ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.04.2022 й. 200-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини

ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш

ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни

қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

        

       

     

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар (кейинги ўринларда - рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.

Рухсатнома қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмайди.


2. Ушбу Регламент қоидалари Ўзбекистон Республикасининг мақсадли дастурларига киритилган объектлар, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар ва якка тартибдаги уй-жойлар қурилиш-монтаж ишларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;


иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;


капитал бино ва иншоот - объект барпо этилиши учун ер участкасига мулк, ижара ёки домий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлган, зарур рухсат берувчи ҳужжатлари олинган ҳамда муқим муҳандислик коммуникациялари ўтказилган (зарур бўлганда), шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда махсус мослаштирилган (чуқурлаштирилган ва бошқа ҳолатдаги) пойдеворларга ўрнатилган қурилиш тизими;


вақтинчалик қурилмалар - объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган, дала ишлари (геодезия, қишлоқ ҳўжалиги, ўрмончилик, балиқ кўпайтириш ва бошқалар) бажариладиган мавсумий савдо, умумий овқатланиш, ўқитиш ва бошқа жараёнлар даврида махсус барпо этиладиган ёки мослаштириладиган ҳамда улардан фойдаланиш зарурати бўлмаганда бартараф этиш (бузиш) имконияти мавжуд бўлган капитал ҳисобланмаган ишлаб чиқариш, омбор сифатида ишлатиладиган бино ва иншоотлар;


енгил турдаги қурилмалар - енгил конструкциялардан иборат, ҳар томонлама ёпиқ ёки бир қисми очиқ, 0,5 метрдан чуқур бўлмаган ҳолатда тошдан ёки ғиштдан терилган пойдеворларга эга, тўлиқ ечиб олиш (доналаб ўпириб олиш) ва кўчириш имконияти мавжуд объектлар;


магистрал кўчалар - аҳоли пунктининг маъмурий марказини бошқа функционал зоналари билан боғловчи, шунингдек, унинг ҳудудида умумий фойдаланишдаги транспорт ва бошқа транспорт воситалари ҳамда пиёдалар серқатнов бўлган асосий кўчалар;


қайта қуриш - объектдаги бино ва иншоотларни тўлиқ ёки қисман бузиб ташлаб, уларнинг ихтисослашишини ўзгартирган ёки ўзгартирмаган ҳолда янгиларини қуриш;


ихтисослашишини ўзгартириш - бино ва иншоотларни ёки алоҳида хоналарни, шу жумладан, қурилиши якунланмаганларини уларнинг дастлабки лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадли йўналишининг реконструкция қилинган ва реконструкция қилинмаган ўзгариши;


қўшимча қурилиш - юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларининг олдин қурилган бино ва иншоотлардан бўш қисмида уларга туташган ҳолда ва (ёки) алоҳида турадиган янги бино ва иншоотларнинг барпо этилиши;


реконструкция қилиш - бинолардан фойдаланиш шароитларини ўзгартириш, уларнинг жисмоний эскириши туфайли юзага келган йўқотишлар ўрнини тўлдириш, бинолардан фойдаланишнинг янги мақсадларига эришиш учун асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар ҳамда кўп квартирали уйдаги жойни қайта режалаштириш мажмуи;


шаҳарсозлик ҳужжатлари - ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар.


4. Рухсатнома 2 йил муддатга берилади, агарда рухсатнома талаблари 2 йил муддатда бажарилмаса буюртмачининг сўровига асосан рухсатнома берган орган томонидан қайтадан кўриб чиқилади.


5. Қуйидаги ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди:

биноларнинг мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтариб турувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келмайдиган қайта режалаштириш (кўп квартирали уйдаги жойларни қайта режалаштириш бундан мустасно);

пойдевор майдонини ўзгартирмасдан енгил турдаги қурилмалар ва вақтинчалик қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш.

Бунда лойиҳа ҳужжатлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан (архитектура режалаштириш топшириғини ишлаб чиқмасдан) келишилади. Объектни фойдаланишга қабул қилиш талаб этилмайди.


6. Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни тегишли рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланади.


7. Рухсатнома туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан берилади.

Ваколатли орган томонидан турар жойни нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш (реконструкция қилмасдан) учун рухсатнома расмийлаштирилганда ариза берувчининг сўровига кўра кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рухсатнома Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон тарзда юборилади (объектнинг муайян қисми тоифасини ўзгартириш бундан мустасно).

Бунда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг автоматик равишда:

давлат солиқ инспекциясига - объектнинг тоифаси ўзгарганлиги хақида солиқ ҳисобини юритиш учун;

муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларга - истеъмолчи билан тўғри ҳисоб-китоб қилиниши учун юборилади.

Рухсатнома расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчининг ихтиёрига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун автоматик тарзда буюртма берилиши мумкин.

Магистрал кўчалар, халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган бино ва иншоот, кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар фасадларини реконструкция қилиш ва уларни қайта қуриш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.

Кўп қаватли турар жойнинг биринчи қаватини нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни кўп қаватли турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришда кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияларининг тегишли ижобий хулосалари талаб этилади.


8. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасидаги ахборот алмашув ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.


9. Рухсатнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. РУХСАТНОМА ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


10. Қуйидагилар рухсат беришга доир талаб ва шартлар ҳисобланади:

а) турар жойни нотурар жойга ўтказишда:

турар жой авария ҳолатида эмаслиги;

турар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу турар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги;

нотурар жойга ўтказилаётган турар жой биринчи қаватда жойлашганлиги (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно);

қонунчилик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига зид равишда бинолар конструкциясига таъсир кўрсатувчи ўзгартиришлар киритмаслик;

объектда эвакуация чиқишларининг сони ва жойлашишининг ўзгармаслиги;

турар жой аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондига кирмаслиги;

алоҳида кириш жойини яратиш имкони мавжуд бўлиши;

кўзланган фаолият тури Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловасига (кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларда жойлаштиришга рухсат берилган фаолият турлари рўйхати) мувофиқ фаолият турларига зид бўлмаслиги;

б) нотурар жойни турар жойга ўтказишда:

бино ва иншоотлар аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига мансуб ерлардаги турар жой зоналарида жойлашганлиги;

нотурар жой авария ҳолатида эмаслиги;

турар жойга ўтказилаётган хона бино ертўласи ёки ярим ертўласида жойлашмаганлиги;

турар жойга ўтказилаётган хона қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида жойлашмаганлиги;

турар жойга ўтказилаётган хонани тўғридан-тўғри бошидан охиригача ёки бурчагидан шамоллатишни ташкил этиш имкониятининг мавжудлиги, шунингдек, ёндош турар жой ёки нотурар жойлардан тўлиқ изоляцияланганлиги;

хоналар шифтининг (максимум, минимум) баландлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ эканлиги;

нотурар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу нотурар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги;

зарур санитария-гигиеник узеллар яратиш учун хоналарни мослаштириш имкониятининг мавжудлиги;

марказлаштирилган канализация мавжуд бўлмаган ҳолларда хонага бириктириладиган ер участкасининг майдони турар жой хонасидан, шунингдек, бириктириладиган ер участкасига туташ бўлган бошқа мулкдорларга тегишли турар жойлардан оқова сув ва ҳожатхона учун мўлжалланган ўралардан санитария нормаларига мувофиқ масофада жойлашганлиги;

жой муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ирригация иншоотлари, дарё ва сув ҳавзалари, ишлаб чиқариш объектлари, қабристонлар муҳофаза зоналари, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш учун заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш зоналари ҳудудида жойлашмаганлиги;

хонанинг мавсумий ва вақтинча яшаш учун мўлжалланмаганлиги;

шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ турар жой биноларини жойлаштириш учун мўлжалланмаган зоналарда жойлашмаганлиги;

хонанинг бозорлар ва бошқа савдо марказларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлашмаганлиги;

тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш объекти, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, кинотеатрлар, рақс майдончалари, 500 ўрингача бўлган ёпиқ кинотеатрлар, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган портловчи, ёнувчи ва кимёвий воситалар сақлаш омборхоналари, ангарлар, киоскалар, бостирма тоифасидаги объект эмаслиги;

ижтимоий соҳа объектларида ва унга тегишли ер майдонларида жойлашмаганлиги;

в) кўп квартирали уйларни қайта режалаштириш ва реконструкция қилишда қўшниларнинг ёки бошқа учинчи шахсларнинг умумий мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилмаслиги ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатар юзага келмаслиги;

г) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


11. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Рухсатнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.


12. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш назарда тутилганда сўровномага турар жойга биргаликда эгалик қилувчиларнинг (агар мавжуд бўлса) нотариал тасдиқланган ёзма розилиги илова қилинади.

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

14. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон амалга оширилади.


15. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.


16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


17. Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома ваколатли органга автоматик тарзда юборилади.


18. Ваколатли органга сўровнома тушганидан сўнг етти иш куни мобайнида объектни жойига бориб бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш имкониятлари мавжудлигини ўрганади ва QR-код қўйилган рухсатномани беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.

Ваколатли орган томонидан рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.

Рухсатнома электрон кўринишда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.

Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида заруратга кўра кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириши талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.

Агарда, Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали объектнинг кадастр ҳужжатлари тўғрисидаги зарурий маълумотларни олишни имкони бўлмаган (маълумотлар базасида мавжуд бўлмаганда) тақдирда, ариза ваколатли орган томонидан ҳудудий кадастрлар палатасининг объект тўғрисида тақдим этадиган ёзма маълумотномаси асосида кўриб чиқилади.

Ариза берувчи ваколатли органга объектни ўрганиш учун имконият яратиб бериши талаб этилади.

Ваколатли органнинг объектни жойига бориб ўрганиб чиқиши бутун бино ва иншоотни ёки уларнинг қисмларини ва уларга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, уларга туташ ҳудудни ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.

Ваколатли орган ўрганиш давомида бино ва иншоот ўзбошимчалик билан қурилмалигини аниқлаш учун бино ва иншоотни текширувдан ўтказади, ариза берувчининг сўровномасидаги ва кадастр ҳужжатларидаги маълумотларни бино ва иншоотнинг ҳақиқий ҳолати билан таққослайди.

Шунингдек, объектда қуйидагилар ўрганилади:

қурилиши режалаштирилаётган объект бош режага мувофиқлиги;

шаҳарсозлик ҳужжатларисиз амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари мавжудлиги;

муҳандислик тармоқлари ёки муҳофаза зоналарида объектни жойлаштириш режалаштирилганлиги;

қурилаётган объект учун шаҳарсозлик талаблари бўйича ер майдони етарли эканлиги;

бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш режалаштирилаётган объект ҳудуднинг шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган зоналаштиришга мувофиқ жойлашганлиги;

қурилиши режалаштирилаётган объект учун ажратилган ер майдони низоли бўлган тақдирда, мазкур низо мазмунан ҳал этилганлиги тўғрисидаги конуний кучга кирган суд органининг қарори ёҳуд низолашувчи тарафларнинг ёзма равишда расмийлаштирилиб тасдиқланган келишув битими мавжудлиги;

санитария қоидалари ва нормаларига мос эканлиги;

қўшимча бино ва иншоотларни қуриш режалаштирилаётган ўз ҳудудида кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлган тақдирда қуриш учун экология органларининг тегишли ижобий хулосаси мавжудлиги.


19. Қуйидагилар ваколатли орган томонидан рухсатнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланмаганлиги;

мазкур Маъмурий регламентнинг 10, 18 ва 21-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;

бино ва иншоотнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ эмаслиги;

объектни ўрганиш учун ваколатли органга имконият яратилмаганлиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ, хатлов ёки гаровга (ипотекага) қўйилганлиги (ваколатли органнинг розилик хати тақдим этилиши бундан мустасно);

лойиҳалаштириш назарда тутилган қурилиш-монтаж ишлари рухсатнома олгунга қадар ўзбошимчалик билан бошланган бўлса;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги.

Бунда ер участкаси ёки бино ва иншоотнинг бири давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, рад этиш тақиқланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


20. Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этиб рухсатнома олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатнома сўровнома такроран берилгандан сўнг ваколатли орган томонидан беш иш кунидан ошмаган муддатда берилади.

Рухсатномани бериш масаласини такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

Рухсатномани олиш учун қайта мурожаат рад этилганда кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда кўриб чиқилади.


21. Турар жой зоналарида жойлашган объектлардаги бино ва иншоотларни ёки улардаги алоҳида хоналарни қуйидаги фаолият турлари учун ихтисослаштиришга рухсатнома бериш тақиқланади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан Объектлар хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ келтирилган II тоифанинг 19.1, 22.2, 44.2, 44.3, 45.4 ва 45.5-бандларида қайд этилган ҳамда III-IV тоифаларга мансуб объект турларига;

оммавий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган ҳамда 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган очиқ турдаги умумий овқатланиш жойларини ташкил этиш, кино ва видеофильмлар намойиш қилиш, концерт ҳамда кўнгилочар аттракционларни ташкил этишга мўлжалланган фаолият турлари.

Қуйидаги фаолият турларига мансуб объектлар бундан мустасно (ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган объектлар таркибида бўлмаслик шарти билан):

соғлиқни сақлаш муассасалари объектлари ва дорихоналар;

дам олиш ва туризм муассасалари объектлари;

юлдузлик даражасидан (тоифасидан) қатъи назар, меҳмонхона хўжалиги объектлари;

маданий-маърифий муассасалар объектлари;

жамоат бинолари ва маъмурий бинолар;

таълим муассасалари объектлари;

илмий-тадқиқот муассасалари объектлари;

маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг йил бўйи фаолият юритадиган объектлари, кир ювиш корхоналари, кийим тикиш ательелари, сартарошхоналар, ҳаммомлар ва шу кабилар;

сув хўжалиги қурилиши, мелиорация ва ирригация объектлари;

почтамптлар, телеграфлар, саралаш узеллари;

алоқа бўлими мавжуд бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари;

қаватлар сонидан қатъи назар, кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналар (якка тартибдаги уй-жойлардан иборат маҳаллалар ҳудудида фақат аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган ҳолатларда жойлаштирилади);

ушбу банднинг учинчи хатбошисида қайд этилганлардан ташқари умумий овқатланиш шохобчалари, шу жумладан, ресторанлар;

савдо шохобчалари, шу жумладан, супермаркет, йирик кўп тармоқли ва ихтисослаштирилган дўконлар, савдо уйлари;

ёпиқ сув ҳавзалари ва сув ҳавзали жисмоний-соғломлаштириш мажмуалари;

иссиқлик таъминоти учун автоном қозонхоналар;

кўп қаватли ер ости ва ер усти автотураргоҳлар.


22. Турар жой зоналарида жойлашган бино ва иншоотни ихтисослашишини ўзгартирмасдан бино ва иншоотни реконструкция қилиш, қайта қуриш ва ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотлар қуришга рухсатнома беришга йўл қўйилади.


23. Турар жой зонасида якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ўз ер участкасида ёки мавжуд бино ва иншоотни бузиб, унинг ўрнида кўп квартирали уй қуриш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.


24. Нотурар жой хоналарини (ёки уларнинг бир қисмини) кўп квартирали турар жой ёки ётоқхона сифатида ишлатиладиган турар жойга ваколатли органнинг нотурар жой хоналарини (ёки уларнинг бир қисмини) турар жой тоифасига ўзгартириш учун берадиган рухсатномасида ёндош бинолардаги ёнғинга қарши ва санитария масофалари, кириш йўллари, пиёдалар учун йўлаклар, автомобиллар тўхтаб туриш майдончалари, спорт ва болалар майдончалари, ахлат йиғгичлар ва ювилган кийимларни қуритиш майдончалари ҳисобга олинган ҳолда кўп квартирали турар жойлар ёки ётоқхонага хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ер участкасининг майдони кўрсатилади.


25. Ваколатли орган рухсатномани у расмийлаштирилган кунда Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


26. Турар жойни нотурар жой сифатида ихтисослаштиришга рухсатномани расмийлаштиришда ариза берувчи томонидан реконструкция қилиш ишларида ва муҳандислик тармоқлари юклама ҳажмини ўзгартириш талаб этилганда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.

Ушбу рухсатномада архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилиши, лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилиши, реконструкцияси тугалланган бино ва иншоотларни нотурар жойга кадастр паспортини қайта шакллантириш, фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида талаблар кўрсатилади.

Турар жойни нотурар жойга ёки нотурар жойни турар жойга ихтисослашишини ўзгартиришда бинони реконструкция қилиш назарда тутилмаса, ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатномани расмийлаштиради.


27. Нотурар жойни турар жойга ихтисослашишини ўзгартиришга рухсатномани расмийлаштиришда ваколатли орган томонидан реконструкция қилиш зарурати мавжудлиги аниқланса, ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ рухсатнома расмийлаштирилади.

Ушбу рухсатномада уй-жойни реконструкция қиладиган уй-жой мулкдорларига якка тартибда уй-жойни (кўп квартирали уйлардаги квартиралар) реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ва реконструкцияси ишлари якунланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида талаблар кўрсатилади.


28. Капитал бино ва иншоотларнинг, шунингдек, алоҳида хоналарнинг ихтисослашишини ўзгартиришга ўзига тегишли ер участкасида қўшимча капитал бино ва иншоотларни қуришга, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилишга ҳамда уларни тўлиқ ёки қисман бузган ҳолда ўрнида янги бино ва иншоотни қуриш учун рухсатномани расмийлаштириш ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.

Агар рухсатномада объектни реконструкция қилмасдан фақат ихтисослашишини ўзгартириш кўрсатилган бўлса, бу кадастр органларининг ҳудудий филиаллари томонидан белгиланган тартибда кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади ҳамда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.


29. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва (ёки) ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга рухсатномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.


31. Рухсатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.


32. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


33. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


34. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини

ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш

ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни

қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

         

    

Босқичлар

     


    

Субъектлар

     


     

Амалга ошириладиган тадбирлар

     


     

Бажариш муддатлари

    








1-босқич


Ариза берувчи


     

1. Рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

   


       

Ўз хоҳишига кўра

    

       

Мурожаат қилганда

   








2-босқич


     

1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП



Сўровномани ваколатли органга юбориш.


Автоматик

равишда








3-босқич


Ваколатли

орган


     

1. Объект жойлашган ҳудудга чиққан ҳолда объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотлар қуриш имкониятларини ўрганиб чиқиш.


2. Рухсатномани ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштириш.


3. Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига QR-кодли рухсатномани юбориш.

       


етти иш куни

мобайнида








4-босқич


Давлат хизматлари маркази


      

Ариза берувчининг электрон манзилига рухсатномани жўнатиш, ариза берувчини бу хақида электрон хабардор қилиш ва рухсатномани бериш.

    


Реал вақт

режимида

         

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА








(сана)




(тартиб рақами)

         

         

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини

ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда

ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни

лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

       

I. Жисмоний шахс - ариза берувчи ҳақида маълумотлар:


1. ЖШШИР



2. Ф.И.О.



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



       

II. Юридик шахс - ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

    

1. Тўлиқ номи



2. Телефон рақами



3. СТИР



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



      

III. Объект ҳақида маълумот:

     

1. Кадастр рақами



2. Объект жойлашган манзил



а) Турар жойдан нотурар жойга ўтказиш бўйича:


тўлиқ


қисман


Бино ва иншоотнинг нотурар жойга ўтиши


реконструкция қилиб


реконструкция қилмасдан


Фаолият тури



Бино ва иншоотнинг рақами, литери



Нотурар жойга ўтадиган бино ва иншоотнинг умумий майдони



Илова


турар жойга биргаликда эгалик қилувчиларнинг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги (агар мавжуд бўлса)


б) Нотурар жойдан турар жойга ўтказиш бўйича


тўлиқ


қисман


Бино ва иншоотнинг рақами, литери



Турар жойга ўтказиладиган бино ва иншоотнинг умумий майдони



в) Объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш ва реконструкция қилишнинг асосий мазмуни



г) Рухсатнома расмийлаштирилганда архитектура-режалаштириш топшириғига буюртма берилсинми?


ҳа

йўқ

3. Кўчмас мулк тақиқ, хатлов ёки гаровга (ипотекага) қўйилган бўлса, ваколатли органнинг розилик хати илова қилинади.



        

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА


(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

_______________________________________________________

(туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари)


Ҳужжат тузилган сана: _________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.:________


Турар жой ихтисослашишини (реконструкция қилиб)

нотурар жойга ўзгартириш учун

РУХСАТНОМА


20___ й. "_____"_____-сон


1.

Ариза рақами



2.

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми



3.

Нотурар жойга ихтисослаштирилаётган объект номи



4.

Объект манзили



5.

Объектнинг ер майдони



6.

Кадастр рақами



7.

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилади



            

      

     

       

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.

(Бош режа бўлмаганда, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,

топохарита ёки "Google"дан фойдаланиш мумкин)

    

       

      

       

Эслатма:

1. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳа ҳужжатларини келишиш.

3. Кадастр паспортини расмийлаштириш.

4. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш.

5. Турар жой ихтисослашиши (реконструкция қилиб) нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилиши лозим (турар жойнинг бир қисми тоифаси ўзгарган ёки бузилган ҳоллар бундан мустасно).


Изоҳ.

1. Лойиҳа ҳужжатлари келишилиши қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади.

2. Рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемаси илова қилинади.


   

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

     

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




            





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА


(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

_________________________________________________________

(туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари)


Ҳужжат тузилган сана: _________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.:________


Турар жойни (реконструкция қилмасдан) нотурар

жойга / Нотурар жойни (реконструкция қилмасдан)

турар жойга / Объектни реконструкциясиз

фақат қайта ихтисослаштиришга

РУХСАТНОМА


20___ й. "_____"_____-сон


1.

Ариза рақами



2.

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми



3.

Қандай объектга ихтисослаштирилаётганлиги кўрсатилади



4.

Объект манзили



5.

Объектнинг ер майдони



6.

Кадастр рақами



7.

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилади



            

      

     

       

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.

(Бош режа бўлмаганда, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,

топохарита ёки "Google"дан фойдаланиш мумкин)

    

       

      

       

Эслатма:

1. Объектни реконструкция қилмасдан фақат ихтисослашишини ўзгартириш назарда тутилганда ушбу рухсатнома объектнинг кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади.

2. Турар жой ихтисослашиши (реконструкция қилмасдан) нотурар жойга ўзгартирилаётган объект кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар мазкур объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилиши лозим (турар жойнинг бир қисми тоифаси ўзгарган ёки бузилган ҳоллар бундан мустасно).


Изоҳ. Рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемаси илова қилинади.


   

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

     

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




       





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



         

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

        


(туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари)

       

Ҳужжат тузилган сана:




Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.:


         

       

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўзгартиришга

РУХСАТНОМА

     

20____ й. "____"________-сон

    

1.

Ариза рақами



2.

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми



3.

Объект манзили



4.

Объектнинг ер майдони



5.

Кадастр рақами



6.

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди



       

     

       

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.

(Улар бўлмаганда ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,

топохарита ёки "Google"дан фойдаланиш мумкин)

    

       

      

       

Эслатма:


1. Якка тартибдаги уй-жойни (кўп квартирали уйлардаги квартираларни) реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш.


2. Кадастр паспортини расмийлаштириш.


3. Қурилиши (реконструкция қилмасдан) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш лозим.


Изоҳ. Лойиҳа ҳужжатлари келишилиши қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади.


    

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

     

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




       

         




Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



         

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

        


(туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари)

       

Ҳужжат тузилган сана:




Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.:


         

       

Бино ва иншоотларни реконструкция

қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино

ва иншоотларни қуриш учун

РУХСАТНОМА

     

20____ й. "____"________-сон

     

1.

Ариза рақами



2.

Объектнинг ишлар бажариладиган қисми



3.

Объект номи



4.

Объект манзили



5.

Объектнинг ер майдони



6.

Кадастр рақами



7.

Қуйидаги ишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди



       

     

       

Объект жойлашган жой кўрсатилган бош режа.

(Улар бўлмаганда ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси,

топохарита ёки "Google"дан фойдаланиш мумкин)

    

       

      

       

Эслатма:


Рухсатнома олингандан сўнг қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин:


1. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳа ташкилоти томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини қурилиш органлари билан келишиш. Бунда:

бино ва иншоотлар икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) 500 кв.метрдан ортиқ бўлганда:

а) объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари тўғрисида экспертиза органларидан ижобий хулоса олиш;

б) Қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялардан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш.


3. Бино ва иншоот қуриб битказилгандан сўнг кадастр паспортини расмийлаштириш, қурилиш-монтаж тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилади.


Изоҳ. Мазкур рухсатнома қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмайди.

     

    

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

     

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель





















































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск