ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Оила, оналик ва болалар (фарзандлар) ҳуқуқларининг муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.04.2022 й. ПҚ-216-сон "2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2022 й.

N ПҚ-216



2022-2026 ЙИЛЛАРДА

ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармони билан репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, перинатал марказларни зарур тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозлаш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш вазифаси белгиланди.

Сўнгги беш йил давомида амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат оналик ва болаликни тизимли равишда муҳофаза қилиш имконини яратди, натижада оналар ва гўдаклар ўлимининг камайишига эришилди.

Шу билан бирга, олис ҳудудларда тиббий ёрдамни мақсадли йўналтириш тизимини юқори даражада ташкил этиш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини ошириш, амбулатор ёрдамни янада яхшилаш, шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш, тиббий генетика ҳамда замонавий скрининг дастурларини жорий этиш талаб этилмоқда.

Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, шунингдек, 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар 2022-2026 йилларда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

а) соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида оналар ва болалар ўртасида касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва соғломлаштириш дастурларини амалиётга жорий этиш, шу жумладан:

соғлом фарзанд туғилиши, ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш;

болалар, ҳомиладор ҳамда эмизикли аёлларни витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш ҳамда мақсадли скрининг тадбирлари орқали касалликларнинг самарали профилактикасини олиб бориш;

б) 2022-2026 йилларда оналар ва болалар учун тиббий хизмат кўрсатиладиган объектларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

в) диагностика ва даволашнинг юқори технологияли ҳамда инновацион усулларини амалиётга жорий этиш ҳамда соҳа ходимларининг илмий салоҳиятини мунтазам ошириб бориш.


2. 2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:

қуйидагиларни:

Нукус шаҳрида "Болалар тиббиёт кластери";

янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими;

2022 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлими;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, шу жумладан орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораторияларини ташкил этиш;

Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022-2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш;

янги туғилган чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги барча туғуруқ комплексларида татбиқ этиш;

аудиоскрининг тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган электрон кузатув (трекинг) марказларини жиҳозлаш.

Белгилансинки:

а) Нукус шаҳридаги "Болалар тиббиёт кластери" Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази биносини янгидан қуриш орқали ташкил этилади.

Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва Болалар стоматология поликлиникаси "Болалар тиббиёт кластери" таркибига киритилиб, ягона бошқарув йўлга қўйилади;

"Болалар тиббиёт кластери" биноси 2023 йил якунига қадар фойдаланишга топширилади;

б) 46 та туманлараро перинатал марказларда 6 ўриндан кам бўлмаган чақалоқлар реанимацияси бўлими қўшимча штат бирликлари ажратиш ҳисобидан ташкил этилади;

в) туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида ташкил этиладиган болалар бўлими мавжуд штат бирликлари доирасида шакллантирилади ва унда педиатрия йўналиши бўйича барча тор соҳа мутахассислари, мактаб ўқувчиларига хизмат кўрсатиш учун шифокор-педиатрлар, болалар шифокор-гинекологи, тегишли ўрта тиббиёт ходимлари, вакцинация хонаси ходимлари, "тиббиёт бригадалари"даги педиатрия ҳамширалари фаолият юритади;

г) шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш учун кечаю кундуз фаолият юритадиган қўшимча навбатчилик постлари ташкил этилади.


4. Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун 2022 йил 1 июлдан бошлаб "тиббиёт бригадалари" таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан бошлаб яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилсин.


5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) билан биргаликда икки ой муддатда оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари тизимига қўшилиши кўзда тутилган янги штатлардан келиб чиқиб, штат меъёрларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги "Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида"ги ПҚ-4513-сон қарори билан ташкил этилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш кенгаши (А.Н. Арипов):

оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг бажарилишини доимий назорат қилсин;

ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар бир вилоят, туман (шаҳар) кесимида маълумот тақдим этиб борсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда "Репродуктив саломатлик, оналик ва болалик масалалари бўйича" республика штаби, 14 та ҳудудий штаблар фаолиятини йўлга қўйсин.

Ҳудудларда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат фаолиятини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда ижросини назорат қилиш штабнинг асосий вазифалари ҳисоблансин.


7. Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳудудида илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида 2022 йилда янги махсус амалиёт комплексининг биносини қуриш ва жиҳозлаш учун Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасидан зарур маблағ ажратилсин.

2022 йил 1 майдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар) учун бепул овқатланиш йўлга қўйилсин.


8. Молия вазирлиги ушбу қарорда кўзда тутилган тадбирларни бажариш учун ҳар йили Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) билан биргаликда 2022-2025 йиллар давомида 227 та туғуруқ комплекси ва 46 та туманлараро перинатал марказларни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия институтларининг грант ва кредит маблағларини жалб қилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.


13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 25 апрелдаги

ПҚ-216-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2026 йилларда оналик ва болаликни

муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Талаб этиладиган маблағ

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Беш йилга мўлжалланган репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларни скрининг қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда, болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат тизимини янада ривожлантириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

2.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида болаларга манзилли ва малакали тиббий хизматлар кўрсатиш. Бунда, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:

оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан болалар ва ҳомиладор ҳамда туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун "тиббиёт бригадалари"га 2022-2023 йилларда қўшимча 8500 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатларини ажратиш (2022 йилда - 3 600 та, 2023 йилда - 4 900 та);

болалар учун профилактик кўриклар дастурини қайта кўриб чиқиб, 18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш.





Идоралараро ҳужжат











Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи





2022 йил

июль











2022 йил июнь





251,1 млрд сўм





Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг маслаҳат-ташхислаш поликлиникалари фаолиятини бир томондан бирламчи тизим билан, иккинчи томондан республика болалар тиббиёт муассасалари билан тизимли интеграциялаш.

Ҳар бир маслаҳат-ташхислаш поликлиникасини қўшимча жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

давомида

11,1 млрд

сўм

Маҳаллий бюджет

маблағлари доирасида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

4.

Болаларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилишдаги илғор халқаро тажрибага асосланган ҳолда, болалар психоневрологик хизматини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

болалар неврологияси бўйича ташхислаш ва даволаш стандартларини янгилаш ва такомиллаштириш;

болалар ўртасида неврологик касалликларни прогнозлаш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш;

илмий изланишларга қаратилган фаолиятни рағбатлантириш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини ташхислаш ва нейрореабилитацион асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

5.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида референс лаборатория ва унинг 17 та минтақавий референс лабораторияларини ташкил этиб, республикада клиник-биокимёвий лабораторияларнинг сифат назоратини таъминлаш юзасидан ягона тизим яратиш.

Бунда:

минтақавий референс лабораторияларни ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, кўп тармоқли Қўқон шаҳар болалар шифохонаси, Бухоро ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳридаги Консультатив-диагностика марказида ташкил этиш;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказидаги референс лабораторияда болаларда ирсий-генетик, шу жумладан орфан касалликларни эрта ташхислашни йўлга қўйиш;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва етакчи хорижий марказларда референс лаборатория ва минтақавий референс лабораториялар мутахассисларининг малакасини ошириш.

Амалий чора-

тадбирлар

2022-2024 йиллар

11,3 млн

евро

"KfW" банки (Германия) қарз ва грант маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

6.

Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими фаолиятини йўлга қўйиш.



Бунда:

жойларда 46 та туманлараро перинатал марказларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш ва эҳтиёжларини аниқлаш;

туманлараро перинатал марказларида фаолият кўрсатувчи шифокорлар малакасини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар






Режа-жадвал асосида

2022 йилда



2023 йилдан бошлаб



2022 йил

июль

31,5 млрд

сўм


47,2 млрд

сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказлар инфратузилмасини яхшилаш.

Бунда:

узлуксиз марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация (совуқ ва иссиқ сув);

сув резервуарлари ва уни тозалаш фильтрлари;

автоном электр таъминоти;

тегишли бўлинмаларни туну-кун сиқилган ҳаво ва узлуксиз кислород билан таъминлаш тизими (компрессор) ва бинодаги ҳавони тозалаш тизими (ламинар оқимлар);

туғуруқ залларида, операция хонасида, она ва болани биргаликда даволаш хоналарида ҳароратни 25-29С? оралиғида сақлаш имконини берувчи марказий иситиш тизими;

туғуруқ заллари ва реанимация бўлимларида тиббий жиҳозлар ва иш жойлари сонини (қувват юкини) ҳисобга олган ҳолда, етарли миқдорда электр таъминоти билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

16,7 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

8.

Янги ташкил этиладиган 46 та туманлараро перинатал марказлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш учун халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағларини мақбуллаштириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

5,2 млн АҚШ долл.

Халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Вафаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

9.

227 та туғуруқ муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (жиҳозлаш) учун халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2023-2024 йиллар

100 млн АҚШ долл.

Халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

10.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари филиалларини тиббий техника билан қўшимча жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

1,89 млн евро

"KfW" банки (Германия) грант маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев),

Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

11.

Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадаларини ташкил этиш учун кечаю кундуз фаолият юритувчи навбатчилик постларига қўшимча штат бирликларини ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил



2023 йил

10,8 млрд сўм



16,2 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

12.

Ҳудудларда эшитиш заифлиги ва карлик мавжуд болаларни эрта аниқлаш ва кохлеар имплантация амалиёти билан қамраб олишни кенгайтириш.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

янги туғилган чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги барча туғуруқ комплексларида татбиқ этиш (227 та скрининг аудиометр ва 15 та стационар аудиометрларни харид қилиш);

аудиоскрининг тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш учун Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида трекинг марказларини зарур анжомлар (компьютер техникаси, принтер, мобил алоқа воситалари (сим-карталар) билан таъминлаш, уларни 227 та туғуруқ муассасаларидаги скрининг аудиометрлари билан улаш ва мунтазам ишлашини ташкил қилиш.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ва унинг 4 та филиали:

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилояти минтақавий филиаллари;

Андижон, Бухоро вилоятлари минтақавий филиалларида кохлеар имплантация амалиётини тўлиқ йўлга қўйиш, уларни махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2014-2016 йилларда кохлеар имплантация операцияси ўтказган болаларда нутқ процессорларини алмаштириш дастурини йўлга қўйиш (2022 йилда - 112 нафар, 2023 йилда - 132 нафар, 2024 йилда - 125 нафар).

Амалий чора-тадбирлар

2022-2024 йиллар




2022-2023 йиллар







2022 йилдан бошлаб










2022 йил





2023 йил









2022-2024 йиллар






24,5

млрд

сўм






Ҳар йили

2 млрд сўм










8 млрд сўм





8 млрд сўм






Давлат бюджети маблағлари







Давлат бюджети маблағлари










Давлат бюджети маблағлари




Давлат бюджети маблағлари








Ҳар йили кохлеар имплантацияга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

13.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан янги туғилган чақалоқлар ва болаларни чуқурлаштирилган аудиологик текширув ва ташхислаш билан тўлиқ қамраб олиш учун қўшимча 13 та аудиолог (сурдолог) шифокорлар штат бирликларини ажратиш.


Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида аудиолог (сурдолог) мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар










Амалий чора-тадбирлар

(Режа-жадвал асосида)

2022 йил давомида










2022-2026 йиллар

0,6 млрд сўм










-

Давлат бюджети маблағлари









-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

14.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тиббиёт ходимларини халқаро стандартлар асосида ўқитиш орқали уларнинг ҳомиладор аёллар ва чақалоқларга, шу жумладан кам вазн билан туғилган чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

(Режа-жадвал асосида)

2022-2026 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

15.

786 минг дона (538,5 мингта бачадон ичи воситаси ва 247,5 мингта орал контрацептив воситалар) контрацептив воситаларни харид қилиш. Бунда, халқаро "UNFPA" ташкилоти билан ушбу соҳада шаклланган кўп йиллик ишончли ҳамкорликни кучайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023-2026 йиллар

Жами 33 млрд сўм

(ҳар йили 8,3 млрд сўмдан)

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазири (Ишметов)

16.

Республика болалар тиббий реабилитация маркази ва унинг ҳудудий филиаллари учун янгиланган штат меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоралараро ҳужжат

2022 йил

сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири (Хусанов)

17.

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиожарроҳлик бўлими учун қўшимча бино қуриш ва уни замонавий ускуналар билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

Инвестиция дастури доирасида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Қурилиш вазирлиги (Закиров), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов)

18.

Фарғона вилоятида ташкил этилаётган Болалар реабилитация маркази таркибида махсус жиҳозланган кардиожарроҳлик реабилитация бўлимини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари доирасида

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

19.

Республика ихтисослаштирилган болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг бино-иншоотларини халқаро талаблар ва стандартлар асосида қурилиш ишларини якунлаш ва тўлиқ жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил якунигача

-

Инвестиция дастури доирасида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев), Қурилиш вазирлиги (Закиров)

*) Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра объектлар қиймати ўзгариши мумкин.


Чора-тадбирлар режасидаги тадбирларни амалга ошириш учун 1 494,9 млрд сўм ҳамда 105,2 млн АҚШ доллари ва 13,2 млн евро талаб этилади, шундан:

млрд сўмда

млн долларда

млн еврода

Давлат бюджети маблағлари

1 467,1

-

-

шундан, маҳаллий бюджети маблағлари

27,8

-

-

Халқаро молия ташкилотлари грант ва кредит маблағлари

-

105,2

13,2




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 25 апрелдаги

ПҚ-216-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3137-сон қарорининг 1-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "O'zmedimpeks" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда "O'zmedimpeks" ДУК деб юритилади)" сўзлари "O'zmedimpeks" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "O'zmedimpeks" МЧЖ деб юритилади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи-еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштириш фақатгина ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган қарорлари билан тасдиқланган Давлат дастурларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш ҳамда шу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағларидан ўз вақтида, мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар, реагентлар, реактивлар, бутловчи қисмлар, сарфлов воситалари, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, давлат харидлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмаси асосида "O'zmedimpeks" МЧЖ томонидан амалга оширилади. Бунда, "O'zmedimpeks" МЧЖ учун Молия вазирлигида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади ҳамда бюджет маблағлари олувчиси сифатида харажатлар сметаси ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади;

марказлашган тартибда харид қилинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техникалар, махсус тиббий автотранспорт воситалари харидини амалга ошириш бўйича "O'zmedimpeks" МЧЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдори Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан "O'zmedimpeks" МЧЖ томонидан импорт шартномалари асосида дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техникалар ҳамда махсус тиббий автотранспорт воситаларининг хариди "O'zmedimpeks" МЧЖга хизмат кўрсатувчи тижорат банки орқали аккредитив тўлов асосида амалга оширилади";


в) бешинчи-еттинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) тўққизинчи хатбошидаги "O'zmedimpeks" ДУКга" сўзлари "O'zmedimpeks" МЧЖга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4890-сон қарорида:


а) 5-бандда:

биринчи хатбошидан "ва унинг ижро этувчи аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 46 нафар этиб белгилансин" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғармани сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш ҳажми Давлат бюджетидан кафолатланган тиббий хизматларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 2 фоизи миқдорида белгилансин. Бунда, тиббий хизматларни харид қилиш учун ажратиладиган бюджет маблағлари Жамғарманинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва ҳисобот даври охирида маблағларнинг қолдиғи Жамғарма ихтиёрида қолдирилади";


б) 7-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 8-бандда:

"б" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, ҳар бир бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасининг жон бошига молиялаштириш ҳажми тасдиқланган базавий ставкалар асосида белгиланишини кўзда тутиш";

"в" кичик бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Кузатув кенгашига ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Жамғармани сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида Жамғарма таркибий тузилмаси, штат бирликлари сони, ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилаш ва шартнома асосида мутахассислар жалб қилиш";

бешинчи-саккизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 3-иловада:


19-банддан ", унинг таркиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади" сўзлари чиқариб ташлансин;


30-бандда "иш ҳақи фонди" сўзлари "ажратилган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5124-сон қарори қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Соғлиқни сақлаш вазирига ушбу қарорга мувофиқ соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари ўртасида тақсимланган вазифалар ва функцияларни, зарур ҳолларда қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова қуйидаги мазмундаги 13-банд билан тўлдирилсин:

"13. Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар)".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 апрель


"Халқ сўзи", 2022 йил 26 апрель




















































Время: 0.0201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск