сув хўжалигининг махсус хизмати учун Молия вазирлиги Ғазначилигида унинг махсус шахсий ҳисобварақ очилади.

Сув истеъмолчисининг буюртманомаси бўйича тузилган шартнома асосида кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар шартнома шартларига биноан амалга оширилади.



4-БОБ. СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТИЛГАН

ХИЗМАТЛАРДАН ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


10. Сув етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлардан махсус шахсий ҳисобварақларда жамланган маблағлар сув хўжалигининг махсус хизмати томонидан қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

сув хўжалигининг махсус хизматини сақлашга (ходимларга, жумладан амалдаги меъёрлар доирасида жалб этилган мавсумий ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, ходимларни белгиланган тартибда ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш, коммунал тўловлар ва бошқа харажатлар);

транспорт воситаларини (велосипед, мотоцикл, мопед ва бошқалар) харид қилиш, улардан фойдаланишга;

ҳўжаликлараро суғориш ва бошқа сув хўжалиги объектларини ишончли бошқариш, уларни таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишга;

сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун мелиоратив техникалари харид қилиш ва улардан фойдаланишга, шу жумладан лизинг тўловларини амалга оширишга;

механик қурилмаларга эга сув хўжалиги иншоотларида электр энергияси харажатларини қоплашга;

сув истеъмолчиларининг буюртманомасига асосан тузилган шартномалар бўйича уларнинг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритишни рақамлаштириш, шунингдек, бошқа сув хўжалиги хизматларига.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель


































Время: 0.0291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск