Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.04.2022 й. 200-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

200-сон қарорига

7-ИЛОВА



Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки

тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

     

     

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) республика миқёсида нотурар бино ва иншооти ҳамда турар жойларни бузилишга тушганлиги ёки тушмаганлиги ҳақида маълумотнома (кейинги ўринларда - маълумотнома) бериш тартибини белгилайди.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) маълумотномани тақдим этувчи ваколатли орган ҳисобланади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.


4. Маълумотнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.


7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

8. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.


9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.


10. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


13. Ваколатли орган сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида сўрвономада кўрсатилган объектнинг кадастр рақами орқали Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига кириб реал вақт режимида кўчмас мулк объектининг жойлашган жойини аниқлайди.

Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича объект бузилишга тушган ёки тушмаганлигини ўрганади.

Ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


14. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида электрон хабардор тарзда қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.


16. Маълумотнома расмийлаштирилган куннинг ўзида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.


17. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


18. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


19. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк бузилишга тушганлиги ёки

тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш

СХЕМАСИ

        

     

Босқичлар

       


     

Субъектлар

      


     

Амалга ошириладиган тадбирлар

      


     

Бажариш муддатлари

      








1-босқич


Ариза берувчи


       

1. Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

       


       

1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда

      








2-босқич


    

1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП

     


Сўровномани ваколатли органга юбориш.


Реал вақт

режимида








3-босқич


Ваколатли орган


     

QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштириш ва уни Давлат хизматлари марказига юбориш.

     


3 иш куни

мобайнида








4-босқич


      

1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП

          


        

1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш.


2. Ўзи келиб мурожаат қилганда маълумотномани ариза берувчига бериш.

        


Реал вақт

режимида

           

       




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА








(санаси)




(рақами)

         

         

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки

тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

     

I. Жисмоний шахс - ариза берувчи ҳақида маълумотлар:


1. ЖШШИР



2. Ф.И.О.



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



       

II. Юридик шахс - ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

        

1. Тўлиқ номи



2. Телефон рақами



3. СТИР



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



      

III. Кўчмас мулк ҳақида маълумот:

        

Кадастр рақами (мажбурий киритилади)



          

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



       

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

           


(Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари)

      

       

Кўчмас мулк бузилишга тушган

ёки тушмаганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

       

Ариза рақами:_______________

      

20


йил

"


"



ҳолатига кўра


       


манзилида жойлашган

        

объект (турар ёки нотурар жой) бузилишга тушганлиги / тушмаганлиги маълум қилинади.

      

         

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

        

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




         

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель


















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск