ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.04.2022 й. 200-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

200-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш

учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

        

   

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказиш) тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш объектларида жумладан, икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишга қўлланилади.


3. Ушбу Регламент талаблари:

икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

жорий таъмирлаш объектлари;

мукаммал таъмирлаш объектлари (давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган объектлар бундан мустасно);

турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига реконструкциясиз ўтказилаётган хоналар;

мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иншоотлар ва маиший хоналар;

ишлаётган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган кичик ўлчамдаги (300 квадрат метрдан кам бўлган) алоҳида қурилаётган объектлар;

кон кавлаш ишлари;

йўл иншоотлари (умумий фойдаланишдаги темир йўллар);

мураккаблик тоифалари таснифига кўра I тоифа - хавфлилик омили паст объектлар;

технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.


4. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари (кейинги ўринларда - ҳудудий инспекция) тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтказади. Бунда шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги ижобий хулоса ҳудудий инспекцияларга тақдим этилади.


5. Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади.

Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш ҳамда ўзгартирилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан қурилаётган бино ва иншоотларнинг қаватлари сонини (лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш йўли билан) кўпайтиришга йўл қўйилмайди.

Лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидаги "Эксперт хулосаларининг ягона реестри"га киритилган тақдирда, ҳақиқий деб тан олинади. Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно.


6. Давлат хизматлари марказлари ва ҳудудий инспекциялар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.


7. Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчилар қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ҳудудий инспекцияга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.


9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуйидагилар илова қилинади:

қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилишга пудрат ташкилотининг қурилиш лабораторияси мавжудлигини тасдиқловчи ёки шартнома асосида лаборатория жалб этилганлиги тўғрисидаги хужжат;

буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома нусхалари;

буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассисларининг сертификатлари;

қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари.

Сўровномада қурилиш иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар, лойиҳа ҳужжатлари келишилганлиги тўғрисидаги хулоса ва ижобий йиғма экспертиза хулосасининг (санаси ва рақами) маълумотлари мажбурий кўрсатилади.

Ҳудудий инспекциялар рўйхатдан ўтказиш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларини "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидан электрон тарзда олиши талаб этилади.


10. Ариза берувчилардан 9-бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


11. Ариза берувчи зарур маълумотларни сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқлаш мумкин.


12. Рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.


13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ҳудудий инспекцияга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҳудудий инспекцияларга юборилади.


15. Ҳудудий инспекция сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида:

зарурат бўлганда объектни жойига бориб ўрганади, қурилаётган объектларга монеликсиз киради;

экспертиза хулосаси "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига киритилганлигини ва ижобий хулоса берилганлигини текширади;

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказади;

сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради;

ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шакл бўйича объект рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида QR-код қўйилган кўчирмани расмийлаштиради ёки уни беришни рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этади.


16. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Такрорий мурожаатни кўриб чиқишда ҳудудий инспекциялар томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.


17. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома расмийлаштирилмаганлиги;

буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассислари сертификатларининг мавжуд эмаслиги;

қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари мавжуд эмаслиги;

лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига киритилмаганлиги ёки ижобий хулоса олинмаганлиги.

Ҳудудий инспекция томонидан рўйхатдан ўтказиш рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ва хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.


18. Инвойсни ва кўчирма расмийлаштирилган куни ҳудудий инспекция инвойс ва кўчирмани Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда бир вақтда юборади.


19. Давлат хизматлари марказлари инвойс ва QR-код қўйилган кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида электрон тарзда ариза берувчини хабардор қилади.

Объект рўйхатдан ўтказилганлиги хақидаги кўчирма объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади.


20. Ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шарт.

Объектда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш учун тўлов қиймати тўланганлиги электрон тизим орқали тасдиқланади.


21. Объектда давлат қурилиш назоратини амалга оширишдан тушган маблағ тўлиқ миқдорда ҳудудий инспекциянинг банк ҳисобварағига ўтказилади.


22. Давлат хизматлари маркази инвойс ва QR-код қўйилган кўчирма келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга инвойс ва кўчирмани электрон шаклида ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.


24. Кўчирма қурилиш-монтаж (реконструкция) ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказган куннинг ўзида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.


25. Ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда (иш бажарувчиларининг, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширадиган шахслар алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, лойиҳа ҳамда унинг қийматидаги ечимларнинг ўзгариши ва ҳоказо), ариза берувчилар ўн кун мобайнида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ҳудудий инспекцияларга тегишли ўзгаришларни кўрсатган ҳолда қўшимча равишда мурожаат қилади.


26. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


27. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


28. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

       




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш

учун объектни рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

          

      

Босқичлар

    


     

Субъектлар

     


       

Амалга ошириладиган тадбирлар

      


     

Бажариш муддатлари

      








1-босқич


Ариза берувчи


Объектни рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.


       

1. Хоҳишига кўра.


2. Мурожаат

қилинганда.

      








2-босқич


        

1. Давлат хизматлари маркази.

      

2. ЯИДХП

      


Сўровномани ҳудудий инспекцияга юбориш.


Автоматик

равишда








3-босқич


Ҳудудий

инспекция


     

1. Объектни рўйхатдан ўтказишни ўрганиб чиқиш.


2. Инвойс ва кўчирмани ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштириш.


3. Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига QR-кодли кўчирмани юбориш.

      


1 иш куни

мобайнида








4-босқич


Давлат хизматлари маркази


       

Инвойс ва кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш, ариза берувчини бу хақида электрон тарзда хабардор қилиш ва кўчирмани бериш.

      


Реал вақт

режимида

       

        




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА








(санаси)




(рақами)

         

         

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш

учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

      

         

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот

       

1. ЖШШИР



2. Ф.И.О.



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



5. Қайта расмийлаштириш (ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда)



      

II. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот

   

1. Тўлиқ номи



2. СТИР



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



5. Қайта расмийлаштириш (ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда)



   

III. Муаллифлик назоратини олиб борувчи лойиҳа

ташкилоти тўғрисида маълумот

        

1. Тўлиқ номи



2. СТИР



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



    

IV. Пудрат ташкилоти тўғрисида маълумот

      

1. Тўлиқ номи



2. СТИР



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



    

V. Кўчмас мулк тўғрисида маълумот

     

1. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами



2. Кўчмас мулкнинг манзили



3. Қурилиш-монтаж ишларининг тури



4. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати (ҚҚСсиз, буюртмачининг бошқа харажатлари ва жиҳозларисиз)



5. Қурилиш бош бошқармасининг хулосаси (баёни) рақами ва санаси



6. Экспертиза ташкилотининг номи, ижобий хулосасининг рақами ва санаси



7. Пудрат ташкилоти лицензиясининг рақами ва санаси (лицензияланадиган алоҳида қурилиш-монтаж ишлари турларини бажаришда)



8. Экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги ижобий хулосасининг рақами ва санаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун)



9. Кўчмас мулкнинг тоифаси


нотурар объект


турар-жой объекти


       

VI. Қурилиш-монтаж ишларига масъул бўлган

ходимлар тўғрисида маълумот

       

Қурилиш объектидаги

масъул шахснинг лавозими


ЖШШР


Масъул шахснинг

Ф.И.О.


Телефон

рақами


Сертификат

рақами


Муаллифлик назорати






Техник назоратчи






Пудрат ташкилотининг ички назорати






    

VII. Илова қилинадиган ҳужжатлар

(якка тартибдаги уй-жойлар учун татбиқ этилмайди)

     

1.

Қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш пудрат ташкилотининг қурилиш лабораторияси мавжудлигини тасдиқловчи ёки шартнома асосида лаборатория жалб этилганлиги тўғрисидаги хужжати


2.

Буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома нусхалари


3.

Буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассисларининг сертификатлари


4.

Қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари.


       

Изоҳ. Келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман, объектнинг қурилиш-монтаж ишлари бошланмаганлиги тўғрисида кафолат бераман.

        

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



        

Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари

       


          

             

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун

объект рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида

КЎЧИРМА

      

Ариза рақами:__________


20____ й. "____"

      


нинг


-сон аризасига

(ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.) (ариза рақами)




        

мувофиқ


манзилида


(объектнинг манзили)


       

қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш объекти рўйхатдан ўтказилди. Мазкур кўчирма объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади.


Қурилиш-монтаж ишларини бажариш даврида қуйидаги тартибларга амал қилиш талаб этилади:

а) шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига амал қилиш;

б) буюртмачининг техник, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик ва пудрат ташилотининг ички назорати мавжуд бўлиши;

в) қурилиш-монтаж ишлари ишчи лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бўлиши.


Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 99-моддасига асосан маъмурий чоралар қўлланилишига сабаб бўлади.

    

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

         

        

   

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

    




       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель






















































Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск