ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2022 й. 214-сон "Давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳар иссиқлик марказларини когенерацион технологияларни жорий этиш орқали модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2022 й.

N 214




ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА

ТОШКЕНТ ШАҲАР ИССИҚЛИК МАРКАЗЛАРИНИ

КОГЕНЕРАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ОРҚАЛИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тўғридан-тўғри давлат кафолатисиз хорижий инвестициялар ҳисобига Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва уларда когенерация қурилмаларини жорий этиш орқали ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ҳамда шаҳар аҳолисини ишончли иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш мақсадида қуйидагилар:

2021 йил 16 апрелда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Siemens energy global GmbH&Co.KG" (Германия) ва "Stone city development B.V." (Нидерландия) компаниялари (кейинги ўринларда - инвестор) ўртасида лойиҳани амалга ошириш учун англашув меморандуми имзоланганлиги;

инвестор томонидан "Stone city energy II B.V." (Нидерландия) компанияси ташкил қилинганлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида махсус лойиҳа компаниясини ташкил этиши (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси);

2021 йил октябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Лойиҳа компанияси ўртасида лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисида битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, лойиҳа инвестор билан давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш орқали лойиҳани амалга ошириш бўйича қуйидаги консультантлар аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

"ILF Consulting Engineers" компанияси - техник консультант;

"PricewaterhouseCoopers" компанияси - молиявий консультант;

"White & Case" компанияси - юридик консультант.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўн кун муддатда ҳокимлик ҳузурида лойиҳани амалга ошириш доирасида давлат шериги сифатида иштирок этувчи махсус компанияни ташкил этсин.


6. Белгилансинки, лойиҳа доирасида Лойиҳа компанияси ва давлат шериги ўртасида давлат-хусусий шериклик битими ҳамда Молия вазирлиги ўртасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим имзоланади.


7. Ишчи гуруҳ (Артикходжаев) лойиҳанинг давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида жалб қилинган консультантлар билан биргаликда:

а) бир ой муддатда инвестор билан музокаралар ўтказиб, лойиҳанинг якуний параметрларига аниқлик киритиш орқали техник-технологик ва молиявий-иқтисодий жиҳатидан энг мақбул ечимларни ишлаб чиқсин.

Бунда, инвесторнинг мажбуриятларларини белгилашда, шу жумладан тарифларни пасайтириш бўйича инвестор билан келишувга эришиш ҳамда инвестор томонидан ўрнатиладиган қурилмаларнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва самарадорлик кўрсаткичларига эътибор қаратилсин;

б) 2022 йил 1 сентябрга қадар лойиҳа доирасида давлат-хусусий шериклик битими ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим имзоланишини таъминлансин;

в) 2022 йил 10 сентябрга қадар лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ЖА. Қўчкоров ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 апрелдаги

214-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини

модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини

жорий этиш лойиҳаси амалга оширилишини

мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


Қ.И. Турсунов

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари


Ш.Ҳ. Ходжаев

-

Энергетика вазири ўринбосари


О.Р. Исаков

-

Молия вазири ўринбосари


A.M. Бобоев

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


Б.Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарув раиси


Б.Р. Норматов

-

"Ўзтраисгаз" АЖ бошқарув раиси


Х.В. Хасанов

-

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари


А.Р. Жуманазаров

-

Вазирлар Маҳкамаси департамент бошлиғи


     

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 апрелдаги

214-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини

модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини

жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизмлари


Муддати


Масъул вазирлик ва идоралар


1.

Лойиҳани амалга ошириш учун тажрибали консультантларни жалб қилиш.


1. Танлаб олинган консультантлар билан қўшимча музокаралар ўтказиш


2022 йил

27 апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Исаков), Энергетика вазирлиги (Ходжаев)


2. Консультантлар билан тегишли шартномаларни имзолаш.


2022 йил

30 апрель


2.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун Инвесторга якуний техник талабларни тақдим этиш.


2022 йил

30 апрель


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ҳидоятов), Молия вазирлиги (Исаков), Энергетика вазирлиги (Ходжаев)


2. Инвестор ва консультантлар билан биргаликда лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

30 май


3.

Лойиҳани амалга ошириш учун тегишли битимларни имзолаш.

1. Консультантлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш битими лойиҳасини тайёрлаш.


2022 йил 1 июнь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Исаков), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ҳидоятов)

2. Германия ва Франция мамлакатларида ўрнатилган когенерация қурилмаларини ўрганиб, ушбу қурилмаларни эксплуатация қилаётган мутахассислар билан тажриба алмашиш.


2022 йил

15 июнь

3. Тайёрланган битим лойиҳалари бўйича инвестор билан музокаралар ўтказиш.


2022 йил

1 июль


4. Битим лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2022 йил

20 июль


5. Якуний битим лойиҳасини Инвестор билан келишиб, имзолаш.


2022 йил

1 сентябрь

4.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

20 август

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Артикходжаев), Молия вазирлиги (Исаков), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ҳидоятов)

2. Қарор лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2022 йил

8 сентябрь


3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

10 сентябрь


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 апрель











































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск