ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.04.2022 й. 200-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

200-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган

объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

    

     

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотлар ва якка тартибдаги уй-жойлардан фойдаланиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда - рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Регламентнинг амал қилиши барча турдаги бинолар, иншоотлар ва якка тартибдаги уй-жойларнинг қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларига нисбатан қўлланилади.


2. Ушбу Регламент давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир билан боғлиқ қурилиши тугалланган объектлар, шунингдек, давлат аҳамиятига эга объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотлардан рухсатномасиз фойдаланиш тақиқланади.

Рухсатнома кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.


4. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиботига кўра:

а) қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари (кейинги ўринларда - ҳудудий инспекция) қурилиш-монтаж ишлари тугалланган икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан юқори ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотлардан (кейинги ўринларда - II, III, IV тоифалардаги объектлар) фойдаланиш учун рухсатнома берадилар;

б) туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари қурилиш-монтаж ишлари тугалланган икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлардан (кейинги ўринларда - I тоифа объектлар) фойдаланиш учун рухсатнома берадилар;

в) санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими (кейинги ўринларда - хулоса берувчилар) II, III, IV тоифалардаги объектлардан фойдаланиш бўйича хулоса берадилар;

г) ижтимоий-маиший ва маданий мақсадларга мўлжалланган қурилиш объектларини ҳамда реконструкция қилинаётган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари объектдан фойдаланиш учун рухсатнома беришда иштирок этадилар;

д) Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) рухсатномага асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказадилар;

е) кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари кўп квартирали уйларни қуриш (реконструкция қилиш) ишларининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан тегишли хулоса берадилар.


5. Ҳудудий инспекция ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари аризани кўриб чиқиш муддати давомида, заруратга кўра кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириши талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.


6. Давлат хизматлари марказлари ва ҳудудий инспекция, туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари, хулоса берувчилар ва рўйхатдан ўтказувчилар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.


7. Рухсатнома олишдан олдин фойдаланишга қабул қилинаётган бино ва иншоотга белгиланган тартибда кадастр паспорти расмийлаштириш талаб этилади.


8. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


9. Рухсатнома олиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Рухсатнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.


10. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


11. Сўровномага қуйидагилар электрон шаклда илова қилинади:

пудрат ташкилоти ва буюртмачи ўртасида имзоланган қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси;

пудрат ташкилоти томонидан берилган мувофиқлик декларацияси;

муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи шахслар томонидан берилган бажарилган ишларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

I тоифа объектлар бўйича юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар илова қилиниши талаб этилмайди.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш тақиқланади.


12. Ариза берувчи зарур маълумотларни сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

13. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.


14. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ҳудудий инспекция (II, III, IV тоифалардаги объектлар бўйича) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (I тоифа объектлар бўйича)нинг банк ҳисобварақларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;

10 фоизи - Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ҳудудий инспекция (II, III, IV тоифалардаги объектлар бўйича) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (I тоифа объектлар бўйича)нинг банк ҳисобварақларига ўтказилади.


15. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар, бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


16. Давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида объектни кадастр паспортида кўрсатилган умумий майдони ва тоифасига кўра:

II, III, IV тоифалардаги объектлар бўйича хулоса берувчиларга;

I тоифа объектлар бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига;

II, III, IV тоифалардаги объектлар бўйича хулоса берувчиларга;

икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар бўйича сўровнома фақат ҳудудий инспекцияга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ушбу оганларга юборилади.


17. Хулоса берувчилар уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда бино ва иншоотларни санитария-эпидемиологик ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқади. Ўрганиш натижалари бўйича асосли эътироз бўлмаган тақдирда, QR-код қўйилган хулосани ҳудудий инспекцияга электрон юборади.

Бино ва иншоот санитария-эпидемиологик ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган тақдирда, хулоса берувчилар рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштирилган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.


18. Хулоса берувчилар томонидан ҳудудий инспекцияга ижобий хулоса келиб тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида ҳудудий инспекция жойига чиққан ҳолда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган II, III, IV тоифалардаги объектни:

қабул қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини;

бино ва иншоотларнинг конструктив мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини;

бино ва иншоотлардан фойдаланиш даврида ёнғин хавфсизлиги, саломатлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсизлигини;

бинолар, иншоотлар ва жамоат масканларидан имкониятлари чекланган шахсларнинг фойдаланиши мумкинлигини;

биноларнинг энергия тежамкорлигини ва уларнинг шовқиндан ҳимоя қилинишини;

бино ва иншоотларда қайта тикланувчи ва энергия самарадор қурилиш материалларинидан фойдаланилганлигини ўрганади.

Ўрганиш натижалари асосида ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган рухсатномани беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.

Рухсатнома электрон кўринишда расмийлаштирилади ва ҳудудий инспекциянинг ЭРИси билан тасдиқланади.


19. Қуйидагилар рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;

қурилиш-монтаж ишлари қиймати учун тўланиши лозим бўлган ажратмалар тўлиқ тўланмаганлиги;

келишилган лойиҳа ечимлари ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари талаблари бузилиши;

бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи конструктив қоидабузарликлар мавжудлиги;

сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ҳамда буюмлари қўлланилганлиги;

рухсатнома бериш учун асос бўлган ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги;

техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи мутахассисларнинг салбий хулосалари мавжуд бўлганда пудрат ташкилоти қурилиш нормалари ва қоидалари бўйича бузилишларни бартараф этмаганда;

лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига киритилмаганлиги ёки ижобий хулоса олинмаганлиги;

объект қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтказилмаганлиги;

ваколатли органга объектни ўрганиш учун имконият яратилмаганлиги;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

рўйхатдан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ, хатлов ёки гаровга (ипотекага) қўйилганлиги (ваколатли органнинг розилик хати тақдим этилса бундан мустасно);

рўйхатдан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

фойдаланишга қабул қилинаётган бино ва иншоотларнинг кадастр йиғма жилди (паспорти) мавжуд эмаслиги;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

Рад этиш ҳудудий инспекция ва хулоса берувчилар томонидан шаҳарсозлик ҳужжати номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошиси орқали асосланган бўлиши талаб этилади.


20. Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан рухсатномани олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатнома такроран сўровнома тушганидан сўнг ҳудудий инспекция ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан икки иш куни мобайнида ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

Сўровномани такроран кўриб чиқишда ҳудудий инспекция томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


21. Хулоса берувчилар томонидан ижобий хулоса берилиб, бироқ ҳудудий инспекция томонидан рад этилган тақдирда, ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб такроран мурожаат қилганда, сўровнома кўриб чиқиш учун фақат ҳудудий инспекцияга юборилади.


22. Объектларни, шунингдак, якка тартибдаги уй-жойларни босқичма-босқич фойдаланиш учун рухсатнома берилиши мумкин. Объект дастлабки босқичда фойдаланиш учун рухсатнома берилгандан сўнг унинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиниши тугалланмаган қисмлари объектнинг зилзилабардошлилигини ва ёнғинга чидамлилигини таъминлаши шарт.

Қурилаётган объект лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ишларнинг барчаси, хусусан, бино ва иншоотларнинг барчаси тўлиқ қурилган, пардозлаш ишлари якунланган ҳамда ташқи муҳандислик тармоқларига улангандан сўнг объектдан фойдаланишга рухсатнома берилиши мумкин.

Марказий кўчаларнинг икки тарафида жойлашмаган якка тартибдаги уй-жойнинг муайян хона, ошхона, ҳожатхонаси, уйнинг ички безаги якунланиб яшаш учун яроқли ҳолатга келгандан кейин ариза берувчининг талаби асосида уй-жой муҳандислик тармоқларига уланмаган, алоҳида ёрдамчи-хўжалик иморатларисиз, ҳудудни ободонлаштирмасдан уйнинг бир қисмидан фойдаланишга рухсатнома беришга йўл қўйилади.


23. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими сўровнома тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида объектни жойига борган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида қурилиш-монтаж ишлари тугалланган I тоифа объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиб, ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга муқофиқ QR-код қўйилган рухсатнома беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.

Рухсатнома электрон кўринишда расмийлаштирилади ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг ЭРИси билан тасдиқланади.


24. Ҳудудий инспекция ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлими QR-кодли рухсатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга рухсатномани кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборади.


25. Ҳудудий инспекция ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлими расмийлаштирилган QR-кодли рухсатнома тушган кундан кейин икки иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган тартибда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиб, тегишли ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани расмийлаштиради.


26. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Марказга ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.

Хабарномада кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон шаклдаги Реестрдан кўчирма юклаб олиш имкони пайдо бўлади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклида берилиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Давлат хизматлари марказлари, ҳудудий инспекция, туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари, хулоса берувчилар ва рўйхатдан ўтказувчилар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.


28. Ҳудудий инспекция ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан рухсатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида мазкур рухсатнома "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида автоматик тарзда ҳисобга олинади.


29. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


30. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


31. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан

фойдаланиш учун рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

      

     

Босқичлар

     


   

Субъектлар



    

Амалга ошириладиган тадбирлар

    


     

Бажариш муддатлари

     








1-босқич


Ариза берувчи


   

1. Рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

    


    

1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда

     








2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП


     

Сўровномани қуйидаги ваколатли органларга юбориш:

а) II , III, IV тоифали объектлар бўйича хулоса берувчиларга;

б) I тоифа объект бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига;

в) икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 кв метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар бўйича қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига юбориш.

     


Автоматик

равишда








3-босқич


Хулоса

берувчилар


     

QR-кодли хулосани расмийлаштириш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига тизим орқали электрон тарзда юбориш.

   


3 иш куни

мобайнида








4-босқич


    

Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари

     


1. Қурилиши (реконструкция) тугалланган объектдан фойдаланишга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.


2. QR-кодли рухсатномани расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказувчиларга электрон шаклда рухсатномани юбориш.


4 иш куни

мобайнида








5-босқич


Рўйхатдан  ўтказувчилар


   

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва реестридан кўчирмани давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юбориш.

    


1 иш куни

мобайнида








6-босқич


Давлат хизматлари маркази


    

Рухсатнома ва реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу хақида электрон хабардор қилиш.

    


Реал вақт

режимида

       

       




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА








(санаси)




(рақами)

         

         

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан

фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

     

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. ЖШШИР



2. Ф.И.О.



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



     

II. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

     

1. Тўлиқ номи



2. СТИР



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



      

III. Бино ва иншоот тўғрисида маълумот:

     

1. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами



2. Кўчмас мулкнинг манзили



3. Кўчмас мулкнинг тоифаси

Нотурар жой

300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотлар (II, III, IV тоифалардаги объектлар)

(хулоса берувчиларга юборилади)


300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар (I тоифа объектлар)

(туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига юборилади)


Турар жой

икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдани 500 кв. метрдан ортиқ (инспекцияга юборилади)


икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган

(туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига юборилади)


4. Кўчмас мулкни лойиҳалаштирган ташкилотнинг номи



      

IV. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

(икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан

ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка

тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган

нотурар объектлар бўлганда илова қилинади)

     

а) пудрат ташкилоти ва буюртмачи ўртасида имзоланган, қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси;


б) пудрат ташкилоти томонидан берилган мувофиқлик декларацияси;


в) муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи мутахассис томонидан берилган бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.


         

         




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



       

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси

           


(Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси)

      

       

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган

объектдан фойдаланиш учун

РУХСАТНОМА

       

Ариза рақами:__________

      

20___ й. "____"

      


нинг


-сон аризасига

(ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.) (ариза рақами)




        

мувофиқ


манзилидаги


(объектнинг манзили)


       

қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланишга рухсат этилди. Мазкур рухсатнома объектдан фойдаланиш учун асос бўлади.

       

Мазкур рухсатнома кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

         

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

        

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




       

         




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



       

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

           


(туман (шаҳар) қурилиш бўлими)

      

       

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган

объектдан фойдаланиш учун

РУХСАТНОМА

    

Ариза рақами:__________

      

20____ й. "____"

      


нинг


-сон аризасига

(ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.) (ариза рақами)




        

мувофиқ


манзилидаги


(объектнинг манзили)


       

қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат этилди. Мазкур рухсатнома объектдан фойдаланиш учун асос бўлади.

      

Мазкур рухсатнома кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

         

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

        

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель




















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск