ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.04.2022 й. 200-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

200-сон қарорига

3-ИЛОВА



Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб

чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

     

        

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг буюртмасига (шартномага асосан) мувофиқ лойиҳа ташкилотлари (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) томонидан берилган сўровномага асосан шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда - АРТ) ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга асосан барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш учун АРТни ишлаб чиқиш ва тақдим этишга нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар учун АРТни ишлаб чиқиш учун бевосита тўғридан-тўғри Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) мурожаат қилинади.

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва лойиҳа ҳужжатини келишишда АРТни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш талаб этилмайди (икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно).


3. АРТ лойиҳаолди ҳужжат бўлиб, ер участкаси ёки бино ва иншоотга мулк ҳуқуқини тасдиқламайди ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмайди.

АРТ тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларидан, давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорларидан, шу жумладан, тарихий ва маданий обидаларни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаб ва шартларини ҳамда объектни аниқ ер участкасида жойлаштиришда учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан келиб чиқувчи ўзига хос шаҳарсозлик ва архитектуравий шартлар ҳамда объектни лойиҳалаштириш ва қуришнинг алоҳида шароитлари мажмуасидан иборат ҳужжат ҳисобланиб, унинг асосида объект қурилиши (реконструкцияси) учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

АРТ бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талабларни ҳамда муҳандислик-коммуникация трассаларига ва муҳандислик тармоқлари ўтказилишига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.


4. АРТ ишлаб чиқилмасдан лойиҳа ҳужжатларини келишиш тақиқланади.


5. Ваколатли орган АРТни ишлаб чиқади ва тақдим этади.


6. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.


7. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчи АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

АРТни учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризалар ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.


9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага қуйида санаб ўтилган ҳужжатлардан бири илова қилинади:

тегишли равишда туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг бино ва иншоотни реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотни қуришга рухсатномаси;

"E-auksion" ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома;

йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Объектда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига (эҳтиёжга кўра электр, газ, сув таъминоти ва оқова сув тармоқлари) уланиш нуқталари ва уларга объектдан уланиш трассалари ўтказилиши зарурати мавжуд бўлса, техник шартлар сўровномага илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш эектрон тарзда амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Ариза берувчи АРТ бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида АРТни олиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


13. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим ва инсвойсда кўрсатилган суммани ўз вақтида тўланмаслиги.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.


16. Ваколатли орган сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган ҳисоб-фактурани (кейинги ўринларда - инвойс) юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.


17. Ваколатли орган заруратга кўра, объектни жойига борган ҳолда, янги қурилиш учун ажратилган ер участкасини ва қўшимча қурилиш амалга оширилаётган ер участкасини, шунингдек, реконструкция қилиниши зарур бўлган объектни ўрганиб чиқади.

Объектни ўрганиб чиқиш объект ёки унинг қисмлари ва унга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, унга туташ ҳудудлар ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.


18. Давлат хизматлари маркази инвойс тушганидан бошлаб реал вақт режимида бу ҳақида ариза берувчини электрон хабардор қилади.

Ариза берувчи инвойс келиб тушгандан сўнг бир ой мобайнида инвойсда кўрсатилган суммани тўлайди.

Инвойсда кўрсатилган сумма тўланганлиги электрон тарзда тасдиқланади.


19. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиши давомида заруратга кўра, кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириш талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.


20. АРТни ишлаб чиқиш қиймати ва муддатлари ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ белгиланади.

АРТни ишлаб чиқиш муддати АРТни ишлаб чиқиш тўлови келиб тушгандан сўнг ҳисобланади.


21. Инвойс юборишни рад этиш учун сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққоний эмаслиги, шу жумладан, ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар ўз кучини йўқотганлиги ёки бекор қилинганлиги асос бўлади.

Инвойсни юборишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.


22. Инвойсда кўрсатилган тўлов белгиланган муддатда амалга оширилгандан сўнг ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ АРТ ишлаб чиқади.

Бунда сўровномага техник шартлар илова қилинган тақдирда, ер участкаси (объект)нинг амалдаги жойлашувини ҳисобга олувчи муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларида баён этилган маълумотларни таққослаган ҳолда объект текширувдан ўтказилиб, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг уланиш нуқталаригача ўтказиладиган трассалари белгиланади.

QR-код қўйилган АРТ электрон шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.


23. АРТ расмийлаштирилган куни ваколатли орган Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига АРТни электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази АРТ тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга АРТни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.


25. АРТ расмийлаштирилган куннинг ўзида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.


26. АРТни ишлаб чиқишдан тушган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.


27. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


28. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


29. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

       

      




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Архитектура-режалаштириш топшириғини

ишлаб чиқиш ва бериш

СХЕМАСИ

        

   

Босқичлар

      


    

Субъектлар

    


    

Амалга ошириладиган тадбирлар

     


    

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


Ариза берувчи


      

1. АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказига ёки давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон тарзда ЯИХДП орқали мурожаат қилиш.

   

2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

     


    

1. Хоҳишига

кўра.


2. Мурожаат

қилинганда.

    








2-босқич


      

1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП

     


Сўровномани ваколатли органга юбориш.


Реал вақт

режимида








3-босқич


Ваколатли

орган


       

1. Сўровномада қайд этилган маълумотларнинг хаққонийлигини текшириш.


2. Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган инвойсни юбориш.

      


3 иш куни

мобайнида








4-босқич


    

1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП

     


Инвойс олинганлиги хақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилиш.


Реал вақт

режимида








5-босқич


      

Ариза

берувчи

  


Инвойсда қайд этилган тўловни амалга ошириш.


Бир ой

мобайнида








6-босқич


Ваколатли

орган


      

1. АРТни ишлаб чиқиш, электрон шаклда расмийлаштириш ва ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш.


2. АРТни давлат хизматлари марказига юбориш ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юбориш.

     


10 иш куни


Реал вақт режимида



7-босқич


Давлат хизматлари маркази


      

АРТни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва бу хақида электрон тарзда хабардор қилиш.

Ариза берувчининг электрон манзилига АРТни жўнатиш, ариза берувчини бу хақида электрон тарзда хабардор қилиш ва АРТни бериш.

       

Реал вақт

режимида

         

        




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА








(санаси)




(рақами)

         

         

Архитектура-режалаштириш топшириғини

ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматларидан

фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

       

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

       

1. ЖШШР



2. Ф.И.О.



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



      

II. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

       

1. Тўлиқ номи



2. Телефон рақами



3. СТИР



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



       

III. Объект ҳақида маълумот:

       

1. Объектнинг кадастр рақами



2. Объект жойлашган манзил



3. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишнинг мақсади


Турар жойни нотурар жойга ўзгартириш


Объектни янгидан қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотни қуриш


4. Қайта расмийлаштириш


       

IV. Илова қилинадиган ҳужжат

(қуйида кўрсатилган ҳужжатлардан бири илова қилинади):

      

а) туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг рухсатномаси;


б) "E-auksion" ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома;


в) йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори;


г) техник шартлар (муҳандислик-коммуникация тармоқларига эҳтиёжи бўлганда).


       

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Объектларни лойиҳалаштириш

учун АРТни ишлаб чиқиш

МУДДАТИ ВА ҚИЙМАТИ

         

Т/р


Қурилаётган объектларнинг

турига қараб АРТни ишлаб чиқиш

     

Муддати


Қиймати

(базавий ҳисоблаш

миқдорида)

        

1.

Объект (бино ва иншоот)ларни янги қурилиши учун (янгидан ажратилган ёки аукцион орқали ютиб олинган ер майдонларида)


10 иш куни

4

2.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш билан қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш


8 иш куни

3,5

3.

Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар учун


5 иш куни

1,0

     

Изоҳ.


а) Объектнинг жойлашган жойига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда кўрсаткичларга қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:

қишлоқ аҳоли пунктларида - 0,7;

туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳарчаларда - 0,8;

туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда - 0,9;

Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида - 1,0;

б) қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади;

в) АРТ қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда;

объектнинг фаолият тури, ҳажми ва бошқа хусусиятлари ўзгарганда;

қурилиш объекти қурилиш давомида бегоналаштирилганда;

АРТни қайта расмийлаштиришда ариза берувчининг АРТ бериш тўғрисидаги сўровномаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

бунда йиғим миқдори ушбу Регламентнинг 12-банди талаблари асосида тақсимланади;

АРТни қайта расмийлаштиришда АРТ ишлаб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

г) ушбу нархлар объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқишнинг барча турларига қўлланилади;

д) АРТнинг архитектура-шаҳарсозлик ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш қисмларини алоҳида ишлаб чиқишда ҳар бир бўлим учун нарх 0,6 коэффициент қўлланилади.

       

         




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ҳужжат тузилган сана:




Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.:








Ариза рақами:






     

   

АРХИТЕКТУРА-РЕЖАЛАШТИРИШ ТОПШИРИҒИ

       

20__ йил "___" _______ ____-сон

        

Лойиҳавий бино (иншоот) тури:


       

Лойиҳавий бино (иншоот)нинг манзили:


       

Лойиҳавий бино (иншоот)нинг буюртмачиси:


       

Архитектура-режалаштириш топшириғи фақат лойиҳалаштириш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланиб, қурилиш-монтаж ишларини бошлашга асос бўла олмайди. Қурилиш бош бошқармасининг манзили ва телефон рақамлари: _______________

         

Т/р


Архитектура-

режалаштириш топшириғи

таркиби


Мазмуни


1.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар

Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг 20 ___ йил _____ даги 00-0/0000-сон рухсатномаси, "E-auksion" ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома ёки йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорлари.


2.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг жойлашиши ва бош режада тутган ўрни


а) Объект манзили (манзили бўлмаган ҳолатда объект ҳудудига туташган ёки яқин масофада жойлашган бино ёки иншоот)______;

б) объект жойлашган ҳудуд қайси зонага мансублиги (аҳоли пунктининг амалдаги ёки аввалги бош режасига асосан) ______________;

в) объект жойлашган ҳудуд муҳандислик тармоқлари билан таъминланганлиги / таъминланмаганлиги ____________________.


3.

Лойиҳалаштириладиган объект ҳудудининг табиий-иқлим кўрсаткичлари


Лойиҳалаштирилаётган объектнинг ер участкаси ________иқлим ҳудудида жойлашган. Ҳаво ҳарорати:

ўртача йиллик _______________

энг баланд ҳарорат ____________

энг паст ҳарорат ______________

июнь-август ойларида _____________

декабрь-февраль ойларида _______________.


4.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг геологик ва топографик жиҳатдан ўрганилганлиги


Ҳолатни ўрганиш учун тегишли лицензияга эга ташкилотга 1:500 нисбатдаги топохарита ишлаб чиқиш учун буюртма бериш.


5.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг чегаралари ҳамда унга туташ объектлар ёки ер участкалари тўғрисида маълумот


Лойиҳалаштириш учун танланган ер майдони қуйидагича чегараланган:

Шимол томондан - м _________________ билан чегараланган;

Жануб томондан - м __________________ билан чегараланган;

Шарқ томондан - м __________________ билан чегараланган;

Ғарб томондан - м __________________ билан чегараланган.


6.

Қизил чизиқлар ва белгилар


Объект ер участкасининг тасдиқланган чегарадан чиқмасдан, қурилиш чизиқларига амал қилган ҳолда лойиҳа ишларини олиб борилиши таъминлаш.


7.

Архитектура талаблари

Лойиҳани ишлаб чиқишда:

а) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига амал қилиш; б) аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режасига ва унинг тегишли қисмининг батафсил режалаштириш лойиҳасига қатъий риоя этиб, объект атрофидаги мавжуд биноларга боғланган ҳолда ягона архитектура кўринишини ташкил этиш лозимлигини инобатга олиш;

в) объектни реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишни бошлашдан олдин айрим ҳолатларда (буюртмачининг талабига биноан ёки ташқи кўринишидан авария ҳолатининг аломатлари мавжуд бўлганда) тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ва бошқа ташкилотларнинг объектнинг ҳолати бўйича хулосасини олиш;

г) ушбу АРТга мувофиқ буюртмачи томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, алоҳида муҳим объектлар бўйича вилоят қурилиш бош бошқармаси билан келишилган лойиҳа топшириқларига, 1:500 нисбатдаги топохаритадаги тасдиқланган чегараларга амал қилиш; д) объектнинг 1:500 нисбатдаги бош режасини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилоти томонидан ихтисоси ўзгараётган ва реконструкция қилинаётган бино жойлаштирилган ҳамда объект атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари акс эттирилган, объектга кириш-чиқиш йўллари ва автомобиллар тўхташ жойлари ташкил этилиши назарда тутиш; е) объектнинг баландлиги ____ қаватдан кам бўлмасин ёки ____ қаватдан ошмасин (аҳоли пункти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда қуриш лойиҳалари мавжуд ҳолларда тўлдирилади);

ж) объектда қуйидаги кичик архитектура шакллари ўрнатилиши назарда тутилади:

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________.


8.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасида мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ёки фойдаланиш бўйича таклифлар


Лойиҳачининг лойиҳа топшириғига мувофиқ:

а) қурилиш учун ажратилган ер участкасида бузилишга тушадиган бино ва иншоотларга аниқлик киритиш;

б) қурилиш учун ажратилган ер участкасида мавжуд бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


9.

Объектни босқичма-босқич қуриш


Қурилишнинг мураккаблигига ва буюртмачи томонидан бериладиган лойиҳа топшириғига мувофиқ қурилишни босқичма-босқич олиб бориш ва фойдаланишга топшириш жараёнлари назарда тутиш.


10.

Ер майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш


Лойиҳанинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қисмида қуйидагилар инобатга олинади:

а) объект жойлашадиган ҳудудда иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экиш;

б) тегишли ҳудудлари кўкаламзорлаштирил-ганлиги;

в) ландшафт архитектурасининг ечимларидан фойдаланган ҳолда дарахтларнинг қандай шаклларда бўлиши;

г) мавжуд кўп йиллик дарахтларнинг сақланиб қолиши.


11.

Санитария-гигиена талаблари

а) лойиҳалаштиришда санитария-гигиена талабларига риоя этиш;

б) лойиҳалаштириш жараёнида қурилиш материаллари турларини белгилашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақиқланмаган ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган қурилиш материалларидан фойдаланилиши шартлиги кўзда тутиш;

в) объект қурилиши учун танланган ер майдонидан оқиб ўтувчи канал ёки ариқ мавжуд бўлган тақдирда, лойиҳадаги сув йўналиши ҳамда сувнинг муҳофаза зоналарини сақлаш ва қирғоқларни ободонлаштириш ва мустаҳкамлаш ишлари лойиҳалаштириш жараёнида инобатга олиш.


12.

Ёнғиндан сақланиш талаблари


Объект "Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги" ШНҚ 2.01.02-04 га асосан лойиҳалаштириш.


13.

Экология талаблари


Лойиҳалаштиришда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш меъёрларига амал қилиш.


14.

Лойиҳани келишиш

Лойиҳани АРТга мувофиқлиги юзасидан ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги идоралар билан келишилади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан - тарихий зоналарда, шу жумладан, маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳалари;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан - икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

в) туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан - икки қаватгача (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан кам бўлган бино ва иншоотларни ҳамда якка тартибдаги уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

Келишиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси илова қилинади. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF ёки JPEG форматда бўлиши керак.


15.

Алоҳида талаблар

Лойиҳани келишиш давомида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ёки улар ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик Кенгашлари ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан берилган тавсиялар ва экспертиза хулосасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ:

қурилиш жараёнида белгиланган тартибда лойиҳа ташкилоти томонидан объектда муаллифлик назоратини олиб боришни таъминлаш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;

давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш.


      

Муҳандислик тармоқларига уланиш шартлари:

        

16.

Ичимлик сув тармоғи


Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)


17.

Оқова сув тармоғи


Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)


18.

Электр энергияси тармоғи


Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)


19.

Табиий газ тармоғи


Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)


20.

Алоқа тармоғи


Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)


21.

Иссиқлик тармоғи


Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)


22.

Дренаж тармоғи


Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)


23.

Объектни муҳандислик тармоқларига улаш бўйича буюртмачи ва лойиҳа ташкилотига қўйиладиган талаблар


Объектни муҳандислик тармоқларига улаш тартиб-таомилларини белгиловчи амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш.

Объектга уланадиган ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари унга чегарадош ўзга ер участкасидан ўтказиладиган ҳолатларда муҳандислик тармоқларининг трассалари ушбу ер участкалари эгалари билан келишиш.

Объектга тегишли ер участкаси ҳудудидан ўтган ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари кўчирилиши (зарурат бўлганда) лойиҳада инобатга олиш.

Объектга уланадиган ер ости муҳандислик тармоқларини ётқизишда кўчаларни кесиб ўтишни мутасадди ташкилотлар билан келишиш.

      

24.

АРТнинг амал қилиш муддати


Ушбу АРТ берилган санадан бошлаб икки йил давомида амал қилади.


      

    

Объект жойлашуви ва муҳандислик тармоқларига уланиш

СХЕМАСИ

     

       

     

       

Объект жойлашган жой ва муҳандислик тармоқлари кўрсатилиган схема.

    

       

      

       

АРТ бўлими бошлиғи:



Ф.И.О.

         

АРТ бўлими мутахассиси:



Ф.И.О.

         

        

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель























































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск