язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.09.2004 й. 1415-сон билан рўйхатга олинган МВ 23.08.2004 й. 104-сон, ИВ 40-сон ва МЧРРДҚ 7-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 29 сентябрда 1415-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт

вазирлиги ва Монополиядан чиқариш

ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2004 йил 23 августдаги

104, 40, 7-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар

(корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи

субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар

(ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки

рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда

тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 165-сон қарори ва 1999 йил 5 февралдаги "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 54-сон қарорига мувофиқ (кейинги ўринларда - Харажатлар таркиби тўғрисида низом) (Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил, 2-сон, 9-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг 2003 йил 9 октябрдаги мажлиси баённомасини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасининг Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига (кейинги ўринларда - Давлат реестри) киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда тарифларни шакллантириш ва қўллашнинг ягона тартибини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомнинг амал қилиши Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) нархлари ёки рентабеллик даражалари ҳамда тарифларига татбиқ этилади.


2. Табиий монополиялар маҳсулотлари (ишлари, хизматлари)нинг нархлари ва тарифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 364-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг маҳсулотлари (ишлари, хизматлари)га нарх (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 йил, 9-сон, 61-модда) билан тартибга солинади.


3. Коммунал хизматларга тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва "Ўзкоммунхизмат" Ўзбекистон агентлигининг 2001 йил 3 июлдаги 51, 4-2/4-3-253 ва 01-629-сон қарори билан тасдиқланган Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини белгилаш ва чегараланган рентабеллик даражасини жорий қилиш бўйича Низом (рўйхат рақами 1059, 2001 йил 4 август, Меъёрий ҳужжатлар тўплами, 2001 йил, 15-сон) билан шакллантирилади.



2-§. МАҲСУЛОТЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)ГА ЧЕКЛАНГАН

ШАРТНОМАВИЙ НАРХЛАР ЁКИ РЕНТАБЕЛЛИКНИНГ ЧЕКЛАНГАН

ДАРАЖАЛАРИ ҲАМДА ТАРИФЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) (бундан кейин - монополист корхоналарнинг маҳсулоти)нинг чекланган шартномавий нархлари ёки рентабеллигининг чекланган даражалари ҳамда тарифлари молия органларида декларация қилинади. Нарх ва тарифларни декларация қилиш маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муайян тури бўйича техник ҳужжатларга мувофиқ унинг маркаси, тури, нави бўйича амалга оширилади.


5. Бир хил турдаги маҳсулотнинг кўп миқдордаги маркаси, тури, миқдори мавжуд бўлиб, маҳсулот бирлигига кетган харажатни аниқлаш қийин бўлган ҳолларда рентабелликнинг чекланган даражасини тегишли молия органи билан келишган ҳолда декларация қилиш мумкин.


6. Нархнинг ҳисоб-китоби монополист корхоналарнинг маҳсулотларига тўғри келадиган харажатлар ва фойда кўрсаткичлари базасида амалга оширилади ва амалдаги меъёрий-техник ҳужжатлар ҳамда хом ашё ва материаллар сарфланишининг тасдиқланган меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда ҳисобот давридан олдинги ҳисобот кўрсаткичларининг таҳлили асосида шакллантирилади.


7. Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг декларация қилинадиган нархлари ёки рентабеллик даражаси ва тарифларини шакллантиришда қуйидаги харажатлар ҳисобга олинмайди:

1) бекор қилинган ишлаб чиқариш буюртмалари бўйича йўқотишлар;

2) ишлаб чиқариш захираларини ва тайёр маҳсулотни энг паст баҳолаш усули ёки сотишнинг соф қиймати бўйича қайта баҳолаш ёки арзонлаштириш натижасидаги зарарлар;

3) идишларга доир операциялар бўйича зарарлар;

4) даъво билдириш муддати ўтган ва ундириш нореал бўлган бошқа қарзлар бўйича дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича тўланиши гумонли қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар;

5) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар операциялари бўйича кўрилган зарарлар;

6) ижарага берилган асосий воситаларни тутиб туришга кетган харажатлар;

7) қўйилган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;

8) корхоналар томонидан сув хўжалиги тизимларидан белгиланган лимитлардан ортиқча ишлатиладиган сув учун тўлов;

9) моддий бойликларнинг табиий йўқолиш меъёрларидан ортиқча йўқотишлар, бузилишлар ва камомадлар;

10) айрим тармоқлар ходимларига бепул кўрсатиладиган коммунал хизматлар, бериладиган овқатлар, маҳсулотлар қиймати, ходимларга бепул бериладиган уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (бепул берилмаган уй-жой, кўрсатилмаган коммунал хизматлар ва шу кабилар учун пул компенсацияси суммалари);

11) жамоа шартномаси бўйича ходимларга қўшимча равишда (қонунчиликда назарда тутилгандан ортиқча) берилган таътиллар, улар бўйича компенсация тўловлари;

12) ходимларга бериладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ёки хўжалик юритувчи субъектнинг умумий овқатланиши учун ёрдамчи хўжаликлар тайёрлайдиган маҳсулотлар бўйича нарх тафовутлари;

13) хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг қарорига кўра амалга ошириладиган, ишлаб чиқариш ходимларининг қонунда назарда тутилган меъёрлардан ортиқча хизмат сафарлари билан боғлиқ тўловлар;

14) суғуртанинг ихтиёрий турлари бўйича қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган меъёридан ортиқча ажратмалар;

15) табиий атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни қонун ҳужжатларида белгиланган

...