ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.04.2022 й. 203-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

203-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган

иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат

жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартибини белгилайди.


2. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.


3. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органлари) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ


4. Иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади. Мурожаатда ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахснинг фамиляси, исми, отасининг исми, ногиронлик гуруҳи, иш берувчининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга ногиронлиги бўлган шахснинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши шарт.


5. Маҳаллий меҳнат органи иш берувчи томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Бунда ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидан (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК) рўйхатдан ўтказилганлиги ва ушбу шахс "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимида рўйхатда турганлиги субсидия бериш учун асос ҳисобланади.


6. Иш берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган, барча зарур маълумотлар кўрсатилган ва ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси "ЯММТ" ИДАКда рўйхатдан ўтказилганлиги тасдиқланган тақдирда, маҳаллий меҳнат органи иш берувчига ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилганлиги учун субсидия бериш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради. Буйруқда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим.


7. Ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тўлиқ тақдим этилмаган ёки ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси ЯММТда рўйхатдан ўтказилмаганлиги ёхуд "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимида рўйхатда турмаганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этади ва мурожаатчига рад этишнинг сабаблари асосланган хабарномани юборади.


8. Иш берувчи маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги буйруғидан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.


9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан иш берувчига ногиронлиги бўлган ҳар бир шахсни ишга қабул қилганлиги учун 6 ой давомида ишланган ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.

Бунда "ЯММТ" ИДАКда ногиронлиги бўлган шахс ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси амалда эканлиги тўғрисидаги маълумотга асосан ҳар бир ой учун кейинги ойда белгиланган субсидия суммаси тўлаб берилади.

Агар "ЯММТ" ИДАКдан ногиронлиги бўлган шахс ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида маълумот олинса, ушбу маълумот олинган вақтдан бошлаб иш берувчига субсидия тўлаб бериш тўхтатилади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖАРТИЛГАН ТАШКИЛОТЛАРНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


10. Маҳаллий меҳнат органи ходимлари, шу жумладан, Давлат меҳнат инспекцияси мансабдор шахслари жойига чиққан ҳолда, ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлигини мониторинг қилиш ва улар билан суҳбатлашиб, иш ўринларидаги шароитлар билан танишишга ҳақли.


11. Маҳаллий меҳнат органи ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойида сабабсиз бўлмаганлиги ёки сабабсиз ишга мунтазам равишда келмаётганлиги ёхуд субсидияни ёлғон маълумотлар асосида олганлиги аниқланса, субсидия бериш тўхтатилади ва тўланган маблағларни белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ушбу Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган иш берувчилар бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.


13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган

иш берувчиларга субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш

муддатлари




1-босқич


Иш берувчи


Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия олиш мақсадида Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (кейинги ўринларда - АБКМ) зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.


Ихтиёрий




2-босқич


АБКМ


Мурожаатни ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.


3 иш кунида




3-босқич


АБКМ


Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидияни иш берувчининг ҳисобварағига тўлаб беради.


Ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида)




4-босқич


АБКМ


Ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлигини мониторинг қилиб боради.


Ҳар ой якунида




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 апрель




























Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск