ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.04.2022 й. 200-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

200-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг ташқи

кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

      

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;


иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;


бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси - бино ва иншоот фасадига киритиладиган ўзгартиришларнинг якуний натижаси тўғрисида тўлиқ тасаввур берувчи бино ва иншоот фасадининг рангли тасвирдаги архитектуравий чизмаси.


3. Ушбу Регламентнинг амал қилиши бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар (фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисми)даги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамлари ўзгартирилишига татбиқ этилади.

Бино ва иншоотнинг, якка тартибдаги уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш бўйича агар бино ва иншоот, якка тартибдаги уй-жой магистрал кўчалар, халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисмидан қатъи назар келишиш талаб этилади.

Якка тартибдаги уй-жойлар, туманларнинг маъмурий маркази бўлмаган шаҳарчаларда, қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ ва овуллар)да ҳамда аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун келишиш талаб этилмайди.

Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиргандан сўнг объектни фойдаланишга қабул қилиш талаб этилмайди.


4. Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини келишмасдан туриб бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартириш тақиқланади.


5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиботини амалга оширишда бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) билан келишилади.


6. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасидаги ахборот алмашув электрон рақамли имзодан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.


7. Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчилар бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.


9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси электрон кўринишда илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

11. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг банк ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг банк ҳисобварағига ўтказилади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


15. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш келишилганлиги хақида хулоса беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Ваколатли орган томонидан рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.

Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини ваколатли органнинг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Ваколатли орган аризани кўриб чиқиши давомида, заруратга кўра, кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириш талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.

Ваколатли орган жойига бориб бино ва иншоотни ўрганиб чиқиши бутун бино ва иншоотни ёки уларнинг қисмлари ва уларга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, уларга туташ ҳудуд ва улар яқинидаги бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.

Ўрганиш давомида бино ва иншоот ўзбошимчалик билан қурилганини (лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан ва тегишли тартибда экспертизадан ўтказмасдан туриб қурилганини, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузган ҳолда қуриш ва реконструкция қилингани) аниқлаш мақсадида, бино ва иншоотни текширувдан ўтказиш ҳамда ариза берувчи сўровномасида, шунингдек, бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасида берилган маълумотларни бино ва иншоотнинг ҳақиқий ҳолати билан таққослаш амалга оширилади.


16. Қуйидагилар бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этиш учун асос бўлади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;

лойиҳада бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдони ўзгарганлиги;

бино ва иншоотнинг авария ҳолатида эканлиги;

бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

лойиҳа тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилмаганлиги;

бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларининг ўзгариши назарда тутилганлиги;

бино ва иншоот фасади эскиз лойиҳасининг қонунчилик талабларига, шу жумладан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мос келмаслиги;

ваколатли органга ариза берувчи томонидан объектни ўрганиш учун имконият яратилмаганлиги;

тақиқда турган объектлар;

бино ва иншоотларни улушдорларидан бирининг розилиги бўлмаса;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.


17. Ариза берувчи бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф қилинган тақдирда, такроран келишиш сўровнома такроран тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди. Олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


18. Ваколатли орган бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишган куннинг ўзида QR-код қўйилган бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш келишилганлиги ҳақидаги хулосани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази хулоса олинганидан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон почта манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга хулосани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.


20. Хулоса бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси келишилган куннинг ўзида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.


21. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


22. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


23. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини

ўзгартиришни келишиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

    


      

Субъектлар

     


     

Амалга ошириладиган тадбирлар

    


      

Бажариш муддатлари

     








1-босқич


Ариза берувчи


       

1. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

     


       

Ўз хоҳишига кўра



Мурожаат қилганда








2-босқич


      

1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП

     


Сўровномани ваколатли органга юбориш.


Автоматик равишда








3-босқич


Ваколатли

орган


      

1. Жойига бориб бино ва иншоот мақсадидан келиб чиққан ҳолда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқиш.


2. Хулосани ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштириш.


3. Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига QR-кодли хулосани юбориш.

      


5 иш куни

мобайнида








4-босқич


     

Давлат хизматлари маркази

       


Ариза берувчининг электрон манзилига хулосани жўнатиш, ариза берувчини бу хақида электрон тарзда хабардор қилиш ва хулосани бериш.


Реал вақт

режимида

        

       




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА








(сана)




(рақам)

         

         

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини

ўзгартиришни келишиш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

        

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

        

1. ЖШШИР



2. Ф.И.О.



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



     

II. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

      

1. Тўлиқ номи



2. СТИР



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



       

III. Бино ва иншоот тўғрисида маълумот:

        

1. Бино ва иншоотнинг кадастр рақами



2. Бино ва иншоотнинг манзили



    

IV. Сўровномага илова:

     

Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси



       

      




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



         

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

        


(туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари)

       

Ҳужжат тузилган сана:




Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.:


         

       

Бино ва иншоот фасадининг эскиз

лойиҳаси келишилганлиги хақида

ХУЛОСА

         

20____ й. "____" ________-сон

       

1.

Аризанинг рақами



2.

Лойиҳа ташкилотининг номи



3.

Объект манзили



4.

Объект номи



5.

Кадастр рақами



         

Лойиҳани кўриб чиқиш бўйича хулоса:

келишилди, келишилмади


                         (танланади)

         

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

     

       

Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси

      

       

       

  

Изоҳ: ушбу хулоса бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни бошлашга асос бўлади.

     

          

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель



















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск